Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


пролиферация ва мугузланиш



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

пролиферация ва мугузланиш 
жараѐнлари ўзаро боғланган ҳолда доимий 
кузатилиб туради. Бу жараѐнларнинг моҳияти эпидермисда доимий равишда 
тушиб кетувчи мугуз қаватни ҳосил қилиш сув, бактерияларни тери ички 
қаватига ўтказмаслик, тана иссиқлигини бир хилда сақлашдан иборат. 
Дерма ѐки хусусий
тери ўз навбатида бир-биридан аниқ ажралмаган 
қаватлар: сўрғичли қават ва зич ѐки тўр қаватларга бўлинади. 
Сўрғичли қават 
бевосита эпидермис остида жойлашиб, сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. Шу бириктирувчи 
тўқима эпидермисга ботиб кириб, сўрғичлар ҳосил қилади. Сўрғичлар шакли 
ва катталиги терининг турли зоналарида ҳар хил бўлади. Кафтда ва товонда 
бу сўрғичлар яхши ривожланган. Эпидермис юпқа бўлган жойларда эса 
сўрғичлар анча калта бўлади. Юз терисида сўрғичлар суст ривожланиб, ѐш 
улғайиши билан йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Терининг сўрғичли қавати 
бармоқлар териси сатҳида ҳар бир шахсга хос бўлган индивидуал 
кўринишларни белгилаб беради. Терининг бу кўриниши ҳар бир одамнинг 
ўзига хос бўлганлигидан суд тиббиѐтида ва криминалистика амалиѐтида 
бармоқ изларига қараб шахсни аниқлашда - 
дактилоскопияда 
кенг 
қўлланилади. 
Сўрғичли қават тўқимасида коллаген, эластик ва ретикулин толалар 
билан бирга фибробласт, макрофаг, меланофор, плазматик ва семиз 


613 
ҳужайралар мавжуддир. Бу эрда мушак ҳужайраларининг алоҳида тутамлари 
учрайди. Бу мушакларнинг айримлари сочни тикловчи мушак бўлиб, улар 
соч илдизи билан узвий боғлиқдир. Дерманинг сўрғич қаватида қон, лимфа 
томирлари, нерв толалари ва эркин, ҳамда капсулали нерв охирлари кўп 
учрайди. Сўрғичли қават қон томирлари ҳисобига терининг эпидермис қисми 
озиқланади. Сўрғичли қаватда ўсимталари кўп, цитоплазмасида ва 
ўсимталарида меланин пигментини тутувчи меланофор ҳужайралар 
жойлашади. Меланофор ҳужайралар эпидермис меланоцитидан фарқланиб, 
ДОФА-оксидаза реакциясини бермайди ва меланинни синтез қилмайди. 
Меланофорга пигмент эпидермис меланоцитларидан киради деб тахмин 
қилинади. Меланофор ҳужайралар терининг айрим жойларида, айниқса, анал 
тешик атрофидаги терида, сут бези сўрғичлари соҳасида айниқса кўп бўлади. 
Ҳомиладор аѐлларда ички - гормонал ҳолатлар таъсирида ҳам терининг 
айрим жойларида (юз, ташқи жинсий аъзолар соҳасида) пигмент кўпаяди. 
Пигмент алмашинуви ички секретия безлари фаолиятига, улътрабинафша ва 
радиация нурлари, баъзи химиявий моддалар ва витаминлар (А, РР ва 
айниқса витамин С) таъсирига боғлик. 
Дерманинг 
тўр қавати 
зич толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқимадан иборат бўлиб, эластик толалар ва дағал коллаген толалари 
тутамларидан иборат. Бу коллаген толалар тутамлари тери сатҳига параллел 
ҳамда қийшиқ йўналиб, ўзаро чигаллар ҳосил қилади. Ретикулин толалар 
фақатгина қон томирлар ва тер безлари атрофидагина жойлашади. Тўр 
қаватда ҳужайра элементларидан асосан фибробластлар бўлиб, қон 
томирлари соҳаларидагина макрофаглар лимфотитлар ва лейкотитлар 
жойлашади. Тўр қаватда соч илдизлари, ѐғ безлари, тери ости ѐғ қатлами 
билан чегарадош қисмида эса тер безлари жойлашади. Терининг тўр қавати 
жуда пишиқ бўлгани учун ҳайвонлар терисидан турли хил анжомлар ва 
кийим-кечаклар ишланади. 
Хусусий тери остида тери ости ѐғ клечаткаси ѐтади. Ёғ клетчаткаси ѐғ 


614 
ҳужайралари тўпламларидан иборат бўлиб, улар дерма тўр қаватидан давом 
этган ва тери фасциясини ҳосил қилувчи коллаген толаларнинг йирик 
тутамлари билан ўралади. Ёғ ҳужайралари тўпламлари орасида қон 
томирлари, нерв толалари ва капсулали нерв охирлари (Фатер-Пачини, 
Руффини таначалари, Краузе колбалари) учрайди. Тери ости ѐғ клечаткаси 
қорин соҳаларида кучли тараққий этган. Айрим жойларда бу қаватнинг 
қалинлиги бир неча сантиметрга этади.
Тери ости ѐғ клечаткаси терининг юмшоқ қатлами бўлиб, ѐғ депоси 
ҳисобланади, тери ҳароратини бир хил сақлашда, терига бўладиган механик 
таъсирларни юмшатишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Тери ости ѐғ клечаткаси 
тери фасцияси устида ѐтади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish