Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Тузилиши
Юқорида қайд этилганидек, аденогипофиз олдинги 
бўлак (lobus anterior), оралиқ (pars intermedia) ва туберал қисм (pars tuberalis), 
яъни гипофиз (Ратке) чўнтагидан ривожланувчи барча тузилмаларни ўз ичига 
олади. Гипофиз оғирлигининг 75%ни олдинги бўлак ташкил этади. 
Олдинги бўлаги бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган бўлиб, 
ундан аъзо ичига сийрак бириктирувчи тўқима қатламлари ботиб кириб, унинг 
стромасини ҳосил қилади. Бириктирувчи тўқимали қатламларда қон ва лимфа 
томирлари, улар орасида эса бўлак паренхимасини ҳосил қилувчи эпителий 
ҳужайралари (аденоцит)лардан иборат тасмалар жойлашади. 
Айрим 
аденоцитлар 
эпителий 
тасмаларининг 
чеккаларида 
жойлашиб, таркибида бўѐқлар билан яхши бўялувчи доначалар тутади ва 
улархромофил эндокриноцитлар (endocrinocytus chromophilus), тасмаларнинг 
ўрта қисмларини эгаллаган бошқа хил ҳужайраларнинг цитоплазмаси эса 
кучсиз бўялиб, улар -хромофоб эндокриноцитлар(endocrinocytus chromophobus) 
деб номланади. 
 
Аденоцитлар таснифи. 
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан 
ҳолда гипофизнинг олдинги бўлаги ҳужайралари хромофил ва хромофоб 
(бош)ларга бўлинади. Шунингдек, гипофизнинг олдинги бўлагида на 
хромофил, на хромофобларга кирувчи ҳужайралар ҳам мавжуд, булар 


392 
кортикотроп аденоцитлардир. 
Хромофил аденоцитлар 
ўз навбатида1) 
цитоплазмасидаги доначалари ишқорий бўѐқлар билан бўялувчи 
базофил
, ва 
2) доначалари кислотали бўѐқлар билан бўялувчи 
ацидофил 
ҳужайраларга 
бўлинади (расм 10.3).
Базофил аденоцит (эндоркриноцит)лар 4-10%ни ташкил қилади. Улар 2 
гуруҳга бўлинади: 1) гонадотропоцитлар ва 2) тиротропоцитлар.
Гонадотропоцитлар – 
энг йирик ҳужайралар бўлиб, юмалоқ ѐки 
овалшаклга эга, ядроси эксцентрик жойлашган, цитоплазмаси донадор ЭПТ, 
митохондриялар, Голжи комплексига бой. Шунингдек, альдегидфуксин 
билан бўялувчи гликопротеидлардан иборат диаметри 200-300 нм ли базофил 
доначалар тутади. Гонадотропоцитларнинг фолликул стимулловчи гормон – 
ФСГ (фоллитропин) ва лютеинловчи гормон – ЛГ (лютропин) ишлаб 
чиқарувчи икки тури ажратилади.
Фоллитропин жинсий ҳужайраларни шаклланишига таъсир қилади 
ҳамда тухумдонда сариқ тана ҳосил бўлиши ва уруғдоннинг 
интерстициал ҳужайралари томонидан эркаклар жинсий гормони ҳосил 
бўлишини стимуллайди.
Организмда жинсий гормонлар етишмаган ҳолда манфий тескари 
таъсир механизми бўйича гипофизнинг олдинги бўлагида гонадотроп 
гормонлар (айниқса фоллитропин) ишланиши кучаяди ва шу сабабли 
айрим гипертрофияга учраган гонадотропоцитларда ҳужайранинг 
зичлашган ядросини чеккага сурувчи ва цитоплазмани халқа сингари 
юпқалаштирувчи йирик вакуол ҳосил бўлади. Бундай ўзгарган 
гонадотропоцитлар кастрация ҳужайралари деб номланади (расм 10.3).


393 
Расм 10.3. Аденогипофиз безли 
ҳужайраларининг 
ултрамикроскопик тузилиши: 
а
— 
гонадотроп 
фолликулостимулловчи ҳужайра; 
б
— 
тиротропоцит; 
в 

соматотропоцит; 
г
— 
лактотропоцит (маммотропоцит); 
д 

кортикотропоцит; 
е
— 
тиреоидэктомия ҳужайраси; 
ж
— 
кастрация 
ҳужайраси; 
з 
— 
псевдофолликулнинг 
фолликуляр-
юлдузсимон ҳужайралари. 1 — 
ядро; 2 — Голжи мажмуаси; 3 — 
митохондрия; 4— эндоплазматик 
тўр; 5 — секретор доначалар; 6 — 
вакуол; 7 — микроворсинка; 8 — 
коллоидсимон модда билан тўлган 
псевдофолликул 
Базофил ҳужайраларнинг иккинчи тури нотўғри ѐки бурчаксимон 
шаклга эга. Уларнинг секретор доначалари жуда майда (диаметри 80—
150 
нм) 
ва 
альдегидфуксин 
билан 
кучли 
бўялади. 
Улар 
гонадотропоцитларга нисбатан камроқ гликопротеинлар тутади. Мазкур 
ҳужайралар қалқонсимон безнинг фолликуляр эндокриноцитлари 
фаолиятини кучайтирувчи тиротроп гормони (тиротропин) ишлаб 
чиқаради ва 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish