Периферик эндокрин безлар фаолиятининг гипоталамус томонидан
бошқарилиши
Гипоталамус периферик безларнинг фаолиятини 2 йўл билан
бошқаради: 1) гипофиз орқали (трансгипофизар йўл); 2) гипофизни четлаб
ўтиб (парагипофизар йўл).
Трансаденогипофизар бошқарувда гипоталамуснинг медиобазал
қисмида ишлаб чиқариладиган
аденогипофизотроп гормонлар (либеринлар ва
статинлар) қон билан гипофизнинг олдинги бўлагига етиб келади.
Либеринлар таъсирида гипофизнинг троп гормонлари (гонадотроп, тиротроп,
кортикотроп ва бошқалар) ишлаб чиқарилади ва улар қон билан тегишли
386
нишон аъзоларга етказилади (м-н, тиреотроп гормон – қалқонсимон безга) ва
уларнинг фаолияти ошади.
Демак,
трансаденогипофизар бошқарувда
гипоталамуснинг периферик
эндокрин безларга таъсири нишон ҳужайралари гипофизнинг олдинги
бўлагида жойлашган рилизинг омилларни секреция қилиш орқали гуморал
йўл билан амалга оширилади.
Парагипофизар
бошқарувда
гипоталамус
периферик
безлар
фаолиятини гипофизни четлаб ўтиб бошқаради. Парагипофизар бошқарув
қуйидаги усулларда таъминланади:
1. периферик безлар фаолиятини симпатик ва парасимпатик нерв
тизимлари орқали бошқариш. Маълумки, гипоталамус вегетатив нерв
тизимини бошқаришнинг олий маркази ҳисобланади ва у симпатик ва
парасимпатик нерв толалари орқали барча безлар фаолиятини бошқаради.
2. Бошқарув тескари манфий алоқа йўли билан таъминланади. Масалан,
агар қонда маълум бир эндокрин бездан ажраладиган гормон миқдори кўп
бўлса, мазкур гормонни ажралиши камаяди ѐки қонда кам бўлса, аксинча –
гормон ажралиши кучаяди. Ёҳуд, бирон-бир гормоннинг таъсири юқори
бўлган ҳолатда ҳам унинг ажралишини камайиши қайд этилади.
3. Баъзан организмда тиротроп (қалқонсимон без фаолиятини
стимулловчи) иммуноглобулинлар ѐки аутоантитаналар ишлаб чиқарилади.
Мазкур аутоантитаналар қалқонсимон без ҳужайралари рецепторлари билан
бирикиб, узоқ вақт давомида уларнинг функциясини оширади.
Гипоталамус функцияси бош мия назорати остида таъминланади.
Унинг турли бўлимларида нейропептидлар (50 дан ортиқ) ишлаб чиқарувчи
нейроэндокрин ҳужайралар мавжуд. Улар орасида, масалан энкефалин
нейронлараро медиатор бўлиб, унинг таъсирида лимбик тизим нейронлари
орқали нейроаминлар – серотонин ва норадреналин, ретикуляр формация
нейронлари орқали норадреналин синтези амалга ошади. Нейроаминлар
гипоталамус нейрогормонлари секрециясига таъсир қилади, ўз навбатида
387
улар таъсирида гипофиз аденоцитлари фаоллиги ошади ѐки пасаяди. Шу
тариқа нерв ва эндокрин тизимларнинг чамбарчас функционал алоқаси юзага
келиб, у организмдаги барча тизимлар (аъзолар) фаолиятини назорат қилади
ва мувофиқлаштиради.
Расм 10.1. Гипоталамо-гипофизар тизим ва
троп
гормонларнинг
нишон-аъзоларга
таъсири:
1 — кўрув хиазмаси: 2 — бирламчи
капилярлар тўри билан медиал эминенция; 3
— III қоринча бўшлиғи, айрим гипоталамус
ядроларининг
III
қоринча
деворига
проекцияси; 4 — супраоптик ядро; 5 —
олдинги
гипоталамик
ядро
(гипоталамуснинг преоптик зонаси);
6 — паравентрикуляр ядро;
7
—
медиобазал
гипоталамуснинг
аркуат-
вентромедиал комплекси; 8
— таламус; 9 — медиал
эминенциянинг бирламчи
капиллярлар
тўрига
аденогипофизар
гормонларни
ажратиб
чиқарувчи
гипоталамуснинг
медиобазал
қисмидаги
нейросекретор адренергик
ҳужайралар (2); 10 —
гипоталамуснинг
медиобазал
қисмидаги
тушувчиэфферент
нерв
йўлларини
бошловчи
адренергик
нейронлар
(парагипофизар бошқарув);
И —III қоринча воронкаси
ва гипофизар оѐқча; 12 —
388
гипофизнинг орқа бўлаги;
13 — Герринг таначаси
(гипоталамуснинг олдинги
бўлагидаги нейросекретор
ҳужайралар аксонларининг
охирлари);
14
—
гипофизнинг ўрта бўлаги;
15 — гипофизар ѐриқ; 16
— иккиламчи капиллярлар
тўрини
тутувчи
гипофизнинг
олдинги
бўлаги; 17 — портал
(дарвоза) вена; 18 —
аденогипофизнинг туберал
қисми.
Аденогипофизотроп гормонлар ва уларнинг таъсири: СТГ-
организмнинг умумий ва унинг айрим аъзолари (жумладан скелет)нинг
ўсишини стимуллайди; АКТГ- буйрак усти безининг тутамли ва
тўрсимон зоналари фаолиятини стимуллайди; ЛГ- овуляция жараѐни,
сариқ тананинг ҳосил бўлиши ва унда прогестерон, уруғдонда
тестостеронишланишини
стимуллайди;
ФСГ-
тухумдонда
фолликулаларнинг ўсиши ва уларда эстроген ишаланишини, уруғдонда
сперматогенез жараѐнини стимуллайди; ТТГ - қалқонсимон безнинг
тиреоид гормонларини синтезланиши ва ажралишини фаоллаштиради;
ЛТГ - сут безларида сут ажралишини кучайтиради. Гипофизнинг орқа
бўлагида тўпланадиган гормонлар: вазопрессин ѐки антидиуретик гормон
(АДГ) - қон томирларини торайтириш ва артериал босимни ошириш, буйрак
389
каналчалари орқали сувнинг реабсорбцияси (қайта сўрилиши)ни ошириш,
яъни диурезни камайтириш хусусиятига эга.
Окситоцин (Окс) -
сут
безларининг секретор бўлимидаги миоэпителиал ҳужайраларни қисқартириш
ҳисобига сут ажралишини кучайтиради, аѐлларда бачадон мушаги,
эркакларда уруғ олиб кетувчи йўлларнинг силлиқ мушакларини
қисқартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |