Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


XI БОБ  СЕЗГИ АЪЗОЛАРИ (ORGANA SENSUUM)



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

XI БОБ 
СЕЗГИ АЪЗОЛАРИ (ORGANA SENSUUM) 
Организмнинг ҳар қандай таъсиротга жавоб реакцияси анализаторлар 
ѐки сенсор система ѐрдамида амалга ошади. Маълум бир таъсирларни 
қабул қилиш, узатиш ва уни таҳлил қилиш учун масъул бўлган тузилмалар 
мажмуаси анализатордеб номланади. Сенсор система – ташқи ва ички 
муҳит анализаторлари бўлиб, организмни муайян шароитга мослашишини 
таъминлайди. Кўрув, эшитув, ҳидлов, таъм билиш ва тактил 
анализаторлари фарқ қилинади.
Ҳар бир анализатор 3 қисмдан: периферик (қабул қилувчи), оралиқ 
ва марказий қисмлардан ташкил топган. Анализаторнинг периферик қисми 
бўлиб сезги аъзолари (ѐки ҳар қандай рецептор) ҳисобланади ва улар 
ташқи ва ички муҳитдан келаѐтган ўзига хос таъсиротларни қабул қилади, 
уларни нерв импулсига айлантиради, кучайтиради ва марказий нерв 
системасига узатади. Қабул қиладиган сигналларнинг хусусиятига кўра 
механорецепторлар (эшитув ва мувозанат аъзолари рецепторлари, терининг 
тактил рецепторлари, ҳаракат аппарати рецепторлари, барорецепторлар) 
хеморецепторлар (таъм билиш ва ҳидлов аъзолари, қон томирлар 
интрарецепторлари), 
фоторецепторлар 
(кўзнинг 
тўр 
пардаси), 
терморецепторлар (тери ва ички аъзолар рецепторлари), оғриқ 
рецепторлари фарқ қилинади. 
Оралиқ қисм афферент ва эфферент ўтказувчи йўллар занжиридан 
иборат, улар орқали нерв импульси сезги аъзоларидан пўстлоқ 
марказларига, улардан ишчи аъзоларига узатилади. Ушбу йўлларда оралиқ, 
пўстлоқ ости марказлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда афферент сигналлар 
қайта ишланади ва эфферент марказларга узатилади.
Марказий қисм катта ярим шарларининг маълум соҳаси бўлиб, унда 
қабул қилинган сигналлар қайта ишланади ва таҳлил қилинади ҳамда 


420 
организмнинг жавоб реакцияси шакллантирилади.
Анализаторларнинг фаолияти натижасида марказий нерв системаси 
ташқи дунѐ ва организмнинг ўзини ҳолати тўғрисида маълумотлар олади. 
Сезги аъзолари анализаторларнинг периферик, қабул қилувчи қисми 
ҳисобланади. Қабул қилувчи қисмининг тузилиши ва вазифасига кўра 
сезги аъзолари уч типга бўлинади: 
1. Таркибида бирламчи сезувчи ѐки ѐки нейросенсор ҳужайралар 
тутучи сезги аъзолари, ушбу аъзоларда таъсиротни ихтисослашган нерв 
ҳужайраси қабул қилади ва ташқи энергияни нерв импульсига 
айлантиради. Кўрув ва ҳидлов аъзолари нейросенсор аъзолар ҳисобланади.
2. Таркибида иккиламчи сезувчи ѐки эпителиосенсор ҳужайралар 
тутувчи сезги аъзолари, бу аъзоларда таъсиротни нерв ҳужайраси эмас, 
балки ўзига хос, ихтисослашган эпителий ҳужайралар қабул қилади. 
Улардан ўзгарган таъсирот сезувчи нейроннинг дендритларига узатилади. 
Дендритлар эпителиал ҳужайраларнинг қўзғалишини қабул қилади ва нерв 
импульсини ҳосил қилади. Эпителиосенсор аъзоларга эшитув, мувозанат 
ва таъм билиш аъзолари киради.
3. Сезги аъзоларининг учинчи типига анатомик жиҳатдан аъзо 
шаклига эга бўлмаган, организмда кенг тарқалган проприорецептив тери 
ва висцерал сенсор система рецепторлари киради. Уларнинг периферик 
бўлимлари ҳар хил эркин, капсулага ўралган ва капсулага ўралмаган нерв 
охирларидан иборат (―Нерв тўқимаси‖ бобига қаралсин). 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish