Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш


Арра тишларидан тола ажратиш мосламалари



Download 162 Kb.
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi162 Kb.
#29228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Чигитли пахтани аррали жинларда ишлаш. Толани тозалаш

9. Арра тишларидан тола ажратиш мосламалари. Тола арра тишларидан айланувчи чўткали барабан билан ёки соплодан аррали цилиндрга ҳайдаладиган ҳаво оқими билан ажратилади. Аррали жинлар ҳаво соплосининг ўрнатилиш жойига қараб толани юқоридан ёки пастдан ажратадиган жинларга бўлинади.
Толанинг учиш тезлиги амалда 3м/с, арра тишининг чизиқли тезлиги эса 12м/с бўлгани учун толани ажратувчи ҳаво оқимининг тезлиги 20м/с бўлиши керак. Лекин ҳақиқатда соплодан чиқадиган ҳаво оқиминииг тезлиги 65-75 м/с га тенг қилиб олинган.
Арра тишларидан толани ажратиш зонасида икки хил ҳаво оқими борлиги кузатилган: бири вентилятордан сопло орқали аррага бериладиган актив ҳаво оқими, иккинчиси эса бу зонага арра қистирмалари орқали тортиб олинадиган эжекцион ҳаво оқими. Иккала ҳаво оқими бирлашиб, ҳавонинг иш оқимини ташкил қилади ва тишдан ажратилган тола билан бирга тола трубасига йўналади.
Тола ажратиш аппаратининг иш самарадорлиги ҳаво соплосининг кенглигига, актив ҳаво оқимининг соплодан чиқиш тезлигига, арра тишларининг ҳаво оқимида бўлиш вақтига, ҳаво йўналтирувчи қисмининг узунлиги ва эгрилигига, эжекция коэффициентига, тола билан ҳаво оқимини қабул қилувчи тешикнинг шакли ва ўрнига боғлиқ.
Сопло тешигининг кенглиги актив ҳаво оқимининг вақт бирлигида ҳажмий сарфига боғлиқ бўлиб, тола ажратишга таъсир қилади. Ҳаво сарфини камайтириш, актив ҳамда эжекцион ҳаво оқимларининг аралашувини яхшилаш учун актив ҳаво оқими мумкин қадар ингичка бўлиши керак. Лекин сопло тешиги 4 мм дан энсиз олинса, толани арра тишидан ажратиш қийинлашади, 6 мм дан катта олинса актив ҳаво сарфи, эжекциои ҳаво оқими ҳам кўпайиб, иш қийинлашади. Мавжуд жинларда сопло кенглиги 5-5,5 мм қабул қилинган.
Арра цилиндри билан йўналтирувчи сирт орасидаги энг кичик оралиқ (1,5-2 мм) дан соплогача бўлган масофа 30-32 мм қабул қилинган.
Арра тишларининг толани жадал ажратиш зонасида бўлиш вақти толани пастдан ажратадиган аппаратлар учун (зона узунлиги 89 мм) 0,0113 с, толани юқоридан ажратадиган аппаратлар учун (зона узунлиги 56 мм) эса 0,0071 с га тенг.
Арра тишлари иш камерасидан колосник орқасига чиққандан кейин толани тишлардан ажратиш билан бирга ўлук ва майда ифлосликлардан тозалаш жараёни ҳам бажарилади.
Арра тишларидан толани пастдан ажратадиган жинларда ўлук ва майда ифлосликлар толалар арра тишидан ажралмасидан олдин марказдан қочирма куч таъсирида толадан ажралади. Ўлук ва майда хас-чўпларни ажратиш жараёни сопло устига ўрнатилган ўлук козирёгининг вазиятини ўзгартириб ростланади.
Ўлук козирёгининг I вазиятида унинг иш қирраси арра тишларига энг кўп яқинлашган бўлади. Козирёкнинг бу вазиятида ўлук ва йирик ҳамда майда хас-чўплар жуда кўп ажралади; шунда толаларнинг бир қисми ҳам арраларнинг тишларидан ажралиб, ўлук ва хас-чўпларга аралашиб, толали чиқиндиларга кетиши мумкин.
Тоза тола кўп аралашган ўлук «бой» ўлук деб аталади. Ўлук козирёгининг бой ўлук ажраладиган вазияти нонормал деб ҳисобланади, чунки бу ҳолда тоза толанинг бир қисми чиқиндилар билан кетади.
Ўлук козирёгининг II вазиятида унинг иш қирраси арраларнинг тишларидан максимал узоқлашган бўлади. Бунда толадан энг йирик ўлук ва хас-чўплар ажралади, майда ўлук ҳамда енгил ифлосликлар эса козирёкнинг олд деворига урилиб, ундан орқага қайтиб, толага яна аралашади. Бунда тоза тола ўлукка чиқмайди; бундай ўлук «камбағал» ўлук дейилади.
Ўлук козирёгининг III вазиятида тола ўлук ва хас-чўпдан яхши тозаланади ва тола уларга қўшилмайди, бундай вазият нормал ҳисобланади.
Тола арра тишларидан юқоридан ажратиладиган жинларда ўлук толалардан уларни арра тишларидан ҳаво оқими билан ажратилгапдан кейин ажралади. Кучли ҳаво оқими соплодан чиқиб, арра тишларидан толани ажратиб, уни йўналтирувчи цилипдр айланасига уринма чизиқ бўйлаб йўналтиради. Эжекцион ҳаво оқими нормал толаларни қабул бўғизи томонга оғдиради, ўлук ва хас-чўплар эса инерция кучи таъсирида уринма бўйлаб ҳаракатни давом эттириб, толадан ажралади ва пастга ўлук конвейерига тушиб, машинадан ташқарига чиқарилади. Ўлукнинг ажралиш меъёри ўлук козирёгини аррадан 15мм дан 43мм гача суриб ростланади.
Иккала вариантда ишлайдиган жинларда пахта толасини ўлукдан тозалаш самарадорлиги 25-30%, майда ифлосликлардан тозалашда эса 30-45% ни ташкил қилади.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish