Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Ҳиқилдоқ 
Ҳиқилдоқ нафас олиш системасининг ҳаво ўтказувчи аъзоси бўлиб, у 
товуш ҳосил бўлишида ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳиқилдоқ девори 3 пардадан 
тузилган: 
ишллиқ парда, фиброз-тоғай парда 
ва 
адвентития пардаси.
Шиллиқ парда бурмалари ҳиқилдоқни ўрта қисмида чин ва сохта 
товуш боғламларини ҳосил қилади. Товуш боғламлари ичида кўндаланг - 
тарғил мушак тутамлари жойлашиб, уларнинг қисқариши товуш боғламлари 
орасидаги ѐриқни торайтиради ѐки кенгайтиради ва натижада товуш 
баландлиги ўзгаради. Шиллиқ парда 
чин товуш
боғламлари ва 
ҳиқилдоқ усти
тоғайи юзаларида кўп қаватли ясси мугузланмайдиган, қолган соҳада кўп 
қаторли киприкли эпителий билан қопланган. Шиллиқ парданинг хусусий 
қавати эластик толаларга бой сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқимадан иборат. Шиллиқ қаватнинг чуқур қатламларида у перихондрга, 
ўрта қаватида эса мушаклараро бириктирувчи тўқимага ўтиб кетади. Шиллиқ 
парданинг хусусий қаватида аралаш оқсил-шиллиқ безлар ва лимфоид 
фолликуллар учрайди. Лимфоид фолликуллар тўпламлари 
ҳиқилдоқ муртаги 
деб ҳам номланади. Фиброз- тоғай пардаси гиалин ва эластик тоғайлардан ва 
уларни қоплаб турган фиброз тўқимадан иборат. Бу парда таянч-ҳимоя 
вазифасини ўтайди. 


587 
Адвентития пардаси сийрак шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 
иборат. Ҳиқилдоқнинг уст қисмида жойлашган ҳиқилдоқ усти тоғайи, 
ҳиқилдоқни ҳалқумдан ажратиб туради. Бу тузилма асосини эластик тоғай 
ҳосил қилиб, устидан шиллиқ

парда билан ўралган. Шиллиқ параданинг 
юзаси кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган. 
Трахея (кекирдак) 
Трахея узунлиги 11 см ва диаметри 2-2,5 см келадиган най. Трахея 
девори 4 парда: 
ишллиқ, шиллиқ ости, фиброз-тоғай 
ва ташқи 
адвентитиал 
пардалардан иборат 
(расм 14.6). 
Расм 14.6. Трахея деворининг 
қаватлари: 
I-шиллиқ парда 
II-шиллиқ ости парда
III-фиброз-тоғай парда
IIIА-перихондр 
IV-адвентициал парда 
Шиллиқ парда трахеянинг зич қисмлари билан яхши боғланганлиги 
сабабли бурмалар ҳосил қилмайди. У кўп миқдорда қадаҳсимон ҳужайра 
тутган бир қаватли, кўп қаторли киприкли эпителий билан қопланган бўлиб, 
4 хил ҳужайрани фарқ қилиш мумкин: киприкли, қадаҳсимон, базал ва 
эндокрин. Қадаҳсимон ҳужайралар шиллиқ ҳосил қилади. Базал ҳужайралар 
камбиал ҳужайралар ҳисобланади. Эндокрин ҳужайраларнинг бир неча тури 
фарқланиб, улар турли гормонларни: серотонин, дофамин ҳосил қилади. Бу 


588 
гормонлар нафас системасининг турли қисмлари фаолиятини бошқаришдан 
ташқари бошқа аъзоларга ҳам таъсир қилади (масалан, норадреналин бронх 
деворини кенгайтиради. Серотонин кўп ажралса, бронх тораяди ва ҳ.к.з.). 
Шиллиқ парданинг хусусий қавати кўп миқдорда бўйлама йўналишдаги 
эластик толалар, лимфа ва қон капиллярларини тутувчи сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган. 
Шиллиқ ости пардасида аралаш(оқсил-шиллиқ) безлар жойлашади. 
Уларнинг чиқарув йўллари кенгаймалар ҳосил қилиб, шиллиқ парда юзасига 
очилади. Бундай безлар трахея деворининг орқа ва ѐн қисмларида кўпдир. 
Трахеянинг фиброз-тоғай пардаси трахеянинг орқа деворида 
туташмаган, 16-20тагиалин тоғай ярим ҳалқаларидан тузилган. Бу 
ҳалқаларнинг эркин охирлари силлиқ мушак тутамлари орқали бирлашган 
бўлади. Мушак ҳужайралари, асосан, айлана йўналишга эга бўлса-да, 
уларнинайримлари бўйлама жойлашган. Трахеянинг тоғайдан ҳоли бўлган бу 
қисми мембраноз деб аталади. Бу қисмнинг борлиги учун трахеянинг орқа 
девори эластикдир. Бу муҳим аҳамиятга эга, чунки трахеянинг ортида 
қизилўнгач жойлашади. Қизилўнгачдан ўтаѐтган овқат луқмалари трахеянинг 
тоғай қисм томо-нидан қаршиликка учрамайди. 
Трахеянинг ташқи - адвентиция пардакўп миқдорда лимфа ва қон 
томирлар тутувчи сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан 
ташкил топган. Трахея чап ва ўнг бош бронхларга бўлиниб, улар ўз 
навбатида ўнг ўпкада уч, чап ўпкада эса икки бўлак бронхларга бўлинади (бу 
бронхлар ўпка паренхимасидан ташқарида жойлашади). Бу бронхлар 
биринчи 
тартибдаги бронхлар 
деб юритилади. Ҳар бир биринчи тартибдаги бронх 
йирик зонал (ҳар ўпкада 4 тадан) бронхларга бўлинади. Зонал бронхлар эса 
ўпка ичига киради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish