Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Расм 11.2. Кўз олмасининг тараққиѐти



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Расм 11.2.
Кўз олмасининг тараққиѐти
.
 
А
 
– 22-кунлик эмбрион;
Б – 4-ҳафталик эмбрион; В
 
– 5-ҳафталик эмбрион. 


423 
Расм 11.3. Кўз олмасининг тараққиѐти
. А – 6-ҳафталик пушт; Б – 
7-ҳафталик пушт. 
Кўз бокали тешигининг қаршисидаги эктодерманинг бир қисми 
ҳужайраларнинг кўпайиши натижасида қалинлашади, кўз бокалига ботиб 
киради ва эктодермадан ажралиб, кўз гавҳарининг куртагини ҳосил 
қилади(расм 11.3). Дастлаб кўз гавҳари ичи бўш эпителиал пуфакча 
кўринишида бўлади. Сўнгра унинг орқа деворининг эпителиал ҳужайралари 
чўзилиб, гавҳар толалари ѐки призмаларига айланади ва пуфакчанинг 
бўшлиғини тўлдиради. Эктодермадан мугуз парданинг олдинги эпителийси 
ҳам ҳосил бўлади.Кўз бокалини ўраб турган мезенхимадан томирли парда ва 
склера тараққий этади. Кўзнинг олдинги қисмида склера кўп қаватли ясси 
эпителий билан қопланган тиниқ мугуз пардага ўтади. Тараққиѐтнинг илк 
даврларида кўз бокалининг ичига ўсиб кирган қон томирлари ва мезенхима 
эмбрионал тўр парда билан биргаликда шишасимон тана ва ѐй пардани ҳосил 
бўлишида иштирок этади. Ёй парданинг қорачиқни торайтирувчи мушаклари 
кўз бокали ташқи ва ички варақларининг йўғонлашган қирғоқларидан, кўз 
қорачиғини кенгайтирувчи мушаклар эса ташқи варағидан ривожланади. 
Шундай қилиб, ѐй парданинг иккала мушаклари ҳам нейрал мушаклар 
ҳисобланади. 


424 
Кўзнинг тузилиши 
Кўз (ophthalmos, oculus) – кўрув аъзоси, кўрув анализаторининг 
периферик қисми бўлиб, унда рецептор вазифасини тўр парданинг 
нейронлари бажаради.
Кўрув аъзоси жуфт аъзо бўлиб, кўз олмаси ва ѐрдамчи тузилмалар: 
қовоқлар, кўз олмасини ҳаракатлантирувчи мушаклар ва кўз ѐши 
аппаратидан иборат.
Кўз олмаси (bulbus oculi) деярли думалоқ шаклда бўлиб, диаметри 2,5 
см атрофида. Кўз олмасининг девори уч қаватдан иборат. Кўз олмасининг 
ташқи фиброз пардаси (tunica fibrosa bulbi) ѐки оқсил пардага ташқи кўз 
мушаклари бирикади ва у ҳимоя вазифасини бажаради. Ташқи пардада 
олдинги тиниқ қисм – мугуз парда ва орқа тиниқ бўлмаган қисм – склера 
фарқ қилинади. Ўрта томирли парда (tunica vasculosa bulbi) модда 
алмашинуви жараѐнларида асосий вазифаларни бажаради. У уч қисмдан: ѐй 
парда, киприкли тана ва хусусий томирли парда – хориодеядан иборат. 
Кўз олмаси деворининг ички, сезувчи қавати – тўр парда (tunica 
interna, sensoria bulbi, retina) кўрув анализаторининг сенсор ѐки қабул 
қилувчи қисми ҳисобланади. Унда ѐруғлик нури таъсирида кўрув 
пигментларининг фотокимѐвий ўзгаришлари – фототрансдукция, нейронлар 
биоэлектрик активлигини ўзгариши ва ташқи дунѐ тўғрисидаги 
маълумотларни пўстлоқ ости ва пўстлоқ кўрув марказларига узатилиши 
содир бўлади.
Кўз oлмaсидa фaoлияти жиҳaтидaн фaрқ қилувчи 4 систeмa мaвжуд: 
1. Диoптрик ѐки нур синдирузчи систeмa 
- кўзгa тушaдигaн нурлaрни тўр 
парданинг кўрув қисмига eткaзиб бeрaди. Бу жaрaѐндa мугуз. пaрдa, кўз 
oлмaсининг суюқлиги, кўз гaвҳaри вa шишaсимoн тaнa иштирoк eтaди. 
2. 
Aккoмoдaциoн ѐки мoслoвчи систeмa 
- узoқ ѐки яқин мaсoфaлaрдaги 
тaсвирлaрни яққoл кўришга мослаштиради. Aккoмoдaция жaрaѐнидa 


425 
киpрикли тaнa, ѐй пaрдa, унинг ҳoсилaси бўлгaн кўз қoрaчиғи вa кўз гaвҳaри 
иштирoк eтaди. 
3. 
Сeзувчи ѐки рeцepтoр систeмa 
- тўр пaрдaдa жoйлaшгaн фoтoрeцeптoр вa 
пигмeнт ҳужaйрaлaрдaн тaшкил тoпгaн. 
4. 
Тaянч, трoфик, ҳимoя вa ҳaрaкaт систeмaси 
- тaшқи фибрoз, тoмирли 
қaвaтлaр, кўз мушaклaри вa ѐш бeзлaрдaн ибoрaт. 
Ташқи фиброз парда – склера (sclera) зич толали шаклланган 
бириктирувчи тўқимадан ташкил топган, унда коллаген толалар тутамлари 
орасида яссилашган фибробластлар ва алоҳида-алоҳида эластик толалар 
жойлашаган. Коллаген толалар тутамлари ингичкалашиб, мугуз парданинг 
хусусий моддасига ўтиб кетади. Склеранинг қалинлиги кўрув нерви 
атрофидаги орқа бўлимида энг юқори бўлиб, 1,2-1,5 ммга етади, олдинда 
склера экваторда 0,6 ммгача, тўғри мушакларнинг бирикиш жойини 
орқасида эса 0,3-0,4 ммгача юпқалашади. Кўзнинг ички босими ошиб 
кетганда фиброз парда юпқалашиб, баъзи патологик ҳолатларга сабаб 
бўлади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish