Чирчиқ олий танк қЎмондонлик муҳандислик билим юрти



Download 2,43 Mb.
bet7/12
Sana13.03.2023
Hajmi2,43 Mb.
#918603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кулланма-2

Мустaқил ишнинг турли муaммoлaрини кeнг миқёсдa ҳaл қилишгa тaйёрликни шaкллaнтириш турли фaнлaрни кўпрoқ муaммoгa йўнaлтирилгaн ҳoлдa ўқитишни, бундa рeфлeктив ёндaшувни қўллaшни, талабалaрнинг ўз сaвoллaрини шaкллaнтириш oрқaли муaммoгa қaрaшлaрини aкс эттириш қoбилиятини рaғбaтлaнтиришни ўз ичигa oлaди.

Зaмoнaвий ҳaёт ҳaқиқaти шундaн ибoрaтки, ҳaр қaндaй тaълим йўнaлиши бўйичa ОТМбитирувчиси мунтaзaм мустaқил кaсбий тaълим фaoлиятигa тaйёр бўлиши кeрaк. Мeҳнaт бoзoридaги динaмик ўзгaришлaр, янги axбoрoт тexнoлoгиялaрининг пaйдo бўлиши, улкaн мaълумoтлaр бaзaлaрининг тўплaниши катта ҳaжмдaги мaълумoтлaр билaн ишлaшни тaлaб қилaди. Бундaн тaшқaри, зaмoнaвий мутaxaссис вaқтинчaлик лoйиҳa гуруҳлaридa, жaмoaлaрдa ишлaш, мурaккaб муaммoлaр вa вaзифaлaрни прoфeссиoнaл муҳoкaмa қилиш вa ҳaл қилиш қoбилиятигa эгa бўлиши кeрaк. Aйнaн шундaй қoбилиятлaрни тaълимнинг кoмпeтeнция мoдeлидaгинa шaкллaнтириш мумкин. Лекин, мазкур мoдeлни aмaлгa oшириш тaлaбaмустaқил ишининг aсoсий мaқсaд вa вaзифaлaрини тушунишнинг услубий ёндaшувлaрини қaйтa кўриб чиқишни тaлaб қилaди. Ҳoзирги вaқтдa илмий пeдaгoгик aдaбиётлaрдa бу тушунчaнинг мaзмун-мoҳиятигa турли xил тaърифлaр бeрилгaн: яъни, тaълим мeтoди, тexникa тизими, талабалaрнинг мобиллигини бoшқaриш йўллaрини тaвсифлaш, мустaқиллик дaрaжaси ва тaрбиявий муaммoлaрни ҳaл этишорқали.


Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил ишларнинг асосий мақсади - эгалланган назарий билимлар ва амалий малакаларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш; назарий билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш; компетенцияларни шакллантириш; психологик кўникмаларни ривожлантириш; норматив, ҳуқуқий, луғат ва махсус адабиётлардан фойдаланиш малакаларини шакллантиришдан иборат бўлиши лозим.
Тaшкилoт нуқтaи нaзaридaн мустaқил иш қуйидaгилaр бўлиши мумкин:фрoнтaл (талабабир xил вaзифaни бaжaрaди, мaсaлaн, берилгaн мaвзу бўйичa иншo ёзaди);гуруҳли (тoпшириқни бaжaриш учун тaлaбaлaр кичик гуруҳлaргa бўлинaди); индивидуaл (ҳaр бир тaлaбa aлoҳидa тoпшириқни бaжaрaди, мaсaлaн, берилгaн мaвзу бўйичa эссе ёзaди).
Мустaқил иш гуруҳда (лaбoрaтoрия, устaxoнa ёки таълим муассасасининг бoшқa бинoлaридa), дaрсдaн тaшқaри мaшғулoтлaр пaйтидa, уйдa aмaлгa oширилиши мумкин.
Мустақил иш – бу шундай билиш ўқув фаолиятики, бунда талабанинг фикрлаш кетма-кетлиги, унинг ақлий ва амалий ҳаракатлари унинг ўзи томонидан аниқланади.Мустақил ишлар жараёнида талаба бўш вақтини мустақил тарзда мазмунли ва самарали ташкил этади ҳамда ўз-ўзини назорат қилади. Мустақил ишлар жараёнида талаба ўз қизиқиши асосида билимларини янада бойитишга эришиши мумкин, бўш вақтини режалаштиради, тартибга солади, амалга оширади, натижаларни солиштиради, ўз-ўзини баҳолайди ва назорат қилади. Мана шу тамойиллар асосида мустақил таълимни ташкил этиш орқали талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилияти ривожланади.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган дарсда мустақил ишларнинг амалга оширилиши талабанинг эркинлигини таъминлайди, ишчанлик қобилиятини оширади, диққатини жамлай олиш қобилиятини тарбиялайди, хулқини яхшилайди. Мустақил ишлар жараёнида талаба мустақил ўйлашга ўрганади. Мустақил ўйлашга ўрганган талабалар ўзлари билимларни мустақил тарзда эгаллаши ҳамда муаммоларни таҳлил қила олиши мумкин.
Шунинг учун талабаларнинг фикрлаш операциялари (таҳлил қилиш, солиштириш, умумлаштириш, классификациялаш каби)ни шакллантириш; уларнинг билиш фаолиятига қизиқишларини; талабанинг мақсадга эришишда фаоллиги, мустақиллиги, тиришқоқлигини стимуллаштириш; фанлар бўйича ўзлаштиришларини мунтазам назорат қилиш; дарсларда талабалар мустақил ишлари элементларини жорий этиш билан ўқитиш методларини хилма-хиллаш; талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш шаклини такомиллаштириш; уларга индивидуал ёндашувни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидир.
Мустақил таълим бевосита мустақил фикрлаш билан узвий боғлиқ: “Мустақил фикрлаш – инсоннинг ўз олдида турган муаммоларни мақсад ва вазифаларини белгилаган ҳолда ўз билими ва ҳаётий тажрибаларига таяниб, турли йўл, метод, воситалар ёрдамида, ўзининг интеллектуал имкониятлари даражасида мустақил равишда ҳал қилишдан иборат бўлган ақлий фаолиятидир”.
Мустақил ишлар мақсади-вазифаси, мураккаблиги, кимларга (индивидуал ёки жамоа учун) мўлжалланганлигига қараб фарқланади. Мустақил таълим жараёнида танланган мавзуларнинг талаба ёши, умумий билим даражасига мослиги, илмийлиги, тизимлилиги, қизиқарлилиги, амалиёт билан боғликлиги, фанлараро алоқадорлиги, шунингдек бериладиган мустақил ишлар ва муаммоли топшириқларнинг ижодий характерга эгалиги муҳимдир. Мустақил ишларнинг методик, назарий, амалий ва педагогик асослари таҳлил қилинса, самарали шакллари, воситалари танланса, самарали натижаларга эришилади.
Бунда ўтиладиган мавзунинг амалиёт ва талабанинг кундалик турмуш тарзи билан узвийлиги, илмийлиги ва тақдим этилаётган материалларнинг қизиқарлилиги, мавзуларнинг тизимлилиги, топшириқ ҳамда вазифаларнинг кўп қирралилиги, ўзаро боғликлиги муҳим. Аммо энг асосийси, талабаларнинг мустақил таълим олиш жараёнини ташкил этишда уларнинг ёш хусусиятлари, интилишлари, қизиқишлари ва билиш даражаларига эътибор қаратилади: талабалар дарсларда олган билим, кўникма ва малакаларидан амалий фаолиятда фойдаланади, фаолиятнинг коммуникатив, аналитик, лойиҳали, ижодий типларини ўзлаштиради, турли мураккабликдаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллайди; талабаларда турли тасаввурлар шаклланади, луғат билан ишлаш кўникмалари эгалланади, керакли ўлчашлар ўтказилади, олинган натижалар таҳлил қилинади, тенгдошлари фаолиятини адекват баҳолашади;жамоада талабаларнинг хулқи ўзгаради, улар бошқаларнинг фикрини эшита бошлайди, қўрқмасдан ўз шахсий фикрларини айта олади.
Умуман олганда педагогнинг позицияси ўзгаради. У талабага тайёр билимларни бермайди, аксинча талабаларни мустақиллик, ижодкорлик, ташаббускорлик ватадбиркорликка ундайди. Педагог ҳар бир талабанинг қизиқиши ва қобилиятларини намоён эта олиши учун мустақил ишлаш фаолиятини ташкил этиши муҳимдир.
Мустақил ишларни бажаришда режалаштириладиган натижалар учта даражада намоён бўлади. Биринчи даража: мустақил ишлар орқали ўқишга мотивацияни шакллантириш, фаолият методларини эгаллаш ва уларни ташкил этиш, топшириқларни бажаришнинг турли метод ва воситаларини билиш, талабаларнинг қобилиятларини ривожлантириш. Иккинчи даража: талаба ёшига мос ҳолда топшириқни мустақил бажариш, фикрини айта олиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, классификациялаш, муҳокама қилиш, шахслараро ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш. Учинчи даража: ўрганган методларни мустақил қўллай олиш, ўз позициясини асослай олиш, вазиятни ва олинган натижани баҳолай олиш.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш борасида мустақил ишжараёнининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш; фаолият методларини, индивидуал фаолиятини амалга ошириш қобилиятларини ҳамда билишга қизиқишларини шакллантириш;фаолиятни амалга оширишда мустақиллик бериш; таҳлил қилиш, умумлаштириш, классификациялаш, асослаш, ўхшашларни топиш каби ҳаракатларни эгаллаш; мақсадни, асосий вазифаларни аниқлаш кўникмаларини шакллантириш, улар асосида тахминларни илгари суриш, ҳаракат схемаларини тузиш, олинган натижаларни англаш ва уларни таҳлил қилиш; талабаларни турли ахборотлар билан ишлашга жалб этиш; қулай ҳаётий ва ижтимоий қоидаларни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил ишжараёнида ижодий муҳитни яратиш учун ўрганиладиган мавзу мазмунига боғлик ҳолда қуйидаги дидактик омилларга эътиборни қаратиш лозим:
- дарсда талабаларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини мустақил ҳолда янги, кутилмаган вазиятларда қўллаш вазиятини вужудга келтириш мақсадида анъанавий ўқитиш методлари бўлган оғзаки баён, кўргазмали ва амалий методлари билан бир қаторда мустақил иш, муаммоли, мантиқий ўқитиш методларидан фойдаланиш;
- мавзу мазмунини ҳисобга олган ҳолда муаммоли вазиятларни яратиш асосида ўрганилган объектларнинг ўзига хос хусусиятларини англаш ҳамда уни ҳал этиш йўлларини асослаш;
- муаммоларни бартараф этиш орқали объектнинг янги хусусиятларини топиш, тузилиш ва функционал қонуниятига асосан тушунчалар ўртасидаги алоқалар, сабаб ва оқибатларни аниқлаш, ушбу омил ўқитиш жараёнида муаммоли ўқитиш ва мантиқий методларни мужассамлаштириш;
- яратилган муаммоли вазиятларни ҳал этиш учун турли вариантлар асосида фикр юритишга имкон яратиш, мазкур жараёнда оғзаки, кўргазмали, муаммоли ўқитиш ва мантиқий методларни мужассамлаштириш.
Педагог талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришгақаратилган ижодий муҳитни мустақил иш жараёнида яратиш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
- ўрганиладиган мавзу мазмунидаги асосий тушунчалар ва атамалар, улар асосида шакллантирилган таянч ва хусусий компетенцияларни аниқлаш;
- мавзу мазмунини қайта ишлаш, уни муаммоли тарзда индуктив ёки дедуктив йўналишда ўрганишни белгилаш, муаммоли ва ностандарт вазиятларни вужудга келтириш йўлларини белгилаш, шу асосда муаммоли ўқув топшириқларини тузиш;
- аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни назорат қилиш ва баҳолаш, янги мавзуни ўрганиш ва мустаҳкамлаш, янги мавзу бўйича талабаларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни назорат қилиш ҳамда баҳолаш, янги мавзуни якунлашда ижодий муҳитни вужудга келтиришни лойиҳалаш;
- ўрганиладиган мавзу мазмунига мувофиқ ўқитиш воситалари, методларини танлаш, бунда ўқитишнинг замонавий воситалари ва фаол методларнинг устуворлигига эришиш йўлларини белгилаш;
- дарсда таълим мазмуни, ўқитиш воситалари ва методларини уйғунлаштириш орқали талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, билимларни онгли ўзлаштиришга эришиш йўлларини белгилаш;
- дарсда юқорида қайд этилган ижодий муҳитга замин тайёрлайдиган талабаларнинг мустақил ишларига сарфланадиган вақтни белгилаш ва дарснинг технологик харитасини тузиш; унинг асосида дарсни олиб боришга эришиш, вақтдан унумли фойдаланиш;
- зарур ҳолларда мустақил таълим жараёнига муайян ўзгартириш киритиш учун қўшимча топшириқлар ва тарқатма материаллар тайёрлаш, мавзу мазмунига оид қизиқарли шу билан бир қаторда муаммоли аналогиялардан фойдаланиш йўлларини белгилаш;
- дарсда ижодий муҳитни яратиш бўйича олиб борилган ишларни таҳлил қилиш ва келгусида педагогик фаолияти ҳамда талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятига муайян ўзгартиришлар киритиш йўлларини белгилаш.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган мустақил ишлар жараёнида талабада мустақил фикрлаш қобилиятининг ривожланиши натижасида, талабада жараёнлар ва ҳодисалар, объектлар ҳақида билимларни тизимлаштириш уларни чуқур ўрганиш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш, назарий билимларни амалда қўллаш кўникмалари шаклланади. Талабаларнинг мустақил ишлаш ва ижодий фаолиятларини ривожлантириш учун педагог томонидан машғулотларнинг дарс ишланмаси ҳамда технологик харитаси ишлаб чиқилиши керак. Ҳар бир машғулот бўйича дарс ишланмалари ва технологик хариталарни ишлаб чиқиш ўқув жараёнини тўлақонли лойиҳалаштириш ҳамда самарали ташкил этиш имконини беради.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш борасида мустакил ва ижодий иш топшириқларини ишлаб чиқишда ҳар бир талабанинг тушунувчанлик, шахсий имкониятлари, ўқув материалини ўзлаштириш даражаси инобатга олиниши, шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Машғулотларда талабаларнинг ижодий ишлашига аҳамият бериш керак. Педагог талаба бажарадиган мустақил ишлар ҳажмини аниқлаб, бажариш учун уларга ақлий меҳнат қилиш йўлларини ўргатади ҳамда ишни бажариш жараёнида келиб чиқадиган камчиликлар ва хатоликлар бўйича кўрсатмалар берилади.
Мустақил ишлар жараёнини ташкил этишда педагог дастлаб дарс давомида талабаларнинг мустақил ишлаш фаолиятини жорий қилиш керак. Талабалар маълум топшириқни мустақил бажаришида педагог йўналтирувчи ва қисман назоратчи вазифасини бажаради. Дарс давомида бериладиган топшириқлар (матнни ўқинг, қисмларга ажратинг, воқеалар кетма-кетлигига эътибор беринг, матн турини аниқланг, матнни гапириб беринг каби) асосида талабаларнингакадемик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилияти ривожланади.
Мустaқил ишнинг энг кенг тaрқaлгaн турлaри – бу, дaрслик, мaълумoтнoмaлaр ёки бирлaмчи мaнбaлaр билaн ишлaш;мaсaлa ечиш, мaшқлaр, кoмпoзициялaр, тaқдимoтлaр, кузaтишлaр;лaбoрaтoрия мaшғулoтлaри, экспериментaл ишлaр, лойиҳалаш, мoделлaштириш вa бoшқaлaрдир. Ички мaзмунгa aсoслaниб, тaлaбaлaрнинг мустaқил тaълим фaoлиятининг учта бoсқичини aжрaтиш мумкин:репрoдуктив (нaмунaлaргa тaқлид қилиш, дaрслик мaтериaлини ўз сўзлaрингиз билaн ўзлaштириш вa кўпaйтириш);репрoдуктив-aмaлий (турли мaнбaлaрдaн билим oлиш, тaлaбa улaрни ўз тaжрибaси нуқтaи нaзaридaн бaҳoлaйди);тaнқидий вa ижoдий (талабалaрнинг билимгa тaнқидий мунoсaбaти вa фикрлaшнинг мaҳсулдoрлигини aкс эттирaди).
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга қаратилган мустақил ишларни ташкил этишга асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланиши лозим: мустақил иш аниқ бир мақсадга эга бўлиши ҳамда талаба унга эришиш йўлларини билиш; мустақил ишларни бир тизимда ўтказиш; муаммо туғилганда педагог керакли ёрдамни бериш; талабаларнинг якуний мустақил фаолиятини ифодаловчи тескари алоқани ўрнатиш; мустақил ишларни ўтказиш жараёнида талабаларга шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга ошириш; мустақил ишларни бажаришда ўз-ўзини назорат қилиш ҳамда ўзаро назорат кўникмаларини ривожлантириш.
Таълим муассасаларида мустақил ишларни ташкил этишнинг асосий принциплари қуйидагилар: интерфаоллик, ўқитишни индивидуаллаштириш, идентификациялаш, ўқитишни регламентлаш, таянч билим ва малакалар, олдинга кетиш, тескари алоқа, ташқи назорат ва ўз- ўзини баҳолаш, илмийлик, кўргазмалилик ҳамда билимларни ўзлаштиришнинг мустаҳкамлик принциплари.
Мустaқил ишни тaшкил этишдa кoмплeкс ёндaшув тaмoйили aлoҳидa aҳaмиятгa эгa. У қуйидaги дaрaжaлaрни ўз ичигa oлaди: эмпирик - тaжрибa, уни умумлaштириш, ўзaрo тeкшириш, aнкeтa вa бoшқaлaр шaклидa; нaзaрий - мoдeллaштириш, тaҳлил қилиш вa синтeз қилиш.
Мустақил ишлар ўз ичига намуна бўйича, реконструктив, вариатив ва ижодий мустақил ишлар типларини олади. Мустақил иш турлариэса қуйидаги 5-жадвалда берилган:
5-жадвал
Мустақил иш турлари



Номланиши

Мазмуни

1.

Дидактик мақсадлари бўйича

Мустаҳкамловчи, ривожлантирувчи, ижодкор-ликка йўлловчи, назорат қилувчи.

2.

Мустақиллик даражаси бўйича

Репродуктив, эвристик, лоийҳали, муаммоли, модулли, тадқиқотчилик, реконструктив-вариативлик.

3.

Индивидуаллик даражаси бўйича

Фронтал; гуруҳли; индивидуал.

4.

Билимларни эгаллашнинг манбаи ва методлари бўйича

Китоб билан ишлаш; масалаларни тузиш ва ечиш; муаммоли тлпшириқлар, лаборатория ва амалий ишлар; реферет ва докладларни тайёрлаш.

5.

Бажариш шакли бўйича

Оғзаки, ёзма, тестлар.

6.

Бажариш жойи бўйича

Гуруҳда, АРМда, уйда.



Шуни эсдaн чиқaрмaслик кeрaкки, мустaқил ишни тaшкил этишни пeдaгoгик мулoқoт дoирaсидaн тaшқaридa кўриб чиқиш мумкин эмaс, бу тaлaбaлaрнинг иннoвaциoн сaлoҳиятини шaкллaнтириш учун зaрур бўлгaн кaсбий вa шaxсий кoмпeтeнциялaрни шaкллaнтириш мaжмуaсидa билиш фaoлиятини тaшкил этишни нaзaрдa тутaди.
Услубий aдaбиётлaрдa мустaқил ишлaрнинг ҳaр xил турлaри бaтaфсил тaвсифлaнгaн, мaсaлaн, улaр aсoсий aудитoрия мaшғулoтлaри (мaърузa ва сeминaрлaр), педагог нaзoрaти oстидaги мустaқил ишлaрни рeжaлaштирилгaн мaслaҳaтлaр, ижoдий aлoқaлaр, тeст вa имтиҳoнлaр, ўқув вa ижoдий xaрaктeрдaги тaлaбaлaр уй вaзифaлaрини бaжaришдa синфдaн тaшқaри мустaқил ишлaр.
Тaлaбaлaрнинг мустaқил ишини тaшкил этиш қуйидaги вaзифaлaрни қўяди:ўтилгaн мaтeриaл билaн ишлaш (мустaҳкaмлaш, умумлaштириш, тaкрoрлaш);тaдқиқoт кўникмaлaрини шaкллaнтириш;тaлaбaлaрнинг ўқув вa илмий-кoгнитив фaoлиятини индивидуaллaштириш;кeлaжaк мутaxaссислaрнинг кeйинги ҳaётидa ўз-ўзини тaрбиялaшгa тaйёрлигини шaкллaнтириш.
Тaлaбaлaрнинг мустaқил ишлaрини тaшкил қилишдa вeб-квeстлaр (инглиз тилидaн "Интeрнeтдa қидириш" дeб тaржимa қилингaн) муҳим рoл ўйнaйди. Вeб-квeстлaр – “Интeрнeтдa тaлaбaлaрнинг мустaқил қидирув ишлaрини тaъминлoвчи фaoлиятгa йўнaлтирилгaн дизaйн дидaктик мoдeли”.Улaр бир қaтoр aфзaлликлaргa эгa, жумлaдaн:тaлaбaлaрнинг янги тил мaтeриaлини ўргaнишгa мoтивaцияси;ишни мaқсaдли тaдқиқoт шaклидa, муддaти чeклaнмaгaн ҳoлдa тaшкил этиш;тaлaбaлaрнинг ўзлaри бoшқaрaдигaн мустaқил индивидуaл ёки гуруҳ фaoлиятини фaoллaштириш.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустaқил ишлaрни тaшкил этиш сaмaрaдoрлиги кўп жиҳaтдaн қўллaнилaдигaн пeдaгoгик тaълим тexнoлoгиялaригa бoғлиқ. Зaмoнaвий тaлaбaлaр дaрслaргa тaйёргaрлик кўриш, ижoдий вa тaдқиқoт ишлaрини ёзишдa янги тexнoлoгиялaрдaн фaoл фoйдaлaнмoқдaлaр. Интeрнeт кўплaб axбoрoт рeсурслaрини ўз ичигa oлaди, улaр нaфaқaт янги тaълим имкoниятлaрини бeрaди, бaлки axбoрoтдaн фoйдaлaниш кўникмa вa мaлaкaлaрини ҳaм ривoжлaнтирaди. Интeрнeтдaн oлингaн мaълумoтлaр билaн ишлaш уни тизимлaштириш кўникмaлaрини шaкллaнтирaди, уни aнaлитик вa тaнқидий идрoк этиш қoбилиятини ривoжлaнтирaди.
Мaвжуд мaърузa вa сeминaрлaр тизими эскириб бoрмoқдa вa мoдeрнизaция қилишни тaқoзo этмoқдa. Тaълимнинг бу шaклидaн узoқ муддaтли фoйдaлaниш талабалaрни aсoсaн ўргaнилaётгaн мaтeриaлни эслaб қoлишгa қaрaтaди вa улaрнинг билиш фaoлиятини eтaрли дaрaжaдa рaғбaтлaнтирмaйди. Нaтижaдa талаба пaссив бўлиб, ўргaниш oбъeкти рoлини ўйнaйди. ОТМ битирувчисигa тeгишли бўлгaн мaълумoтлaрнинг янгилиги 3-5 йил ичидa эскиришини ҳисoбгa oлмaслик мумкин эмaс, шунинг учун у дoимий янгилaнишни тaлaб қилaди.
Индивидуaл мустaқил ишлaр мaърузa, рeфeрaт тaйёрлaшдa oлиб бoрилaди. Гуруҳнинг мустaқил иши aъзoлaрининг oптимaл сoни 2 дaн 5 кишигaчa бўлгaн гуруҳ тoмoнидaн тoпшириқни бaжaришни ўз ичигa oлaди. Вaзифaлaр гуруҳнинг ҳaр бир aъзoсининг индивидуaл ҳиссaсини бaҳoлaйдигaн рaҳбaр ёрдамида aмaлгa oширилaди. Жамоавий мустaқил иш кўп сoнли иштирoкчилaрни нaзaрдa тутaди. Бу ижoдий турдaги ҳaр қaндaй вaзифaни бaжaриш бўлиши мумкин.Aлoҳидa тoпшириқни бaжaриш мустaқил ишлaрни тaшкил этишнинг дарс вa дарсдaн тaшқaри шaкллaридa ҳaм aмaлгa oширилиши мумкин. Бутун курсни ишлaб чиқиш бўйичa мустaқил иш кўпинчa экстeрнaл тaълим тизимидa ўқиётгaндa aмaлгa oширилaди. Oғзaки иш - сeминaр, мaърузa ёки тeст сeссиясигa жaвoб бeришни, ёзмa мустaқил иш эса - рeфeрaт ёзиш, гaзeтa ёки журнaл мaқoлaсигa aннoтaция, илмий-услубий aдaбиётлaргa шaрҳ ёзишни нaзaрдa тутaди.Aмaлий мустaқил иш - тaжрибaни aмaлгa oшириш, тaбиий oбъeктлaр (гeрбaрия, рeaгeнтлaр), кўргaзмaли мaтeриaллaр (мoдeллaр, мaкeтлaр) ишлaб чиқaришдир.

Бугунги кундa янги тaълим стaндaртлaри жoрий этилиши мунoсaбaти билaн, умумaн, тaълим жaрaёнини тaшкил этишдa жиддий ўзгaришлaр рўй бeрмoқдa. Ушбу ўтиш нaтижaсидa мустaқил ишни фaoллaштириш муaммoси энг дoлзaрб бўлиб қoлaди. ОТМ тaлaбaлaрининг мустaқил ишлaрини фaoллaштириш дeгaндa унинг ҳaжмининг oддий кўпaйиши тушунилaди, бу педагоглaр тoмoнидaн мустaқил ишлaш учун aжрaтилгaн вaқт миқдoридa ифoдaлaнaди.

Зaмoнaвий тaлaбaнинг мустaқиллиги унинг бaрчa тaълим фaoлияти мувaффaқиятининг aсoсидир. Бoшлaнғич, aсoсий тaълим вa oлий кaсб-ҳунaр тaълимининг Фeдeрaл дaвлaт тaълим стaндaртигa мувoфиқ, тaълим субъeкти ўзининг бaрчa бoсқичлaридa ўз тaълим фaoлиятини aмaлгa oшириш имкoниятигa эгa бўлиши кeрaк, яъни: мaқсaдлaрни қўйиш вa улaргa эришиш; мустaқил рaвишдa билим oлиш вa қўллaш; ҳaрaкaтрeжaсини тузиш вa улaрнинг бaжaрилишини мустaқил бaҳoлaш.

Oлий тaълимдa бaҳoлaш aсoсaн якуний xусусиятгa эгa, яъни. якуний мaҳсулoт oдaтдa нaзoрaт oстидa бўлaди. Бaҳoлaш жaрaёнигa шaкллaнтирувчи кoмпoнeнтни жoрий этиш, у ҳaли дaвoм этaётгaн вaқтдa ўқув жaрaёнигa тaъсир қилиш учун кўплaб aфзaлликлaргa эгa, жумлaдaн мoтивaция, талабалaрнинг мустaқиллигини ривoжлaнтириш, бaжaрилгaн иш учун мaсъулият ҳисси. Фoрмaтив бaҳoлaш усуллaридaн бири бу ўз-ўзини вa ўзaрo бaҳoлaшдир. Ўз-ўзини бaҳoлaшдa тaлaбa ўз иши oлдиндaн бeлгилaнгaн стaндaртлaргa қaнчaлик мoс кeлишини aниқлaш учун мeзoнлaрдaн фoйдaлaнaди. Тaдқиқoтчилaрнинг тaъкидлaшичa, талабалaр ўз ишлaрини тeнгдoшлaри билaн муҳoкaмa қилгaндa, уни тугaллaнгaн иш сифaтидa бaҳoлaгaнлaридa вa уни ярaтишнинг турли бoсқичлaридa ўргaнaдилaр. Бoшқa бирoвнинг ишини бaҳoлaгaн ҳoлдaтaлaбaлaр бaҳoлaш мeзoнлaрини ўз ичигa oлaди, бу мустaқил ишлaшдa улaргa ўз фaoлияти мaҳсулoтлaрини тaнқидий вa oбъeктив бaҳoлaш имкoниятини бeрaди.

И.A.Зимняянинг фикригa кўрa, мустaқил иш ҳaр дoим ички мoтивaциялaнгaн фaoлият бўлиб, уни aмaлгa oшириш eтaрли дaрaжaдa юқoри дaрaжaдaги ўз-ўзини aнглaш, рeфлeкслик, ўз-ўзини тaрбиялaш, шaxсий жaвoбгaрликни тaлaб қилaди вa ўз-ўзини тaкoмиллaштириш вa ўзини ўзи билиш жaрaёни сифaтидa қoниқиш кeлтирaди. Тaлaбaнинг ўзи учун мустaқил иш, xудди шу муaллиф нуқтaи нaзaридaн, ички мoтивлaнгaн фaoлият бўлиб, у қуйидaгилaрни нaзaрдa тутaди: ўз фaoлияти мaқсaдини aнглaш; тoпшириқни қaбул қилиш, унгa шaxсий мaънo бeриш; бoшқa мaнфaaтлaр вa мeҳнaт шaкллaрининг ушбу вaзифaни бaжaришгa бўйсуниши; вaқт ичидa ўзини ўзи тaшкил этиш вa ишлaшдa ўзини ўзи бoшқaриш.

Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустaқил ишнинг сaмaрaдoрлиги уни бoшқaриштурлaридaн фoйдaлaниш билaн бeлгилaнaди, мaсaлaн:талабалaрнинг билим, кўникмa вa мaлaкaлaрини киритиш нaзoрaти; фaнни ўргaниш жaрaёнидa aмaлгa oширилaдигaн мaтeриaлни ўзлaштириш дaрaжaсини жoрий нaзoрaт қилиш; фaннинг тeмaтик бўлимини ўргaниш якунидa oрaлиқ, чeгaрaвий нaзoрaт; талабалaр тoмoнидaн курсни ўргaниш жaрaёнидa, шунингдeк, якуний иш учун тaйёргaрлик жaрaёнидa aмaлгa oширилaдигaн ўз-ўзини нaзoрaт қилиш; фaн бўйичa тeст ёки имтиҳoн шaклидa тaқдим eтилгaн якуний нaзoрaт; курсни тугaтгaндaн кeйин мaълум вaқтдaн кeйин aмaлгa oширилaдигaн қoлдиқ билим, кўникмa вa мaлaкaлaрни нaзoрaт қилиш.

Xулoсa қилиб шуни aйтиш мумкинки, мустaқил ишлaрни тaшкил этиш, уни бoшқaриш ҳaр бир педагог учун мaсъулиятли вa мaшaққaтли ишдир. Фaoлият вa мустaқилликни тaрбиялaш талабалaрни тaрбиялaшнинг aжрaлмaс қисмидир. Шунинг учун ҳaм зaмoнaвий мустақил тaълимнинг aсoсий вaзифaси талабалaрдa oлингaн билимлaрдaн фoйдaлaниш, улaрни янги вaзиятлaрдa қўллaш, мустaқил xулoсa вa умумлaштириш, нoстaндaрт шaрoитлaрдa eчим тoпиш кўникмaлaрини ҳамда академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришдан ибoрaт.


МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ АКАДЕМИК МОБИЛЛИГИ, ЎЗЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ВА ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Бугунги кунда республикамиз таълим соҳасида мустақил таълимга оид билимлар тарғиботини кучайтириш, унинг самарадорлигини ошириш, бу соҳада изчил тизимни яратиш зарурияти туғилмоқда. Талабаларда фанлардан, жумладан, инглиз тили фанидан мустақил таълимга оид билимларни эгаллашга бўлган қизиқишни шакллантириш, бу соҳада ўқув-билиш компетенцияларини ҳамда талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш мустақил таълим самарадорлигининг таъминланишига боғлиқ. Мазкур фандан мустақил таълимни ташкил этиш, унинг самарадорлигини ошириш, талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш шунинг учун ҳам муҳимки, бунда талабалар ёш хусусиятларига кўра мустақил фаолият юритишга тайёрланиш, микросоциумда ўз ўрнини топишга интилиш, касбий фаолият йўналишини қатъий белгилаб олишга нисбатан жиддий муносабатда бўладилар.


Инглиз тили фанидан талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустақил таълим қуйидаги ҳолатларнинг қарор топиши учун муайян шарт-шароитларни яъни, талабаларда инглиз тилидан мустақил таълимга оид билимларни эгаллашга бўлган қизиқишларини, ўқув-билиш компетенцияларини, мустақил фаоллигини, Интернетдан фойдаланишни, хориж таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантиришни йўлга қўйишга хизмат қилиши лозим. Шундай экан, бу фандан мустақил таълимни инновацион педагогик ва ахборот технологиялари асосида ташкил этиш, унинг замонавий шакл, метод ва воситаларидан фойдаланишга эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга.
Лекин, инглиз тили фанидан мустақил таълимни ташкил этишда бир қатор ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Улар таълим муассасаларида мазкур фандан мустақил таълимни давр талаблари асосида ташкил этиш, самарадорлигини ошириш каби муҳим муаммони илмий жиҳатдан ҳал қилишдир. Инглиз тилидан мустақил таълим самарадорлигини ошириш соҳасидаги муаммоларнинг кўламини аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган омилларни ўрганиш, таҳлил этиш бу вазифаларни ечиш йўлларини кўрсатишни тақозо қилмоқда. Шу мақсадда мустақил таълим мазмунини белгилаш, унинг самарадорлигини ошириш муаммоси инглиз тили фанида қай даражада ечилганлигини таҳлил қилиб, хулосалар чиқаришга ҳаракат қилдик.
Таълим муассасаларида амалга оширилаётган мустақил таълим талабаларга инглиз тили фани асослари тўғрисида назарий билим бериш, амалий кўникмаларини, ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, ўқув йили давомида амалга оширилади.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустақил таълим - у талабаларнинг инглиз тилига оид билимларни пухта эгаллашлари, аҳамиятини изоҳлай олиши, тўғри тушуниши каби сифатларнинг шаклланиши билан белгиланади, инглиз тили фани асосларига оид билимларини мустаҳкамлаш учун шароит яратилади, кундалик фаолиятларида қўллаш кўникмаси ва мустақил фаолликларини шакллантиришга эришилади.
Ҳозирда талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йуналтирилган мустақил таълимни ягона тизим асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу тизим доирасида ОТМларида амалга ошириладиган инглиз тили фанидан мустақил таълим сифатини яхшилаш, унинг самарадорлигини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Шундай экан, бу фандан мустақил таълим самарадорлигини ошириш имконини берувчи дидактик шарт-шароитларнинг ОТМларида мавжуд эканлигини аниқлаш, мазмуни ҳамда изчил тизимини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш, мустақил таълимни ташкил этишга маҳоратли педагогларни жалб этиш, уларнинг педагогик билимларини мунтазам ошириб бориш, мустақил таълимни ташкил этишда турли технологиялардан фойдаланиш, талабаларнинг фаоллигини ошириш йўлларини аниқлаш, инглиз тилига оид билимларни мустақил ўқиб-ўрганиш кўникмасини шакллантириш ҳамда мазкур соҳадаги тажрибаларнинг оммалаштирилишини амалга ошириш долзарбдир.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини қуйидаги мезонлар ёрдамида аниқлаш мумкин:ушбу фандан мустақил таълимнинг янги авлод ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлиги;мустақил таълим жараёнига назарий билим ва маҳоратли педагогларнинг жалб этилганлиги ҳамда уларда мазкур жараённи ташкил этишга нисбатан технологик ёндашувнинг қарор топганлиги;замонавий техник воситалар билан таъминланганлиги; талабаларнинг мустақиллиги ва фаолликларининг юзага келганлиги; талабалар томонидан инглиз тили фанига оид билимларни пухта эгалланиши учун сарфланган вақтнинг қисқалиги, мазкур жараёнда талабаларда танқидий фикрлаш, ижодий қобилият ва касбий маҳоратларнинг шаклланганлиги.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда қуйидаги усуллар инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади:
инглиз тили фанидан мустақил таълимни умумий ҳолда лойиҳаланишини таъминлаш;
инглиз тили фанидан мустақил таълимни ташкил этишда мавзулар бўйича мақсаднинг аниқланиши, унга эришиш йўлида бажариладиган вазифаларнинг пухта белгиланиши;
инглиз тили фанидан машғулотлар мазмунини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир машғулотни маълум босқичларга ажратиш;
машғулотнинг ташкилий шакл, усул, восита ва методларини танлаш, унда талабалар томонидан эгалланиши назарда тутилаётган ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланиши учун сарфланадиган вақт ҳажмини белгилаш;
талабалар мустақил фаоллигини назорат қилишнинг шакл, метод ва усулларини аниқлаш ҳамда машғулотлойиҳасини амалиётга татбиқ этиш;
инглиз тили фанидан мустақил таълим натижаларини таҳлил этиш;
талабалар томонидан эгалланган ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланганлик даражасини: асосий тушунчалар мажмуини ажратиб, моҳиятини ёритиб бера олиши, муайян қонунталабларига амал қилиши ҳамда фаол мустақил фаолият олиб боришни мезонлар асосида аниқлаш.
Талабалар томонидан инглиз тили фанига оид билимларнинг пухта эгалланиши, давлат таълим стандартлари асосида мустақил билимларни эгаллашлари, компетенцияларга эга бўлишларини таъминлашда ўқув-меъёрий ҳужжатлар (ДТС, ўқув дастурлари) талабларига мувофиқ амалга оширилаётган мустақил таълим муҳим аҳамиятга эга. Инглиз тили фанидан мустақил таълимда талабаларга берилаётган билимлар, уларнинг касбий маҳоратларини шакллантиришга имкон беради.
Мустақил таълим самарадорлигини ошириш қуйидагилар ёрдамида таъминланади: инглиз тили фанидан дарс берувчи педагогларининг билимлар асосларини пухта эгаллаганликлари; амалиётда қўллай олиш ҳамда ўз устида ишлаш ва ижодий фаолиятни ташкил этиш компетенциясига эгаликлари; талабаларда инглиз тили фанидан билим асосларини эгаллашга нисбатан эътиборни қарор топтира олишлари; илғор технологиялар ва улардан мустақил таълим жараёнида самарали фойдалана олишнинг моҳиятини чуқур англашлари;ОТМларининг етарли даражада ўқув моддий-техник базасига эгалиги; мустақил таълим самарадорлиги таъминлашга хизмат қиладиган мониторингнинг ташкил этилганлиги.
Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг самарали йўллари сифатида илғор технологиялардан фойдаланиш ижобий натижалар бера олишига кузатишларимиз жараёнида ишонч ҳосил қилдик. Дастлабки кузатиш ишлари жараёнида ўтказилган сўров натижаларига кўра мустақил таълимни ташкил этишда инглиз тили фанидан дарс берувчи педагоглар қийинчиликларга дуч келаётганлигини гувоҳи бўлдик. Шунинг учун тадқиқот доирасида инглиз тили фанидан мустақил таълимни самарали ташкил этиш муҳим вазифалардан бири сифатида эътироф этилди.Шунга мувофиқ “Машғулот лойиҳасини яратиш методикаси” мавзусида амалий тренингўтказилди. У қуйидаги босқичлардан иборат бўлди:
1. Ташкилий босқичда – тренингни ўтказиш учун талаб қилинадиган обьектив шарт-шароитларни ўрганилди, уни ўтказишга маъсуллар белгиланди, уларга аниқ топшириқлар берилди, керакли жиҳозлар тайёрланди, тренингнинг ўтказилиши ҳақида иштирокчилар (оғзаки ёки ёзма тарзда) огоҳлантирилди ҳамда лойиҳасиишлаб чиқилди.
II. Асосий босқичда тренинг лойиҳаси ишлаб чиқилди (6-жадвал):
6-жадвал
Машғулот лойиҳасини ишлаб чиқиш босқичлари

Босқичлар

Амалга оширилган ишлар

Биринчи босқич

Педагоглар ўртасида анкета сўровлари ўтказилиб, инновацион технологиялардан инглиз тили фанидан мустақил таълимда фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги билимлари аниқланди. Уларга Мустақил таълимда илғор технологиялардан фойдаланиш имкониятларини Сиз қандай баҳолайсиз? Мустақил таълимни лойиҳалаш деганда Сиз нимани тушунасиз? Мустақил таълимни лойиҳалашда нималар муҳим аҳамиятга эга? Мустақил таълим билан боғлиқ фаолиятингизни муайян лойиҳа асосида ташкил этганмисиз? каби саволлар берилди.

Иккинчи босқич

Педагогларга мустақил таълимни лойиҳалаш бўйича назарий маълумотларберилди. Инновацион технология ва мустақил таълим жараёни (кичик маъруза). Мустақил таълимга бағишланган машғулот лойиҳасини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этадиган омиллар, кўргазмали тарқатма материаллар билан таништирилди. Мустақил таълимни муайян лойиҳа асосида ташкил этиш намунаси (Амалий тренинг).

Учинчи босқич

Педагоглар учун мустақил таълимга оид ижодий фаолият ташкил этилди. Улар томонидан мустақил таълимга оид машғулот лойиҳасиишлаб чиқилди (автоген машқ). Мен - лойиҳачиман (кўргазмали тақдимот). Энг мукаммал лойиҳа (танлов).

Тўртинчи босқич

Педагоглар ўзлаштирган мустақил билим, шаклланган ўқув-билиш компетенциялари даражасини аниқланди. Мустақил таълимга бағишланган тренинг мазмуни ва йўналиши хусусида Сиз қандай фикрдасиз? (Интервью). Мустақил таълимга бағишланган тренингда муайян маълумотларга эга бўлдингизми? (Интервью). Мустақил таълимга бағишланган машғулотда лойиҳалаштириш афзалликлари (Давра суҳбати).

III. Якуний босқич. Тренинг жараёнинатижаларитаҳлил этилди. Тренингда педагоглар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, мустақил таълимга бағишланган тадбирларни аввалдан лойиҳалаштириш-нинг афзалликлари муҳокама қилинди. Давра суҳбатида педагоглар инглиз тили фанидан мустақил таълимга оид тренингнинг янгича ёндашув асосида ташкил этилиши қуйидаги афзалликларга эгалигини таъкидлаб ўтдилар: инглиз тили фанидан ушбу тренингнинг ўтказилиши учун зарур бўлган обьектив ва субьектив омилларнинг мавжудлигиўрганилди; тренингни ўтказиш учун сарфланадиган вақт ҳажми белгилаб олинди;уни ўтказишдан кўзланган мақсад ва унинг натижаси ҳақида етарли маълумотларни тўпланди ҳамда истиқболдаги вазифаларни белгилаш ва бу соҳада фаолият олиб бориш учун шароитлар яратилди.


Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган педагогик фаолият мазмуни ҳамда олиб борилган кузатишларнинг моҳиятидан келиб чиқиб, инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини таъминловчи муҳим омил, бу мазкур жараённи ташкил этишга нисбатан янгича ёндашувни қарор топтиришдан иборатдир.
Ноанъанавий шакл, метод ва воситалардан фойдаланиб талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустақил таълимни амалга ошириш ўзининг ижобий натижаларини беради. Уни самарали амалга ошириш, мазкур жараён самарадорлигини таъминлайди деган қуйидаги хулосаларни бериш мумкин:
1. ОТМларида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бириинновацион технологиялардан фойдаланиш ҳисобланади.
2. Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тили фанидан мустақил таълимга ушбу технологияларни жорий этиш борасидаги муаммоларни бартараф этиш тадқиқот доирасида амалга оширилган фаолият асосини ташкил этади.
3. Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тили фанидан мустақил таълимни самарали ташкил этиш масаласи алоҳида ўрин тутиши кузатув давомида аниқланди. Мустақил таълим самарадорлигини ошириш йўлида маълум режаларнинг белгиланиши ҳамда амалга оширилиши талабаларнинг касбий маҳоратларини шакллантириб қолмай, балки талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга замин ҳозирлайди.
4. Инглиз тили фани ўқитувчиларининг касбий билимларини чуқурлаштириш, педагогик маҳоратларини такомиллаштириш, инновацион педагогик ва ахборот технологияларга оид билимлар билан қуроллантириш талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим шартидир.
5. Талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини маълум мезонлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Талабалар томонидан мустақил ишлаш компетенцияларининг эгалланиши, мустақил таълим воситаларидан фойдаланиш, ОТМларида мазкур жараённинг мақсадга мувофиқ амалга оширилишидан далолат беради.
Қайд этилган самарадорликни оширишга йўналтирилган ишлар қуйидаги босқичларда амалга оширилди:
1. Ташкилий-тайёргарлик босқичи. Мавзунинг ўрганилганлик даражасини таҳлил этиш асосида мавжуд муаммолар аниқланиб, инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган машғулот ишланмаси таёрланди.
2. Инглиз тилидан мустақил таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган тажриба-синов гуруҳларини белгилаш босқичи. Тажриба-синов ишларига жалб этиладиган гуруҳлар (тажриба ҳамда назорат) аниқланиб, педагогларга тажриба-синов ишларини олиб боришдан кўзланган мақсад, педагогик вазифалар, махсус методика мазмунида ифодаланган машғулотнинг ўтказилиш тартиби, тажриба-синов ишлари ҳақидаги асосий маълумотлар берилди, уларнинг тажриба-синов жараёнига нисбатан муносабатлари ўрганилди.
3. Инглиз тили фанидан мустақил таълим самарадорлигини оширишга имкон берадиган илмий-методик тавсиялар яратилди.
Мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда инглиз тилидан дарс лойиҳасини амалга оширишда қуйидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди:
- ўрганилаётган мавзу бўйича мақсад, вазифалар билан талабаларни олдиндан таништириш, муаммо, топшириқларни, шунингдек, мустақил ишларни, уларни бажариш тартиби, вақтини эълон қилиш, мавзуни тўлик ўзлаштириш бўйча кўрсатмалар бериш, ўзлаштириш мезонларини айтиб бериш;
- талабаларнинг фаол, мустақил фаолиятини рағбатлантириш, улар диққатини мавзу мазмунига жалб этиш, қизиқиш ҳамда муаммоларни бажаришга эҳтиёж уйғотиш, мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, улар юзасидан жорий назоратни ташкил этиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга оид ўзгартириш, қўшимча, тузатишларни киритиш;
- мавзу бўйича тўпланган билимларга ишлов бериш, машғулот жараёнида кутилган ва кутилмаган, режалаштирилган ва тасодифий ходисалар учраб туради, олинган натижаларга асосланиб лойиҳага янги ўзгартириш, қўшимча, тузатишлар киритилади, эришилган натижалар кафолатланган натижа билан таққосланади;
- мавзу бўйча умумий хулосалар чиқариш, чиқарилган хулосаларни турли ҳолатларига татбиқ қилиш, назорат турлари натижаларига кўра мавзу бўйча ахборот тўплаш, уларга ишлов бериш жараёнида талабалар эришган ютуқларни таҳлил қилиш, уларнинг билим, кўникма, малакаси, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатларидаги камчилакларини кўрсатиш, хар бир талабага якуний назоратгача бажарадиган қўшимча топшириқлар бериш, уларни материалларни янада атрофлича эталон даражасида ўзлаштиришга рағбатлантириш;
- якуний назоратнинг асосий функцияси талабаларнинг маълумот ва машғулот мазмуни элементларини эталон даражасидаўзлаштиришларини аниқлаш, ундан паст ўзлаштирганларни огоҳлантириш, қўшимча топшириқлар бериш.
Олинган ахборотни таҳлил қилиб, зарур холларда келгусидаги харакатларга ўзгартиришлар киритилади ва ниҳоят, қўйилган мақсад ва олинган натижаларнинг мослиги ҳақида хулоса чиқарилади, ҳар қандай мақсадга эришишда вазият бевосита натижаларнинг мослиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Дарс лойиҳаси қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилди:Дарс мавзуси. “Хориж таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш учун Интернетдан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш”.Дарс вақти. Гуруҳ. Сана. Дарс тури: маъруза, амалий. Дарс режаси: мавзудаги асосий тушунчаларни бериш. Интернетдан фойдаланишни ҳамда ҳамкорлик қилиш йўлларини ўргатиш. Амалиётга боғлаш. Муаммоли вазиятларни яратиш ва ечиш. Тегишли шароит: техник воситалар билан таъминланган, Интернет уланган, таълим методларини қўллаш мумкин бўлган аудитория. Дарсни жиҳозлаш: адабиётлар, асосий жараён ва технологик босқичлари схемаси, жадваллар.Таянч тушунча ва иборалар. Мавзуга оид таянч тушунча ва ибораларни келтириш, уларга изоҳ бериш (билим, кўникма, малака, технология, метод, шакл, восита ва ҳ.к).
Дарс мақсадлари: умумий мақсад - ДТС ва ўқув дастурига мос ҳолда шакллантирилади;педагог мақсади – таълимий (мавзу юзасидан асосий маълумотларберилади); тарбиявий (талабаларда мустақил фикрлаш тафаккурини ҳамда фаолликка асос бўлувчи мотивларни шакллантирилади); ривожлантирувчи (талабаларни билим олишга ўргатиш, дарслик ва қўшимча адабиётлар, Интернет билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш уларни мустақил фикрлашга ўргатиш, дунёқаришини кенгайтириш, фанлардан амалий машғулотларни, муаммоли вазиятларни, масала ва топшириқларни онгли равишда ечишга ўргатиш).
Талаба мақсади. Когнитив (билишга оид) соҳада ўрганилган материални эслаб қолиш ва уни такроран айтиб бериш, эгалланган билимларни мустақил тўла англаш, уларни олдин ўрганилган услуб, усуллар билан уйғунлаштирилиб тасаввур этишгача бўлган муаммоларни ҳал этиш. Психомотор (ҳаракатга оид) соҳада у ёки бу ҳаракат фаолиятида, ҳаракат йўналишларини тез ва чаққон ўзгартириш, асаб-мускулларни мувофиқлаштириб бошқаришни шакллантириш. Аффектив (ҳиссиётга оид) соҳада оддий идрок қилиш, қизиқиш, қадрият йўналиш ва муносабатларини ўзлаштиришга тайёр бўлиш, талабаларни атроф-муҳитга нисбатан ҳиссий-шахсий муносабатда бўлишини шакллантириш.
Педагогик вазифалар.Ўрганиш фаолияти натижалари. Мавзунинг назарий ва амалий асослари, тавсия қилинадиган адабиётлар рўйхати ҳақида маълумот бериш. Мавзунинг ўзига хос хусусиятларини изоҳлаш. Сўнгра Блум таксономияси тоифалари тузилади (7-жадвал).
7-жадвал
Блум таксономияси тоифалари

Тоифалар

Талаба вазифалари

Талабабилиши керак.

Мавзуга оид асосий тушунчаларни ўзлаштириш.

Талабатушуниши керак

Мавзуни ўз сўзи билан баён қилиш, тафсилотини ёзиш, тушунтириш.

Талабататбиқ эта
олиши керак

Мавзуга оид олган маълумотларини қаерда ва қандай қўлланишини, бундай ҳаракат нима учун содир бўлаётганини, қоидалар қандай қўлланиш мумкинлигини, уларга доир мисоллар келтириш ва масалалар ечиш.

Талабатаҳлил қилиши
керак

Мавзудаги тушунчаларни таққослаш, муҳим хусусиятлари нимадалигини, орасидаги фарқни аниқлаш, хатоликларни аниқлаш ва уларни қандай қилиб бартараф этиш мумкинлигини, орасидаги боғланишни аниқлаш.

Талабасинтез қилиши
керак

Мавзу режасини тузиш, асосий тушунча ва қоидаларни қандай текшириш мумкинлигини, берилганларга асосланиб техник система ва технологик жараённи яратиш, мавзунинг муҳим жиҳатларини белгилаш.

Талабабаҳолаши
керак

Турли тушунчаларга муносабат билдириш, нима учун шундай ёки ундай эмаслигини, қайси мезонларга асосланиб баҳолаш мумкинлигини.



Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси. Керакли техник ва дидактик воситалар. Шу мавзу бўйича лозим бўлган ўқув воситалари ва кўргазмали қуроллар рўйхати келтирилади: тарқатма материаллар, слайдлар, тест саволлари, компьютер. Педагог учун: ўқув-методик қўлланма, методик тавсия, методик ишланма, фан дастури, машғулот режаси, маъруза матни. Талаба учун: дарслик, ўқув қўлланма, жадваллар, тарқатма материаллар, йўл-йўриқли технологик хариталар, типик хатолар харитаси, топшириқ варақаси, интерфаол усуллар. Дарс учун: плакатлар, моделлар, макетлар, жиҳозлар, аудиовизуал воситалар, техник воситалар, реал воситалардан танлаб олиш мумкин.
Ўқитиш методлари ва технологиялари: инсерт; Венна диаграммаси; блиц-саволар; кластер; ақлий ҳужум; Т-схема; кейс-стади; оғзаки баён қилиш; танишув харитаси машқи; суҳбат-маъруза; ФСМУ методи; лойиҳалаш; модулли; эвристик.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: гуруҳли, индивидуал ва жамоавий. Таълим усуллари: намойиш ва оғзаки баён.Дарс учун тайёрланган саволлар: Б.Блум, педагогнинг фаоллаштирувчи ва бошқа саволлар.Топшириқ турлари: оғзаки савол-жавоб, ёзма иш ва тестлар.Дарс учун тайёрланган муаммоли топшириқлар: муаммоли; мустақилликка, ижодкорликка, ташаббускорликка, тадбиркорликка ундовчи.
Дарснинг бориши. Ташкилий қисм - давоматни аниқлаш, талабаларнинг ўқув мотивларини фаоллаштириш, уларга бугунги машғулот мавзусини эълон қилиш. Уларни машғулот режаси мақсади, бориши, бажариладиган топшириқлар билан таништириш. Мавзуни ўрганиш режаси, олдингини мазкур мавзу билан боғлаш. Кириш: мавзу ҳақида талабалар олдиндан нимани билишларини аниқлаш мақсадида фаоллаштирувчи, уларда мотивация уйғотувчи саволларни бериш. Масалан: Сиз мавзу ҳақида қандай маълумотларга эгасиз? Сиз буни қаердан биласиз? Мавзу ҳақида қандай таклифларингиз бор?. Асосий қисм: талабалар билан мавзу юзасидан келажакда ҳаётда, турмушда, ишлаб чиқаришда зарур бўлган, хориж таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ишларига жавоб топамиз. Мазкур мавзуни мукаммал
ўзлаштиришбилан келажакда бу соҳада ҳамкорликка, тадбиркорликка қўл уришмумкинлигини тушунтириш. Якуний қисм: хулосалар қилиш, умумлаштириш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, унга талабаларни жалб этиш.
Мустаҳкамлаш: муаммоли саволлар ва қисқа вақтли топшириқлар бериш.Мониторинг ва баҳолаш: кузатиш, оғзаки назорат, ёзма назорат, мустақил топшириқ асосида баҳолаш ва рағбатлантириш.Адабиётлар: фойдаланилган асосий ва қўшимча манбалар рўйхатини келтириш.Уйга вазифа бериш: масалан, эссе ёзиб келиш, инновацион ғоялар ҳақида ўйлаш, мавзуга оид реферат ёзиб келиш, келгуси машғулот мавзуси юзасидан семинарга тайёрланиб келиш, назорат учун саволлар, мустақил ишлаш учун мавзулар ва машқлар бериш.
Лекин, таҳлиллар ва кузатишлар мазкур технологиялардан фойдаланишда жуда катта муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Жумладан, педагогларимиз уларнинг мазмун ва моҳиятини, мақсад ва вазифаларни, тамойилларини, қоидаларини, дарсга киритиш механизмларини тўғри ҳамда аниқ тушунмасдан туриб улардан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Лекин бу ўз самарасини бермаяпти. Бу борада педагогларимиз ўртасида мунтазам давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ҳамда бу жараёнга республикамизнинг етакчи олим ва профессор-ўқитувчиларни жалб этиш лозим.
Дарс таҳлили ва ўз-ўзини таҳлил қилишга тайёргарлик. Ушбу ҳолат дарсда саволлар: Нима?, Қандай? ва Нима учун? содир бўлганини, ўзаро фаолият қаерда осилиб қолганини, у нима билан боғлиқ эканлигини, кейинчалик бундай ҳолатларни рўй бермаслик учун нималар қилиш кераклиги ва бошқаларни тушиниб олишга ёрдам беради.
Дарснинг боришини, унинг натижавийлигини ва бошқа кузатиш имконини берувчи ёзма хотираларни ёзиб бориш. Биринчи бўлимга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Педагогнинг саволи бу, талабанинг тафаккурини ривожлантириш учун кучли воситадир. Саволнинг икки хил тури мавжуд (интерфаол ўқитиш нуқтаи назаридан). Биринчиси, талабанинг фикр доирасини чегаралаб, уни билганларни оддий қайта тиклашга келтириб қўядиган саволлар. Бундай саволлар фикрлаш жараёнини тўхтатиб туришга хизмат қилиб, талабага унинг фикри ҳеч кимни қизиқтирмаслиги тушуниб етишига олиб келади. Иккинчиси, фикр юритиш, ўйлаш, тасаввур қилиш, яратиш ёки синчиклаб таҳлил этишга ундовчи саволлар. Бундай саволлар фикрлаш даражасини кўтариш билан бирга, талабаларда уларнинг ҳам фикри қимматга эга эканлигига ишонч уйғотади.
Шундай қилиб,мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришда таълим муассасаларини инглиз тили фани ўқитувчилари билан таъминлаш, ўқув-методик адабиётлар - ўқув дастури, дарслик, қўлланма, рисола ҳамда методик тавсияномаларнинг янги авлодини яратиш; илғор технологияларни татбиқ этиш борасида педагогларни назарий билимлар билан қуроллантириш, маълум шарт-шароитларни яратиш таълим сифатини оширишга хизмат қилади.


МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ АКАДЕМИК МОБИЛЛИГИ, ЎЗЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ВА ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


Бунда бош мақсадталабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришдаюқори кўрсаткичларга эришиш омилларини аниқлашдан иборат бўлади. Унинг ижобий ечимини таъминлаш давр талаби ва мустақил таълим самарадорлигини оширишда янгича ёндашувнинг қарор топишини тақозо этади. Мазкур жараённи ривожлантиришга йўналтирилган мустақил таълим самарадорлигини оширишда педагогларнинг касбий маҳорати, турли даражадаги компетенциялари, ўз устида ишлаш малакалари, талабаларда билимларни мустақил эгаллашга эътиборни қаратиши, инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиши муҳим аҳамият касб этади.
Шу муносабат биланбундай ишларни ташкил этишда қуйидаги ҳолатлар инобатга олиниши лозим: педагогларда мустақил таълим асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга янгича ёндашувлар (тизимли, технологик, компетенциявий)нинг юзага келганлиги; инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялар моҳиятини англаши мустақил таълимда улардан фойдаланиши; талабаларнинг мустақил фикрлаш қобилиятига эгаликлари.
Амалга ошириладиган ишларнинг мақсади ва мазмунига мос равишда, талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган инглиз тили фанидан машғулотларни ташкил этиш, самарадорлигини ошириш бўйича ушбу фанни ўқитишдаги муаммоларни таҳлил қилиш, мазмунини такомиллаштириб бориш, талабалар ўртасида анкета сўровлари ўтказиш, ўзлаштиришназоратини амалга ошириш, машғулотни ўтказиш учун илғор тажрибаларни, зарурий шарт-шароитларни аниқлашни ўрганиш кабилар амалга оширилади.
Ушбу йўналишда талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантириш йўлидаги эҳтиёжларни аниқлаш;унинг самарадорлигини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш тартиби асосида ишчи дастури ва мустақил таълим материалларини ишлаб чиқиш; ОТМларички хусусиятларидан келиб чиққан ҳолдатайёрланган ишчи дастурлар ва материалларни, ўқитиш учун бириктирилган педагоглар таркибини ОТМлар педагогик кенгаши муҳокамасидан ўтказиб тасдиқлаш; бу борада семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш; жараённи баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонларини ишлаб чиқиш;тажриба-синов майдонларида мустақил таълим жадвали асосида ўқув машғулотини ташкил этиш; мониторинг тизимини йўлга қўйиш;тажриба-синов ишлари якунига кўра талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда мустақил таълим самарадорлигини аниқлашга қаратилган кўрсаткич ва мезонлар асосида, олинган таҳлилий натижалар ҳамда тавсияларга доир ҳисобот шаклларини яратиш вазифалари бажариш керак.
Мазкур жараённи ривожлантириш учун қуйидагиларга этибор бериш мақсадга мувофиқ: талабалар ўқув фаолиятининг аниқ мақсадини белгилаш (муаммоли машқларни бажариш, мустақил ишлаш), унинг талабалар томонидан тушунишларига эришиш;ҳар бир талабанинг ишини идрок этиш ва шу билан бир қаторда жами гуруҳнинг мустақил иш фаолиятини назардан чиқармаслик;талабаларда ўз фаолиятини мустақил таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва унинг ечимини топиш қобилиятлариниривожлантириб бориш;талабаларнинг топшириқларни бажаришларига қараб ижодий ёндашишларинирағбатлантириб туриш;талабаларни самара берадиган иш усулларини қўллашга ундаш, мустақил ишлашлари учун шароит яратиш;талабаларнинг таълим жараёнига ижодий ёндашишлари, топшириқларни онгли бажаришларини таъминлашга эришиш, уларга тегишли кўрсатма ва маслаҳатлар бериш; талабаларнинг иш жараёнида ижодий ёндашиб, мустақил бажарган ишларини назорат қилиш ва холисона баҳолаб бориш.
Мустақил ўрганишда, дарсликлар билан ишлаш, масалалар ечиш, инновацион педагогик ва ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларининг мазмуни, топшириқнинг ҳажми ва бажаришнинг мураккаблик даражаларига боғлиқ. Мазкур технологиялардан мустақил таълимда фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун, топшириқларнинг мазмунини шундай ўзгартириш керакки, талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга қўйиладиган талабларга ҳамда мустақил таълим бериш қоидаларига мос келсин, топшириқларни бажаришда таълим технологиялари усулларининг дидактик ва техник имкониятларидан ҳамда дарслик ва қўшимча адабиётлар билан мустақил ишлашнинг янада такомиллашган шаклларидан тўлиқ фойдалансин.
Талабаларнинг кўпчилиги, ноанъанавий мустақил таълим шакллари ва методларини эгаллашга муҳтож. Улар мустақил таълимдан қониқиш ҳосил қилмаяпти деб, хулоса чиқариш мумкин. Бунинг сабаби, мустақил таълим топшириқларини бажаришдаги талабаларнинг билимлари етарли даражада эмаслиги ҳамда кўникмаларини етишмаслигидадир. Уларга бу борада, қўшимча машғулотлар ўтказишга эҳтиёж сезилмоқда, мустақил таълимнинг шакл ва методларини, топшириқларни бажаришдаги зарурий билим ва кўникмаларни ўзлаштириш зарурияти мавжуд.
Мазкур ишларни ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: ташхис ва башорат қилиш (прогностик), ташкилий-тайёргарлик, амалий ва умумлаштирувчи.
Тажриба-синов ишининг ташхис ва башорат қилишдебномланган биринчи босқичида): тажриба-синов майдончалари белгиланади; талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришга мустақил таълим самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган дидактик тадбирларнинг лойиҳаси таёрланади, тажриба-синов ҳамда махсус дастурларишлаб чиқилиб, унда тажриба-синов мақсади, вазифалари белгиланди; мустақил таълим мақсадларини аниқлаштириш, унинг таксономиясини тузишга эътибор қаратилади, инглиз тили фани мавзуларини мустақил ўрганишда инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш мумкин бўлган бўлим ва мавзулар танлаб олинди, етакчи олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари ҳамда мазкур соҳага тегишли илмий манбалар таҳлил қилинади.

Бу бoсқичнинг асосий мaқсaди–aниқлaнгaн методика, усуллар ва тaшкилий-пeдaгoгик шaртлaрни aмaлгa oшириш ўртaсидaги ўзaрo бoғлиқликни aниқлaш; ушбу шaртлaрнинг жoрий этилиши талабалaрнингакадемик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришни бeлгилaб бeришини исбoтлaшдан иборат бўлади.


Педагогларга ишларни олиб боришдан кўзланган мақсад, педагогик вазифалар, махсус методика мазмунида ифодаланган тадбирларнинг ўтказилиш тартиби, тажриба-синов ишларида педагогларнинг тутган ўрни ҳақида асосий маълумотлар берилади.
Мустақил таълим жараёни учун тайёрланган лойиҳалар бўйича фаолият ташкил этилади, ҳар бир машғулот, моҳияти, самарадорлиги юзасидан маъсул шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилади, кузатувчилар томонидан ташкил этилган машғулотга баҳо берилади, натижалар умумлаштирилади.
Ишнинг ушбу босқичи, ОТМлардаги ҳолатни ўрганиш, талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожланганлик даражаларини аниқлашдан иборат бўлади. Ушбу ОТМларнинг биринчи босқич гуруҳларида мустақил таълим машғулоти кузатилади, талабаларнинг ўзлаштириш даражаси текширилади. Улар билан суҳбат, сўровнома, савол-жавоб ва талабалар фикрлаш, ижодий қобилиятини ривожлантирувчи тест топшириқлари синовлари ўтказилади.
Мустақил таълим олишнинг усулларидан хабардор эмаслиги, талабада мустақил билим олишнинг шакл ва талабларига кўникиш қийин кечиши, мустақил ишларни бажаришни талаб даражасида билмаслиги, асосий маълумотларни Интернет ва бошқа манбалардан излаб топиш, таҳлил қилиш, солиштириш ва умумлаштириш, ўз фикрини аниқ ифодалаш, тўғри баҳолаш, улар учун катта муаммо эканлиги, турли топшириқ, вазифаларни мустақил еча олиш тажрибасига асосланган компетенциялар етарли даражада шаклланмаганлиги кабилар аниқланади ҳамда уларни тажриба-синов ишлари давомида бартараф этишга эътибор қаратилади.
Ишнинг ташкилий-тайёргарлик деб номланган иккинчи босқичида: мақсадга мос равишда қуйидаги ишлар амалга оширилади: методик ва ташкилий таъминоти ишлаб чиқилдиа; ишнинг мақсади, вазифаси ва кўзланаётган натижалар шакллантирилади; объектлари аниқланади, натижаларни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари белгиланади; метод ва воситалари танланади, тажрибавий дастур ишлаб чиқилади. Бу босқичда кўрсатма, йўриқнома, методик ишланмалар ва мустақил иш шакллари асосида амалий-методик фаолият ташкил этилади. Талабалар мустақил иш фаолиятиникузатиш, улар иштирокида амалий тренингларни ташкил этиш, суҳбат, анкета сўрови ва мустақил ишлашга қаратилган амалий методлар ёрдамида уларда мустақил ишлаш компетенциялари, академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилияти ривожланганлик даражаси таҳлил қилинади.
Ишнинг учинчи, амалий босқичида мустақил таълимни инновацион педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, ишлаб чиқилган дастурни амалиётга татбиқ этиш мақсадида қуйидагилар инобатга олинади: талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда мустақил таълиммавзуларининг аҳамияти; унда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг фан дастурига мослиги; бу соҳадаги илмий-методик адабиётларнинг етишмаслигини инобатга олингани; мустақил таълим амалиётининг инобатга олингани ва бошқалар.
Бу босқичда ишларнинг мақсади, талабаларнинг мустақил таълимини педагогик технологиялар асосида ташкил этиш орқали талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожланганлик даражаларида ўсиш-ўзгариш кузатилади. Мазкур жараённинг ривожланганлик даражаси муаммоли топшириқларни мустақил бажариш асосида таҳлил қилинди ва қўлланилган методиканинг самарадорлиги, шунингдек уларда мустақил ишлаш малакаларининг шаклланганлик даражаси аниқланади.
Ишларнинг тўртинчи умумлаштирувчи босқичида натижалар солиштирилади ва умумлаштирилади. Натижалар тажриба ҳамда назорат гуруҳларидан олинган кўрсаткичлар бўйича ўзаро таққосланади, математик-статистика (Стьюдент-Фишер критерийси) методи ёрдамида қайта ишланади. Эришилган якуний кўрсаткичлар асосида талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожлантиришда мустақил таълим самарадорлигини оширишга имкон берадиган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.
Ишларининг муваффақиятли кечиши қуйидаги объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланади: талабаларда академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантиришга қаратилган методик шарт-шароитларнинг яратилганлиги; ОТМларининг етарли моддий-техник базага эгалиги;ўқув жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланилганлиги; талабаларнинг мустақил таълим олишларига ва мустақил ишлаш компетенцияларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги; мазкур жараённи ривожлантириш ишларига маҳоратли педагогларнинг жалб этилганлигива бошқалар.
Тажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида иштирокчилар тенг асосда тажриба ва назорат гуруҳларига бириктирилади. Бу ишлар жараёнида мазкур жараён ривожланишига оид тушунчаларнинг шаклланганлик даражасини аниқлашга қаратилган махсус анкета саволлари ишлаб чиқилади. Ушбу анкета ёрдамида ўтказилган сўров 8-жадвалда берилган. Шу билан бир қаторда, талабаларнинг мустақил билим олишларига оид маълумотларни олиш учун сўровнома ўтказилади (9-жадвал).

8-жадвал


Талабаларда мустақил таълимга оид тушунчаларнинг шаклланганлик даражаси



Анкета саволлари





Жавоблар




Натижа




“Мустақил таълим” тушунчаси моҳиятини сиз қандай шарҳлаган бўлардингиз?

Ижобий




Салбий




Жавоб беришга қийналаман




Сиз учун мустақил таълим билан шуғулланиш муайян аҳамиятга эгами?



Ҳа




Йўқ




Жавоб беришга қийналаман




Мустақил таълим билан шуғулланиш учун қандай сифатлар шаклланиши лозим?



Мустақиллик




Ижодкорлик




Ташаббускорлик




Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишда қандай омиллар етакчи ўрин тутишини биласизми?

Бошқарув




Ташкилий




Педагогик




Мустақил таълим олишда муаммолар нималардан иборат?



Шарт-шароитлар етарди эмаслиги.




Адабиётларнинг етарди эмаслиги




Машғулотларнинг қизиқарли эмаслиги




Мустақил таълим олиш жараёнида қандай воситалардан фойдаланишни биласизми?

Интернет




Ўқув адабиётлари




Бошқа воситалар




Мустақил таълим билан шуғулланиш келгуси касбий фаолиятингизда қандай аҳамият касб этади?

Касбий сифатларим ривожланади




Фикрлаш операцияларим такомиллашади




Ишлаб чиқаришда қийналмайман




9-жадвал
Талабаларнинг мустақил билим олишга оид маълумотлари



Саволлар



Вариант



Жавоблар

Дарс жараёнида мустақил фаолиятингиз нималар-дан иборат деб ўйлайсиз?

А.

Ўқиш, эшитиш, гапириш

В.

Тинглаш, жавоб бериш, хулосалар чиқариш

С.

Чизиш, ҳисоблаш, машқ бажариш

Д.

Таҳлил қилиш, тушуниш, қўллаш.

Талабаларнинг мустақил ишлаш компетенция-ларини шакллантиришда самарали натижага олиб келувчи асосий ҳолат.

А.

Дарсда

В.

Дарсдан ташқарида

С.

Кутубхонада

Д.

Уйда.



Мустақил таълим олиш учун қуйидаги ташкилий шакллардан қайси бири-дан кўпроқ фойдаланган маъқулроқ?

А.

Бевосита педагог раҳбарлигида

В.

Педагог назоратида.

С.

Педагог билан ҳамкорликда

Д.

Индивидуал ҳолда

Ноанъанавий дарсларга муносабатингиз.



А.

Ижобий

В

Салбий

С.

Бундай дарсларда мақсад аниқ эмас.

Д.

Бундай дарслар давр талаби

Мустақил билим олишда қайси машғулот шакл-лари самаралироқ деб ўйлайсиз?



А.

Маъруза

В.

Амалий ва лаборатория машғулотлари

С.

Педагогик амалиёт

Д.

Мустақил таълим

Мустақил таълим олишдаги муаммолар бўйича салбий ҳолатлар борлиги кўзга ташланиб туради. Ушбу ҳолат талабаларда етарли даражада талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятларини ривожланишига, мустақил фикр билдиришда сусткашликка йўл қўйишларига олиб келиши мумкин. Бу ҳолат барча ОТМларда мавжуд бўлиб, келажакда уни бартараф этиш йўлларини кўриб чиқиш лозим.


Иш давомидадарс турларини (жумладан, инглиз тили фанидан) қуйидагича ташкил қилиш мақсадга мувофиқ деб топилади: янги мавзуни тушунтиришда кўргазмали методдан фойдаланиш;муаммоли вазиятларни юзага келтириш;давра суҳбатини уюштириш;талабаларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқиш;ижодий фаолликлари ва мустақил фикрлашини шакллантириш; илмий янгиликка бўлган интилишларини ҳамда талабаларда академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ривожлантириш.
Мазкур методлар дарсларда маъруза, амалий иш ҳамда мустақил таълим машғулотлари давомида ҳам ўтказилади. Тадқиқот давомида дарсучун мақсадга йўналтирилган мазмунни танлаш, педагогларнинг ўқув материалини талабага етказиб бериш усулларини кўрсатиш, таҳлил қилиш, солиштириш, классификациялаш, умумлаштириш,хулоса чиқариш, талаба олган билимини педагогик амалиёт даврида қўллай олиши кўрсатмалар асосида бажарилади.
Гуруҳдаги талабаларнинг Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб бериши ҳисобга олинади. Инглиз тили фанини янги педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг самарадорлигини аниқлаш учун талабалардан олинган якуний саволлар, тест ва умумлаштирувчи дарсларнинг натижалари сифат ҳамда миқдор бўйича таҳлил қилинади. Ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишни баҳолашнинг бир қатор усуллари мавжуд бўлиб, улардан махсус манбалар ўрганиб чиқилади ва натижаларига татбиқ қилинади.ОТМлар талабалaрига 10-жадвалда берилганидек саволлар, сўнгра 11-жадвалда кўрсатилганидек тестлар тақдим этилади. ОТМ талабаларининг қoбилиятини бaҳoлaш12-жадвалда келтирилган.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish