Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Кўзнинг аккомодацион аппарати



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Кўзнинг аккомодацион аппарати 
Кўзнинг аккомодацион аппарати (ѐй парда, цилиар (киприкли) тана 
киприкли белбоғ билан бирга) гавҳарнинг шаклини ва нур синдириш кучини 
ўзгаргаришини, жисмлар тасвирини тўр пардага тушишини ҳамда кўзни 
ѐруғликнинг ўткирлигига (интенсивлигига) мослашишини таъминлайди. 
Ёй парда (iris) думалоқ дисксимон тузилма бўлиб, марказида 
катталиги ўзгариб турадиган тешик – кўз қорачиғи (pupilla) мавжуд. Ёй 
парда томирли парданинг (асосан) ва тўр парданинг ҳосиласидир. Ёй парда 
орқа томондан тўр парданинг пигмент эпителийси билан қопланган. У 
кўзнинг олдинги ва орқа камералари чегарасида, мугуз парда билан гавҳар 
ўртасида жойлашган. Ёй парданинг уни киприкли тана билан боғлаб 
турувчи қирғоғи киприкли қирғоқ деб аталади. Ёй парданинг стромаси 
сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, пигмент 
ҳужайраларига бой. Ёй парда стромасида кўз қорачиғини торайтирувчи ва 
кенгайтирувчи мушакларни (m. sphincter pupillae, m.dilatator pupillae) ҳосил 
қилувчи силлиқ миоцитлар жойлашади.
Ёй пардада 5 қават фарқ 
қилинади: 1) ѐй парданинг олдинги юзасини қопловчи олдинги эпителий; 2) 
олдинги ѐки ташқи чегараловчи (томирсиз) қават; 3) томирли қават; 4) ички 


434 
ѐки орқа чегараловчи қават; 5) пигментли эпителий ѐки пигментли қават. 
Олдинги эпителий (epithelium anterius iridis) бир қават ясси полигонал 
ҳужайралардан иборат. У мугуз парданинг орқа юзасини қопловчи 
эпителийнинг давоми ҳисобланади.
Олдинги ѐки ташқи чегараловчи қават (stratum externum limitans) нинг 
асоси бириктирувчи тўқимадан иборат. Унда кўп миқдорда фибробластлар 
ва пигмент ҳужайралари ҳамда асосий модда жойлашган. Бу қаватдаги 
меланин тутувчи пигмент ҳужайраларининг миқдори ва ҳолати кўзнинг 
рангини белгилайди. Альбиносларда пигмент бўлмайди ва у қатлам орқали 
қон томирлари кўриниб турганлиги сабабли ѐй парда қизил рангда бўлади. 
Кекса кишиларда ѐй парданинг депигментацияси кузатилади ва унинг ранги 
очроқ бўлиб боради.
Томирли парда (stratum vasculosum) жуда кўп қон томирларидан 
иборат бўлиб, уларнинг ораси пигмент ҳужайралари тутган сийрак толали 
бириктирувчи тўқима билан тўлган. 
Ички чегараловчи қават (stratum internum limitans) тузилишига кўра 
ташқи чегараловчи қаватдан фарқ қилмайди.
Орқа ѐки пигментли эпителий (epithelium posterius pigmentosum) 
киприкли тана ва унинг ўсимталарини қоплаб турган тўр парданинг икки 
қаватли эпителийсининг давоми ҳисобланади.
Кўзнинг қатор соҳаларида жойлашган меланин тутувчи кўп сонли 
меланоцитлар ѐки пигмент ҳужайраларнинг вазифаси тарқоқ нурларни 
ютилиши орқали тарқоқ ѐруғлик нурлари таъсирида тасвирларни 
ўзгаришини олдини олишдан иборат. Ёй парда стромасининг 
меланоцитлари кўзнинг рангини белгилайди. Агар ѐй парданинг чуқур 
соҳаларидаги пигмент қават битта-яримта пигмент ҳужайралари тутса, 
ѐй парданинг орқа юзасидаги қора пигмент эпителийдан қайтган нурлар 
ҳаворанг (кўк) бўлади. Пигмент миқдори ошган сари ѐй парда турли 
рангларга, яшил-кўкиш, кулранг ва ниҳоят, кўнғир ранггача кириб 


435 
боради. Альбиносларда пигмент деярли бўлмайди, ѐй парданинг қизил 
ранги эса тушаѐтган ѐруғликнинг ѐй парданинг қон томирларидан 
қайтиши (акс этиши) билан боғлиқ.
Ёй парда диафрагма сифатида ўз вазифасини иккита: қорачиғни 
торайтирувчи (musculus sphincter pupillae) ва кенгайтирувчи (musculus 
dilatator pupillae) мушаклар ѐрдамида бажаради.
Киприкли ѐки цилиар тана (corpus ciliare) хусусий томирли 
парданинг гавҳар сатҳидаги олдинги кенгайган қисмидир. У склеранинг 
олдинги бўлимини ички юзасида жойлашган яхлит йўғонлашган ҳалқа 
бўлиб, кўндаланг кесмада учбурчак шаклига эга. Унинг бир юзаси 
шишасимон тана билан, иккинчиси – склера билан, учинчиси эса гавҳар ва 
кўзнинг ички камераси билан туташган. Ўзининг гистологик тузилишига 
кўра асосан киприкли мушакни ўраб турган сийрак толали бириктирувчи 
тўқимадан иборат. У эластик толалар, қон томирлари ва пигмент 
ҳужайраларига бой. Киприкли тана гавҳарни тутиб туриш ва уни 
қавариқлилигини ўзгартириш вазифасини бажаради, бу орқали аккомодация 
жараѐнида иштирок этади. Кўзнинг меридионал кесмасида цилиар тана 
учбурчак шаклига эга бўлиб, ўзининг асоси билан кўзнинг олдинги 
камерасига қараб туради. Цилиар тана иккита қисмга: ички цилиар тож 
(corona ciliaris) ва ташқи — цилиар ҳалқа(orbiculus ciliaris) га бўлинади. 
Цилиар тожнинг юзасидан гавҳар томон цилиар ўсимталар (processus 
ciliarus) кетади, уларга киприкли белбоғнинг толалари бирикади (расм 11.6). 
Цилиар ўсимталардан ташқари цилиар тананинг асосий қисми киприкли ѐки 
цилиар мушакдан (m. ciliaris) ҳосил бўлган, у кўз аккомодациясида муҳим 
рол ўйнайди.


436 
Расм 11.6. А – узоқдан кўришга мослашиш; Б – яқиндан кўришга 
мослашиш. 
Цилиар мушак учта ҳар хил йўналишда жойлашган силлиқ мушак 
ҳужайралар тутамларидан ташкил топган (расм 11.6). Бевосита склеранинг 
остида жойлашган ташқи меридионал мушак тутамлари, ҳалқасимон мушак 
қаватини ҳосил қилувчи ўрта радиал ва циркуляр мушак тутамлари 
фарқланади. Мушак тутамлари орасида пигмент ҳужайралари тутувчи 
бириктирувчи тўқима жойлашган. Цилиар мушакнинг қисқариши 
гавҳарнинг айлана боғлами толалари – киприкли белбоғнинг бўшашишига 
олиб келади, натижада гавҳар қавариқ бўлиб қолади ва унинг нур синдириш 
кучи ортади.
Киприкли тананинг шишасимон тана, кўзнинг орқа камераси ва 
гавҳарга қараган юзаси тўр парданинг олд томонга давоми билан қопланган. 
Бу соҳада тўр парда фақат икки қават ҳужайралардан ташкил топган. 
Бевосита цилиар танага бир қават меланинга бой устунсимон ҳужайралар 
ѐпишиб туради. Иккинчиқават эса пигмент тутмайдиган устунсимон 
ҳужайралардан ташкил топган. 
Цилиар ўсимталар цилиар тананинг тароқсимон бўртмаларидир. 


437 
Уларнинг маркази фенестрланган капиллярларга бой бириктирувчи
тўқимали асосдан ташкил топган. Ташқаридан юқорида қайд қилинган
эпителийнинг иккита қатлами билан қопланган. Киприкли ўсимталардан 
киприкли белбоғ толалари чиқиб гавҳарнинг капсуласига бирикади ва уни 
жойида ушлаб туради.
Цилиар тана ва ўсимталарни қоплаб турган эпителиал ҳужайралар 
кўзнинг иккала қамераларини тўлдириб турувчи сувсимон суюқликни 
ҳосил бўлишида қатнашади (расм 11.4). Бу суюқлик ўзининг ноорганик 
ионлар таркибига кўра қон плазмасига ўхшайди, лекин 0,1 % дан камроқ 
оқсиллар тутади (қон плазмасида 7 % атрофида). Сувсимон суюқлик гавҳар 
томонга оқиб чиқади, гавҳар билан ѐй парда ўртасидан ўтиб, кўзнинг 
олдинги камерасига етиб боради. Олдинги камерага тушгандан сўнг, 
суюқлик мугуз парда ва ѐй парданинг базал қисми ўртасида ҳосил бўлган
бурчак томон йўналади. Сўнгра у қатор лабиринтга ўхшаш бўшлиқлар 
(трабекуляр тўр) орқали лимб тўқимасига киради. Ниҳоят, суюқлик нотўғри 
шаклга эга бўлган ва эпителий ҳужайралари билан қопланган шлемм 
каналига етиб боради. Шлемм канали склеранинг майда веналари билан 
туташади ва улар орқали сувсимон суюқлик олиб кетилади. Дренаж 
каналларининг тўсилиб қолиши оқибатида сувсимон суюқликни оқиб 
кетилишининг ҳар қандай қийинлашуви кўз ичи босимининг кўтарилиши ва 
глаукома касаллигининг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Томирли парда (choroidea) пигмент эпителий ва фоторецептор 
ҳужайраларнинг озиқланишини таъминлайди, кўз олмасининг босими ва 
ҳароратини бошқаради. Томирли парда пигмент ҳужайраларига жуда бой, 
унинг қалинлиги орқа майдонида 0,22-0,3 мкм, четларида эса 0,1-0,15 мкм. 
Унда томирлар усти, томирли, хориокапилляр пластинкалар ва базал 
комплекс фарқ қилинади: 
Томирлар усти ѐки ташқи пластинка (lamina suprachorioidea) томирли 
парданинг склерага ѐпишиб турган ташқи қавати бўлиб, қалинлиги 30 мкм 


438 
атрофида. У сийрак толали бириктирувчи тўқимадан тузилган, кўп 
миқдорда пигмент ҳужайралари, коллаген фибриллалари, фибробластлар, 
нерв чигаллари ва қон томирлари тутади. Ушбу тўқиманинг ингичка 
(диаметри 2-3 мкм) коллаген толалари склерадан хориоидеяга, склерага 
параллел йўналган, олдинги қисмида қийшиқ йўналиб, киприкли мушакка 
ўтиб кетади.
Томирли пластинка ѐки йирик томирлар қавати (lamina 
vasculosa) бир-бири билан чатишиб кетган артерия ва веналардан ташкил 
топган. Улар орасида сийрак толали бириктирувчи тўқима, 
пигмент 
ҳужайралари ва битта-яримта силлиқ мушак ҳужайралари жойлашади. 
Хориоидеянинг қон томирлари орқа қисқа цилиар артериялар (кўз 
артериясининг орбитал тармоқлари) нинг кўрув нерви диски соҳасида кўз 
олмасига кирган тармоқлари ҳисобланади. Шу билан бирга узун цилиар 
артерияларнинг аррасимон чизиқдан экваторга қайтган тармоқлари ва 
олдинги цилиар артерияларнинг тармоқлари ҳам бор. Олдинги ва орқа 
цилиар артериялар системалари ўртасида анастомозлар жуда кўп. Томирли 
пластинкада йирик қон томирлар қавати (Галлер тожчаси) ва ўрта қон 
томирлари, артериолалар қавати ажратилади. Улар бир-бири билан ўзаро 
туташиб чигаллар ва венулалар (Заттлер қавати) ни ҳосил қилади. 
Хориокапилляр пластинка (lamina choriocapillaris) ҳар хил калибрдаги 
висцерал ва синусоидал гемокапиллярларни тутади. Капиллярлар 
орасида 
бириктирувчи тўқима толалари ва яссилашган фибробластлар жойлашади.
Базалкомплекс (complexus basalis) – шишасимон парда, эластик парда
ѐки Брух мембранаси (lamina vitrea, lamina elastica, membrana Brucha) 
томирли парда билан тўр парда ўртасида жойлашган жуда юпқа (1-4 мкм) 
пластинкадан иборат. Базал комплексда учта қават фарқ қилинади: ташқи 
коллаген қавати хориокапилляр пластинка толаларининг давоми бўлиб, унда 
нозик эластик толалар зонаси мавжуд; анча кенгроқ ички коллаген толали ѐки 
фиброз қават; учинчи қават пигмент эпителийнинг базал мембранаси –
кутикуляр қаватдан иборат.


439 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish