Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

суданафоб ҳужайралар 
қавати
деб аталади. Мазкур қаватнинг аҳамияти шундан иборатки, унинг 
ҳужайралари тутамли ва тўрсимон қават ҳужайралари учун регенерация 
манбаи ҳисобланади.
Суданафоб қаватидан сўнг буйрак усти бези пўстлоқ моддасининг энг 
йирик зонаси бошланади. 
Бу зонада ҳужайралар чўзинчоқ бўлиб, радиал тутамлар ҳосил қилиб 
жойлашгани учун 
тутамли зона
деб аталади. Бу зона ҳужайралари 
цитоплазмасида кўп миқдорда липид киритмалари тутади, агарда улар 
ювилиб кетса, цитоплазма ғовак кўринишни олади ва шунинг учун ҳам, бу 
ҳужайралар с
понгиоцитлар
деб аталади. Тутамли зона ҳужайраларидаги 
митохондриялар махсус тузилиши билан ажралиб туради. Улар юмалоқ ѐки 
овал шаклга эга, кристаллари эса бутун матриксни тўлдириб турувчи майда 
пуфакчалардан иборат (расм 10.10). Тутамли зона ҳужайраларидаги 
митохондрияларнинг тузилиши уларда содир бўладиган стероидогенез цикли 
билан боғлиқдир. Митохондриялар ўзларида холестеринни прегненолонга 
айлантирувчи ферментлар тутади. Прегненолон эса стероидлар синтез 
қилиниши учун бошланғич хом ашѐ ҳисобланади. Стероид гормонлар 
митохондрияларнинг пуфакчасимон кристаларида синтез қилинади ва 
уларнинг қобиғи орқали ҳужайра цитоплазмасига чиқарилади. Тутамли зона 
ҳужайралари орасида оқиш ва қорамтир ҳужайралар фрақланади. Қорамтир 
ҳужайралар липид киритмаларининг тутмаслиги ва рибосома ва донадор 
ЭПТга бойлиги билан тавсифланади. Қорамтир ҳужайраларнинг донадор 
ЭПТда гормонлар синтезида қатнашувчи ферментлар синтезланади. Тахмин 
қилинишича, қорамтир ва оқиш ҳужайралар секретор циклнинг турли 
даврларига мансуб ҳужайралардир.


414 
Тутамли зона функциялари: глюкокортикоидлар деб аталувчи 
кортикостероидларни синтезлаш. Кортизол (гидрокортизон), кортизон, 
кортикостерон фаол глюкокортикоидлардир. Улар орасида энг фаоли 
кортизолдир.
Глюкокортикоидларнинг таъсири: 1) карбонсувлар, оқсиллар ва 
липидлар алмашинувини бошқаради; 2) глюконеогенез (оқсил ва липидлар 
ҳисобига карбонсувлар ҳосил қилиш)ни таъминлайди; 3) яллиғланиш 
жараѐнини кучсизлантиради; 4) глюкокортикоидлар миқдори ҳаддан зиѐд 
ошганда қон яратувчи аъзолар ва периферик қонда эозинофиллар ва 
лимфоцитлар нобуд бўлади; 5) ҳужайраларда фосфорланиш жараѐнларини 
бошқаради, бунинг ҳисобига энергия тўпланади; 6) турли ноқулай 
ҳолатларда зўриқиш (стресс) реакцияларида қатнашади.
Тутамли зона пўст модданинг 
тўрсимон зонасига
давом этади. Бу 
зонада ҳужайралар бир-бири билан чалкашиб тўр ҳосил қилади. Бу зона 
ҳужайралари тўқроқ цитоплазмага эга, ядролари эса бошқа зоналардагидан 
майдароқ бўлади (расм 10.10). Ҳужайралар цитоплазмасининг тўқ бўялиши 
уларда митохондрияларнинг ниҳоятда кўплигига боғлиқ. Пластинкасимон 
комплекс ва эндоплазматик тўр унчалик ривожланмаган. Тўрсимон зона 
ҳужайралари орасида ҳам кўплаб синусоид капиллярлар жойлашади. Урғочи 
сут эмизувчи ҳайвонларда тўрсимон зона билан мия модданинг орасида Х-
зона жойлашади. Бу зона кам такомиллашган ҳужайралардан иборат. 
Функцияси: Тўрсимон зонада тестостерон (эркаклар жинсий гормони),
эстроген ва прогестерон (аѐллар жинсий гормони) синтезланади. Агар 
аѐлларда тўрсимон зона гиперфункцияси кузатилса, тестостерон гормониниг 
кўпайиши натижасида вирилизм (соқол, мўйловларни ўсиши, овознинг 
дағаллашуви) кузатилади.


415 
Расм 
10.10. 
Пўстлоқ 
модда 
ҳужайралари (схема). 
А - коптокчасимон, Б - тутамли, В – 
тўрсимон зона ҳужайралари 
1 - ядро; 2 - цитоплазма: 2.1 – донасиз 
эндоплазматик тўр цистерналари, 2.2 - 
донадор 
эндоплазматик 
тўр 
цистерналари, 2.3 – Голжи мажмуаси, 
2.4 - тубуляр-везикуляр кристалар 
билан митохондриялар, 2.5 – ламелляр 
кристалар билан митохондриялар, 2.6 – 
липид томчилари, 2.7 – липофусцин 
доначалари 
Буйрак усти безининг мағиз моддаси безнинг марказий қисмида 
жойлашган бўлиб, унинг стромаси сийрак толали шаклланмаган 
бириктирувчи тўқимадан иборат. Мия қисмининг ҳужайралари ниҳоятда 
йирик ва кўп бурчакли бўлиб, гематоксилин-эозин билан бўялганда уларнинг 
цитоплазмаси оч пушти рангга бўялади. Ҳужайралар калта тасмачалар 
тразида бўлиб, улар орасида синусоид капиллярлар жойлашади. Мия 
моддаси ҳужайраларининг цитоплазмаси хром тузлари билан яхши бўялиши 
сабабли улар 
хромофин ҳужайралар
деб аталади. Мия моддасида икки хил 
ҳужайралар тафовут қилинади. Буларнинг бири формалин билан фиксация 
қилингандан сўнг ультрабинафша нурларида кучли флуоресценциалланиш 
хусусиятга эга бўлади, тўқ бўялади. Бу ҳужайралар 
норадреналин
ишлаб 
чиқаради. Иккинчи тур ҳужайралар флуоресценцияланмайди, оч бўялади ва 
улар 
адреналин
ишлаб чиқаради. 


416 
Хромаффин ҳужайраларининг плазматик мембранаси атрофида 
атрофида кўпгина нерв толалари ва уларнинг терминалийлари жойлашади. 
Функцияси. Буйрак усти безнинг мия қисми ҳужайраларида 
ишланадиган 
адреналин
ва 
норадреналин
гормонлари қон томирларини 
торайтириши туфайли қон босимини оширади, лекин адреналин бош мия ва 
кўндаланг-тарғил мушак томирларини кенгайтиради. Адреналин қондаги 
қанд миқдорни оширса, норадреналин бундай хусусиятга эга эмас. 
Норадреналин периферик атрериолалар деворини қисқартириши туфайли 
систолик ва диастолик артерия босимини оширади. Адреналин норадреналин 
билан биргаликда липидларни парчалаш хусусиятига ҳам эга. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish