“Халқаро меҳнат бозори ва миграция” | |
Бакалавриат коди:
|
IER
|
Ўқув шакли:
|
Кундузги, кечки
|
Семестр:
|
4
|
Кредитлар сони:
|
3
| 4 мавзу. “Инсон капитали ва инсон тараққиёти” Мавзу режаси: - 1. Инсон капиталига қилинадиган инвесициялар ҳақида умумий тушунчалар
- 2. Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши
- 3. Инсон капитали ва инсон тараққиётига назарий қарашлар
- 4. Инсон капиталига инвестициялар
Инсон капиталига қилинадиган инвесициялар ҳақида умумий тушунчалар - Ишчилар меҳнат бозоридаги инвестициянинг учта энг асосий турини ажратиб кўрсатадилар: таълим ва тренинг, миграция ва янги ишларни қидириш. Ҳар учала инвестиция ҳам дастлабки ҳаражатларни юзага келтиради ва уларнинг ҳар учаласида ҳам ишчилар келгусидаги даромадлари эвазига бу инвестицияни қоплашга умид қиладилар. Бу уч инвестициянинг бошқа инвестиция турлари каби соддалигини ажратиб кўрсатиш учун, иқтисодчилар буларни инсон капиталига қилинган инвестиция деб атайдилар, яъни бунда ишчилар келгусида уларга фойда олиб келадиган малакага эга бўладилар. Ишчи эгаллаган билимлар ва кўникма таълим ва тренинглар натижасида олиниб, улар ҳам ишлаб чиқариш капиталидаги бир актив ҳисобланади. Ишлаб чиқариш капиталининг қиймати эса бу малака меҳнат бозорида қанча фойда келтиришидан келиб чиқади. Иш қидириш ва миграция ҳам инсон капиталининг унинг иш ҳақини ошириш эвазига ошишига олиб келади.
- Жамиятнинг жами бойлиги инсон капитали ва бошқа капиталларга боғлиқ. Инсон капиталига таълим, тренинглар, миграция каби соҳаларга қилинган инвестициялар йиғиндиси кирса, бошқа капиталларга табиий бойликлар, бинолар ва технологиялар киради.
- Инсонларнинг билими ва малакасига қилинган инвестициялар уч босқичда амалга оширилади. Биринчидан, болаликда, инсон капиталини ўзлаштириш кўпинча атрофдагиларнинг қарорларига боғлиқ бўлади. Ота-она ресурслари ва тавсиялар, бунга қўшимча равишда эса маданий муҳит ва мактабнинг дастлабки йилларидаги тажриба инсоннинг тил ўрганишга, математикани тушуниши, билим олишга қизиқиши ва умуман соғлом турмуш тарзига қандай ёндашишига таъсир қилади. Иккинчи босқичда эса ўсмирлар ва ёшлар тўлиқ вақтларини юқори мактаблар, лицей ва коллежлар ва тренинг дастурларида билим олишга сарфлайдилар. Охирида эса, улар меҳнат бозорига кирганларидан сўнг, ишчиларнинг инсон капиталини бойитиши иш мобайнидаги тренинглар, тунги мактаблар, қисқа муддатли тренинг дастурлари орқали амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |