Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet377/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   373   374   375   376   377   378   379   380   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
МАЙДАЛАНИШ 
Майдаланиш – бу зиготанинг кетма-кет митотик йўл билан майда 
бластомерларга (blastos-куртак, meros-қисм) бўлинишидир. Майдаланиш 
одатдаги ҳужайра циклидан G
1
ва G
2
босқичлари йўқлиги ва ДНК синтези 
содир бўладиган жуда қисқа синтетик S-фазаси билан фарқланади. Шу 
туфайли майдаланишда бластомерлар ўсмайди. Майдаланишнинг 
бўлинишлари орасидаги интервал тахминан 12-24 соат. Майдаланиш пайтида 
ҳужайралар ўлчами кичраяди, шу сабабли бластоцистанинг (концептуснинг) 
диаметри 100 мкмдан ошмайди. Бластоциста босқичида майдаланиш 
тўхтайди ва ҳужайралар оддий ҳужайра циклини тиклайди. 


802 
Расм 20.5. Одам зиготасининг майдаланиши (схема). А – 2 ҳужайра 
босқичи; Б – 4 ҳужайра босқичи; В – 8 ҳужайра босқичи; Г – морула; Д, Е – 
бластоциста. 
Одамда тўлиқ асинхрон, нотекис майдаланиш юз беради. Биринчи бўлиниш 
уруғланишдан чамаси 30 соатлардан сўнг бўлади. Натижада иккита: майда 
―оқиш‖ ва йирик ―қорамтир‖ бластомерлар ҳосил бўлади (расм 20.5). Оқиш 
бластомерлар – 
трофобластлар
, қорамтирлари – 
эмбриобластлар
дейилади. 
Оқиш бластомерлар тезроқ бўлинадилар ва улардан эмбрионни
озиқлантирувчи трофобластлар, қорамтир бластомерлардан эса эмбрион ва 
унинг муваққат аъзолари куртакларини берувчи эмбриобластлар ҳосил 
бўлади. Бластомерларнинг сони ортиб бориши билан концептус бачадон 
найи бўйлаб ҳаракат қилади ва учинчи кунига келиб морула босқичига ўтади. 
Морула – майдаланишнинг бир неча бўлинишларидан ҳосил бўлган 


803 
ҳужайралар гуруҳи бўлиб, уруғланиш қобиғи (собиқ ялтироқ қават) ичида 
жойлашган. 
Моруланинг 
марказида 
жойлашган 
эмбриобластлар 
тирқишсимон контактлар ҳосил қилади. Айнан мана шу ҳужайралардан 
эмбрион танаси ривожланади. Моруланинг периферик ҳужайралари - 
трофобластлар зич контактлар билан боғланган бўлиб улар морула ички 
муҳитини ажратиб турувчи тўсиқни ҳосил қилади. Бластоциста 
уруғланишдан кейинги тўртинчи кунида морулада бластоцел (суюқлик билан 
тўлган бўшлиқ) пайдо бўлиши билан ҳосил бўлади. Бластоцелнинг ҳажми 
ортиб боради ва концептус пуфак (бластоциста) шаклини олади. 
Бластоцистани ташқи трофобластлар ва эмбриобластлардан иборат ички 
ҳужайралар массаси ташкил қилади.
Уруғланишнинг 4 – 5 кунларида 7-12 бластомерлардан иборат
бластоциста бачадон найидан ўтиб, бачадонга тушади. Бачадонда 
бластоциста эркин ҳолда тахминан 2 суткагача бўлади. Бу даврда трофобласт 
ва эмбриобластлар кўпайиши ҳамда бачадон шиллиқ секретини сўриб олиши 
ҳисобига бластоциста катталашади. Ундаги бластомерлар сони 100 дан ошиб 
кетади. Бластоциста деворини трофобластлар ташкил этади, эмбриобластлар 
эса бластоцистанинг қутбида тўпланиб, ички эмбрионал массани ѐки 
эмбрион тугунини
ҳосил қилади. Трофобластлар ишлаб чиқарган гидролитик 
ферментлар ва бачадон шиллиғи бластоцистани ўраб турган уруғланиш 
қобиғини емириб, эритиб юборади. Бу қобиқдан халос бўлган бластоциста 
ҳужайралари энди майдаланмай, балки одатдаги митоз йўли билан 
кўпайишни бошлайди. Уруғланишнинг 7 куни бластоцистада имплантация 
учун тайѐргарлик кетади: эмбрион тугуни яссилашиб, эмбрион дискига 
(қалқончасига) айланади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   373   374   375   376   377   378   379   380   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish