5-маъруза.Таълим ва ўқиш; дидактика ва методика; ўқитишнинг услубий тизими, ўқитиш моделлари
Таълим – 1) давлат белгилаган таълим даражасини эгаллашда инсон, жамият ва давлат манфаатида мақсадга йўналтирилган тарбия ва ўқитиш жараёни; 2) умумий ҳолда тизимлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш жараёни ва натижаси, улар асосида дунёқараш, ахлоқ ва бошқа шахсий сифатларни ўқитиш мобайнида шакллантиришдир; 3) тизимлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш жараёни ва ўзлаштириш натижаси ва ушбу асосда шахсни ривожланиш мос даражасини таъминлаш.
Жамиятда инсонни ҳаётга, касбий ва меҳнат фаолиятига тайёрлашнинг зарурий шарти бўлиб хизмат қилади. Таълим олишнинг асосий йўли – педагоглар раҳбарлигида ўқув муассасасида ўқишдир. Бундан ташқари, билимнинг турли соҳаларида инсоннинг мустақил такомиллашуви (ўзини-ўзи ўқитиш) жуда қимматлидир. Таълим даражаси ишлаб чиқариш талаблари, жамият муносабатлари, фан, техника ва маданият ҳолатига боғлиқ бўлган.
Таълим вазифалари — жамиятда маданиятни узатиш ва тарқатиш; кўрсатма, қимматли йўналишлар, ҳаётий идеалларни шакллантириш; ижтимоий селекция (ўқувчиларга табақалаштирилган ёндашувни амалга ошириш имконияти); таълимни ижтимоий ўзгаришларга таъсири.
Таълим мазмуни — эгалланиши ҳар томонлама ривожланган баркамол, жамиятнинг моддий ва маънавий маданиятини тарғиб этишга ва ривожлантиришга тайёр шахснинг шаклланишини таъминлайдиган билим, кўникма ва малакалар, ижодий фаолият тажрибаси ва хис-туйғули-эркин муносабат тажрибаларининг педагогик мослашган тизими; ўқув жараёнида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган илмий билим, амалий кўникма ва малакалар, шунингдек дунёқарашли ва ахлоқий-эстетик ғоялар тизими.
Таълим мақсади – барча ўқувчиларни фан асосларини ўрганишини, аниқ билим, кўникма ва малакалар йиғиндисини эгаллашни; маънавий, жисмоний ва меҳнат қобилиятларини ривожлантиришни; бошланғич меҳнат ва касбий кўникмалар эгаллашни таъминлашдан иборат.
Таълим тизими — турли даражадаги ва йўналишдаги узвий таълим дастурлари ва давлат стандартлари йиғиндиси, уларни жорий этадиган таълим муассасалари ва таълимни бошқариш ташкилотлари тармоқлари.
Ўқитиш — 1) ўқитувчи ва ўқувчининг мақсадли ўзаро таъсир жараёни бўлиб, унда инсоннинг таълими ва ривожланиши амалга ошади. Ўқитиш жараёни икки томонлама: ўз ичига ўқишни (ўқувчи фаолияти) ва ўқитиш жараёни (педагог фаолияти)ни олади; 2) билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш бўйича ўқувчиларни фаол ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва рағбатлантиришнинг мақсадга йўналтирилган жараёни; 3) шахснинг таълими, тарбияси ва ривожланиши амалга ошириладиган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро мақсадли таъсири жараёнидир. Ўқитиш билан боғлиқ таянч тушунчалар «ўқитиш» ва «таълимот» лардан иборат.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари— ўқув жараёнини ташкид этишнинг ташқи томонини ифодалайдиган дидактик тоифа бўлиб, у ўқувчилар сони, ўқитиш вақти ва услуби, шунингдек уни амалга оширишнинг тартиби билан боғлиқ. Ўқув ишини ташкил этишнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: дарс, экскурсия, факультатив машғулот, уйга ўқув иши, меҳнат ва ишлаб чиқариш таълим шакллари, синфдан ташқари ишлар шакллари (тўгараклар, студиялар,илмий жамиятлар, олимпиадалар).
Дидактика — ўқитиш ва таълим, уларнинг мақсади, мазмуни, воситалари, ташкил этиш ҳақидаги фан.
Дидактик бирлик – ўқув предметининг мазмунини аниқлайдиган маъно жиҳатидан мустақил бўлган билимлар тизимининг қисмидир.
Метод – (юнонча methodos – баён қилиш йўли, усули, тадқиқот) –1)табиат ва жамият ҳодисаларига ёндашув; объектив ҳақиқийликнинг ривожланиши энг умумий қонуниятлардан ва тадқиқ қилаётган предмет, ҳодиса, жараён махсус қонуниятларидан келиб чиқадиган мақсадга эришиш йўли, назарий тадқиқот ёки ниманидир аниқ амалга ошириш усули; 2) илмий билиш, эришиш усули, йўли; аниқ йўл билан фаолияти тартиблаш мақсади; табиат ва жамиятни билиш, тадқиқ қилиш усули, ҳаракат йўли, усули ёки тасвири.
Методика – 1) ўртача иқтидорли фойдаланувчига услуб муаллифи бўлмаганда, аниқ бир синф масалаларини ечиш эҳтимоллигини кўтарадиган қандайдир қоида, алгоритм ва ҳоказолар тўпламидир. Хусусий ва энг мураккаб ҳолда бу масалалар ижодий (ностандарт, креатив) бўлиши мумкин; 2) услубнинг аниқ, ускунавий тавсифи; 3) услубнинг хусусий варианти, ностандарт тадқиқот услуби.
Ўқитишнинг услубий тизими — бу ўқувчиларни ўқитиш самарадорлигини кўтаришга йўналтирилган ўқув жараёнини режалаштириш ва ўтказиш, назорат қилиш, таҳлил қилиш, тўғрилашнинг ўзаро алоқадор ва боғланган услуб, шакл ва воситаларнинг тартибланган йиғиндисидир.
Ўқитиш услубий тизим сифатида қурилсагина самарали бўлади. Замонавий услубий тизимнинг муҳим табиатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
• ўқитиш жараёнини илмий асосланган режалаштириш;
• ўқувчиларнинг назарий ва амалий тайёргарликларини бирлиги ва ўзаро ичига кириши;
• ўқув материалини юқори даражадаги қийинлиги ва ўрганишнинг тезкор темпи;
• ўқитишнинг максимал фаоллиги ва мустақиллиги;
• ўқувчиларнинг индивидуал ва жамоавий ишларини бирлаштириш;
• ўқув жараёнини ўқитишнинг техник воситалари билан таъминланганлиги;
• турли ўқитиш предметлари мажмуалаштириш.
Услубий тизим, агар у ўқитишнинг мақсад, вазифа ва мазмуни билан аниқланса, шунингдек у ўқув жараёнини режалаштиришни, назоратни, таҳлилни ва тўғрилашларни ўзига олсагина ишлайди.
Ўқитишнинг мақсадлари – ўқитувчи томонидан ҳар бир ўқув предмети ва ўқув машғулоти бўйича аниқланади.
Ўқитишнинг мазмуни —ҳар бир ўқув предметининг ўқитиш дастури бўйича аниқланади ва ўқитувчи томонидан ўқув машғулотининг мақсадига боғлиқ равишда тўғриланади.
Ўқув жараёнини режалаштириш — ўқувчиларнинг машғулотларини предмет, вақт ва ўтказиш жойи бўйича жойлаштиришни кўзда тутган таълим ташкилотлари ва ўқитувчилар ҳаракатларининг мураккаб йиғиндисидир.
Ўқув жараёнини назорати, таҳлили ва тўғрилаш — таълим ташкилотлари ва ўқитувчиларнинг ўқув машғулотларини бошқариш, тартибга солиш ва самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятидир.
Масалан, «Информатика ва АКТ» курси бўйича ўқитишнинг услубий тизими ягона концептуал доирада ўзаро боғланган қуйидаги компоненталарни ўзига олади: методологик (шахсга йўналтирилган, компетентлик, фаолиятли) ёндашувлар, дидактик (таълимий технология, «очиқ архитектура», модуллик, касбий ўзини аниқлаш, мослашувчанлик, фаол ўқитиш) тамойиллар, педагогик шартлар, мазмун, услублар, ташкилий шакллар, воситалар, назорат, натижалар. Бундай услубий тизим юқори синф ўқувчиларини мустақил ўкув фаолиятга, шу жумладан билиш мустақиллиги, критик фикрлаш, касбий, шахсий ва ижтимоий ўзини аниқлаш талаби, шунингдек ўқув – билиш ва касбга йўналтирилган компетентликни, ҳис-туйғулик-эрклик муносабатни ривожлантиришни шакллантиришга имконият беради.
Ижтимоий-иқтисодий йўналишидаги «Информатика ва АКТ» курсининг услубий тизимининг мақсади – битирувчининг шахсини касбий ахборот компетентлигини шакллантиришдан иборат.
Ўқитиш шакллари – бу қонуний тасдиқланган ва давлат даражасида қабул қилинган моделлардир. Турли давлатларнинг қонунларида ўқитишнинг турли шакллари қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистонда қуйидаги ўқитиш шакллари қабул қилинган:
Кундузги
ҳар бир тингловчи аниқ гуруҳга бириктирилган;
машғулотларнинг тасдиқланган жадвали мавжуд;
тингловчи кундузги тадбирларда (маъруза, семинар, лабратория машғулоти) қатнашади;
Сиртқи
ҳар бир тингловчи аниқ гуруҳга бириктирилган;
предметлар бўйича кириш маърузаларнинг тасдиқланган жадвали мавжуд;
тингловчи фақат кириш маърузаларида қатнашади, барча қолган вақтларда материални мустақил ўрганади;
ўқиш тугаши билан тингловчи имтиҳонда кундузги қатнашишга мажбур.
Экстернат
Тингловчи ҳеч қандай гуруҳга бириктирилмаган;
Тингловчи ихтиёрий тартибда предметларни топширади;
семестрда топширадиган предметларнинг максимал сони мавжуд.
Мустақил ўқиш
Тингловчи мустақил билим эгаллайди;
якуний назорат мавжуд эмас;
ўқиш натижасида тингловчи ўқишни тасдиқлайдиган ҳеч қандай ҳужжат олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |