Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


интеграл ёки трансмембран, ярим интеграл ва периферик



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

интеграл ёки трансмембран, ярим интеграл ва периферик 
оқсиллар 
ажратилади. Интеграл оқсиллародатда билипид қаватларга мустаҳкам 
ѐпишган бўлиб, периферик оқсиллар эса мембрана юзаси билан сустроқ 
бойланган бўлади. Оқсилларнинг баъзилари билипид қаватларни тўла қамраб 
олган бўлиши мумкин (трансмембран оқсиллар), бошқалари эса ѐ ташқи, ѐки 
ички липид қаватларда жойлашади (ярим интеграл оқсиллар).Интеграл 
оқсиллар ўзларининг липофил қисмлари билан билипид қаватга ботиб 
киради, уларнинг ташқи гидрофил охирлари эса гликокаликс карбонсувлари 
ва периферик оқсиллар билан боғланади. Барча оқсил молекулалари 
мембранада мозаика шаклида жойлашган бўлиб, цитоскелет элементлари 
ѐрдамида мембрана бўйлаб енгил кўчиб юриши мумкин. Периферик


45 
оқсиллар (фибрилляр ва глобуляр) мембрананинг ѐ ташқи, ѐхуд ички юзасида 
жойлашади ва интеграл оқсиллар билан ноковалент боғланган бўлади. Ташқи 
юзада жойлашган периферик оқсилларга рецептор ва адгезив оқсиллар, ички 
юзадагиларига эса цитоскелет билан боғланган оқсиллар мисол бўлади. 
Карбонсувлар одатда мембранада соф ҳолда учрамайди, улар липидлар 
(гликолипидлар) ва оқсиллар (гликопротеинлар) билан бириккан ҳолда 
жойлашади. Гликолипидлар ва гликопротеинлар билан ковалент ѐпишган 
олигосахарид занжирлари плазмолемманинг фақат ташқи юзасида бўлади ва 
гликокаликс
ҳосил қилишда иштирок этади. Шу билан плазмолемма 
ҳужайранинг бошқа мембраналаридан тубдан фарқ қилади.
Тирик организмнинг ўта муҳим хусусиятларидан бири унинг генетик 
(ирсий) жиҳатдан индивидуаллигидир. Плазмолемманинг таркибида бир 
организм ҳужайраларининг бошқа организмдан генетик фарқланишини 
таъминловчи (фақат монозигот эгизакларгина бундан мустасно) 
уникал 
гликопротеин молекулалар
борлиги биологик индивидуалликни белгиловчи 
асосий омилдир. Ушбу молекулаларнинг синтези бош гистологик 
мувофиқлик (мослик) комплекси (БГК, ингл. major histocompatibility complex, 
MHC) генлари томонидан бошқарилади. БГК молекуларининг икки синфи 
мавжуд бўлиб, шулардан I синфи шу индивиднинг барча ҳужайраларида 
учрайди. БГК молекулаларининг II синфи эса антигенларни (бегона 
молекулаларни) лимфоцитларга етқазиб беришда ва уларнинг фаоллашувида 
муҳим ўрин тутади. Ҳар бир БГК молекуласи гликокаликсга чиқиб турувчи 
интеграл оқсил ва унинг сиртмоқларидан, кичик молекуляр массали 
периферик оқсилдан, ва ниҳоят, сиртмоқлар билан ноковалент боғланган 
кичик оқсил молекуласидан иборат. Айнан ана шу кичкина оқсил (одатда у 9 
аминокислотадан иборат пептид) ушбу индивидга тегишли бўлган нормал 
оқсилнинг фрагменти бўлиб, иммун ҳужайралар томонидан «ўзиники» 
сифатида таниб олинади. Турли патологик ҳолатларда (бегона тўқима 
трансплантация қилинганда, рак касаллигида, вирусли инфекцияда)


46 
плазмолеммада структураси ўзгарган оқсил пайдо бўлса организмда бундай 
«бегона» ҳужайраларни йўқ қилишга қаратилган иммун реакция 
ривожланади. Шу билан ҳужайраларнинг, демакки, бутун организмнинг 
ирсий индивидуаллиги сақланиб қолади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish