Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ташқи, ўрта 
ва
ички
зоналардан ташкил 
топган ҳужайра қобиғи билан ўралган. 
Ташқи зона гликокаликс
дебномланиб оқсил ва унга ѐпишган карбонсув занжирларидан ҳосил бўлган. 
У электрон микроскоп остида узлуксиз структура ҳолида кўринади. 
Гликокаликс ҳужайранинг ташқи муҳит билан алоқасида муҳим ўрин тутади. 


43 
Гликокаликс зонасининг химиявий таркиби турли ҳужайраларда фарқланади. 
Баъзи бир ҳужайраларда гликокаликс моддаларни парчаловчи ферментларга 
бой бўлса, бошқа ҳужайралардаги гликокаликсни ҳосил қилувчи 
гликопротеидлар рецептор (турли хил специфик сигналларни қабул қилиш, 
ѐт ѐки ўзига тегишли ҳужайраларни таниб олиш ва бошқалар) хусусиятга эга. 
Ичак эпителиал ҳужайрасининг (энтероцит) микроворсинкалари устидаги 
гликокаликс озиқ моддалар парчаланишида, сўрилишида муҳим рол ўйнайди. 
У ҳужайра микроворсинкаларини апикал қисмининг мустаҳкамлигини 
белгилаб, химиявий моддалар ва баъзи бир микроблар таъсиридан энтероцит 
ҳужайраларини сақлайди. 
Ўрта зонани
эса юқорида таърифлаб ўтилган 
типик биологик мембрана ҳосил қилади. Ҳужайра қобиғининг биологик 
мембранаси ҳужайрани бошқа мембранали тузилмаларига нисбатан бироз 
қалинроқ бўлиб, 7,5 – 10 нм ни ташкил этади. 
Ички зона (кортикал қават, 
кортекс)
цитоплазманинг биологик мембранага тегиб ѐтувчи юпқа қисмидан 
иборат. Бу ерда органеллалар бўлмай, цитоплазмадан микрофиламентлар 
(асосан актин иплари) келиб тугайди. Бу қават плазмолемманнг периферик 
оқсиллари 
ҳамда 
ҳужайранинг 
цитоскелети 
билан 
туташган. 
Микрофиламентлар қисқарувчи оқсиллар ушлагани учун ички зона ҳужайра 
мембранасининг ҳаракатида муҳим рол ўйнайди. Бу ҳаракат псевдоподиялар 
ҳосил қилиш ва фагоцитоз, пиноцитоз процессларида ботиқликлар ҳосил 
қилиш билан белгиланади. 
Плазмолемма таркибида липидлар (42-45%), оқсиллар (50%дан ортиқ) 
ва карбонсувлар (5-10%) бўлади. Липидлар асосан фосфолипидлар, 
сфинголипидлар, гликолипидлар ва холестерин бўлиб, улар мембрананинг 
асоси бўлган билипид қўшқаватни ҳосил қилади. Холестериндан ташқари 
барча липидлар амфифиллик ѐки амфипатик (юнон. amphi – иккиюзлама) 
хусусиятга эга. Ҳар бир липид молекуласи қарама-қарши хусусиятларга эга 
икки қисмдан иборат. Унинг бошчаси ѐки поляр қисми гидрофил бўлиб, 
нополяр қисми (думи) гидрофобдир. Сувли муҳитда ушбу молекулалар 


44 
билипид қўшқават ҳосил қилади. Бунда уларнинг гидрофоб думлари 
ичкарига, бир-бирига қараб жойлашса, гидрофил бошчалари эса сувли 
муҳитларга (ҳужайра ташқарисига ва цитоплазмага) қараб ѐтади. 
Қўшқаватнинг айрим жойларида, фақат гидрофоб думлар жойлашган 
соҳаларида холестерин молекулалари ѐтади. Холестерин молекулалари 
мембрананиг маълум зоналарида фосфолипид молекулаларини ўраб олиб, 
ўзига хос «липид солчалари»ни ҳосил қилади. Одатда бу соҳаларда мембрана 
бироз қаттиқлашиб, эластиклиги пасаяди. Шу туфайли бу зоналарда эндо- 
экзоцитоз жараѐнлари бўлмайди. Шу билан бирга холестерин мембрана 
оқувчанлигини бошқаришда иштирок этиб, ҳужайра гомеостазини 
таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Мембрананинг ташқи қаватида жойлашган 
баъзи липид молекулалари карбонсув занжирлари билан боғланган бўлиб 
(гликолипидлар), бу занжирлар гликокаликсга ўтиб кетади. Гликолипидлар 
ташқи қават барча липидларининг тахминан 5 %ни ташкил этади. 
Плазмолемма оқсиллари бажарадиган вазифаларига кўра структур 
(ҳужайранинг шаклини, механик хусусиятларини белгиловчи), транспорт 
(моддаларни ташувчи), ҳужайралараро алоқаларни таъминловчи ва 
сигналларни ўтқазувчи оқсиллар бўлиши мумкин. Жойлашишига қараб 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish