Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тараққиѐти.
Қалқонсимон безнинг тараққиѐти эмбрионал ҳаѐтнинг 
учинчи ҳафталаридан бошланади. Ҳалқумнинг вентрал юзасидан биринчи ва 
иккинчи жабра чўнтакларининг қаршисида бўртма пайдо бўлади. Бу бўртма 
айрим ҳужайралар йиғиндисига айланади. Эмбрионал ҳаѐтнинг тўртинчи 
ҳафтасида такомиллашаѐтган безнинг икки бўлаги ҳосил бўлади. Сут 


400 
эмизувчиларда 
IV 
жабра 
чўнтагининг 
ҳосиласи 
ҳисобланган 
ультимобронхиал таначалар пайдо бўлиб, бу таначалар ривожланаѐтган 
қалқонсимон без куртагига ўсиб киради. Сўнгра шу таначалар таркибида 
фолликуляр ҳужайралар билан бир қаторда К-ҳужайралар ҳосил бўлади. 
Такомиллашишнинг бошланишида қалқонсимон без экзокрин без сифатида 
вужудга келади, у чиқарув найига эга бўлади. Кейинчалик чиқарув найи 
атрофияга учрайди (най очиладиган юза тилнинг илдиз соҳасида кўр 
чуқурчани ҳосил қилади) ва юза эндокрин органга айланади. Шу вақтда 
ҳужайралар орасида коллоид йиғила бошлайди, фолликуллар ҳосил бўлади. 
Фолликулларнинг двори бир қават ҳужайралардан иборат бўлади. 
Қалқонсимон без фаолиятининг бошланиши эмбрионал ҳаѐтнинг 3-4 
ойларига тўғри келади. 
Тузилиши.
Қалқонсимон безнинг вояга етганодам организмида 
оғирлиги 22-25 грамм бўлиб, у ташқи томондан бириктирувчи тўқимали
капсула билан ўралган. Капсуладаи без паренхимасига ботиб кирган 
тўсиқлар уни алоҳида бўлакларга бўлади. Безнинг стромасини сийрак 
толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима ташкил қилади. Ҳар бир без 
бўлаги фолликул деб аталувчи пуфакчалардан иборат (расм 10.5). 
Расм 10.5. Қалқонсимон без 
қисми. 
Гематоксилин-эозин 
билан бўялган.


фолликул: 1.1 
– 
фолликуляр ҳужайра, 1.2 - 
базал 
мембрана, 
1.3 

коллоид, 1.3.1 – резорбцион 
вакуолалар; 


фолликулалараро оролча; 3 


401 
– бириктирувчи тўқимали 
строма 3.1 – қон томири 
Фолликул -калконсимон безнинг структур ва функиионал бирлиги 
бўлиб, у девори бир қават эпителий ҳужайралар билан қопланган ва 
бўшлиғи коллоид модда тутувчи юмалоқ ѐки овалсимон шаклга эга 
тузилмадир. Фолликулалар орасида коллаген ва эластик толалар, 
фибробласт, макрофаг, тўқима базофиллдари, плазмоцитлар тутувчи 
сийрак толали бириктирувчи тўқима жойлашган. Мазкур бириктирувчи 
тўқимали қатламларда фолликуллаларни ҳар томондан ўраб олувчи 
кўплиб синусоид капиллярлар ва нерв толалари мавжуд. Фолликулалар 
орасида тироцитларнинг тўпламлари жойлашиб, улар фолликулалараро 
оролчаларни ҳосил қилади. Фолликулалар девори фолликуляр 
эндокриноцитлар ѐки тироцитлар деб аталувчи ҳужайралар билан 
қопланган. Фоллликул бўшлиғи суюқ, ярим суюқ, баъан қуюқ 
консистенцияга эга коллоид билан тўлган.
Фолликуляр эндокриноцит (тироцит)лар 
бир қават бўлиб жойлашиб, 
фолликул деворини ўраб туради. Уларнинг апикал юзаси фолликул 
бўшлиғига қараган, базал қисми эса базал мембранада жойлашади.
Тироцитларнинг тузилиши қалқонсимон безнинг функционал ҳолати 
(нормал, гиперфункция, гипофункция)га боғлиқ.


402 
Безнинг нормал функционал ҳолатида тироцитлар кубсимон шаклга 
эга, уларнинг апикал юзасида унча кўп бўлмаган микроворсинкалар 
жойлашган. Ён юзалари билан тироцитлар десмосома ва интердигитациялар, 
апикал қисмига яқин – ҳужайралараро тирқишни ѐпувчи пластинкалар 
ѐрдамида бирикади. Тироцитларнинг цитоплазмасида донадор ЭПТ, Голжи 
комплекси, лизосома ва пероксисомалар яхши ривожланган. Пероксисомалар 
таркибида тироглобулин молекуласи синтезида, Голжи комплексида 
тироглобулиннинг модификацияланишида, йодидларнинг атомар йодгача 
оксидланишида қатнашувчи тиропероксидаза ферментининг фаоллиги юқори 
бўлади. Тироцитларнинг ядроси юмалоқ шгаклга эга, ҳужайра марказида 
жойлашади. Коллоидиярим суюқ консистенцияга эга.
Безнинг гиперфункционал ҳолатида тироцитлар призматик шаклга эга, 
уларнинг апикал қисмида микроворсинкалар сони кўпаяди, псевдоподиялар 
пайдо бўлади. Коллоид суюқ консистенцияга эга бўлиб, унда 
резобционвакуолалар пайдо бўлади. 
Безнинг гипофункционал ҳолатида фолликуляр эндокриноцитлар, 
уларнинг ядролари яссилашади, фолликул бўшлиғидаги коллоид зичлашади, 
фолликуларнинг ўлчамлари катталашади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish