ToolTip1 ни ўзида сақловчи ифода орқали Button1 тугмаси учун сичқонча яқинлаштирилганда ҳосил қилинадиган матнни ўрнатиш мумкин. IsBalloon хусусияти бошланғич false қийматига тенг бўлади. Аммо ушбу ҳолатда фойдаланувчига стандарт тўғри тўртбурчак шаклидаги ёрдам чиқарилади. IsBalloon қийматига true қийматни бериш орқали, комикслар стилидаги ёрдам тақдим қилинади.
Дастурдаги тугма босилганда, нишон матнининг экрандаги кўриниш ёки кўринмаслигини тескари қийматга ўзгартиради.
расм. Дастурни ишлатиш
Дастуримиздаги тугмани , <Пробел> тугмалари ёки сичқонча орқали босиш мумкин. Дастурдаги Label1.Visible хусусияти тугма босилганда тескари қийматга тенг бўлади.
label1.Visible = ! label1.Visible;
10-мисол. ComboBox комбинацияли рўйхат асосидаги калькулятор
ComboBox бошқарув элементи орқали рўйхат элементларидан бири танланади. Ушбу амални калкультор операцияларини бажариш учун тадбиқ қиламиз. Арифметик амалларни бажаришда ComboBox бошқарув элементидан фойдаланамиз.
VS 2012 муҳитини ишга тушириб, янги Windows Forms Application (Приложение Windows Forms) лойиҳасини ҳосил қилиб, унга Kombi номини берамиз. Cўнгра ToolBox панелидан формага иккита TextBox, биттадан Button ва Label ва ComboBox бошқарув объектларини жойлаштирамиз. Дастур коди 1.9 листингида келтирилган:
1.9 листинг. Суперкалькулятор
|
// Калькулятор функцияларини тадбик килувчи дастур. Ушбу амални бажариш
// учун ComboBox руйхатидан фойдаланиб, арифметик амалларни бажарамиз
using System;
using System.Drawing;
using System.Windows.Forms;
namespace Комби
{
public partial class Form1 : Form
{
public Form1()
{
InitializeComponent();
}
private void Form1_Load(object sender, EventArgs e)
{
this.Text = "Суперкалькулятор"; label1.Text = "Тенг: ";
button1.Text = "Амални танланг";
comboBox1.Text = "Амални танланг";
// Руйхатни шакллантириш:
String[] Amallar = {"Кушиш", "Айириш",
"Купайтириш", "Булиш", "Тозалаш"};
comboBox1.Items.AddRange(Amallar);
comboBox1.TabIndex = 2;
textBox1.Clear(); textBox1.TabIndex = 0;
textBox2.Clear(); textBox2.TabIndex = 1;
}
private void comboBox1_SelectedIndexChanged(
object sender, EventArgs e)
{
// Танланган элемент индексини аниклаш
label1.Text = "Тенг: ";
// Сатрли узгарувчини Single типига утказиш:
Single X, Y, Z; Z = 0;
var Son1 = Single.TryParse(textBox1.Text,
System.Globalization.NumberStyles.Number,
System.Globalization.NumberFormatInfo.CurrentInfo,
out X);
var Son2 = Single.TryParse(textBox2.Text,
System.Globalization.NumberStyles.Number,
System.Globalization.NumberFormatInfo.CurrentInfo,
out Y);
if (Son1 == false || Son2 == false)
{
MessageBox.Show("Сон киритилиши лозим!", "Хатолик",
MessageBoxButtons.OK, MessageBoxIcon.Error);
return; // - Агар хатолик юзага келса, функциядан чикиш керак
}
// Бир канча кийматлар танланган булса:
switch (comboBox1.SelectedIndex)
{ // арифметик амални танлаш:
case 0: // "Кушиш" танланди:
Z = X + Y; break;
case 1: // "Айириш" танланди:
Z = X - Y; break;
case 2: // "Купайтириш" танланди:
Z = X * Y; break;
case 3: // "Булиш" танланди:
Z = X / Y; break;
case 4: // "Тозалаш" танланди:
textBox1.Clear(); textBox2.Clear();
label1.Text = "Тенг: "; return;
}
label1.Text = String.Format("Тенг: {0:F5}", Z);
}
private void button1_Click(object sender, EventArgs e)
{
// Тугма босилганда:
comboBox1.DroppedDown = true;
}
}
}
|
Ушбу дастурда форма юкланаётганда бошқарув элементларининг баъзи хусусиятларига бошланғич қийматлар берилади. Шу жумладан, “Қўшиш”, “Айириш” каби коллекция рўйхати ҳам шакллантирилади. Шунингдек, бошқарув элементларига TabIndex жадвалли индексларни қиймат сифатида ўрнатамиз. Жадвалли индекс орқали бошқарув элементларининг тартиби аниқланади. Бизнинг мисолда textBox1.TabIndex = 0; қиймат берилган бўлиб, тугмаси кейинги бошқарув элементларига ўтиш мумкин. Юқоридаги дастур ишлатилиши 1.16 расмда келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |