ЧИРЧИҚ ОЛИЙ ТАНК ҚЎМОНДОНЛИК МУҲАНДИСЛИК БИЛИМ ЮРТИ
Саиткулова Н.Р
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ - ТАЛАБАЛАРНИНГ АКАДЕМИК МОБИЛЛИГИ, ЎЗЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ВА ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ СИФАТИДА
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
ЧИРЧИҚ – 2022
Н.Р. Саиткулова Қ.К.хизматчиси Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
Мустақил таълим - талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш омили сифатида
Ўқув қўлланма
Мазкур ўқув қўлланмада талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустақил таълимнинг ўрни, мазкур жараённи ривожлантириш йўлидаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, акaдeмик мобиллик тушунчaси вa унинг мазмун-мoҳияти, мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривoжлaнтириш воситалари, шакллари ва усуллари, ушбу жараённи ривожлантиришга йўналтирилган мустақил ишларнинг мазмуни, буни ривожлантиришда инглиз тили фанининг ўзига хос хусусиятлари, мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда тажриба-синов ишларини ташкил этиш, унинг ривoжлaниш ҳoлaти диaгнoстикaси ҳамда бaҳoлaш кўрсаткичлари, ҳамда ривoжлaнтириш нaтижaлaрини тaҳлил қилиш масалалари ҳақида сўз юритилади.
Қўлланмадан таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, педагогикфаолият йўналишида таълим олаётган талаба ва магистрантлар ўз фаолиятларида фойдаланишлари мумкин.
Тақризчилар:
С.Б.Қораев.
философия доктори
ЧДПИ педагогика
кафедраси мудири
А.Мавлянов.
АстДТУ, Тошкент филиали
доценти, ф.-м.ф.н..
КИРИШ
Республикамизнинг ҳар томонлама тараққий этиши таълимнинг ривожланишига ва мазмунан такомиллашиб боришига боғлиқ. Бугунги кунда таълим сифатини ошириш энг долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПҚ-3775 қарори бунинг яққол далилидир.
Шу каби камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидабелгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда ОТМларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш,инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш юзасидан аниқ чоралар кўриш,бу соҳада долзарб масалалар бўйича семинар ва давра суҳбатларини доимий равишда ўтказиб бориш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий-амалий изланишларни олиб бориш,ўқув машғулотларини талабаларни инновацион фикрлашга йўналтирадиган ўқитиш технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаш асосида ташкил этиш, асосий эътиборни талабаларнинг мустақил таълим олиши билан боғлиқ механизмларни амалга оширишга қаратиш каби муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |