Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Ҳужайраларнинг кўпайиши фақат мавжуд ҳужайраларнинг



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

3. Ҳужайраларнинг кўпайиши фақат мавжуд ҳужайраларнинг 
бўлиниши натижасида амалга ошади.
Ҳужайраларнинг кўпайиши фақат 


35 
мавжуд она ҳужайраларнинг бўлиниши натижасида амалга ошиб, бу 
жараѐндан олдин она ҳужайрада генетик материалнинг икки карра ортиши 
(ДНК репродукцияси) рўй беради. Ҳайвон ва ўсимликларнинг эукариот 
ҳужайраларида тўлақон бўлинишнинг ягона усули бўлиб митоз (нотўғри 
бўлиниш) ҳисобланади. Бунда ҳужайра бўлинишининг махсус тузилмаси – 
бўлиниш дукчаси ѐки ҳужайра дукчаси ҳосил бўлади. Шу дукча ѐрдамида 
олдиндан икки карра кўпайган хромосомалар текис ва аниқ икки бўлғуси 
янги ҳужайраларга ( уларни одатда қиз ҳужайралар деб аталади) 
тақсимланади. Одам организмида 200 га яқин ҳужайра турлари мавжуд 
бўлиб, уларнинг сони тахминан 10
13
- 10
14
ташкил этади. Шуларнинг барчаси 
тухум ҳужайранинг сперматозоид билан уруғланишидан ҳосил бўлган ягона 
ҳужайра – зиготадан келиб чиқади. Деярли барча тўқималарда, нерв ва юрак 
мушак тўқимасидан ташқари, бутун ҳаѐт давомида ҳужайралар мунтазам 
равишда янгиланиб туради. Етилиш жараѐнида кўп ҳужайралар бўлиниш 
қобилиятини йўқотади ва ҳаѐт циклини ўтаб бўлгач, ҳалок бўлади. Уларнинг 
ўрнига янги ҳужайралар келади. Бироқ, янги ҳужайраларнинг ҳосил бўлиш 
имконияти фақат бўлиниш ва ўзига ўхшаш ҳужайралар авлодини бериш 
қобилиятига эга бўлган ҳужайралар мавжуд бўлгандагина амалга ошади. 
Бундай ҳужайралар 
ўзак ҳужайралар
деб аталади ва турли тўқималар ва 
ҳужайраларнинг мунтазам янгиланиши учун манба бўлиб ҳисобланади. Узоқ 
вақтлардан бери жонсиз материалдан сунъий тирик ҳужайралар ҳосил 
қилишга уринишган ва бу уринишлар ҳозир ҳам давом этаяпти. Замонавий 
ҳужайра технологияларининг гуркираб ривожланиши маълум махсус 
вазифаларни бажаришга (масалан, моноклонал антитаналар ишлаб 
чиқаришга) ихтисослашган гибрид ҳужайралар клонини яратиш имконини 
берди. Зигота ядросини клонланадиган ҳайвон соматик ҳужайрасининг 
ядроси билан алмаштириш йўли билан бутун бошли организмнинг клонини 
яратиш мумкинлиги тасдиқланди ( масалан, клон усули билан яратилган 
машҳур қўйча Долли). Ҳужайралар хаѐт фаолиятини ва бўлинишини сунъий 


36 
шароитда таъминлаш усуллари батафсил ишлаб чиқилди. Маълум ирсий 
касалликларни даволашда ген инженерлик усуллари тиббиѐт амалиѐтига 
тобора чуқурроқ кириб бормоқда. Бироқ, шуни эсда тутиш керакки, бу 
ишларнинг барчаси табиат томонидан яратилган тирик ҳужайраларда ѐки 
уларнинг маълум қисмларида бажарилмоқда. Ҳужайра биологиясининг улкан 
муваффақиятларига қарамасдан жонсиз, ҳужайра бўлмаган материалдан 
тирик ҳужайра яратиш йўлидаги барча уринишлар ҳозирча самарасиз 
қолмоқда. Буларнинг бари машҳур Р.Вирхов томонидан ҳужайра назариясига 
киритилган «Omnis cellula e cellula», яъни, ҳар қандай ҳужайра фақат 
ҳужайрадан ҳосил бўлади, деган хулосаси батамом ҳақ эканлигини 
тасдиқлайди.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish