Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш


Жин аррасининг ишлаши ва тишларининг профили



Download 162 Kb.
bet5/10
Sana21.02.2022
Hajmi162 Kb.
#29228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш

6. Жин аррасининг ишлаши ва тишларининг профили. Аррали жинларнинг асосий иш органи ҳисобланган арралар махсус юпқа пўлат тунука давлат стандарти бўйича У85 маркали углеродли пўлат ёки совуқлайин чўзилиб термик ишланган пўлатдан ясалади.
Жин аррасининг ўлчамларн ва параметрлари ГОСТ 1413-64 талабларига тўғри келиши керак. Арра тиши иккита қиррадан олдинги ёки иш қирраси (арранинг айланиш томонига қараганда) ва орқа қирра ёки елка қирраларининг кесишишидан ташкил топган. Тиш ўзининг олдинги қиррасн билан толаларни илиб, колосник орасидан олиб ўтади ва ҳаво оқимига келтиради. Металлда ортиқча зўриқиш ҳосил қилмаслик учун тиш тубидаги қирралари 0,5-0,1 мм радиус билан юмалоқланади.
7. Қолосникли панжара. Колосникли панжара аррали жин иш камерасининг муҳим қисмларидан биридир. У арра дискларини колосниклар орасидан иш камерасига эркин ўтказиб, арра тишларига илинган толаларни чигитидан ажралгандан кейин эркин олиб чиқиб кетиш учун хизмат қилади. Колосникли панжара айрим колосниклардан тузилган бўлиб, улар пештоқ брус билан бирга иш камерасининг профилини ташкил қилади. Қолосниклар юқори брус ва пастки брусга махсус винтлар билан бириктирилади.
Колосниклар СЧ-15-32 маркали чўяндан қуйиб ясалади. Уларнинг иш сиртлари махсус станокларда ишлаб маълум шаклга келтирилади. Колосникнинг сирти термик ишлов бериб, қаттиқ қилинади.
Аррали жинларнинг нормал ишлаши учун колосникли панжаранинг ишчи сирти текис, ўнқир-чўнқирлари йўқ ва калосниклар ораси иш зонасида 3мм, юқори ҳамда пастки қисмида эса 4,5-5мм бўлиши керак.
Бир панжарада колосниклар сони валдаги арралар сонидан бир дона ортиқ бўлиб, икки дона энсиз колосник икки четга қўйилади, қолган нормал энликлари эса оралиқ колосниклар ҳисобланади.
8. Аррали цилиндр. Аррали цилиндр аррали жиннинг асосий иш органи ҳисобланиб, жинлаш жараёнини, яъни толани чигитдан ажратиш жараёнини бажаради. У 80, 90 ва ундан кўп аррали дисклар, арра қистирмалари, арра вали, қисқич шайбалар ва подшипниклардан иборат.
Арра тишлари иш камераси ичида айланганда чигитли пахта бўлакчаларидан толаларни илиб олади ва колосниклар орасидан ўтказиб, ҳаво оқими билан ажратиб олиш зонасига келтиради. Аррали цилиндр чигитли пахта валигини айлантириб, арра тишларини тола билан таъминлаб, машинанинг унумлн ишлашини таъминлайди.
Аррали цилиндрга қуйидаги технологик талаблар қўйилади: аррали цилиндрнинг тола илиш қобилияти юқори бўлиши керак, бу эса арра тишларининг аҳволига боғлиқ; аррали дисклар валга маҳкамланган бўлиб, иш вақтида ўзининг ҳолатини ўзгартирмай колосниклар орасидан ўтиши керак; бунинг учун валнинг бутун бўйига йўнилган ариқчага аррали диск тешигидаги тилча кириб туради ва аррали дискнинг валда айланиб кетишига йўл қўймайди. Аррали вал узунлигининг ўртасига қўзғалмас шайба ўрнатилган бўлиб, бунда икки томонга қараб арра дисклари диаметри 162мм бўлган қистирмалар билан навбатланиб териб чиқилади.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish