Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тузилиши.
Талоқ тоқ аъзо бўлиб, шакли чўзиқ, қонга тўлиб туриши 
туфайли тўқ қизил рангли бўлади. У сиртдан сероз парда ва зич фиброз 
капсула билан ўралган. Капсуладан аъзо ичига йўғон тўсиқлар трабекулалар 
ўсиб киради. Секин-аста ингичкалашиб борувчи бу трабекулалар талоқни 
унчалик яхши ифодаланмаган бўлакчаларга бўлади. Капсула ва трабекулалар 
кўп миқдорда коллаген ва эластик толалар тутувчи зич бириктирувчи 
тўқимадан тузилган. Шу билан бирга капсула ва трабекулаларда турли 
миқдорда силлиқ мушак ҳужайралари тутамлари ҳам бўлади. Баъзи 
ҳолатларда, масалан кўп қон йўқотганда улар қисқариб заҳирадаги қонни қон 
айланиш доирасига чиқаради. Талоқда қон томирлар кирадиган жойда 
капсула қалинлашиб ва ичкарига буралиб, бу аъзонинг дарвозасини ҳосил 
қилади. 


558 
Расм 13.5. Талоқ. 
Гематоксилин – эозин билан 
бўялган. 
1 – мезотелий; 2 - капсула; 
2.1 – силлиқ мушак 
ҳужайралари; 3 – трабекула; 4 – 
оқ пулпанинг элементлари: 4.1– 
лимфа тугунча (В – лимфоцитлар 
соҳаси): 4.1.1 – реактив марказ; 
4.1.2 – тож; 4.2 – артерия 
атрофидаги лимфатик қин (Т-
лимфоцитлар соҳаси); 5 – қизил
пулпа; 6 – қон томирлар; 6.1 – 
трабекуляр артерия; 6.2 – 
трабекуляр вена; 6.3 – марказий 
артерия. 
Талоқ трабекулалари орасида паренхима жойлашиб, унда оқ ва қизил 
пулпа фарқ қилинади (расм 13.5). Талоқнинг оқ ва қизил пулпалари асосини 
ретикулин толалардан иборат ретикуляр тўқима ташкил қилади. Аъзонинг 
тахминан 1/5 қисмини ташкил этувчи оқ пулпа лимфатик фолликуллар 
(Малпиги таначалари)дан иборат. Орган кесиб кўрилганда оқ пулпа тарқоқ 
жойлашган, оч кулранг, юмалоқ таначалар шаклида кўринади. Уларнинг 
морфологик тузилиши лимфа тугунларининг пўстлоқ моддасидаги 
фолликулларга ўхшаш, яъни улар лимфоцитларнинг тўпламларидан иборат 
фолликуллар бўлиб, баъзиларининг марказий қисмлари оч бўялиб, 
кўпайиш 
маркази
(реактив марказ) номи билан юритилади. Бу ерда йирик 


559 
лимфоцитлар ва лимфобластлар жойлашиб, уларнинг кўпчилиги митоз 
бўлинишнинг турли босқичида бўлади. Лимфатик фолликулнинг чекка 
қисмида артерия жойлашади ва бу билан лимфа тугунинг фолликулидан 
фарқ қилади. Оқ пулпанинг шу эксцентрик жойлашган, лекин марказий 
артерия деб аталувчи томирининг атрофи (периартериолар зона) талоқ 
лимфатик фолликулининг тимусга тобе қисми ҳисобланади ва у ерда кўпгина 
Т-лимфоцитлар жойлашади. Бу ерда макрофаглар ва Т-зоналар учун хос 
бўлган интердигитловчи ҳужайралар ҳам бўлади. 
Талоқ лимфатик фолликулида артерия атрофидаги Т-зонадан ташқари, 
айтиб ўтилган кўпайиш маркази, ѐпқич зона ҳамда қирғоқ зоналар 
ажратилади. Кўпайиш маркази ва ѐпқич (мантий) зона асосан Б-
лимфоцитлардан, Б-лимфобластлардан, плазмоцитлардан, макрофаглардан 
иборат. Бу зоналар Б-зоналар бўлиб, бу ерда Б-лимфоцитлар учун 
микромуҳит ҳосил қилувчи фолликуляр дендритли ҳужайралар жойлашади. 
Қирғоқ зона қизил пулпа билан чегарадош бўлиб, унда Т- ва Б-лимфоцитлар 
ва якка макрофаглар учрайди. Қирғоқ зонани қирғоқ синусоидал томирлари 
ўраб туради.
Қизил пулпа (pulpa lienis rubra) талоқнинг асосий қисмини ташкил 
этиб, ретикуляр тўқима ва унда жойлашган қон ҳужайраларидан иборат. 
Қизил пулпа синусоид типдаги қон томирларга жуда бойдир. Қизил 
пулпанинг синусоидлар орасида жойлашган қисми пулпар ѐки талоқ 
тасмалари (chordae lienalis) деб аталади. Бу тасмаларда Б-лимфоцитлар ва 
улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар учрайди. 
Қизил пулпанинг ретикуляр стромасида моноцитлардан ҳосил бўлган 
фагоцитоз қилувчи ҳужайралар – макрофаглар (талоқда улар «спленоцитлар» 
деб юритилади) ва эритроцитлар жуда кўп бўлади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish