Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Тухумдоннинг эндокрин фаолияти



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet360/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тухумдоннинг эндокрин фаолияти
Тухумдонда 3 хил гормон ишлаб чиқарилади: 1) прогестерон; 2) эс-
троген; 3) гонадокринин. Бундан ташқари, ўсувчи фолликулаларнинг 
интерстициал ҳужайралари ва атретик таналарда ароматизация 
натижасида эстрогенга айланувчи тестостерон гормони ишлаб 
чиқарилади. 
Прогестерон 
сариқ танада ҳосил бўлади. Уовоцитларни катта ўсиш 
даврига ўтишини тўхтатиб туради, яъни ҳайз сариқ танаси мавжуд экан (12-
14 сутка) овоцитлар катта ўсиш даврига ўта олмайди. Прогестерон гормони 
таъсирида бачадоннинг шилиқ пардаси уруғланган тухум ҳужайра 
(зигота)ни қабул қилишга тайѐрланади. Бундан ташқари, прогестерон 
ҳомиладорлик даврида ҳайз циклини тўхтатади, бола туғилганда сут 
безларини сут ҳосил қилишга тайѐрлайди.
Эстрогенларнинг 
3 тури мавжуд: эстрадиол, эстрон, эстриол. 
Эстрогенлар таъсири остида ҳайз даврида кўчиб тушган бачадоннинг шиллиқ 
пардаси қайта тикланади. Эстроген гормони иккиламчи жинсий белгиларни 
ҳам юзага чиқаради. Бачадоннинг ўсиши ва жинсий циклнинг қарор топиши 
балоғатга етиш давридан, яъни тухумдонлар ўз фаолиятларини бошлаб, 
эстроген ажралиши билан бошланади. Тухумдон фаолиятининг климактерик 
сўниши бачадоннинг атрофияси ва жинсий циклнинг тўхташига олиб келади. 
Гонадокринин 
иккиламчи ва учламчи фолликулалардаги фолликуляр 
ҳужайралар томонидан ишлаб чиқарилади ва фолликулалар атрезиясини 
чақиради. 
 
Тухумдоннинг томир ва нервлари.
Тухумдон қон томирлар билан 
яхши таъминланган. Артерияаъзонинг дарвозаси соҳасида эгри-бугри йўл 
тутиб мағиз моддада қисман шохланади, пўстлоқ моддада эса радиал 
йўналган шохчалар беради. Булардан ҳосил бўлган капиллярлар 


764 
фолликулалар деворини ўраб зич тўр ҳосил қилади. Мағиз модда ва дарвоза 
соҳасида майда веналар тўри йиғилиб тухумдон венасига қуйилади. 
Лимфа капиллярлари тухумдон фолликулларини ўрайди, сўнгра 
пўстлоқ модданинг лимфа капиллярлари билан биргаликда бир стволга 
йиғилади ва мағиз моддадан ўтиб дарвозадан чиқади. 
Тухумдон нерв толаларига ҳам бой бўлиб, уларнинг аксарияти 
томирлар билан бирга келади. Булар орасида сезув нерв охирлари ҳам 
учрайди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish