Тараққиѐти.
Бу жараѐн эмбрионал ҳаѐтнинг 4-5 ҳафталарида ичак
тутқичи асосининг икки ѐнидаги целомик эпителийда кўплаб қалинлашган
эпителийда кўплаб қалинлашган қисмларнинг пайдо бўлишидан бошланади.
6-ҳафтага
келиб, қалинлашган эпителий ацидофил цитоплазмали
ҳужайралардан иборат бўлади. Бу ҳужайралар 7-ҳафтада мезотелийдан
ажралади ва интерренал танага айланади. Интерренал тана аортанинг латерал
томонида жойлашган ҳужайралар массаси ҳисобланади. Кейинчалик бу
массага қон томирлар ўсиб киради ва пўст модданинг турли зоналари
такомиллашади. Демак, безнинг пўстлоқ қисми жинсий безлар билан бирга
бир манбадан такомиллашар экан. Шунинг учун ҳам жинсий ва буйрак усти
безларининг фаолияти узвий боғланган. Эмбрионал ҳаѐтнинг тўртинчи
ойларига бориб, пўстлоқ моддада ташқи коптокчасимон зонани, ўрта-
тутамли зонани ва ички-тўрсимон зонани тафовут қилиш мумкин. Тўрсимон
зона мағиз моддага ѐндошиб туради. Пўстлоқ модда ҳужайраларининг
секретор фаолияти эмбрионал ҳаѐтнинг 12-13 ҳафталаридан бошланади.
411
Буйрак усти безининг мағиз моддаси қорин аортаси соҳасидаги симпатик
нерв тугунларидан ривожланади. Эмбрионнинг 6-7 ҳафталик даврида
симпатик нерв тугунларидан симпатобласт ҳужайралари ажрала бошлайди.
7-8 ҳафталарга келиб бўлғуси без мия моддасининг ҳужайралари –
хромофиннобластлар такомиллашиб, интерренал тана ичига ботиб киради ва
безнинг мия моддасини ҳосил қилади. Ана шу вақтга келиб буйрак усти
безларнинг капсуласи ҳам вужудга келади. Лекин нерв ҳужайралари
тўпламларининг буйрак усти бези ичига кириш жараѐнини чақалоқнинг 4
ойлик давригача давом этади. Артериялар фиброз капсуладан ўтиб, буйрак
усти бези паренхимасида ниҳоятда кўп синусоид капиллярлар тўрини ҳосил
қилади.
Тузилиши.
Буйрак усти бези ички сийрак ваа ташқи зич қаватлардан
иборат бириктирувчи тўқимали капсула билан қопланган. Капсуланинг ички
сийрак қаватида вена ва артерия қон томирлари чигаллари жойлашган.
Капсула остида майда эпителиал ҳужайралар жойлашган. Мазкур
ҳужайралар буйрак усти бези пўстлоқ моддаси ҳужайраларининг
регенерация манбаи ҳисобланади.
Буйрак усти бези ўртасидан кесилганда унинг икки қисми: пўстлоқ ва
мия моддаларини яққол кўриш мумкин. Безнинг пўстлоқ моддаси капсула
остида, мағиз моддаси эса безнинг марказий қисмида жойлашган.
Буйрак усти безининг пўстлоқ моддаси –
эпителиал ҳужайралар
(кортикал эндокриноцитлар) тасмаларидан иборат
.
Улар орасида синусоид
капиллярлар тутувчи сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима
қатламлари жойлашади. Кортикал эндокриноцитлар кортикостероидларни
ишлаб чиқаради. Кортикостероидларни синтези учун хом ашѐ липидлар
ҳисобланади, шунинг учун ҳам буйрак усти бези пўстлоғи без ҳужайралари
цитоплазмасида ѐғ киритмалари бўлади. Эпителий тасмаларининг
жойлашиши ва шаклига мос равишда буйрак усти безининг пўстлоқ
412
моддасида 3 та зона фарқланади: 1) коптокчасимон (қалинлиги 15%); 2)
тутамли (70%ни эгаллади), 3) тўрсимон (бутун пўстлоқнинг 10%).
Расм 10.9. Буйрак усти бези.
Гематоксилин-эозин билан бўялган.
1 - капсула; 2 – пўстлоқ модда; 2.1 –
коптокчасимон зона, 2.2 – тутамли
зона, 2.3 – тўрсимон зона; 3 – мағиз
модда; 4 - синусоид капиллярлар
Копточасимон зона.
Бу зонада эпителий ҳужайралари синусоид
капилляр атрофида доира ѐки ярим доира - коптокча ҳосил қилиб
жойлашади, шунинг учун ҳам мазкур зона коптокчасимон зона деб аталади.
Коптокчали зонада жойлашган кортикал эндокриноцитлар майда, кўпинча
кубсимон ѐки конуссимон шаклга эга, оз миқдора липид киритмаларини
сақлайди. Уларнинг цитоплазмаси силлиқ ЭПТ, Голжи комплекси,
митохондрияларга бой. Ядроси юмалоқ ѐки овал шаклга эга (расм 10.10).
Коптокчасимон зона функцияси: альдостерон ишлаб чиқаради. Унинг
таъсирида: 1) буйрак каналчалари орқали натрий, хлор ва карбонат
ионларининг капиллярларга реабсорбцияси (қайта сўрилиши) амалга ошади
ва 2) яллиғланиш жараѐнлари кучаяди.
Альдостерон гормонининг етишмаслиги натижасида организмда сув,
электролитлар алмашинуви бузилади, организм кескин сувсизланиб, қоннинг
қуюқлиги ортади, қон плазмасида натрий концентрациясининг камайиши
натижасида калий билан натрийнинг қондаги ўзаро муносабати ўзгаради.
413
Суданофоб қават коптокчасимон зона остида жойлашиб, у кубсимон
шаклдаги 3-4 қават ҳужайралардан ташкил топган. Мазкур ҳужайралар
цитоплазмасида липидлар бўлмаганлиги учун улар судан бўѐғи билан
бўялмайди. Шунинг учун ҳам бу ҳужайралар
Do'stlaringiz bilan baham: |