Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Марказий нерв системасининг қон билан таъминланиши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Марказий нерв системасининг қон билан таъминланиши 
Орқа мия олдинги ва орқа илдиз артериялари орқали қон билан 
таъминланади. Улар олдинги ва орқа илдизлар билан киради ва юмшоқ мия 
пардасида артериал тўр ҳосил қилади. Бу ерда бўйлама артериялар 
шаклланади, уларнинг асосийси – олдинги спинал артерия олдинги ўрта 
ѐриқдан ўтади.
Оқ моддага қараганда кулранг моддада капиллярлар тўри зичроқ 
бўлади. Орқа мия веналари артериялар билан бирга юрмайди. Орқа миянинг 
четларидан ва олдинги ўрта ѐриқдан келган веналар юмшоқ мия пардасида, 
айниқса орқа миянинг дорсал юзасида чигаллар ҳосил қилади, улардан қон 
вентрал ва дорсал илдизчалар билан юрадиган веналарга оқиб кетади.
Бош мия ички уйқу ва умуртқа артериялари орқали артериал қон билан 
таъминланади, улар миянинг асосида базилляр артерияга қуйилади. Ушбу 
артерияларнинг тармоқлари юмшоқ мия пардасига ўтади, у ердан майда 
тармоқчалар мия моддасига йўналади. Капиллярлар тўри бош миянинг оқ 
моддасига қараганда кулранг моддасида зичроқ бўлади. Бош мия қон 
капиллярларининг девори узлуксиз эндотелий ва яхши ривожланган базал 


374 
мебранадан иборат. Бу ерда нерв тўқимаси ва қон ўртасида моддаларни 
танлаб алмашинуви содир бўлади, бу жараѐнда гематоэнцефалик барйер, 
деб аталувчи тузилма ҳам иштирок этади. Тўқима ва қон ўртасида 
моддаларни 
танлаб 
алмашинуви 
капиллярларни 
ўзини 
тузилиш 
хусусиятларидан ташқари (яхлит эндотелий қоплами яхши ривожланган 
десмасомалар билан, қалин узлуксиз базал мембрана), яна глиоцитлар, энг 
аввало, астроцитлар ўсимталарининг капиллярлар юзасида нейронларни 
бевосита қон капиллярлари деворига тегиб туришига тўсқинлик қилиб 
турувчи қават ҳосил қилиши билан таъминланади. 
Гематоэнцефалик 
барйер
қондан 
нерв 
тўқимасига 
антибиотиклар, кимѐвий ва бактериал бирикмалар каби зарарли 
моддаларни 
ўтишига 
тўсқинлик 
қилувчи 
функционал 
тўсиқ 
ҳисобланади. Клиник ва экспериментал далиллар ушбу тўсиқни 
мавжудлигини, электрон-микроскопик тадқиқотлар унинг структур 
асосларини аниқлашидан анча аввал кўрсатиб берган эди. Маълумки, 
баъзи доривор препаратлар қонга юборилганда бошқа тўқималарга ўтса 
ҳам, бош мияга ўтмайди. Бундан ташқари, қондан тананинг бошқа 
қисмларига осон ўтувчи айрим бўѐқлар кулранг моддада аниқланмайди. 
Бу эса, қон билан мия тўқимаси ўртасида қандайдир тўсиқ борлигидан 
далолат беради. Электрон-зич маркерларни қўллаш орқали ўтказилган 
электрон-микроскопик тадқиқотлар ушбу тўсиқнинг элементларини 
аниқлашга ѐрдам берди: гемокапиллярнинг яхлит эндотелийси, унинг 
қалин узлуксиз базал мембранаси, астроцитар глиянинг базал 
мембранаси, гемокапиллярни ҳар томондан зич ўраб олган 
астроцитларнинг ўсимталари (расм 9.13). Гематоэнцефалик тўсиқнинг 
фаолияти асосида нерв тўқимасининг қон капиллярларига хос бўлган 
пасайган ўтказувчанлик ѐтади. Мазкур барйернинг асосий структур 
таркибий қисми бўлиб туташувчи бирикишлар ҳисобланади, улар ушбу 
капиллярлар девори эндотелий қатламининг яхлитлигини таъминлайди. 


375 
Бошқа, жуда кўп жойларда учрайдиган фенестрлар эндотелиал 
ҳужайраларнинг цитолеммасида бўлмайди, пиноцитоз пуфакчалар жуда 
кам бўлади. Ушбу капиллярлар ўтказувчанлигини пастлиги, қисман уни 
зич ўраб турган нейроглия ҳужайралари ўсимталарининг кенгайган 
охирлари ҳисобига таъминланади, улар мия тўқимасини қондан турли 
ѐт ва токсик моддалар ўтишидан ҳимоя қилади. Аммо газлар ҳамда 
нейронлар ва глиал ҳужайраларининг озиқланиши учун бўлган бошқа 
кичик молекулалар ушбу барйердан жуда осон ўтади. 
Расм 9.13.Гематоэнцефалитик тўсиқ (схема). 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish