Меристемалар дасталабки ёш эмбрионал тўқималар ҳисобланиб, улар ўсимликнинг бошқа доимий тўқималарини ҳосил қилади. Меристемаларнинг характерли белгиси митоз йўли билан ҳужайраларнинг доимо бўлиниб туриш хусусиятидир. Меристема ҳужайралари шакли паренхима, протопласти эса қуюқ донадор цитоплазма ва унда жойлашган йирик мағиздан иборат. Цитоплазмада митохондрия ва рибосомалар ҳам учрайди. Одатда вакуолалар бўлмайди, лекин баъзи кичик–кичик вакуолалар кузатилади. Шунинг учун ҳам мағиз доимо ҳужайра марказидан жой олади.

Меристема ҳужайраларининг ривожланиш даври бир неча босқичда ўтади: 1) кучли бўлиниш, 2) ҳужайра қобиғининг ўсиши ва вакуолаларнинг йириклашиши, 3) ҳужайраларнинг ихтисослашиши, яъни организмда қолган тўкималарнинг келиб чиқиши.
Хосил қилувчи тўқималар
Ҳосил қилувчи тўқима (меристема):
Ушбу тўқима дифференциацияланмаган (паренхима) юмалоқ ёки кўп қиррали, ҳужайралараро бўшлиғи бўлмаган ҳужайралардан ташкил топган. Меристемадан ҳосил бўлган ҳужайралар бир неча марта бўлинади ва доимий тўқималардан бирига айланади. Меристемалар келиб чиқишига қараб бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи меристемалар уруғланиш жараёнидан сўнг зиготадан бўлиниш йули билан келиб чиқади. Ривожланаётган муртак дастлаб бирламчи меристемадан иборат бўлиб, вояга етган ўсимликларда ўсимликнинг баъзи жойларида сақланиб қолади. Бирламчи меристемадан бирламчи доимий тўқималар ривожланади. Иккиламчи меристемалар ўсимликларнинг индивидуал ривожланишининг анча кейинги даврларида ҳосил бўлади. Улар баъзан бирламчи меристемадан ёки бошқа тўқималардан (асосий ёки қопловчи) келиб чиқади. Ундан иккиламчи доимий тўқималар ҳосил бўлади.
Келиб чиқишига кўра ҳосил қилувчи тўқима:
Бирламчи меристема — муртак меристемаси. Улар майсанинг ривожланиши ва органларнинг дастлабки ўсишини таъминлайди.
Жойланишига кўра ҳосил қилувчи тўқима қуйидаги хилларга бўлинади:
Учки (апикал) меристемалар.
Ён (латерал) меристемалар. Улар бирламчи меристема фаолияти ҳисобига ҳосил бўлади. Одатда ўқ органларнинг йўғонлашишини таъминлайди. Уларга камбий ва пўкак камбийби – феллоген киради.