Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ўпка алвеоласини қопловчи 
I
тип пневмоцитлари
алвеола 
ҳужайраларининг 95% ташкил қилади. Уларнинг шакли нотўғри ясси ѐки 
чўзиқ бўлиб, ядроси жойлашган ўрни қалинроқ чеккалари эса 
юпқалашиб кетган бўлади. Бу ҳужайралар юзасида калта цитоплазматик 
ўсиқчалар мавжуд бўлиб, улар шу респиратор эпителийнинг ҳаво билан 
тўқнашган юзасини ошириб беради. Ушбу ҳужайраларнинг базал қисми 
текис бўлиб, базал мембранада ѐтади. Ҳужайрада Голжи комплекси, 
эндоплазматик тўр ва митохондриялар унча ривожланмаган бўлиб, улар 
асосан ядро атрофида ѐтади. Ҳужайранинг цитоплазмаси бўйлаб айрим 
эркин рибосомалар ва пиноцитоз пуфакчалар жойлашади. I тип 
пневмоцитларнинг ядросиз қисмларига капилляр қон томирлар 
эндотелий ҳужайралариннг ядросиз қисмлари тегиб туради. Айни шу 
жойда 
капиллярларнинг 
базал 
мембранаси 
алвеоланинг 
базал 
мембранасига зич ѐндошган бўлади. Алвеола ва капиллярларнинг 
бундай ўзаро жойлашиши ҳаво ва қон орасида тўсиқнинг 
(аэрогематик 
тўсиқ)
ўта юпқалигини (ўрта ҳисобда 0,5 мкм) таъминлайди (14.11). 
Ўпка алвеоласинингII тип пневмоцитларнинг
кенг асослари билан 
базал мембранада ѐтувчи, катталиги 8-12 мкм келадиган, овалсимон ѐки кўп 
бурчакли ҳужайралардир. Улар ўпка респиратор бўлимининг юқори 


597 
дифференциаллашган ҳужайраларидир. Электрон микроскоп орқали 
қаралганда I тип алвеолоцитлардан фарқли, ҳужайра митохондриялари, 
Голжи комплекси ва силлиқ ва донадор эндоплазматик тўр яхши 
ривожланган. Цитоплазмада улардан ташқари ўта кўп осмиофил киритмалар 
ва ѐғ доначалари кўринади. Ҳужайранинг алвеола юзасига қараган юзаси эса 
калта кам сонли микроворсинкалар тутади. 
Бу II тип алвеола ҳужайраси сурфактант номини олган липопротеид 
моддасини ишлаб чиқаради. Бу модда нафас чиқарганда алвеолалар 
деворининг ѐпишиб қолмаслигини ҳамда алвеолоцитлардан ҳаво ўтишида 
қулай шароит яратилишини таъминлайди. 
III тип (нейроэпителиал) алвеолоцитлар ҳам тафовут этилади. Бу 
ҳужайраларнинг апикал қисмида кўпгина калта микроворсинкалар мавжуд. 
Бу ҳужайралар анчагина кам бўлиб, ўпка ацинуси деворида аҳѐн-аҳѐнда 
учраб туради. Нейроэпителиал ҳужайраларда рецепторсинапс ҳосил қилган. 
Шу сабабли уларни
хеморецептор ҳужайралар 
деб ҳисоблаш мумкин. 
Алъвеола деворида юқорида қайд қилинган ҳужайралардан ташқари 
макрофаглар
ҳам учрайди. У ѐт моддаларни ва ортиқча сурфактантни ютиб 
парчалаши мумкин. Макрофаглар алвеола деворига алвеолалар орасидаги 
бириктирувчи тўқимадан ўтади. 
Ўпк
Расм 14.11. Альвеола ва 
альвеолалараро 
тўсиқ 
(схема). 
А 

сурфактант, 
Б–
биринчи 
тип 
алвеолоцитнинг 
ядросизқисми, В–алвеола 
ва 
капиллярлар 
базал 


598 
мембранасининг туташган 
қисми, Д–иккинчи тип 
алвеолоцит, 
Е–алвеоляр 
макрофаг; 
Г-
эндотелиоцит. 
Ўпканинг қон билан таъминланиши. 
Ўпкаиккала қон айланиши 
доирасидан қон билан таъминланади. Бир томондан ўпкалар бронхиал 
артериялар орқали катта қон айланиш доирасидан қон олса, иккинчи 
томондан, уларга ҳаво алмашиниши учун ўпка артерияларидан, яъни кичик 
қон айланиш доирасидан веноз қон келади. Ўпка артериясининг тармоқлари 
бронхиал дарахт бўйлаб, алвеолалар асосигача етиб боради. 
Алвеоляр капиллярлар венулаларга тўпланади, улар эса йиғилиб ўпка 
веналарини ҳосил қилади. Бронхиал артериялар бевосита аортадан 
тармоқланади ва ўпка тўқимасини артериал қон билан таъминлайди. 
Бронхларнинг шиллиқ ости ва шиллиқ пардаларида улар чигаллар ҳосил 
қилади.Шиллиқ пардада кичик ва катта қон айланиш доиралари томирлари 
ўзаро анастомоз ҳосил қилиб қўшилади. Ўпка томирларга энг бой орган. 
Улар организмнинг бошқа қисмларига нисбатан ўртача 200 марта кўп қон 
олади. Ўпкаларда кислороднинг гемоглобин билан боғланиши кислород 
парциал босими туфайли содир бўлади. 
Лимфатик система капилляр томирларнинг юза ҳамда чуқур 
тармоқларидан иборат. Юза томирлар висцерал плеврада, бўлаклараро 
тўсиқларда, қон томирлар ва бронхлар атрофида жойлашган. Бронхнинг 
шиллиқ ва шиллиқ ости пардаларида лимфа томирлари 2 та чигал ҳосил 


599 
қилади. Лимфатик системаси ўпка дарвозасида йиғилади ва бронхиал лимфа 
тугунларига тўпланади. 
Ўпканинг нерв билан таъминланиши симпатик ва парасимпатик нерв 
система орқали амалга оширалади. Симпатик нервлар бронхларни 
кенгайтирувчи 
ва 
қон 
томирларни 
торайтирувчи 
импулсларни, 
парасимпатиклар эса, аксинча, бронхларни торайтирувчи ва қон томирларни 
кенгайтирувчи импулсларни ўтказади.
Ўпканинг ѐшга қараб ўзгариши. 
Янги туғилган болаларда ўпка 
алвеолалари жуда кичик бўлади. Гўдак ҳаѐтининг биринчи ойларида 
алвеоляр йўллар ва алвеолаларнинг ўлчами катталашади, лекин эластик 
толалар ҳали ҳам оз миқдорда бўлади. Гўдак ўпкаси 3-5 ѐшгача ўз 
тузилишининг нозиклиги ва лимфа томирларига бойлиги билан ажралиб 
туради. Ёшўтиши билан ўпкада лимфа системасининг қайта ривожланиши 
содир бўлади. Алвеолаларнинг шаклланиши уларнинг эластик синчинчнг 
ривожланиши билан тугайди. Кексаларда ўпка склерозининг ривожланиши 
кузатилади ва пневмосклероз вужудга келади. Баъзан бириктирувчи 
тўқимада гиалин тугунчалар ҳосил бўлади. Алвеолалараро тўсиқларнинг 
эластик толалари ингичкалашади, баъзи жойларда эса узилади. Бунинг 
натижасида ўпка тўқимаси ўзининг эластиклиги (чўзилувчанлигини) 
йўқотади. Бу эса, алвеолаларнинг пуфаксимон кенгайиб кетишига (эмфизема) 
сабабчи бўлади. 
Нафас олиш аъзоларининг регенерацияси. 
Ўпканинг физиологик 
регенерацияси кам ўрганилган. Нафас йўллари эпителийсининг кўчиб, 
шиллиқ билан бирга ташқарига чиқарилиб туриши аниқланган. Киприкли 
эпителий куйиш, механик жароҳатланиш кабилардан сўнг яхши тикланади. 
Ўпканинг бир қисмини олиб ташланганда унда алвеолаларнинг компенсатор 
гипертрофияси содир бўлади. Лекин ўпка тўқимасида регенерация суст 
боради, чунки жароҳатланган жойда бириктирувчи тўқима зўр бериб 
ривожланади, бу эса ўпка тузилмаларининг хақиқий тикланишини тўхтатиб 


600 
қўяди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish