расм. Фойдаланувчи интерфейсини лойиҳалаштириш ойнаси
Ушбу ойнада Form1 – экран формаси мавжуд бўлиб, дастурчилар унга турли графикли бошқарув элементларини жойлаштиришлари мумкин. Графикли бошқарув элементларига матнларни киритишга мўлжалланган TextBox, буйруқли тугма – Button, Label нишонлари ва ҳ.з. лар мисол бўлади. Бошқарув элементлари ToolBox панелида жойлашган бўлиб, зарур бўлган элементни сичқонча орқали Form1 га жойлаштириш мумкин.
Бизнинг биринчи дастуримизда “MS VISUAL C#” ёзувли экранли формани ҳосил қиламиз. Ундан ташқари формага “Мени босинг” ёзувга эга тугмани ҳам жойлаштирамиз. Ушбу тугма босилиши натижасида “Барчага салом!” мулоқот ойнасини шакллантирамиз.
Изоҳ: Ушбу дастурни яратишга 2-3 минут вақт сарф қилинади. Аммо аввало замонавий объектга мўлжалланган ёндашув принципларини келтириб ўтамиз. Бизнинг дастуримизда 4 та объект мавжуд бўлиб, улар: Form, Label, Button ва MessageBox мулоқот ойнаси.
Энди яратилган формага ном берамиз. Бунинг учун бизга ToolBox бошқарув элеменилари панели зарур бўлади. Агар ушбу панел мавжуд бўлмаса, ++ тугмалар комбинацияси ёки менюнинг ViewToolBox буйруғи орқали уни ўрнатиш мумкин.
расм. ToolBox бошқарув элементлари панели
Сўнгра ToolBox панелидан Label нишонини ва Button тугмасини олиб, формага жойлаштириш лозим. Натижада 1.4 расмда келтирилган шаклдаги каби натижа ҳосил қилиниши лозим.
расм. Биринчи лойиҳамизнинг формаси
расм. Button1 тугмасининг хусусиятлари
ToolBox панелида жойлашган ихтиёрий бошқарув объектини сичқонча ёрдамида ўзиз мустақил тарзда формага жойлаширишингиз мумкин. Шунингдек, ҳар бир бошқарув элементи ўзининг бар қанча хусусиятларига (Properties) эга бўлиб, масалан бизнинг мисолимиздаги Button1 тугмаси 1.5 расмда келтирилган каби, унда Text (тугмачадаги ёзув), Location (экрандаги жойлашган жой X,Y), Size (тугма ўлчови) ва бошқа хусусиятлар ўз аксини топган. Хусусиятлар жуда кўп бўлиб, зарурият туғилганда уларнинг қийматини ўзгартириг мумкин.
Формада жойлашган бошқа бошқарув элементларини ҳам сичқонча орқали танлаб, уларнинг хусусиятларини кўриш мумкин.
Энди ўз мисолимизга қайтамиз. Label1 объекти учун Text хусусиятини танлаб, унга «MS VISUAL C#» қийматини берамиз. Шунингдек, Button1 объекти учун Text хусусиятини «Мени босинг»га ўзгартирамиз.
Биз ҳар бир бошқарув объектининг ўз хусусиятларига эга эканлигини билиб олдик. Шунингдек, ҳар бир бошқарув объекти ўзининг ҳодисаларига эга бўлиб, муайян вазиятда ушбу ҳодисалар ишга тушади. Масалан, тугма бошқарув объекти босилганда (Click) ёки дастур ишга туширилган вақтда (Load) ушбу ҳодисалар ишга тушиши мумкин. Ушбу ҳодисаларни дастурий код орқали қайта ишлаш мумкин. Бунинг учун аввало ҳодисаларни қайта ишлашнинг “бўш” кодига эга бўлиш лозим. Бизнинг мисолимизда ягона ходиса – тугма босилганда содир бўладиган амалларни қайта ишлаймиз. Бунинг учун 1.5 расмда жойлашган тугмани босиш ёки Button1 тугма хусусиятлари рўйхатидан Events қисмидан Click ни танлаш лозим. Натижада бизга 1.5 расмда келтирилган Forms1.cs дастурий коди шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |