Ўқитиш моделлари. Бу қандайдир шаблон ёки кейинчалик ўқитиш шакли номини олувчи прототипдир.
Ҳозирги замонда: анъанавий, электрон, аралаш, масофали ва очиқ каби ўқитиш моделлари энг кенг тарқалган.
Анъанавий модел – бу ўқитувчи билан ўқувчининг кундузги шаклда мулоқотда бўлиш. Дарс аудиторяларда, назорат иши, маърузалар ва рефератларни доска олдида ҳимоя этиш ва ҳоказо.
Электрон модел. Бундай модел ахборот технологияларини фойдаланишни: Интернет ашёларидан фойдаланиш, форум ва чатларда ўқитувчи билан мулоқот қилиш, онлайн тартибда ўқув материалларни қўриб чиқиш, компьютерда тест синовларини топшириш ва ҳоказоларни кўзда тутади.
Аралашган модел – бу ўқитишни анъанавий ва электрон моделларни аралаштиришдан иборат.
Масофали модел – бу қисман электрон моделга ўхшаш, лекин ахборот технологияларини фойдаланишни кўзда тутмайди. Энг асосийси ўқитувчи ва ўқувчи орасида масофа бўлиши лозим.
Очиқ моделнинг юқорида саналган моделлардан асосий фарқи, материални ўрганиш натижасида тингловчидан олинган билимларни тасдиқлаш ва якуний назоратдан ўтиш талаб этилмайди. Бошқача айтганда, тингловчи билимни ўзи учун олади. Масалан, бирор тингловчи Photoshop ни ўрганиш учун ўқишга борса, у ўқишни тугатгандан кейин диплом ҳам, аттестат ҳам олмайди. У фақат ушбу тадбирда қатнашганлиги тўғрисидаги сертификат олади.
Ўқитиш технологияси. Ўқитишнинг технологияси деганда ўқувчига билимларни етказиш, яъни одам ўша нарса ёрдамида ўқийдиган қуроллари тушунилади. Бу телевидение, радио, почта орқали ёзишув, интернет, ШК ва смартфонлар, шу жумладан АТ воситалари бўйича ўқувчига билимларни етказадиган технология каби e-learning ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, ўзи ўқиш, авторитар ўқитиш, ўзини ўқитиш, интерфаол ўзини ўқитиш, мулоқотли ўзини ўқитиш каби моделлар ҳам мавжуд.
Ўқитиш моделларининг жуда кўп турлари бўлишига қарамай уларни учта асосий моделларга ажратиш мумкин: пассив, фаол ва интерфаол.
Пассив ўқитиш. Бу субъект-объект алоқадир.
Ўқитишнинг субъекти – ўқитувчи. Ўқитишнинг объекти бу моделда - синф . Бу моделда ўқитувчи дарс берувчи. Ўқувчи - тингловчидир. У қаттиқ нафас олишга қўрқади. Бунда ўзлаштириш яхши бўлиши мумкин. Чунки ўқувчилар иккидан ва унинг оқибатидан қўрқадилар. Ўқитувчи ва ўқувчи орасида – ишончсизлик девори мавжуд.
Фаол ўқитиш. Бу моделда ҳам субъект-объектли алоқа. Лекин ўқитиш объекти ҳар бир ўқувчи бўлади. Ўқитувчи ҳар бир кучсиз ўқувчига йўл излайди. Унинг материални қабул қилиш хусусиятларини ҳисобга олади. У кучли ва кучсиз ўқувчилар зерикиб қолмасликни олдини олишга ҳаракат қилади. Уларга қўшимча материал ва қўшимча вазифа беради. Индивидуал ёндашув бундай моделда қийин. Ўқитувчи бундай тартибда ишлашга тайёр эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |