Цереброспинал суюқлик
Марказий нерв системасининг нозик тўқималарининг ҳимояси бир
томондан, уларни суяк ғилофида жойлаш ганлиги билан таъминланса,
иккинчи томондан, улар суюқликда муаллак туради. Мазкур суюқлик
субарахноидал бўшлиқда жойлашган, чунки тўрсимон (ўргимчак инисимон)
тузилманинг ҳамма тўқималараро бўшлиқлари ўзгарган тўқима суюқлиги
билан тўлган бўлиб, уни цереброспинал суюқлик (орқа мия суюқлиги), деб
аталади. Суюқлик билан шимилган юмшоқ пардалар бош ва орқа мияни
376
тўлиқ ўраб олади ва гидравлик амортизатор вазифасини бажаради.
Цереброспинал суюқлик тиниқ, солиштирма оғирлиги паст (1,004-1,008 г/мл)
бўлиб, таркибида тузлар, жуда кам миқдорда оқсил ва фақат бир неча хил
ҳужайралар, асосан лимфоцитлар бўлади.
Цереброспинал суюқлик нинг
бир қисми бош миянинг юзасида, асосий қисми эса мия қоринчаларига қон
томирлар чигалларидан ажралади. Томирлар чигаллари қоринчалар
бўшлиғига чиқиб турувчи капиллярларга бой тузилмалар бўлиб,ташқаридан
шингилларни эслатади.
Капиллярлар томирлар чигалининг қоринча суюқлиги билан ювиб
туриладиган эркин юзаси яқинида жойлашади. Чигалнинг эркин юзаси
кубсимон эпителий билан қопланган, суюқлик қоринчалар бўшлиғига тушиб,
цереброспинал суюқликка айланишидан олдин шу эпителий орқали ўтиши
лозим. Шу ва бошқа сабабларга кўра, баъзи моддаларни, айниқса
макромолекулаларни оддий тўқима суюқлигига қараганда цереброспинал
суюқликка тушиши қийин. Қон томирлар чигалларини ривожланишида нерв
найининг учинчи ва тўртинчи қоринчаларининг томи ҳосил бўладиган
қисми жуда юпқа, қон томирлари билан бирга юмшоқ ва тўрсимон пардалар
билан қопланган эпендимани ташкил қилувчи, фақат бир қават кубсимон
ҳужайралар қалинлигида бўлиб қолади. Ушбу жойларда мия пардалари
эпендимани ўз олдида итариб, қоринчалар бўшлиғига бўртмалар ҳосил
қилади. Шунга ўхшаш жараѐнлар ѐн қоринчаларда ҳам қон томирлар
чигалларининг ҳосил бўлишига олиб келади. Натижада, ҳар бир мия
қоринчасида биттадан, жами тўртта қон томирлар чигаллари ҳосил бўлади.
Қон томирлар чигаллари ҳудди бандида осилиб турган шингил каби
жуда кўп баргсимон ўсимталардан тузилган. Ҳар бир ўсимтада капиллярлар
чигалига ўтиб кетадиган майда артерия ѐки артериола бўлади. Эгри-бугри
капиллярлар эпителийда ворсинкалар (villi), деб аталувчи бўртмалар ҳосил
қилади. Қон томирлар чигалини қопловчи кубсимон эпителий эпендимадан
ривожланади ва уни қон томирлар чигалининг эпителийси, деб аталади.
377
Электрон микроскопик тадқиқотлар эпителий ҳужайраларининг эркин юзаси
охири бир оз кенгайган микроворсинкалар билан қопланганлигини кўрсатди.
Марказий нерв системасининг жароҳати ѐки касаллигига гумон қилинганда,
цереброспинал суюқликни текшириш катта диагностик аҳамиятга эга.
Масалан, суюқликда қон пайдо бўлиши калла суягининг қон томирларни
узилиши билан бирга синиши тўғрисидаги таҳминни тасдиқлайди.
Цереброспинал суюқликда ҳужайралар сонининг кўпайиши миянинг ѐки мия
пардаларининг яллиғланиш касалликларидан далолат беради. Ҳатто
суюқликнинг босимини ўлчаш, баъзан бош ѐки орқа миянинг айрим
патологик ҳолатларини аниқлашга ѐрдам беради.
Бош миянинг ѐн қоринчаларида ҳосил бўлган цереброспинал суюқлик
улардан қоринчалар орасидаги тешик орқали чиқади ва учинчи қоринчанинг
цереброспинал суюқлиги билан бирга сильвий водопроводи орқали тўртинчи
қоринчага, сўнгра унинг томи орқали субарахноидал бўшлиққа ўтади. Бош ва
орқа мияни ўраган юмшоқ ва тўрсимон пардаларнинг бўшлиқларидаги
суюқликнинг кўпчилик қисми қоринчаларда ҳосил бўлади. Шу сабабли, агар
тўртинчи қоринчанинг томи орқали цереброспинал суюқликнинг чиқиш
йўли бекилиб қолса, у қоринчаларда тўпланади ва уларни кенгайтиради, бу
эса миянинг ичкаридан эзилишига олиб келади. Цереброспинал суюқлик
тўхтовсиз ҳосил бўлганлиги сабабли, у ўз вақтида олиб кетилиши лозим, акс
ҳолда калла ичидаги босим ортиб кетади. Цереброспинал суюқлик қандай
тезлик билан ҳосил бўлса, шундай тезлик билан қайта қонга сўрилишини
таъминловчи тузилмалар мавжуд; бу арахноидал ворсинкалар – тўрсимон
парданинг қаттиқ мия пардасининг веноз синусларига туртиб чиқиб турувчи
ўсимталаридир.
Орқа мия суюқлигининг сўрилишини пасайиши ѐки унинг
қоринчалардан чиқиш йўлларини бекилиб қолиши гидроцефалия (юноча
hydro-сув + kephale-калла) номи билан маълум бўлган ҳолатга олиб келади.
Марказий нерв системасининг бўшлиқларида орқа мия суюқлигининг
378
ортиқча миқдори тўпланиши ва калла ичи босимининг ортиб кетишига олиб
келувчи ҳар қандай бузилиш гидроцефалия, деб аталади. Туғма
гидроцефалияда калла катта бўлиб, ақлий фаолиятнинг бузилиши ва
мушакларнинг нимжонлиги билан кечади. Катта одамларда ҳам бош мия
нерв тўқимасининг шикастланиши натижасида келиб чиққан жуда кўп
неврологик белгилар (симптомлар) кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |