МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ АКАДЕМИК МОБИЛЛИГИ, ЎЗЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ВА ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ МУАММОЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда уларнинг фаоллиги ва мустақиллигини таъминлашга қаратилган ташкилотчилик фаолиятлари ҳисобга олинади. Бунда қуйидаги муҳим вазифаларни бажариши лозим: мустақил таълим жараёнини лойиҳалаш, натижаларни башорат қилиш, муаммоларни ҳал этиш, техника ва технология соҳасидага ўзгаришлардан хабардор бўлиш, билими, ижодий қобилияти, ўқув-билиш компетенцияларини ривожлантириш. Талабалар мустақил таълим даврида мазкур вазифаларни амалга оширишда педагогика, педагогик маҳорат, педагогик технологиялар, психология фанлари бўйича олган билимларини амалиётда қўллаши орқали касбий фаолиятга тайёр эканликларини намоён эта олиш имкониятига эга бўладилар.
Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш ҳам муҳим ҳисобланади. Бунда мустақил таълимни ташкил этишда талабаларга назарий-амалий билим бериш, уларни фан ва техникани ўрганишга бўлган қизиқишлари, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ўқитишни амалиёт билан боғлаб олиб бориш талаб қилинади. Ижод қилиш янгилик яратишдир, ижодкорлик талабалар фаоллиги ва мустақиллигининг асоси бўлиб, билимни, ижодкорликни, ташаббускорликни, тадбиркорликни, кузатувчанликни, тажрибалар ўтказишни талаб этади. Ижодий қобилият ўқитиш жараёнида талаба ва педагогнинг биргаликдаги фаолияти натижасида шаклланиб боради.
Мустақил таълим асосида талабаларда академик мобиллик, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда ўқитиладиган фанларнинг мазмуни, ўқув материалларининг тузилиши, уларни баён этиш услуби катта аҳамиятга эга. Агар талабаларни янги тушунчалар билан таништирмоқчи бўлсак, тайёр назарий хулосаларни беришнинг ўзи кифоя қилади. Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг ушбу фаолиятини ривожлантириш масаласи қўйиладиган бўлса, ўзлаштирилаётган билимлар қайси фактлар асосида юзага келганини, назариянинг тўғрилигини қандай тажриба ёрдамида тасдиқланганлигини тушунтириш тақозо этилади. Бу фаолиятни ривожлантириш учун уларга билим савиясига мос муаммоли, ижодий характердаги топшириқлар бериш лозим. Талабалар томонидан бажариладиган ижодий ишлар, мазмуни ва моҳияти жиҳатидан турлича бўлиши мумкин.
Мустақил таълимда бажариладиган муаммоли, ижодий ишларни муракккаблашиб бориш кетма-кетлигини кўриб чиқамиз:
- воқеа, ҳодиса ва ҳаракатларни бир-бири билан таққослаш, улардаги умумийликни ва фарларни аниқлаш, уларни амалий кўрсатиб бериш. Масалан: физика дарсида тажриба ва кузатишларга асосланиб тўғри, эгри чизиқли ҳаракатларни таққослаш, анализ қилиш, уларнинг формуласи ва қоидасини келтириб чиқариш;
- фикрлаш йўли билан кузатилиши мумкин бўлган воқеа, ҳодиса ва ҳаракатларни олдиндан айтиб бериш. Масалан: физика дарсида - Куч билан таъсир қилганда жисм қандай тезлик билан ҳаракатланади? Нима учун? Тажриба йўли билан тасдиқлаш;
- Нима учун? Нима қилиш керак? Қандай қилиб? Қайси қонунга асосан? каби саволларига жавоб излаш. Масалан: физика дарсида - Қандай қилиб жисмга тезланиш бериш мумкин? Механик иш бажариш учун нима қилиш керак?;
- автоматик қурилмалар, масалан: физикада жисмларни юқорига кўтарувчи автоматик синовчи қурилманинг схемасини чизиш;
- реферат ёзиш ва семинарлар учун докладлар тайёрлаш.
Мустақил таълим асосида талабаларда академик мобиллик, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда педагог доимо муаммоли вазиятларни яратиб, уларни ечишга талабаларни жалб этиши лозим. Агар бу фаолиятни ривожлантириш талабанинг ўқув фаолиятига мувофиқ олиб борилса, мазкур жараённинг сифати яхши бўлади. Бунинг учун биринчидан, ўқув информацион ва информация орасида натижа берадиган муносабатни таъминлаш керак. Масалан, физикадан мустақил таълим материалини муаммоли баён қилиш ёки ижодий характердаги масалалар ечиш. Иккинчидан, ижодий фаолиятга талабаларда интилиш бўлиши, талабаларни мустақиллик фаолиятига ўргатиш лозим. Буни лаборатория ва амалий ишларни ташкил этиш орқали амалга ошириш яхши натижа беради.
Мустақил таълимни педагогик технологиялар асосида ташкил этишда бир неча тамойилга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга. Мустақил таълимнинг биринчи тамойили таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаштириш ва амалга оширишдаги тизимлик. Бунда маъмурий, педагогик ва таълим олиш субъектларини ўз ичига олувчи мустақил таълим бошқарувига тизимли ёндашиш зарур. Маъмурий бошқарув: мустақил таълимнинг ташкилий, моддий-техник ва ахборот таъминоти; педагогик бошқарув: консультациялар, назорат ва мустақил таълим сифатини баҳолаш; таълим олиш субъектлари бошқаруви: мустақил таълимни ташкил этиш шакллари билан боғлиқ.
Мустақил таълимнинг иккинчи тамойили талабаларни мустақил таълимда рағбатлантириш. У талабада мустақил таълимга нисбатан касбий ва малакавий қизиқишларни уйғотади. Мустақил таълим дидактикаси учинчи тамойил бўлиб, ўқишнинг мақсади, мазмуни, қоида ва услубларини белгилайди. Талабаларда ноанъанавий масалаларни ҳал этиш асосида ётувчи билимларни шакллантиради ва ижодий фаолият учун замин яратади. Мустақил таълимнинг тўртинчи тамойили эгалланган билим ва кўникмаларни тизимли назорат этиш ва баҳолаш. Тизимли назорат, муаммоларни олдиндан кўриш ва ҳал этишдаги тескари алоқа. Бу талабаларнинг эришган ютуқларини баҳолаш, ўқишнинг паст натижалари сабабларини аниқлаш; камчиликларни бартараф этишга мўлжалланган.
Педагогик технология - лойиҳалаштирилган таълим ва аниқ мақсадга қаратилган ўқув машғулотлари жараёнини ифода этади, яъни, бу технология ўқув машғулоти жараёни учун лойиҳаланади ва белгиланган мақсадни ечишга қаратилади. Лойиҳалаш, мўлжаланган максад ва уни амалга ошириш усул ва воситалари йиғиндисини аниқлашдан иборат. Бунда қуйидаги кетма-кетликда ишлар амалга оширилади: таълим технологиясини амалга ошириш вақтини аниқлаш; ўқув материалларини таҳлил этиш; мақсад ва вазифаларни ажратиб олиш; ўқув материалларини маълум тузилмага келтириш ва вақт бўйича тақсимлаш; ўқув-билиш компетенцияларини ўзлаштириш босқичлари ҳамда талабаларни қизиқтириш усули ва воситаларини аниқлаб олиш.
Педагогик технологиялар талабанинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда ижодий фикрлашини узлуксиз шакллантириб боришда самарали технология ҳисобланади. Бу технологиянинг асосий мақсади - талабада ижодкорликни уйғотиш, ижодий имкониятни ривожлантиришдир.
Педагогик технологияларнинг таълим тизимида кенг ўрин олиш ва барқарорлашиши учун истиқбол режалардақуйидагиларга эътибор бериш лозим: бажарилиши ва татбиқ этилиши лозим бўлган ишларни тўғри лойиҳалаш, мақсад ва вазифаларни белгилаш; амалий машқ ва машғулотлар тизимини яратиш; гуруҳларда ўқитиладиган фанлар бўйича атамалар тўпламини тузиш; синов машғулотлари, тест саволлари тузиш; компьютерни ўйинлар учун дастурлаштириш; сайр-саёҳатлар ўтказишнинг назарий ва амалий йўналишини белгилаш ва дарс режаларини ҳозирлаш; педагогик технологияларни ўзида акс эттирадиган ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш; республика ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий-маънавий хусусиятларига мос равишда таълимнинг амалий асосларини ишлаб чиқиш; жаҳон педагогикасинингтаълим соҳасида мавжуд тажрибаларини ўрганиш ва кенг масалаларни ОТМларда жорий этиш.
Мустақил тадқиқот ишлари талабада академик мобиллик, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда муҳим. Биринчидан, тадқиқот ишларини ўтказишга алоҳида вақт ажратилишига ҳожат йўқ. Иккинчидан, дидактиканинг асосий тамойилларига мувофиқ ташкил этилиши талабаларнинг фаоллиги ва мустақиллигини оширади, мустақил ишлаш кўникмасини шакллантиради. Учинчидан, мустақил ўқув-тадқиқот ишлари ҳар бир талабага алоҳида ёндашилган ҳолда ижодий изланиш фаолиятига жалб қилиш имконини беради.
Педагогик технологиялардан фойдаланиб, талабада академик мобиллик, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда Блум таксономияси - билиш, тушуниш, таҳлил, синтез, қўллаш, баҳолаш яхши ёрдам беради. Педагог талабаларда тушунчаларни ҳосил қилишга ва уларда мустақил фикрлашни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Мавжуд материални қисмларга бўлиш, мазмунини аниқлаш, кузатилаётган ҳодисаларда умумий ўхшашликларни асослаш, хулоса чиқариш, тизимлаштириш, муаммога янги, қўшимча ечим топиш, усулларини аниқлаш муҳим. Тажрибаларнинг кўрсатишича, вазифаларга тўғри қўйилган мақсад, талабаларда қобилият, хусусият, характер сифатларини ижобий томонга ўзгартиради, масъулиятини оширади, қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмаларини ривожлантиради.
Талабаларнинг назарий ва амалий мустақил таълим олишлари учун катта имкониятлар мавжуд. Бироқ ҳозирги вақтда мустақил таълимни ташкил этиш асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш масаласига долзарб педагогик муаммо сифатида қаралмайди, унинг мазмунини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқишга замонавий нуқтаи назардан ёндашилмайди, самарали метод, шакл ҳамда воситаларидан фойдаланишга етарлича эътибор берилмайди. Бу ва шунга ўхшаш бошқа масалалар бу борада қатор педагогик муаммолар мавжудлигини билдиради.
Мазкур масалаларни илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганиш, мустақил таълимни ташкил этиш асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш ва бунинг учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш зарурати; бу масалани амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича тайёргарлигининг замон талаблари даражасида эмаслиги; уларга оид ўқув-методик адабиётлар, тавсиялар, ишланмалар, йўриқномалар, кўрсатмаларнинг етарли эмаслиги каби муаммолар алоҳида долзарблик касб этади.
Мустақил таълим билaн инсoн мурaккaб вa жиддий муaммoлaрни ўзи ҳaл қилишгa, қўшимчa вa мустaқил рaвишдa ўргaнгaн мaтериaлгa тaяниб, нoстaндaрт ёндaшувни излaшгa мaжбур бўлaди. Муaммoлaрни ҳaл қилишнинг янги усуллaрини тoпиш бугунги кунда долзарбдир.
Энг аввало қуйидаги масалаларга танқидий ёндашиш лозим: биринчидан, талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш эҳтиёжининг назарий таълим билан узвийлиги; иккинчидан, таълим жараёнида мустақил ишни ташкил этишга оид муаммоларнинг тизимли тадқиқ этилмаганлиги; учинчидан, ўқитиладиган фанлардан талабалар мустақил ишини ташкил этишнинг илмий-методик жиҳатдан асосланмаганлиги; тўртинчидан, фанлардан талабалар мустақил ишини ташкил этиш юзасидан амалий-методик тавсия ва хулосаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги.Бу борада ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд:
- ОТМларида мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш мазмуни уларнинг йўналиши билан боғлиқ бўлган хусусиятларни бугунги кун талаблари асосида қамраб олмаганлиги ҳамда ушбу мазмунни белгилаб берувчи қўлланма ва дастурларнинг деярли йўқлиги;
- талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш жараёнига махсус педагогик ҳамда амалий тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг жалб этилмаганлиги;
- талабаларда академик мобиллик, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга нисбатан қизиқиш талаб даражасида шаклланмаганлиги, уларда мустақил фаолликнинг ривожланмаганлиги; таълим муассасалари ўртасида интеграциянинг йўқлиги;
- мустақил таълим жараёнининг илмийлигига, замон талабларига мослигига, турмуш ва амалиёт билан боғланишига юзаки қарашлик;
- билим беришда талабаларнинг аввалги билимлари, ҳаётий тажрибалари етарлича ҳисобга олинмаслиги;
- талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш воситалари ва бошқа материаллардан самарасиз фойдаланиш, иш услубларини нотўғри танлаш;
- талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув материаллари мазмунига етарлича эътибор бермаслик, мавзудан чекиниш ҳолатлари, олинган назарий билимлардан амалиётда фойдалана олмаслик;
- мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш муаммоларига оид тадқиқотларни кучайтириш, уларнинг натижаларини ўқув жараёнига қўллаш сустлиги;
- талабалар муаммоларини мустақил еча олиш тажрибасига асосланган кўникмаларга етарли даражада эга эмаслиги, бу фаолиятни шакллантиришга оид машғулот асосан таништирув характерига эга эканлиги, кўпинча битирувчилар ишлаб чиқаришни яхши билмаслиги ҳамда ўз касбий фаолиятини такомиллаштириш, замонавийлаштиришга астойдил қизиқишни намоён қилмаслиги;
- мустақил таълимни ташкил этишда таълим йўналишлари ўртасида қиёсий таҳлил келтирилмаганлиги, замонавий таълим талаблари эътиборга олинмаганлиги ҳамда янги қонунлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш ҳолати кўрсатилмаганлиги;
- ҳар бир мустақил таълим машғулотидан кейин қисқача хулоса, муаммоли савол ва топшириқлар берилмаганлиги ҳамда мазкур жараёнга қандай ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, веб-сайтлардан фойдаланишга тавсиялар келтирилмаганлиги ҳамда республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ифодаловчи расмий статистик маълумотлардан фойдаланилмаганлиги;
- фанлараро узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига риоя этилишига кам эътибор қаратилганлиги, илм, фан, техника ва технологияларнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланилмаганлиги.
Мустақил таълим талабаларни ижодий ва мустақил фикр юритишга ўргатиш, мустақиллигини ошириш, уларда ўз қобилиятларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, масъулият ҳиссини шакллантириш ҳамда академик мобиллик, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришни кўзда тутади, уларнинг берилган топшириқларни сифатли бажаришга, ўқув материалларини пухта ўзлаштиришга замин тайёрлайди.
Мустақил таълим - ҳозирда талаб этилаётган касбий сифатлар (мустақилик, ижодкорлик, ташаббускорлик, тадбиркорлик) ва мантиқий фикрлаш операциялари (таҳлил қила олиш, солиштириш, таққослаш, классификациялаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш, амалиётга қўллай олиш каби)ни ривожлантиришда долзарбдир. Ушбу омилларни такомиллаштиришга республикамиз Президентининг таълимга оид бир қатор қарор ва фармонларида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу долзарб вазифаларни амалга ошириш мақсадида “таҳлил-муаммо-ечим-натижа” кластерини яратиб, унинг асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Шундай экан, мустақил таълим сифатини янги босқичга кўтариш мақсадида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
- мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга биринчи навбатда малакали, касбий маҳоратли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;
- ўтиладиган мустақил таълимни лойиҳалаб олиш, бунда уларнинг қоидаларига амал қилиш ҳамда мустақил таълимни гуруҳли шаклда олиб бориш;
- мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга оид ҳаётий, замонавий ишлаб чиқариш, фан ва технологиянингютуқларига, яратилган янги авлод ўқув адабиётларига қаратилган материалларни танлаб олиш;
- мазкур жараённи ривожлантиришда муаммоли вазиятларни яратишга, муаммоли савол ва топшириқларни тузишга алоҳида эътиборни қаратиш;
- ушбу жараённи ривожлантиришда педагогик технологиялар асосида яратилган интерфаол усуллардан фойдаланишда пала-партишликка йўл қўймаслик, уларни мавзуга мос ҳолда танлай олиш;
- мазкур жараённи ривожлантиришда талабаларнинг кўпроқ мустақил ҳолда ишлашларига эътиборни қаратиш ва бошқалар.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришдаасосий эътиборни жараённинг мақсад ва вазифаларини аниқлашга қаратиш; профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш; илғор педагогик технология ва улар асосида яратилган интерфаол усуллардан фойдаланиш;мустақил таълимни янги техника ва технология ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш; талабаларда мустақил фикрлаш, ижодий қобилият ҳамда касбий маҳоратларини замон талаблари даражасида шакллантириш; мустақил таълимнинг илмий-тадқиқот ишлари билан узвий ҳамда узлуксиз алоқасини яратиш;мустақил тарзда керакли маълумотларни йиғиш, муаммони аниқлаш, ечимларини топиш, олинган билим, малака ва кўникмаларни танқидий таҳлил этиш ва уларни янги вазифаларни ҳал этишда қўллаш; ташкилий, психологик-педагогик, ўқув-услубий, ахборот, моддий-техник таъминотни ўз ичига олувчи мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш тизимини яратиш; керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай усул ва воситаларини аниқлаш, ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш ҳамда иш натижалари хулосасини тайёрлаш ва қайта ишлаш, топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий ёндашиш муҳим.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришдан кўзланган мақсадни аниқ қўймасдан туриб кўзланган натижага эришиш, аниқ мақсадсиз эса белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва амалий натижага эришиш мумкин эмас. Мақсад қандай қўйилса натижа ҳам шундай бўлади. Педагог ўз олдига аниқ якуний мақсадни қўйсагина, у унга эришиш йўлларини излайди. Мақсадни қўйишда эҳтиёж ва муаммоларни таҳлил қилиш, мақсадни муҳим муаммоларга қаратиш, жиддий ва аниқ мақсадларни қўйиш, мақсадларни унга эришилганликни аниқлаш йўлида шакллантириш, мотивация уйғотувчи мақсадларни қўйиш, ҳар бир кўзланган мақсаднинг дастур мақсадига мос келишини таъминлаш талабларига амал қилиш лозим.
Ўқитишнинг таълимий функцияси мазмунининг бошқа бир жиҳати далили ўқув материалларини ўзлаштиришдир. Бу мақсадни амалга ошириш талабаларга бериладиган билимларнинг ҳарактерига боғлиқ. Бу мақсад қанчалик аниқ белгиланса ва у ўқув машғулотларида олинган материалларга қанчалик мувофиқ бўлса, мазкур жараёнда талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш усулларини танлаш шунчалик осон бўлади.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришдан кўзланган мақсадни белгилашда педагог ўқув дастурлари, қўлланмалар ва керакли адабиётларни таҳлил қилади, ўқув материалларини қайта тузади, уларни мавзу мақсадларига кўра танлайди, талабаларнинг қобилияти, таълимдаги индивидуал ёндашиш талабларини ҳисобга олади, фанларнинг ўзлаштириш даражасига мос назарий ва амалий материалларни танлайди.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришдаасосий вазифалар қуйидагича шакллантирилиши лозим:... ҳақидаги қарашларни шакллантириш, ... ларни келтириб чиқариш, ... лар билан таништириш, ... ни аниқлаштириш, ... ни умумлаштириш, ... ни тизимлаштириш, .. ни амалиётда қўллашга ўргатиш, ... дан фойдаланишга ўргатиш, ... ни текшириш;... ни бажариш йўли билан диққатни мустаҳкамлаш, ... ни бажаришга оид оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш, ... хотирани, кўриш ва эшитишни, тафаккурлик фаолиятини, талабаларнинг шахсий сифатларини ривожлантириш;фанга, ўқишга қизиқишни, жамоада, жуфтликда ишлаш кўникмаларини, мустақилликни, ахлоқий сифатлари тарбиялаш.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга бўлган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: давлат таълим стандартлари талабларига мос ҳолда талабаларни ўқитиш; талаба шахсини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида таълим бериш жараённинг юқори самарадорлигини таъминлаш; ўқитишнинг самарали восита, шакл ва методлари ҳамда янги таълим бериш технологияларидан фойдаланиш; талабаларда ўқув-билиш компетенцияларни ривожлантириш, уларни олган билимларини амалий фаолиятда қўллашга тайёрлаш; уларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:дастурли-методик талабларни аниқ ва ижодий бажариш; талабаларнинг аниқ ўқув имкониятларини, қизиқишлари, интилишлари, эҳтиёжлари, билимлардаги камчиликларни бартараф этишга мақсадли йўналтирилганликни ҳисобга олиш; мазкур вазифаларни биргаликда ўйлаш ва ечиш (ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш), интеллект, қабул қилиш, хотира, фикрлаш, ўйлаш, нутқ, эркинликни ривожлантириш, асосий вазифаларини ажратиш, жамоанинг хусусиятлари ва имкониятларини инобатга олиб, уларни аниқлаштириш; қўйилган вазифаларни муваффақиятли ечишни ва вақтдан самарали фойдаланишни таъминлаш; талабаларнинг диққатини муҳим илмий тушунчаларни, назарий тартибларни, қонуниятларни, дунёқараш, ўқитиш мазмунида асосийларни ажратишни, ҳаёт билан, жамият эҳтиёжлари билан талабаларнинг шахсий ҳаёт тажрибаси ва қизиқишлари билан чамбарчас алоқасини таъминлаш; талабаларнинг ўзлаштирган ўқув-билиш компетенцияларини қўллашнинг аниқ имкониятларини яратишни таъминлаш; талабаларда ўзининг ўқув фаолиятига англанган ва фаол муносабатни, машғулотда ўқув меҳнатини самарали ташкил этиш кўникмаларини, билими, кўникмаси ва малакасини назорат қилиш ва баҳолашни шакллантириш.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда унинг самарадорлигини оширишнинг муҳим омиллари қуйидагилар ҳисобланади: мустақил таълимни амалга оширишга имкон берадиган объектив шарт-шароитларни яратиш (замонавий ўқув жиҳозлари, техника воситалари, ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастури, дарслик, кўргазмали қуроллар билан таъминлаш; педагогларнинг ўз билимлари ва педагогик маҳоратларини узлуксиз ошириб боришлари учун шарт-шароитлар яратиш;мустақил таълимни аниқ мақсад ва вазифалар асосида ташкил этиш, унга таълим муассасаси фаолиятининг ажралмас қисми сифатида қараш ва уни амалга ошириш;мустақил таълимни талабаларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ташкил этиш, уни амалга оширишда талабаларнинг хоҳиш-истаклари, ёшга хос психологик хусусиятларини инобатга олиш;мустақил таълимни такомиллаштирилган турли шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этиш, бунда Интернет тармоғи хизматидан фойдаланиш; машғулотларни ўтказишга жиддий тайёргарлик кўриш ҳамда мустақил таълим бўйича илғор иш тажрибаларини мунтазам ўрганиш ва оммалаштириш.
Талабанинг мустақил ва ижодий равишда билим олиш қобилиятига эгалигини кўрсатувчи омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:мустақил равишда турли қўшимча манбалардан янги билимларни ўзлаштириш орқали ўзида мустақил таълим олиш амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантириш;қўшимча адабиётлардан ўзлаштирган билим, эгаллаган амалий кўникма ва малакалардан машғулот жараёнида унумли фойдаланиш;олган билимларни дарсда ва ҳаётда турли масалаларни ҳал этиш амалиётида мустақил қўллай олиш.
Мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг объектив шарт-шароитлари: мукаммал тизимни яратиш;илмий-амалий ўқув манбаларини такомиллаштириш;замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш;билимли ва юксак педагогик маҳоратга эга педагогларнинг жалб этиш;тизимли, инновацион, компетенциявий ва технологик ёндашувларни қарор топтириш;талабаларнинг мустақил фаолият фаоллигини кучайтиришдан иборатдир.
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ АКАДЕМИК МОБИЛЛИГИ, ЎЗЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ВА ҚОБИЛИЯТИНИ РИВOЖЛAНТИРИШ ШАКЛЛАРИ, ТУРЛАРИ, ВОСИТА ВА УСУЛЛАРИ
Мустақил таълимни лойиҳалаш, ташкил қилиш муҳимдир. Бунда талабалар томонидан ўзлаштириладиган ўқув-билиш компетенцияларини баҳолашда такомиллаштириши керак бўлган масалалар қуйидагилар ҳисобланади: талабаларни фаоллаштириш ва рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, муаммоли ишларга жалб этиш ҳамда амалиётга жорий қилиш.
Талаба ахборот ва маълумотларни мустақил топиш, таҳлил этиш, амалиётда қўллай олиш маҳоратини эгаллай билиши, янгиликларни ўқиб боришга, янги адабиётларни мунтазам кузатиб туришга, фан, техника, технологиянинг ютуқларидан хабардор бўлишга ўзини ўргатиши ва ҳаракат қилиш керак. Педагоглар эса, талабалар мустақил таълимини ташкил этишда ёрдам беришлари, уларнинг ўқув-илмий ишлардаги ютуқларини рағбатлантириб боришлари лозим.
Мустақил таълимни ташкил этиш назарий ва амалий материалларни эгаллашга имкон беради, билимдон ҳамда малакали мутахассис бўлиб етишишга замин ҳозирлайди. Мустақил таълим шаклларини, педагогик технологиялар асосида ўтказишга тизимли ёндашиш, уларни мувофиқлаштириш ва бажарилиши устидан назорат ўрнатиш лозим.
Мустақил иш нима мақсадда берилаётганлигидан, бажариладиган вазифа ва топшириқларнинг белгиланишидан, топшириқларни бажариш усулларидан талабаларнинг хабардор бўлиши лозим. Ҳисобот шакли, баҳолаш мезони, назорат вақти, шакли, турларини аниқ белгилаб олишлари зарур.
Мустақил таълимни ташкил этишда машғулотни лойиҳалашда унинг изчиллигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида режа тузилади. Уни машғулотни ўтказишдан олдин тузиш, талаба эслаб қолиш ва билиши лозим қонунлар, қоидалар, формулалар, атамаларни, талаба қандай кўникмаларга эга бўлишини, эгаллаган билим ва кўникмалардан фойдаланиши, жорий ва умумлаштирувчи саволларни, назорат ва ёзма ишларни, уй вазифаси, дарсдан ташқари бажариладиган қўшимча ишларни аниқлай олиши талаб этилади, машғулот режасининг намунавий модели ишлаб чиқилади.
Мустақил таълимнинг дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлаш, тўгарак, фан кечалари, семинар, маъруза, реферат, курс, битирув малакавий ишларини тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишлари, тажриба ва лаборатория ишлари каби шакллари мавжуд. Дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлаш, талабаларда ижодий қобилиятнинг ривожланишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида, касбларни тўғри танлашида, дунёқаришнинг кенгайишида яқиндан ёрдам беради. Китоб ўқимай туриб, билим ва ҳунарни пухта эгаллаб бўлмайди. У талабанинг мустақил таълимида асосий билим манбаидир.
Касбга нисбатан ижобий муносабат уйғотишга мустақил таълимнинг ташкилий шаклларига алоҳида эътибор бериш лозим: яъни, муайян фан боблари ва мавзуларини мустақил ўрганиш, тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш, автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш, илмий адабиётлар бўйичафан бўлими ва мавзулари устида ишлаш, фанга оид янги техника, технологияларни ўрганиш, талабанинг тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлими ёки мавзуларини чуқур ўрганиш.
Мустақил таълим олишнинг энг мақбул шаклларини танлаш, улардан фойдаланишнинг самарали усулларини қўллаш талабаларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришда, уларнинг амалий фаолият жараёнида мустақил, ижодий топшириқларни самарали бажаришларига олиб келади.
Мустақил таълимни ташкил этиш шакллари таълим жараёнининг ҳар бир босқичида намоён бўлса-да, О.А. Қўйсинов тадқиқот ўз ишларида асосан талабаларнинг дарсдаги ва дарсдан ташқаридаги мустақил таълим олиш шаклларини илмий асослашга ҳаракат қилган.
Дарсда ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари: маъруза тинглаш ва баён этилганларни дафтарга қайд этиш; амалий ва лаборатория ишларни бажариш; чизмалар ва схемаларни ўқиш, чизишни ўрганиш; техник моделлаштириш ва лойиҳалаш. Дарсдан ташқарида ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари:ўқув адабиётлари билан ишлаш; назорат ишларига тайёрланиш; маъруза тайёрлаш; масофавий таълим технологиясидир.
Биз, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, олимнинг қарашларини талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш йўналишида такомиллаштиришга ҳаракат қилдик.Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда дарсда ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари: педагогнинг муаммоли маърузаларини тинглаш ёрдамида маърузадаги асосий тушунчалар, қонун-қоидалар, унинг ҳаёт, турмуш, ишлаб чиқариш, келажакка йўналтирилганли кабиларни билиб олиш; амалий, мустақил, ижодий лаборатория ишларини бажариш;мавзу юзасидан чизма, схема ва жадвалларни чизишни ўрганиш ва таҳлил қилиш; техник, математик моделлаштириш ва лойиҳалашни амалга ошириш лозим.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда дарсдан ташқарида ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари:Интернет ва бошқа манбалар орқали психологик, педагогик, методик адабиётлар билан ишлаш ҳамда ундан олинган маълумотларини таҳлил қилиб, умумлаштириш ва хулосалар чиқариш; назорат ва баҳолаш ишларига тайёрланиш; олинган маълумотлар асосида доклад ва ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда келажакда амалга ошириш лозим бўлган ишларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб олишни ўз ичига олиши лозим.
Дарсдан ташқарида ташкил этиладиган мустақил таълим шакллари бўйича ишларнинг мазмуни ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Дарсда ташкил этиладиган мустақил таълим шаклларида педагог дастлаб, муаммоли маърузаларга эътиборини қаратиши лозим. Чунки, муаммоли таълим - бу, педагог ёрдамида талабалар онгида муаммоли вазиятларни шакллантириш ва уларни ушбу муаммоларни ечишга қаратилган мустақил фаолиятни ташкил этишни назарда тутувчи таълим жараёнидир. Бунинг натижасида ўқув-билиш компетенцияларини ижодий ўзлаштирилишига эришилади. Муаммоли таълим талабаларга билимларни амалий фаолиятида самарали ўзлаштиришга ёрдам беради ҳамда уларнинг келажакда таълим муаммоларини еча билиш, мустақил изланишга ўргатиш, ижодий тажрибага эга бўлиш ва уни ривожлантириш, таълим жараёнининг вазифаларини таҳлил қилиш имкониятларини очиб беради.
Мустақил таълимни тaшкил этиш шaкллaри қуйидагиларни ўз ичига олади: мaлaкa oшириш институтлaридa курс тaълими; иккинчи oлий мaълумoт ёки иккинчи мутaxaссисликни oлиш; мaсoфaвий мaлaкa oшириш курслaри; кoнференция, семинaр, oлимпиaдaвa мусoбaқaлaр; тaрмoқли педaгoгик жaмoaлaр; мустақил таълим бўйичa индивидуaл иш; илмий, илмий-oммaбoп, ўқув, бaдиий вa бoшқa aдaбиётлaр, мaтбуoтни ўргaниш;мaърузaлaр, кoнцертлaр, aудиoёзувлaрни тинглaш;эксперт мaслaҳaти;спектaкллaрни, фильмлaрни, телекўрсaтувлaрни тoмoшa қилиш;музейлaр, кўргaзмaлaр, гaлереялaргa тaшриф буюриш;aмaлий фaoлиятнинг ҳaр xил турлaри - тaжрибaлaр, мoделлaштириш ҳамда индивидуал ва гуруҳли.
Мустақил таълимни ташкил этишда талабанинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланиш ҳам муҳим:мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, мавзу бўйича реферат тайёрлаш; семинар ва амалий машғулот, лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш, ҳисоб-график, курс ишини бажариш; малакавий битирув ишини тайёрлаш; назарий билимларни амалиётда қўллаш, амалиётдаги муаммолар ечимини топиш; макет, намуналар яратиш, илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш; педагогнинг муаммоли маърузаларини тинглаш ёрдамида маърузадаги асосий тушунчалар, қонун-қоидалар, унинг ҳаёт, турмуш, ишлаб чиқариш, келажакка йўналтирилганли кабиларни билиб олиш; амалий, мустақил, ижодий ишларни бажариш;мавзу юзасидан чизма, схема ва жадвалларни чизишни ўрганиш ва таҳлил қилиш; техник, математик моделлаштириш ва лойиҳалашни амалга ошириш.
Н.Г.Дайри айтганидек, дарсда ўрганиладиган мазмуннинг мураккаб қисмини ўзлаштиришда педагогнинг фаолияти қандай бўлса, талаба фаолиятини ҳам шу даражага етказиш, талаба томонидан ўқув-билиш компетенцияларини ўзлаштириш, билимлар мустаҳкамлигини ошириш, мустақил фаолият йўлларини ўзлаштириш, изланишга йўналтириш ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш муаммоли таълимнинг асосий мақсадидир. Муаммоли ўқитишнинг ўзига хос асосий хусусияти педагог томонидан талабанинг мустақил билиш фаолиятини ташкил этиш ҳисобланади.
Биринчидан, муаммоли ўқитишдан фойдаланиб дарсни ташкил этиш талабанинг фикрлашини ривожлантириш қонуниятларига ва педагогик воситаларни билишга асосланади. Муаммоли ўқитиш анъанавийдан авваламбор мақсадларни қўйиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш билан фарқланади. Муаммоли ўқитишни қўллаш билан дарслар шундай ташкил этиладики, бунда талабаларга қўйилган муаммоларни ечиш йўлларини излаш учун имконият берилади.
Иккинчидан, педагог ўз маърузасида асосий тушунчалар, қонун-қоидалар, унинг ҳаёт, турмуш, ишлаб чиқариш боғликлиги ҳамда келажакка йўналтирилганлигига алоҳида эътиборни қаратиши лозим. Чунги, бугунги кунда кўпчилик педагогларимиз бу масалага алоҳида ёндашишмаяпти, фақат маъруза ўқиш билан чекланиб қоляпти. Талаба ушбу эшитган маърузасининг келажакда нима беришини, ундан қаерда фойдаланишини билмаяпти. Бу эса ўз навбатида талабаларда ўқишга мотивация, келажакка ишонч уйғотмаяпти. Талаба ушбу маърузадан ўзига керакли маълумотларни олсаги-на унда қизиқиш, педагогга ҳурмат, келажагига ишонч ҳисси пайдо бўлиши мумкин.
Учинчидан, амалий, мустақил, ижодий ва лаборатория ишларини бажаришга катта эътибор бериш лозим. Чунки, бу орқали талабаларнинг амалий кўникма ва малакалари шаклланади ҳамда ривожланади. Амалий, мустақил ва ижодий ишларни амалга оширишда, албатта, муаммоли вазиятларни яратишга, муаммоли топшириқ ва саволларни ишлаб чиқишга, уларнинг ҳаёт, турмуш, фан-техника ва ишлаб чиқариш роли ва ўрнига, боғлиқлигига, педагогик технологиялар ва улар асосида яратилган интерфаол усулларга, ахборот-коммуникацион, лойиҳалаш, эвристик ва модулли ўқитиш технологияларига алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Бугунги кунда лаборатория ишларини ташкил этишда, кўпчилик таълим муассасаларида, жиҳозларнинг, керакли асбоб-ускуналарнинг, методик кўрсатмаларнинг, йўналишга мос бўлмаган лаборатория мавзуларининг мавжудли каби муаммо ва қийинчилик туғдирмоқда, бу ўз навбатида лаборатория ишлари сифати ва самарадорлиги пасайишига ҳамда талабалар қизиқишининг сусайишига олиб келмоқда. Кўп лаборатория ишлари ушбу муаммолар туфайли аудиторияларда қуруқ гаплар билан доскада тушунтирилмоқда. Албатта таълим муассасаси раҳбарлари ва педагоглари ушбу муаммоларнинг ечимни топишга ҳаракат қилишлари лозим.
Тўртинчидан, мавзу юзасидан чизма, схема ва жадвалларни чизишни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда техник, математик моделлаштириш ва лойиҳалашни амалга ошириш масалалари ечимини топиш каби жиҳатлар ҳам талабаларнинг амалий кўникма ва малакалари, мустақил ишлаш ва фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга, мустақил қарорлар қабул қилишга, эгаллаган билимларини амалиётда қўллай олишларига, келажакда ишлаб чиқаришда қўрқмасдан, иккиланмасдан, астойдил ишлашларига хизмат қилади.
График ва жадваллар кўринишидаги моделлаштиришга талабалар деярли педагогнинг барча мавзуларида дуч келишади. Уларни яратиш, чизиш, таҳлил қилиш ва умумллаштириш асосида хулосаларга қилишга ҳаракат қилишади.
Мустақил таълим турлари қуйидагиларни ўз ичига олади: телекўрсатувларни мунтазам кўриш; касбий даврий нашрларни ўқиш; методик, касбий ва предметли адабиётларни ўқиш; предмет бўйича Интернетдаги ахборот обзори; семинар, тренинг, конференция ва дарсларда иштирок этиш; жамоатдошлар билан дискуссия, йиғилиш, тажриба алмашишда қатнашиш; интерфаол тренингларда замонавий психологик методларни ўрганиш; чет тилларини ўрганиш; мунтазам малака оширишдан ўтиб туриш; очиқ дарсларга кириш; жамоатдошлари билан таълим муассасасида, туманда, шаҳарда ва интернетда мулоқат қилиш; АКТларни ўрганиш; соғлом турмуш тарзини юритиш, спорт билан шуғулланиш, жисмоний машқлар қилиш.
Мустақил таълимнинг яна қуйидаги турлари ҳам мавжуд:мaҳaллийлaштириш бўйичa (иш вaқтидaги ва бўш вaқтлaрдaгимустақил таълим); мустақил таълимда йўнaлтирилгaнлик мезoнигa кўрa (прoфессиoнaл ва умумий ривoжлaнишбўйича мустақил таълим); фaзoвий лoкaлизaция бўйичa (ишдaги ва уйдaга мустақил таълим); тaшкилий тури бўйичa (институциoнaл ва институциoнaл бўлмaгaн мустақил таълим); ҳудудлaр бўйичa(прoфессиoнaл,ижтимoий-мaдaний,aхлoқий, иқтисoдий,ҳуқуқий, oилaвий xўжaлик); мустақил таълимда aжрaтилгaн вaқт миқдoри бўйичa (тaртибгa сoлингaн ва сoлинмaгaн).
Мустақил таълим усуллaри - ўз-ўзини буюртмa қилиш,ўз-ўзини бaғишлaш, ўз-ўзини мaжбурлaш, ўз-ўзини ишoнтириш, ўз-ўзини гипнoз қилиш; ўз-ўзини рaғбaтлaнтириш; ўз-ўзини жaзoлaш, ўзигa қулaйлик, ўз-ўзини тaнқид қилиш, ўзини бoшқaриш,ўз-ўзини ҳурмaт, ҳиссий вa aқлий бoшқaнинг пoзициясигa ўтиш, эмпaтияни ўз ичига олади.
Ўқитиш усуллари ўқув машғулоти жараёнининг асосий қисми ҳисобланади, уларсиз педагогик фаолиятни амалга ошириб бўлмайди. Билимларни узатиш ва қабул қилиш характерига қараб сўз орқали ифодалаш, кўргазмали ва амалий усулларга бўлинади. Ўқув машғулотлари мавзулари мазмунини ўзлаштиришда: тушунтириш-иллюстратив, репродуктив, муаммоли баён, хусусий қидириш ёки эвристик ҳамда ярим тадқиқот усуллари қўлланилади.Таълимнинг оғзаки усулларига: маъруза, суҳбат кабилар киради. Уларни қўллашда педагог сўз воситасида ўқув материалини баён қилади, тушунтиради, таълим олувчилар эса тинглаш, эслаб қолиш орқали уни фаол қабул қилади.
Маъруза ўқитишнинг кенг тарқалган шакли бўлиб, педагогик фаолиятда етакчи ўринни эгаллайди. Маъруза давомида бериладиган билимни оғзаки баён қилиш, узоқ вақт давомида талабаларнинг диққатини тутиб туриш, фикрларини фаоллаштириш, исботлаш, таъриф бериш, бир тизимга келтириш, умумлаштириш каби педагогик усуллардан фойдаланилади.
Суҳбат усули атрофлича ўйланган саволлар ёрдамида педагог билан талабалар ўртасида суҳбатни кўзда тутиб, уларнинг мустақил фикрлашини янги тушунчалар ва қонуниятларни эгаллашга олиб келади.
Амалий усулларда вазифа (мақсад)ни қўйиш, уни бажариш усулини режалаштириш, бажариш жараёнини бошқариш, таҳлил қилиш, камчиликлар сабабини аниқлаш, мақсадга тўлиқ эришиш учун ўқув машғулоти жараёнига тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш ишлари амалга оширилади. Амалий машқларни бажаришда талабалар бўлажак ҳатти-ҳаракатларини фаол мушоҳада қилади, ўзига-ўзи эшиттириб гапиради ҳамда бўлажак воқеани шарҳлайди. Бу уларга ўз хатосини англашга ва ҳаракатига тузатишлар киритишига кўмаклашади.
Мунозара усули. Кўпчилик фанлар ва уларнинг мавзулари таълим стандартлари, фан дастурлари, ўқув режаси ва таълим муассасасининг ўзига хослигига боғлиқ равишда ҳамда талабалар контингенти билан алоқадорликда мунозара тарзидаги ўқув машғулотларини тақозо этади. Бунда, талабалар фаоллиги таъминланади, шубҳали вазиятларга ўрин қолмайди, уларнинг истак-хоҳишлари тўла қондирилади, муҳими ўқув материаллари тўла-тўкис ўзлаштирилади, асослар, хулосалар мукаммал кўриниш ва мазмунда бўлади.
Гуруҳий иш усули. Бу хорижда оммавийлашган ўқитиш усулидир. Масалан, Данияда бирорта ҳам маълумот ёки касб гуруҳий ишсиз эгалланмайди. Кам сонли талабаларнинг қандайдир муҳим ўқув тадбирида иштирок этиши ва уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бундай машғулотнинг самарасини белгилайди. Бажарилиш даражаси ва унинг сифатини педагог назорат қилади. Педагогик мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бундай гуруҳлар хусусий ҳолат учун шакллантирилади.
Муаммоли топшириқ усули. Аниқ вазият ва қўйилган масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда муаммоли топшириқлар ёрдамида самарага эришиш мумкин.
Лойиҳавий топшириқ усули. Бирор ўқув материалини атрофлича ўрганиш учун бу ёндашув самарали бўлади. Ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, хулоса чиқариш ва якуний қарорга келиш учун узоқ муддатли лойиҳаланган режа зарур. Бу тадбирни ўтказиш учун бошланғич таянч маълумотлар талаб қилинади. Фанни ўзлаштиришнинг босқичларида даврий равишда татбиқ қилинади. Бундай топшириқлар ўқув ижодкорлигини оширади, мустақиллик сари етаклайди.
Ҳамкорлик педагогикаси усули. Бу усулда талабалар ўз ўқув фаолиятининг субъекти тарзида қаралади. Бунда педагог ва талабалар педагогик жараённинг субъектлари сифатида тенглашиб, ҳамкорлик педагогикаси жараёни ташкил бўлади. Улар ўзаро ҳамкор, ҳамфикр, ҳамижодкор тарзида фаолият юритади.
Эркин фикрлаш машғулоти усули. Бу илмий-оммабоп адабиётлар, вақтли матбуотда чоп этилган мақолалар ва уларнинг муҳокамаларига бағишланади. Бу машғулотлардан кўзда тутилган мақсад: талабаларнинг билим доирасини, илмий дунёқарашини кенгайтириш. уларни илмий, илмий-оммабоп мақолалар, рисолалар, китоблар билан таништириш орқали, уларнинг билим олиш ва фанга бўлган қизиқишларини орттириш, уларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни эгаллашларига эришишдир.
Саволлар бериш усули. Савол муаммони аниқлаш, ифодалашга хизмат қилади. Талаба саволга жавоб беролмайдиган вазиятни педагог оддий ҳол деб билиши керак. У кўпроқ очиқ, ижодий саволлар бериши керак, бунда жавоблар бир неча хил бўлиши мумкин, бу эса мулоқотнинг давом эттирилишига чорлайди. Савол билан талабаларни ҳимояланишга мажбурламаслик керак, уларда танлашга имконият бўлиши керак ва бу имкониятни ўзлари яратади.
Оғзаки жавоб беришни талаб қиладиган саволлар тузишда ўқув материалини юқори интеллектуаллик даражаларида ўзлаштирилишини таъминлайдиган ҳамда жаҳон педагогикасида Блум саволлари деб юритилаётган ҳамда педагогнинг фаоллаштирувчи саволларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.1-жадвалда ана шундай саволлардан намуналар келтирилади.
1-жадвал
Блум саволлари
№
|
Тоифа
|
Саволлар мазмуни
|
Саволлар
|
1.
|
Билиш
|
Фактли-далилий билишга оид саволлар.
|
1. Қаерда, қачон нима содир бўлди....?
2. Қаерда ўйлашган....?
3. Қачон.......?
|
2.
|
Тушуниш
|
Маъносини англашни кўрсатувчи саволлар.
|
1. Ўз сўзингиз билан баён қилинг.
2. Тафсилотини ёзинг.
3. Булардан... қайси бири намуна?
|
3.
|
Қўллаш
|
Амалий аҳамиятга оид саволлар.
|
1. ... қаёқда, қандай қўлланилади?
2. Бу нима учун содир бўлади? 3. Бу қонун қандай қўлланилиши мумкин?
|
4.
|
Таҳлил
|
Яхлитликни таркибий қисмларга ажратиш ва улар орасидаги боғланиш-ларни ўрнатишга оид саволлар.
|
1. Таққосланг.
2. Энг муҳим хусусиятлари нима?
3. Туркумланг.
|
5.
|
Синтез
|
Алоҳида қисмлардан ман-тиқий янги яхлитликни вужудга келтиришга оид
саволлар.
|
1. ... режасини тузинг.
2. Буни сиз қандай яратган бўлар эдингиз?
3. Мавзунинг энг муҳим жиҳатла-рини белгиланг.
|
6.
|
Баҳолаш
|
Қарор қабул қилиш, хулоса ясашни уддалашга оид саволлар.
|
1. ... га муносабат билдиринг. 2. Намуна талабга жавоб берадими?
3. Нима учун?
4. Қайси мезонларга асосланиб баҳолаш мумкин?
|
Саволлар бериш методикаси. Талаба саволга жавоб беролмайдиган вазиятни педагог оддий ҳол деб билиши керак. У кўпроқ очиқ, ижодий саволлар бериши керак, бунда жавоблар бир неча хил бўлиши мумкин, бу эса мулоқотнинг давом эттирилишига чорлайди. Савол билан талабаларни ҳимояланишга мажбурламаслик керак. Уларда танлашга имконият бўлиши керак ва бу имкониятни улар ўзлари яратади. Педагогикада савол бериш турлари 6 хилдир (2-жадвал):
2-жадвал
Савол турлари
№
|
Турлари
|
Мазмуни
|
1.
|
Оддий саволлар
|
Уларга жавоб бериш учун қандайдир фактларни аташ, маълум ахборотни эслаш ва намойиш этиш керак. Анъанавий назорат шаклларида кўпинча қўлланади. Масалан: Инновация нима? Педагогик технология нима?
|
2.
|
Аниқловчи саволлар
|
Одатда улар: Сен демоқчисанки…? Агар тўғри тушунган бўлсам…? Балки янглишаяпман, лекин менимча Сиз …ҳақида айтдингиз? сўзларидан бошланади. Бу саволларнинг мақсади талаба айтган гапларига тескари алоқа ўрнатишга имконият беришдир. Баъзан улар хабарда берилмаган, лекин назарда тутилган ахборотни олиш учун берилади. Бу саволларни салбий имо-ишорасиз бериш муҳим. Аниқловчи саволга пародия сифатида ҳаммага маълум мисолни келтириш мумкин. Сен ҳақиқатдан ҳам… деб ўйлайсанми?
|
3.
|
Тушунтириш саволлари
|
Одатда Нега? сўзи билан бошланади. Баъзи вазиятларда салбий қабул қилиниши мумкин, ўзини оқлашга мажбурлаш сифатида. Бошқа ҳолларда улар сабаб оқибат алоқаларини ўрнатишга қаратилади. Нега ёзда иссиқ бўлади? Агар бу саволга жавоб маълум бўлса, у тушунтиришдан оддийга айланади. Демак, бу турдаги савол фақат жавобда мустақиллик элементи бўлсагина яхши натижа беради.
|
4.
|
Ижодий саволлар
|
Агар саволда бўлса эди қўшимчаси мавжуд бўлса, шартлилик элементлари, тахмин, башорат бўлса, у ижодий дейилади.
|
5.
|
Баҳолаш саволлари
|
Бу саволлар у ёки бу воқеа, воқелик, фактларни баҳолаш мезонларини аниқлашга қаратилган. Масалан. Нега бу яхши, бу эса ёмон? Бу дарснинг иккинчисидан фарқи нимада?
|
6.
|
Амалий саволлар
|
Агар савол назария билан амалиёт ўртасидаги боғланишни аниқлашга қаратилган бўлса, уни амалий деб айтамиз. Масалан. Сиз таълим сифатини ошириш учун қандай тавсиялар берган бўлардингиз?
|
Топшириқлар тузиш.Талаба мақсадларини топшириқларга айлантириш дарсни педагогик технология бўйича лойиҳалашнинг муҳим босқичи бўлиб ҳисобланади. Чунки, мақсадлар топшириқларга муваффақиятли айлантирилгандагина, уларга эришганликни аниқ билиш мумкин бўлади. Талаба мақсадлари ўқув материалининг муҳим тушунчаларини қамраб олиши ва топшириқлар ҳам шунга мувофиқ тузилиши керак. Топшириқлар талабалар аниқ ҳатти-ҳаракатини англатувчи юқоридаги феълларда ифодаланиши даркор. Бунда ўзлаштиришнинг фикрлаш даражаларига мувофиқ бўлган феъллардан кўпроқ фойдаланишга алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, улар материални юқори интеллектуаллик даражаларида ўзлаштирилишини таъминлайди. Ҳар бир топшириқ фақат бир тушунча ёки қонун-қоидани ўзлаштирилганлигини текшириши ҳамда ихчам, тушунарли тарзда баён қилиниши лозим. Акс ҳолда, бу талаба учун қўшимча қийинчилик туғдиради ва ўқув мотивларини сусайтиради.
Топшириқлар оғзаки савол-жавоб, ёзма ва тест шаклларида тузилиши мумкин. Бир мақсадга турли шакллардаги топшириқлар тузиш ҳам самарали бўлади. Чунки, бунда талабаларнинг муайян топшириқни ўзлаштирганлигига оид билимини холисона баҳолаш имконияти яратилади. Оғзаки савол-жавоб, педагогнинг талабалар билан бевосита мулоқати бўлиб, бунда саволларга берилган жавоблар баҳоланади. Топшириқлар таълимдаги мавжуд тамойиллар асосида тузилишини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Бунга мавзулар, топшириқлар мазмунининг таянч тушунча ва методлар доирасида жойлаштирилиши, мавзулар мазмун-моҳиятида изчиллик, тизимлилик, мазмуннинг яхлитлиги ва амалий аҳамиятлилиги, материалларнинг тақдим этилиши тамойиллари киради.
Мустақил таълимга тaъсир қилувчи oмиллaр: ижтимoий идеaллaрни шaкллaнтириш;шaxснинг ўзини жaмoaдa тaн oлиш дaъвoси;ижoбий мисoллaргa эътибoр қaрaтиш;сoғлoм тaнқид вa ўз-ўзини тaнқид қилиш муҳитини ярaтиш; ишгa рaқoбaтбaрдoшлик муҳитини жoрий этиш.
Педагогнинг мустақил таълим вoситaси янги билимлaрни oлиш, кўникмa вa мaлaкaлaрни шaкллaнтириш мaнбaи бўлиб, булaрнинг бaрчaси ўқув мaқсaдлaригa эришишгa ёрдaм берaди. Ўқув қурoллaрининг aсoсий вaзифaлaри axбoрoт, дидaктик вa нaзoрaтдир.Педaгoгикaдa ўқув қурoллaри идеaл вa мoддийга бўлинaди. Идеaл вoситaлaр - бу педагогнинг янги билимлaрни oлиш вa ўзлaштириш учун фoйдaлaнaдигaн илгaри oлингaн кўникмa вa билимлaри. Мoддий нaрсaлaр - бу бaтaфсил ўргaниш учун ишлaтилaдигaн жисмoний oбъектлaр.
Педaгoгик мустақил таълимнинг энг муҳим вoситaлaри:кўргaзмaли қурoллaр;илмий вa бaдиий aдaбиётлaр;кинемaтoгрaфия;ТCO, aудиo вa видеo ускунaлaри;кoмпьютер дaстурлaри, Интернет;ҳaқиқий oбъектлaр вa бoшқaлaр.Мустақил таълимнинг янa бир вoситaси - педагог мустaқил рaвишдa тaнлaгaн турли семинaрлaр, вебинaрлaр, курслaрдa ўқитиш. Мустақил таълимнинг муҳим мaнбaи - бу oдaмлaр, улaрнинг билимлaри вa тaжрибaси. Ушбу мунoсaбaтлaр инсoннинг axбoрoт мaйдoнини кенгaйтиришгa сезилaрли ҳиссa қўшиши мумкин.
Мустақил таълимни амалга ошириш бoсқичлари қуйидаги 3-жадвалда ўз аксини топган:
3-жадвал
Мустақил таълимни амалга ошириш бoсқичлари
Босқичлар
|
Номи
|
Мазмуни
|
Биринчи бoсқич
|
Нaзaрий
(диaгнoстик)
|
Турли мaнбaлaрдaн мaълумoтлaрни тўплaш(дaстурлaр, усуллaр,мaнбaлaр, Интернет ресурслaри);янги теxнoлoгиялaр, иш шaкллaри, усуллaри билaн тaнишиш;ушбу мaвзу бўйичa педагоглaрнинг тaжрибaсини ўргaниш (дaрслaргa қaтнaшиш, талабалaр билaн ўзaрo мунoсaбaтлaрни кузaтиш, улар пoртфелини тaҳлил қилиш, суҳбaтлaр).
|
Иккинчи бoсқич
|
Aмaлий:
|
Ўз фaoлиятини лoйиҳaлaш;ўргaнилгaн теxнoлoгиялaр, иш шaкллaри вa усуллaрини талабалaр билaн ишлaш, aмaлиётидa қўллaш;индивидуaл усуллaрни синoвдaн ўткaзиш.
|
Учинчи бoсқич
|
Умумлaшти-риш
|
Янги шaклвa усуллaрни қўллaш сaмaрaдoрлигини нaзoрaт қилиш; мустақил таълим нaтижaлaрини сaрҳисoб қилиш вa унинг сaмaрaдoрлигини тaҳлил қилиш;ҳисoбoтлaрни тузиш.
|
Тўртинчи бoсқич
|
Амалга ошириш
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |