Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet334/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Нефрон
- буйракнинг структур - функционал бирлиги. Нефронларнинг 
умумий сони буйракда бир миллионга етади. Уларнинг узунлиги ҳар хил (18 
мм дан 50 мм гача) бўлади. Нефронда қуйидаги бўлимлар тафовут этилади: 

Томирлар чигали (коптокчаси) ва уни ўраб турувчи капсуладан иборат 
буйрак таначаси. 

Нефроннинг проксимал эгри-бугри ва тўғри бўлими. 

Нефрон қовузлоғи. 

Нефроннинг дистал эгри-бугри ва тўғри бўлими. 
Бир неча нефронларнинг дистал бўлимлари қўшилиб, битта йиғув найига, 
йиғув найлари ўзаро бирлашиб йириклашади ва буйрак косачаларига 
очилади. 
Буйракда икки хил нефронлар фарқланади: пўстлоқ ва мағиз олди 


712 
нефронлари. 
Пўстлоқ нефронлари
деярли буйракнинг пўстлоқ моддасида 
жойлашади. Ушбу нефронларнинг найчалари калта бўлади. 
Мағиз олди -
юкстамедуллярнефронларнинг 
буйрак таначалари пўстлоқнинг ичкари 
қисмида – мағиз моддаси яқинида жойлашади. Юкстамедулляр 
нефронларнинг найчалари узун бўлиб, буйрак сўрғичларига етиб боради. 
Пўстлоқ ва юкстамедулляр нефронларнинг ўзаро нисбати 5:1 дан иборат
яъни одам буйрагида 1 млн га яқин нефрон бўлса, уларнинг 200 000 га яқини 
юкстамедулляр нефронлардир (расм 17.3). 
 
Расм 17.3. Нефрон. 
А- Буйрак таначаси: 1- томирли коптокча; 2- 
нефрон капсуласи; а-висцерал варақ; б- париетал варақ; в- капсула 
бўшлиғи; Б- Буйрак найлари: 1- проксимал эгри-бугри най; 2- дистал эгри– 
бугри най; 3- Генле қовузлоғи: а- проксимал тўғри най; б- ингичка пастга 
тушувчи най; в- ингичка кўтарилувчи най; г- дистал тўғри най. 
Буйрак таначаси
капиллярлар коптокчаси ва Шумлянский - Боумен 


713 
капсуласининг (париетал ва висцерал) варақларидан иборат. Капиллярлар 
коптокчаси олиб келувчи ва олиб кетувчи артериолалар орасида жойлашган 
капиллярларнинг ажойиб тўридан иборат. Капиллярлар девори фенестрали (7 
нм) эндотелий ва унинг остида ѐтувчи узлуксиз уч қаватли (ўрта - электрон 
зич, ички ва ташқи - электрон оч) базал мембранадан тузилган. Базал 
мембрананинг қалинлиги ѐш улғайиши билан ва ҳар хил патологик 
ҳолатларда қалинлашади. Базал мембрананинг таркибий қисмлари эндотелий 
ва нефрон капсуласининг висцерал варағи ҳужайраларининг цитоплазмасида 
синтез қилинади. Базал мембрананинг уч қаватлиги капилляр деворининг ва 
нефрон капсуласи висцерал варағи базал мембраналарининг бир – бирини 
ярмигача қоплаши натижасида ҳосил бўлади. Натижада электрон микроскоп 
остида қаралганда бир-бирини қопламай турган периферик қисми электрон 
оч ва қоплаб турган марказий қисми электрон зич бўлиб кўринади. Базал 
мембрананинг бундай тузилиши унинг ўтказувчанлигини янада чегаралайди, 
яъни базал мембрана толалари орасидаги поралари одатдагидек 7-10 нм эмас, 
балки 6-7 нм ни ташкил этади, бу ушбу поралардан соғлом одамда энг кичик 
диаметрга эга бўлган шаклли элементларни, ҳаѐтий муҳим бўлган 
оқсилларни ўтказмайди.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish