ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 1
Халқаро миқёсда кузатилаётган ўзгаришлар, жадаллашиб
бораётган глобал рақобатга мос равишда Ўзбекистоннинг
иқтисодий ва сиёсий ҳаётида шаклланган янги йўналишлар
ва шароитлар, мамлакатимиздаги тегишли соҳага йўнал
тирилган таълимнинг рақобатбардошлигини ошириш зару
рияти, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасидаги
кадрларни тайёрлаш сифатига бўлган талабларнинг ўзга
риши ахборот технологиялари соҳасидаги бўлғуси кадр
ларнинг касбий компетентлигини шакллантириш муаммола
рини ўрганиш ва соҳани замонавий талаблар асосида тубдан
ислоҳ қилиш вазифаларини илгари сурмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президен-
тининг 2011 йил 20 майдаги олий таълим
муас сасаларининг моддий-техник базасини
мустаҳкамлаш ва юқори
малакали мутахас-
сислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш
чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида
1
мамлакатнинг барча соҳалари учун юқори
малакали ва рақобатбардош кадрларни
тайёр лаш сифатини ошириш масаласи кўзда
тутилган. Айнан ахборот технологиялари ри-
вожланаётган жамиятда юқори
малакали ва
касбий компетент бўлиб етишган ахборот
технологиялари мутахассисларига бўлган
талаб ортиб бормоқда. Мазкур йўналишда
тайёр ланаётган талабаларнинг касбий компе-
тентлигини шакллантириш бевосита таълим
жараёнида компетентли ёндашувни қўллаш
билан боғлиқ.
Компетентли ёндaшув
таълим олувчининг
ижтимоий, коммуникатив, ахборот, касбий ва
бошқа шахсий сифатларини шакллантиришга
йуналтирилган бўлиб, замонавий ижтимоий-
иқтисодий шароитларни ўзида деярли тўлиқ
амалга ошириш имконини беради. Бу ёнда-
шув таълим олувчилар шахсини тўлиқ тар-
биялаш ва муҳим амалий вазифаларни ҳал
1
Постановление Президента Республики Узбекистан
от 20 мая 2011 года № ПП-1533 «О мерах по укреплению
материально-технической базы высших образователь-
ных учреждений и кардинальному улучшению качества
подготовки высококвалифицированных специалистов».
// Информационно-поисковая система «Норма». Зако-
нодательство Республики Узбекистан.
қилиш имкониятини
шакллантириш каби
компетенциялар тизимига хизмат қилади
2
.
Компетентли ёндашув қуйидаги вазифа-
ларни амалга ошириш имконини беради:
- талабаларнинг
мақсадлари
билан
педа гог ларга қўйилган таълим мақсадини
мувофиқлаштириш;
- ўқишда
талабаларнинг масъулиятлили-
ги ва мустақиллигини секин-аста ошириш
ҳисобига ўқитувчининг меҳнатини енгиллаш-
тириш;
- талабалар ишини таълим мазмунини ме-
ханик қисқартириш ҳисобига эмас, балки ин-
дивидуал мустақил таълим улушини ошириш
ҳисобига енгиллатиш;
- ўқув ва тарбиявий жараёнлар бирлиги-
ни назарияда эмас, балки амалиётда таъмин-
лаш;
- талабаларни
онгли ва масъулиятли таъ-
лимга тайёрлаш.
Компетентли ёндашувнинг мақсади таъ-
лим сифатини таъминлашдан иборат. Таълим
тизимини такомиллаштириш муаммолари
бўйича халқаро миқёсда олиб борилган иш-
ларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, таълим
мазмунининг
янгиланишида асосий бирлик
сифатида «компетентлик» ва «компетенция»
тушунчалари қаралмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: