Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
 
Ҳужайралараро информацион алоқалар 


47 
Плазмолемма ҳужайрага ташқи ва ички муҳитдан келувчи турли хил 
(физик, кимѐвий, механик ва ҳоказо) сигналларни қабул қилувчи, уларни 
ўзгартирувчи (трансформацияловчи) ва ҳужайранинг тегишли жавоб 
реакциясини бошлаб берувчи асосий бўлимдир. Умумлаштириб олганда бу 
жараѐн 
сигнал трансдукцияси
деб аталиб, қуйидаги кетма-кетликда амалга 
ошади: сигнал (биринчи воситачи) – рецептор – (иккинчи воситачи) – 
эффектор – жавоб реакцияси. Бир ҳужайрада ишлаб чиқарилган сигнални 
иккинчисига махсус сигнал молекулалари ѐки 
лигандлар
ўтқазади. Иккинчи 
ҳужайрада, у 
«нишон-ҳужайра»
бўлиб хизмат қилади, айнан шу сигнални 
қабул қилишга ихтисослашган (специфик) 
рецепторлар
мавжуд бўлиши 
лозим. Рецепторларнинг мембрана ва цитоплазматик (ядро) турлари 
фарқланади. Функционал жиҳатдан мембрана рецепторларининг каталитик, 
ион каналлари билан боғлиқ ва G-оқсил орқали фаолият кўрсатувчи турлари 
ажратилади. Рецепторлар фақатгина ўзига тегишли сигнални қабул қилади ва 
уни ҳужайра ичи сигнал молекулаларига (иккинчи воситачига) узатади. 
Иккинчи воситачи сифатида турли-туман кимѐвий моддалар, жумладан 
циклик 
нуклеотидлар 
(цАМФ 
ва 
цГМФ), 
инозитолтрифосфат, 
диацилглицерол, Ca
2+
хизмат қилиши мумкин. Улар эса ўз навбатида 
информацияни жавоб реакциясини амалга оширувчи молекулаларга 
(эффекторларга) етқазади. Барча сигнал молекулалари (
лигандлар)
физик-
кимѐвий хоссаларига кўра 
қутбланган
(гидрофил) ва 
қутбланмаган
(липофил ѐки ѐғда эрувчи) бўлиши мумкин. Қутбланган моддалар (масалан, 
оқсиллар, ионлар) тўғридан-тўғри мембранадан ўтаолмайди, шунинг учун 
уларнинг рецепторлари плазмолемма гликокаликсида жойлашган. Айнан шу 
учун ҳам бу моддаларнинг мембрана орқали (трансмембран) ўтиши махсус 
мембрана пуфакчалари ѐрдамида амалга ошади (эндоцитоз ва экзоцитоз). 
Мембрана рецепторлари 
гликопротеинлар
бўлиб, улар плазмолемманинг 
ўтказувчанлигини бошқаради, турли молекулаларнинг ҳужайра ичига 
киришини ва информацион сигналларни қайд қилади ва ҳужайра ичидаги 


48 
кимѐвий бирикмаларга узатади. Қутбланмаган моддалар (асосан холестерин 
ва унинг ҳосилалари) мембранадан бемалол ўтаолади, шу туфайли уларнинг 
рецепторлари ҳужайра ичида, аниқроғи, ядрода жойлашган. Ядро 
рецепторлари асосан стероид гормонлар, ретиноидлар, тироид гормонлар, ўт 
кислоталари ва бошқаларни таниб олиш учун хизмат қилиб, оқсил табиатга 
эга. Ҳар бир ядро рецептори икки қисмга эга бўлиб, биринчиси лиганд билан 
ѐпишса, иккинчи қисми ядронинг ДНК молекулари билан боғланган. 
Бошқача қилиб айтганда, ядро рецепторлари - булар лиганд томонидан 
фаоллаштирилувчи транскрипция омилларидир. Баъзи кичик молекулали 
сигналлар (масалан, азот оксиди - NO, углерод монооксиди - CO) 
ҳужайраларга ҳеч қандай рецепторсиз бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. 
Ушбу молекулалар тўқималар гомеостазини таъминлашда муҳим рол 
ўйнайди. Азот оксиди тўқималарда NO-синтаза ферменти ѐрдамида ҳосил 
бўлиб, нишон-ҳужайраларда (одатда бу томирлар деворининг силлиқ мушак 
ҳужайралари) иккинчи воситачи (цГМФ) миқдорини оширади. Натижада 
мушак ҳужайра бўшашади, шу билан қон томири деворининг тонуси маълум 
мейѐрда сақлаб турилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish