Қалқонсимон без ҳужайраларининг секретер цикли.
Қалқонсимон
без гормонлари - тироксин ва трийодтиронин ўз таркибида йод тутади. Шу
сабабли бу гормонларнинг синтез қилиниши учун кўп миқдорда йод зарур.
Қалқонсимон без ҳужайралари қондаги йодни ўзида йиғиб қолиш
хусусиятига эга. Қалқонсимонбездаги йод бутун организмдаги йоднинг 36%
ини ташкил қилади. Қалқонсимон без ҳужайрасининг секретер цикли
мураккаб жараѐн бўлиб, у гормонларни ҳосил қилиш ва тўплаш ҳамда уларни
бездан қонга чиқаришдан иборат икки босқични ўз ичига олади. Биринчи
босқичда таркибидаги йод тутувчи мураккаб модда - тиреоглобулин ҳосил
бўлади. Бу модда ҳужайрадан фолликула бўшлиғига чиқарилади ва коллоид
403
сифатида йиғилади. Бу босқичда бошқа без ҳужайралари секретор циклидаги
сингари бир неча фазани ажратиш мумкин (расм 10.6):
Биринчи фаза.
Бу фазада гормонлар синтези учун зарур хом ашѐ
(аминокислота, моносахарид, ѐғ кислоталари, минерал тузлар ва йодидлар)
қондан тиреоцитларга ўтади.
Иккинчи фаза.
Тиреоглобулин таркибига кирувчи оқсил молекуласини
синтез қилиш фазаси. Ҳужайраларга кирган аминокислоталардан (тирозин
аминокислотаси) эндоплазматик тўр мембраналарида оқсил молекуласи
синтез қилинади.
Учинчи фаза.
Бу фазада синтез қилинган оқсил молекуласига
карбонсувли қисм бирикади. Бу қисм тиреоцит ҳужайралар пластинкасимон
комплексида моносахарилардан синтез қилинади. Шундай қилиб, мураккаб
карбонсувли оқсил табиатга эга бўлган тиреоглобулин молекуласи вужудга
келади.
Тўртинчи фаза.
Бунда тиреоглобулинга йод атомлари бириктирилади.
Ҳужайрага кирган йодид оксидланиб, ундан йод атомлари ажралади ва
тиреоглобулин оқсил молекуласи таркибидаги ҳар бир тирозин
аминокислотасига 1 ѐки 2 тадан йод атоми бирикади. Бу жараѐн
тиреоцитларнинг пластинкасимон комплекс соҳасида бориб, секретер
гранулалар ҳосил бўлиши билан якунланади.
Бешинчи фаза.
Бу фазада секретор материал - мерокрин секреция йўли
билан фолликул бўшлиғига - коллоидга чиқарилади.
Иккинчи босқич ўз навбатида учта фазадан иборат: 1) коллоид
модданинг тиреоцитлар томонидан
қайта
сўрилиши - реабсорбция. 2)
тиреглобулиннинг парчаланиши - протеолиз. 3) ҳосил бўлган тироксин ва
трийодтиронинларни қонга чиқарилиши.
404
Расм 10.6. Тироцит ва секреция
жараѐни:
1-капилляр;
2-перикапилляр
бўшлиқ;
3-тироцит
ва
эндотелиоцитнинг
базал
мембранаси (ўқ билан қайта
ишланадиган
моддаларнинг
харакат йўналиши келтирилган);
4-донадор эндоплазматик тўр; 5-
Голжи мажмуаси;
6-гликопротеид
тутувчи
секрет
пуфакчаларининг
апикал
плазмолеммага томон ҳаракатланиши;
7-фолликул бўшлиғига чиқарилиши -
экзоцитоз; 8-атомар йодни фолликул
бўшлиғига
тушиши
ва
гликопротеидни йодланиши; 9 -
микроворсинкалар;
10-коллоид
резорбцияси
жараѐнида
псевдоподийларни ҳосил бўлиши; 11-
интра-
фолликуляр
коллоидни
фагоцитоз
қилиниши;
12-
псевдоподиялардаги
микронайчалар;
13-фагоцитоз
қилинган
интрафолликуляр коллоид томчилари;
14-лизосомалар;
15-колоид
томчисининг
лизосома
билан
қўшилиши;тироглобулин протеолизи
ва тиреоид гормонни ажралиши; 16-
протеолиз маҳсулотларини тутувчи
вакуолалар; 17-тироцитнинг апикал
юзасида интрафолликуляр коллоид
протеолизи ва мазкур протеоилз
маҳсулотларининг эндоцитози; 18 —
пиноцитоз пуфакчалар транспорти;
19-тироид
гормонни
капиллярга
ўтиши; 20-митохондриялар; 21- Т-
405
тироцит
ядроси;
22
–туташувчи
пластинка; 23-ҳужайралараро тирқиш;
24 — интрафолликуляр коллоид; 25 –
моддаларнинг капиллярдан тироцитга
ўтиши
Гормоннинг қайта қонга чиқарилиши қуйидагича амалга ошади:
бўшлиқдаги коллоид модда тиреоцитлар таркибидаги ферментлар таъсирида
суюқланади ва шу ҳужайраларнинг ўзига пиноцитоз йўли билан қайта
сўрилади; реабсорбция қилинган тиреоглобулин ҳужайра лизосомаларида
протеолитик
ферментлар
таъсирида
парчаланади
ва
натижада
монойодтирозин ва дийодтирозинлар ажралиб чиқади. Монойодтирозин ва
дийодтирозинларнинг бирикиши натижасида қалқонсимон безнинг фаол
гормонлари тироксин (тетрайодтиронин ва трийодтиронинлар) ҳосил бўлади.
Мазкур гормонлар тироцитларнинг базал юзаси орқали қонга чиқарилади.
Трийодтиронин тироксинга нисбатан кучлироқ таъсир этиш хусусиятига эга.
Булардан ташқари, монойодтирозин ва дийотирозин гормонлари ишлаб
чиқарилади, лекин улар қонда жуда оз миқдорда бўлади. Қалқонсимон без
гормонлари организмда умумий модда алмашиниш жараѐнларини бошқариш
406
билан бирга, ўсиш жараѐни, органлар регенерацияси, оқсил, карбонсувлар
алмашинуви
каби
жараѐнларга
стимулловчи
таъсир
кўрсатади.
Парафолликуляр ҳужайраларда ишланадиган тиреокальцитонин гормони
қонда кальций миқдорини камайтириш хусусиятига эга.
С-тироцитлар ѐки парафолликуляр эндокриноцитлар
(endocrinocytus
parafollicularis).
Катта ѐшдаги организмда парафаолликуляр ҳужайралар
фолликулалар деворида, қўшни тироцитлар орасида жойлашади, лекин
уларнинг
апикал
қисми
фолликул
бўшлиғигача
етиб
бормайди
(парафолликуляр ҳужайраларнинг интраэпителиал жойлашуви). Бундан
ташқари,
парафолликуляр
ҳужайралар
бириктирувчи
тўқиманинг
фолликулалараро қатламларида ҳам жойлашади. Ўлчамлари жиҳатдан
парафаолликуляр ҳужайралар тироцитларга нисбатан йирикроқ, баъзан
юмалоқ ѐки овал шаклга эга (расм 10.7).
Расм 10.7. Қалқонсимон
безнинг фолликуляр ва С-
ҳужайралари
(электронограммадан
олинган схема).
1 – фолликуляр ҳужайра: 1.1
– донадор эндоплазматкик
тўр цистерналари, 1.2 -
микроворсинкалар;
2 – фолликул бўшлиғидаги
коллоид; 3 - С-ҳужайра
(парафолликуляр):
3.1 – секретор доначалар; 4 –
407
базалмембрана; 5 – қон
капилляри
Тироцитлардан фарқли ўлароқ улар йод атомларини ютмайди, бироқ
уларда тирозин ва5-гидрокситриптофанни декарбоксиллаш йўли билан
нейроаминлар (норадреналин ва серотонин)ни ҳосил қилиш ҳамда
кальцитонин ва соматостатин каби оқсил табиатли (олигопептид)
гормонларни биосинтез қилиш жараѐнлари кечади. Парафаолликуляр
ҳужайраларнинг цитоплазмасида зич жойлашган секретор доначалар
осмиофиллик ва аргирофиллик хусусиятларини намоѐн этади.
Парафолликуляр ҳужайралар цитоплазмасида донадор ЭПТ ва Голжи
комплекси яхши ривожланган. Парафолликуляр ҳужайралар таркибидаги
секретор доначаларнинг икки тури мавжуд. Айрим парафолликуляр
ҳужайраларда майда, лекин кучли осмиофил доначалар тутади ва улар
кальцитонин гормонини ишлаб чиқаради. Иккинчи хил ҳужайралар
йирикроқ, лекин кучсиз осмиофил доначалар тутади, улар соматостатин
синтезлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |