Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet357/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тиббий аҳамияти
.
Ўсувчи ѐки етилган фолликулалар донадор қават 
ва гландулоцитлардан иборат юпқа деворли фолликуляр кистани хосил 
қилиш мумкин. Фолликуляр кисталар кўп миқдорда эстроген ишлаб чиқариб, 
хайз циклини бузилишига олиб келиши мумкин. Агар кисталар ҳосил 
бўлишида қон томирлари девори емирилса, қон тезда киста бўшлиғига ўтиб, 
геморрагик киста юзага келади. 
Фолликулалар атрезияси
. Ҳамма бирламчи ва иккиламчи 
фолликулалар ҳам етилиш даражасига етиб бормайди. Уларнинг аксарияти 
нобуд бўлиб, атретик таналарга айланади. Демак, тухумдоннинг пўстлоқ 
моддасида ривожланаѐтган фолликулалар орасида атретик таналар ҳам 
учрайди. Атретик тана – етилишнинг турли даврларида ривожланишини 
тўхтатган фолликул бўлиб, ундаги жинсий ҳужайранинг ўлиши 
органеллалар, кортикал доначаларининг емирилиши ва ядросининг 
бужмайиши билан бошланади. Атретик тананинг ўлчамлари сариқ 
тананикидан анча кичик бўлиб, марказида ўлган овоцитнинг ялтироқ пардаси 
сақланиб қолади, унинг атрофида эса интерстициал ҳужайралар жойлашади. 
Атрезия сабаблари тўлиқ аниқланмаган, бироқ бу жараѐн фолликулалар 
(ва жинсий ҳужайралар) ўртасидаги табиий танланишнинг асосий омили 
сифатида тан олинган. Фолликулалар атрезияси қиз бола туғилгунга қадар 
бошлансада, унинг якуни аѐл менопаузасидан бир неча йиллар ўтгач 
кузатилади, аммо аѐл ҳаѐтида бу жараѐннинг жуда фаол кечадиган даврлари 
ҳам учрайди. Атрезия қиз бола туғилгач, она гормонлари таъсирининг 
тўхташи туфайли ҳамда жинсий балоғатга етиш ва ҳомиладорлик даврларида 
организм гормонларининг сифат ва миқдор жиҳатидан аниқ ва равшан 
ўзгаришлари пайтида кескин равишда кучаяди. Примордиал ва кичик 
ўлчамли ўсувчи фолликулаларнинг атрезияси дегенератив йўл билан 


759 
амалга ошади – тухумдонда бундай фолликулалар ўрнида вақт ўтиши 
билан изсиз йўқолувчи кичик бўшлиқлар (микрокисталар) қолади. Йирик 
ўсувчи фолликулаларнинг атрезияси продуктив (текоген тур) йўл билан 
амалга ошади: фолликуляр эпителиоцитларнинг нобуд бўлиши давомида 
тека интерна сезиларли гипертрофияга учрайди. Атретик таналарнинг 
яхши 
иннервацияланиши, 
шунингдек 
гипертрофияга 
учраган 
ҳужайраларда рибонуклеопротеид ва липидларнинг кўпайиши ва 
ферментларнинг фаоллашуви метаболизмнинг ошиши ва уларнинг юқори 
функционал 
фаоллигидан 
далолат 
беради. 
Хусусан, 
фолликул 
таркибидаги интерстициал ҳужайралар фаол жинсий гормонлар 
(андроген)ни ишлаб чиқарувчи ҳужайраларга айланади. 
Тухумдоннинг 
мағиз 
моддаси 
сийрак 
толали 
шаклланмаган 
бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, унда артерия ва веналар, нервлар 
жойлашган. Баъзан бу ерда бирламчи буйрак каналчалари қолдиқлари учрайди, 
бу тухумдоннинг мағиз моддасини бирламчи буйракдан ривожланишидан 
далолат беради.
Тухумдон 
генератив 
(аѐллар жинсий ҳужайраларини ҳосил қилиш) 
ва 
эндокрин
(жинсий гормонлар ишлаб чиқариш) функцияларни бажаради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish