Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


БАЧАДОН  Бачадон ( uterus )  – ҳомиланинг эмбрионал ривожланишини  таъминловчи мушакли аъзо. Тараққиёти



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet362/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

БАЧАДОН 
Бачадон (
uterus

– ҳомиланинг эмбрионал ривожланишини 
таъминловчи мушакли аъзо.
Тараққиёти. 
Бачадон қин билан биргаликда Мюллер найларининг 
пастки бўлимидан ҳосил бўлади. Эмбрионал тараққиѐтнинг 3-ойида бу 
бўлимлар ўзаро қўшилади ва бачадон-қин каналини ҳосил қилади. Бу 
каналнинг дистал бўлими қиннинг ҳосил бўлиш қисми ҳисобланса, краниал 
бўлимидан бачадоннинг бўйин қисми ривожланади. Бўйин қисмидан 
томонларга Мюллер найининг қўшилмаган қисми кетади. Бачадоннинг 
бўйнига яқин қисмлари яқинлашишда давом этиб қўшилади ва шу ерда 
бачадон тубини ҳосил қилади. Дастлаб бачадон мезенхима билан ўралган 
эпителиал найдан иборат бўлади. 12-ҳафтада бачадон муртагида мезенхима 
томон йўналган бўлғуси бачадон қисмининг безлари эпителиал ўсимта 
сифатида ўсади. Кейинчалик ҳам, эмбрионал тараққиѐтнинг охирида ҳам, 
ҳатто туғилгандан сўнг ҳам бачадон тубининг эпителийси ўсимталар 
чиқариб, бачадон тубининг безларига айланади. Мезенхимадан шиллиқ 
парданинг бириктирувчи тўқимаси ва мушак парда дифференциаллашади. 
Ташқаридан бачадон қорин парданинг висцерал варағи билан қопланган. 
Тузилиши. 
Бачадонда бачадон танаси ва бўйин қисмлари фарқланиб, 
девори уч қаватданиборат:
шиллиқ парда
ѐки 
эндометрий
(endometrium) 
кучли 
ривожланган бақувват
мушак 
парда 
ѐки миометрий (myometrium) ва 
сероз 
парда 
ѐки 
периметрий
(perimetrium). 


767 
Бачадоннингшиллиқ пардаси
менструация ва овуляция билан боғлиқ 
бўлган циклик ўзгаришларга учрайди. Аѐлларнинг жинсий фаоллик даври 
ўртача 13-14 ѐшдан бошлаб то 45-50 ѐшгача (климактерик давргача) давом 
этади, сўнг ҳайз кўриш ва овуляция ҳам сўнади.Бачадоннинг шиллиқ пардаси 
менструал давр билан боғлиқ бўлган деструктив ва регенератор циклик 
ўзгаришларни кечиради ва фақатгина, иккита менструал даврлар оралиғида у 
тинч ҳолатда бўлади, бу давр интервал ѐки тинчлик даври дейилади. 
Бачадон шиллиқ пардаси тинчлик даврида бурмалар ҳосил қилмасдан, 
остидаги мушак пардага ѐпишиб ѐтади. Бу даврда эндометрийнинг қалинлиги 
1-2 мм гача бўлади ва у бир қаватли ҳилпилловчи, цилиндрсимон эпителий 
билан қопланган бўлади. 
Бачадон танасининг юзаси текис бўлиб, бўйин қисмида бурмалар 
мавжуд. Бўйин қисмида эпителий ҳужайралари баланд (30-60 мкм), тана 
қисмида эса нисбатан пастдир (25-30 мкм).
Киприкли ҳужайралар орасида шиллиқ характерига эга бўлган без 
ҳужайралари жойлашади. Бундай ҳужайралар бачадоннинг бўйин қисмида 
кўп бўлади. Ажралаѐтган секрет бачадоннинг бўйин қисмида тўпланиб, 
кучсиз тўсқинлик қилувчи тўсиқҳосил қилади. Бу билан бир вақтда 
бачадоннинг тана ва туб қисмидаги безларнинг секрета кучсиз ишқорий 
шароитга эга бўлиб, бу ерга тушган сперматозоидларнинг актив ҳаракати 
учун қулайлик яратиб беради. 
Эпителий остида ҳужайра элементларига мўл бўлган сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат қалин хусусий қават 
жойлашади. Ҳужайра элементларидан макрофаглар ва ретикуляр ҳужайралар 
кўп қисмини ташкил қилади Булардан ташқари, цитоплазмасида гликоген 
парчалари ва липопротеид киритмаларини тутувчи алоҳида йирик 
ҳужайралар - децидуал ҳужайралар учрайди. Децидуал ҳужайралар 
йўлдошнинг она қисмида ҳам жойлашиб, децидуал қаватни ҳосил қилади. Бу 
ҳужайралар юмалоқ ва йирик бўлиб, уларнинг диаметри 100 мкм га етади. 


768 
Ҳужайранинг ядроси овалсимон бўлиб, кариоплазмасида бир хилда 
тарқалган хроматин тутади. Ҳужайранинг ривожланган органелласи донадор 
зндоплазматик тўр бўлиб, унинг кўпгина, бир-бирига қўшилиб кетган 
тузилмалари ядро атрофида жойлашади. Голжи комплекси озгина цистерна 
ва кўп миқдордаги везикула ва вакуолалардан иборат. Бу органелла 
одатдагидай ҳужайранинг ядро атрофи зонасида жойлашади. Децидуал 
ҳужайраларнинг кўп сонли митохондриялари майда бўлиб, улар зич 
матриксга эга. Бу органеллар ҳужайра бўйлаб бир текис жойлашган. 
Децидуал ҳужайраларда майда лизосомалар, ѐғ томчилари ва гликоген 
доначалари доимо учраб туради. Децидуал ҳужайранинг фаолияти шу 
кунгача аниқ бўлмаса ҳам уларнинг трофик роли ва фагоцитоз 
функцияларини қайд этмоқ зарур. 
Бачадоннинг шиллиққаватида яхши ривожланган бачадон безлари 
(glandulauterina) ѐки крипталар жойлашади. Бачадон безлари оддий найсимон 
безлар бўлиб, эндометрийда эгри-бугри йўналган. Бу безлар эпителий 
ҳужайралари билан қопланган. 
Бачадон шиллиқ пардасининг юза ва чуқур қатламлари бир хил эмас. 
Безларнинг туб соҳаси анча зич бўлиб, асосий базал қават 
(stratumbasaleendometri) деб номланади. Бу қисм менструал ўзгаришлардан 
ҳоли бўлиб, менструация, туриш ва абортлардан кейин регенерация учун 
хизмат қилади. Безларнинг танаси жойлашадиган ва анча юза қатламларини 
шиллиқ парданинг даврий ўзгаришларида иштирок этувчи функционал қават 
(stratumfunctionaleendometrii) деб юритилади. 
Миометрий ѐки мушак парда 
(узунлиги 50 мкм) ҳомиладорлик 
даврида катталашиб, баъзан 500 мкм гача етувчи силлиқ мушак 
ҳужайраларидан иборат. Ўз навбатида миометрийда учта қават фарқланади. 
Энг ички бўйлама йўналган мушак толалари қавати, шиллиқ ости қавати 
(stratum submucosum) деб номланади. Ўрта қаватда мушак толалари айлана 
йўналган бўлиб, кучли ривожланган ва томирларга бойдир (stratum 


769 
vasculosum). Ташқи мушак қават кўпинча бўйлама ѐтувчи силлиқ мушак 
тўпламларидан ҳосил бўлиб, у томир усти қавати (stratum supravasculosu) дан 
иборат. Мушак қатламлари орасида эластик толаларга бой бўлган сийрак 
толали шаклланмаган бириктирувчи тўқима жойлашади. 
Периметрий ѐки сероз парда 
бачадоннинг кўп қисмини уст томонидан 
ўрайди. Бачадоннинг олди ва ѐн тарафларида сероз парда бўлмайди. 
Периметрий сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган 
бўлиб, ташқаридан мезотелий билан қопланган. Бачадоннинг бўйин қисмида, 
айниқса, унинг олди ва ѐн тарафларида параметрий деб ном олган ѐғ 
клетчаткасининг катта тўпламлари жойлашади. 
Бачадон бўйин қисмининг ташқи юзаси кўп қаватли ясси эпителий 
билан қопланган. Бачадон бўйнининг каналини шиллиқ ишловчи цилиндрик 
эпителий ташкил этади. Уларнинг ораларида айрим киприкли ҳужайралар 
ҳам учрайди. Бўйин каналининг шиллиқ пардаси бурмалар ҳосилқилади ва 
бу ерда шиллиқ парданинг хусусий қаватида йирик цервикал безлар мавжуд. 
Бу безлар тармоқланган найсимон безлар бўлиб, улар шиллиқ секрет ишлаб 
чиқаради. 
Бачадон бўйин қисмининг шиллиқ парда эпителийси ва цервикал 
безларининг интенсив секретор фаолияти туфайли бачадон бўйни 
шиллиқбилан тўлиб туради. Бўйин қисмининг миометрийси айлана йўналган 
бақувват силлиқ мушак толаларидан иборат бўлиб, бачадон сфинктерини 
ҳосил қилади. Мускул қисқарганда бўйин безлари шиллиқ ажратади, 
бўшашганда эса аспирация (сўриш) юзага келади, бу эса сперманинг қиндан 
бачадон бўшлиғига

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish