Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

 
 
 
ФРАНЦ КАФКАНИНГ УШАЛМАГАН ОРЗУСИ 
 
Тақдир уларни илк бор Прагадаги кафелардан бирида учраштирди. 
Ўшанда Кафка пул майдалаётиб, шундоққина ёнидан ўтиб кетган ёшгина, 
кўркам аёлга унчалик эътибор бермаганди. Унинг кўзи рангини, юз тузилишини, 
ёқимтой чеҳрасини эслаб қолмаган эди. Фақат кафедан чиқа туриб беихтиёр 
нигоҳи аёлга тушди. Аёлнинг нозик жуссаси, ҳарир кўйлагига узоқ термулиб 
қолди. 
Аёл Венада, Кафка Прагада яшар эди. Кафка немис тилида ижод қиларди. 
Унинг асарини чех тилига биринчи марта айнан шу аёл, яъни Милена Есенская 
таржима қилади. Бу Кафканинг хориж тилида нашр қилинган дастлабки китоби 
эди. Муаллиф таржимоннинг маҳоратига юксак баҳо берди ва унга мактуб ёзди. 
Шу тариқа улар ўртасида ёзишмалар бошланди. Кафканинг мактублари борган 
сари узун, очиқ-ойдин тус ола борди. У Миленага ҳар хусусда ҳатто энг яқин 
88


кишисига ҳам ўйлашиб сўзлайдиган воқеалар ҳақида ёзарди: “Сен меникисан, 
ҳатто сени ҳеч қачон кўрмасам ҳам”, - дерди у ҳар сафар мактуб сўнггида. 
Кафкага севгилисини ҳеч қачон кўрмаслик уни бир кун учратиб қолишдан 
кўра ишончлироқ туюларди. Баъзан у ҳамма нарсага қўл силтаб таваккал 
қилмоқчи бўлди-ю, аммо бунинг ўзи кифоя қилмаслигини англаб, хаёллар 
гирдобига шўнғирди. Ўртада бир тўсиқ, у ҳам бўлса Миленанинг эри борлиги 
Кафкани шаштидан қайтарарди. Агар бу ҳақда Миленанинг эри билиб қолса 
жанжал бўлиши аниқ эди. Ниҳоят, у Венага жўнашга аҳд қилди. Бироқ бу 
қарори ҳам қатъий эмасди. У доимо бирор нарсани бошлаб қўйгач, кўп вақт
иккиланиб юрарди. Унинг хаёллари беқарор эди. У Венага кетишини эрта-
индин деб чўзиб юрарди. Кафка бир нарсани аниқ биларди. У ҳеч қачон 
севгилисини ўзи билан учрашишга мажбур қилмасди. У бехосдан Миленани 
қўрқитиб қўйишдан чўчирди. 
Кафка Венага етиб келгач, аввал шаҳарни обдон ўрганди. Шундай 
ҳашаматли шаҳарда севгилиси иккаласига бир хонали уй ҳам етарли 
эканлигини, шу мўъжаз кулбада ширин турмуш кечириш мумкинлигини 
хаёлидан ўтказди. Ниҳоят, у Миленага шошилинчнома жўнатди. “Агар бирор 
кор-ҳол юз бермаса, сешанба куни Венага етиб бораман”. 
Икки кечани уйқусиз ўтказганини айтмаса, Кафканинг ҳаётида 
ғайритабиий ўзгариш деярли рўй бермади. Айтилган куни, яъни 1920 йилнинг 
29 июль куни суғурта компаниясининг ходими Франц Кафка хўжайинидан 
тўрт кунлик таътил олиб, Венага йўл олди. У ерга келгач, Жанубий вокзалдаги 
қаҳвахонага тамадди қилгани кирди. У ерда бемаза какаони ичиб ўтирган кўйи 
севгилисига мактуб ёзди. Унда ҳамма нарса тўғрисида: ўзига ёқмаган какао, 
печенье, шунингдек, “Рифа” меҳмонхонасига жойлашгани ва бошқа воқеалар 
ҳақида ёзаркан, мактуб сўнггида кичик илтимосни ҳам айтиб ўтишни унутмади: 
“Сендан ўтинаман, Милена, яна кутилмаганда ёнимдан ёки ортимдан чиқиб, 
мени қўрқитиб юборма!”. 
89


Мактубга эътибор берилса, Кафканинг ўша пайтдаги асосий ташвиши 
фақат кутишдан иборат бўлган. “Мен шаҳарни шовқинсиз, ҳеч кимга сездирмай 
кезмоқчиман”. Бу ибора қалбида муҳаббати бор йигитнинг эҳтиёткорлигидан
дарак берарди. Ҳа, Кафка Венани оҳиста кезмоқда эди. У Миленанинг қўпол,
важоҳатли эрига дуч келишдан, юрагидаги сирни ошкор бўлиб қолишидан 
ҳадиксирарди. Кафка доимий беркиниб юришдан безиб кетганди, - “Битта кулба 
бўлса-ю, тинчгина яшасанг, биров ҳаётингга аралашмаса, сен ҳам бировнинг 
ишига бурун суқмасанг”, - дерди. 
“Уя” новелласида Кафка бош қаҳрамон тилидан сўзлайди. “Хўш, крот (ер 
остида яшовчи сут эмизувчи ҳайвон) бўлсам нима бўпти? Мен ўзимга тааллуқли 
бўлмаган нарсалар ҳақида ёзмайман”. 
Ғайратли, ҳаётни севувчи Милена дўстини ана шундай уядан тортиб 
олишга муваффақ бўлди. Бироқ бу билангина чекланиб қолмади. У Кафкани 
ҳаракатга чорлаб, руҳлантирди, далда берди. Кафка Милена билан ўтган ажойиб 
кунларини хотирларкан, шундай деб ёзади: “Мен уни Венанинг атрофида 
жойлашган ўрмонларга олиб бордим. Мен олдинда кетардим. У эса ортимдан 
ёш боладек эргашиб, секин юриб келарди. Кўзимни юмсам, бўлди, дарҳол кўз 
ўнгимдан унинг оппоқ кўйлаги, офтобда куйган бўйни намоён бўлар, кўп юриб 
толиққанидан ҳансираб нафас олгани эшитиларди. Милена тоғ ва тоғолди 
дараларда жазирама қуёш остида юрса ҳам бирор марта ҳансирамас, чарчадим 
демасди”. Улар соатлаб сайр қилишар, кўпинча Кафка қорни очиққани сабабли 
дам олар ва уйқуга кетар эди. Ёзувида ҳеч ким бундай ҳолатни ҳеч қачон 
кўришмаганди. Прагага қайтгач, Кафта Милена билан бирга ўтказган 
кунларини, қизиқарли саёҳатлари ва суҳбатларини кўп бора эслади. “Сен 
ёнимда борардинг, Милена, ўйлаб кўр, ёнимда борардинг-а!”. У Халқ боғи 
номини олган хиёбонни, шаҳар чеккасидаги қайинзор ва қуёш нури зўрға етиб 
борадиган ўрмонни кўп қўмсарди. “Сенинг чеҳранг, ярим очиқ сийнанг 
шундоққина кўз ўнгимда”. 
90


Кафка фақат севгилиси ҳақидаги ўй-хаёллар билан кифояланганда 
ўзганинг юрак сирларини билишга интилаётган синчков жарроҳ ҳолига тушиб 
қолган бўлур эди. Хўш, аслида Кафка нимани билишга интиларди? “Йўқ, бу 
севги эмас, балки севгидан ҳам юксак туйғу, у менинг бутун вужудим, 
борлиғим, қобилиятим, истеъдодим”. 
Афсуски, Кафканининг хаёлидаги муҳаббати вақтинчалик эди. Шаҳар 
чеккасидаги ўрмонзор ва боғларда сайр қилиб бўлишгач, Милена уйига – 
эриниг ёнига қайтарди. Ноилож, Кафка ҳам Прагага уни орзиқиб кутаётган 
қайлиғи сари йўл оларди. Бироқ оила қуриш учун севгисиз қурилган никоҳ 
омонатлигини, ҳар иккаласига ҳам бахтсизлик келтиришдан қайлиғини огоҳ 
этмоқ учун унинг ёнига борарди. Милена-чи? Йўқ, Милена банкир эри билан 
ажралишни хаёлига ҳам келтиролмасди. 
Жуссаси нозик, юзида табассум жилва қилиб турадиган Милена 
Кафканинг тинч, осуда ҳаётини алғов-далғов қилиб юборди. Энди Кафка 
батамом ўзгарди. Ҳа, ўзини жониворга қиёслаган Кафка хаёлпараст, ёлғончи 
одамдан буткул бошқа одамга айланганди. 
“Бир куни тонгда уйқудан чўчиб уйғонган Грегор Земза ўз ўрнида 
қўрқинчли ҳашаротга айланганини кўради”. “Ўзгариш” ҳикоясидан олинган 
ушбу сатрлар қиёфаси ўзгарган одамга берилган кичик бир нисбатдир. Бу қисса 
Кафка ижодининг энг шоҳ асаригина бўлиб қолмай, XX аср адабиётининг сара 
асарларидан бирига айланди. Ҳикояни чех тилига таржима қилган Милена 
Кафканинг руҳий ҳолати кескинлашганини ҳис қилиб турарди. Бу асарнинг ҳар 
бир сатрида ғалати, ҳеч кимникига ўхшамас руҳ ҳукм сурарди. Ҳар қандай
бўёқлар жилолардан холи эди... Мен ҳамиша одамлардан қўрқувни сингдириб 
келаман. Бироқ унинг кўп қисмини ўзимда қолдиришга ҳаракат қиламан. 
Кафка Миленага қўрқувга қарама-қарши бўлган ҳис-туйғуларни 
сингдиришга интиларди. Ўз навбатида у бу фикрларини шошилинчнома ва 
мактуб орқали юборарди. “Юборган мактубларингдан эсим оғиб қолай деяпти”, 
91


- деб хотирлайди Кафка. Бир сафар у шошилинчномани йўқотиб қўяди. “Мен 
хафаман. Жўнатган шошилинчномангни қаерга қўйганим ёки туширганимни 
эслолмаяпман. Ҳозир карахт аҳволдаман. Тушкунликка тушганман. Бунга ҳам 
сен айбдорсан. Агар чиройли сўзлар битмаганингда эди. Мен уни ҳадеб 
қўлимда ўйнайвермай, бир чеккага олиб қўйган бўлардим”. 
Милена Кафка билан бирга бўлиш ҳақида кўп ўйлар, ёрқин келажак 
тўғрисидаги тасаввурини қоғозга туширарди. Унга жавобан Кафка мийиғида 
кулиб қўя қоларди. “Милена, сен мутлақо рўёбга чиқмайдиган орзулар ҳақида 
фикр юритасан. Ахир, биз ҳеч қачон бирга бўлолмаймиз-ку! – деб ёзарди у 
Миленага. – Дунёда англаб бўлмас сир-синоатлар кўп. Шулардан бири бизнинг 
йўлимиз айро эканлигидир. Битта уйда яшаб, бир столда ўтириб, ҳатто 
шаҳримиз умумий бўлса ҳам орзу ниятларимиз амалга ошмайди”. 
Кафка бутун ҳаёти давомида оила қуриш орзуси билан яшади. “Бу менинг 
ягона ва бирдан бир мақсадим, фақат оила бўлсагина, мен ўзимни тўлақонли 
инсон деб ҳисоблашим мумкин, - деганди унинг ўзи. – Фарзанд кўриш, бола-
чақа орттириш менга насиб этмайдиган кўринади, чоғи”. 
Дунёда бола-чақасиз ўтиш Кафка учун жуда оғир эди. “Бу бахтсизликка 
ҳам пешвоз чиқдим. Нима қилай, ахир ота бўлиш учун таваккал қилишнинг ўзи 
кифоя қилмас экан”. 
Кафка нима қилиб бўлса-да, севган аёли билан бирга бўлишга рози эди. 
Аммо бунга Милена рози бўлмасди. Чунки бундай жасоратга тайёр эмасди. 
“Ҳозирча пулим кўп бўлмаса-да, иккимизнинг яшаб туришимизга етади”, деб 
Миленани олиб кетишга кўндирмоқчи бўлиб ёлворарди Кафка. У барибир рад 
жавобини бераверар, эрини ёлғизлик домига ташлашга кўзи қиймасди. 
Қайсидир режалар ҳақида орзу қиларди? Шуниси қизиқки, хаёлий келажак 
ҳақида Кафкага унинг собиқ қайлиғи Фелица Бауэр ҳам сўз очганда, ёзувчи 
шундай жавоб берган эди: “Менинг ҳеч қандай режаларим йўқ, ҳатто 
тахминларим ҳам. Келажакка қараб юришни ҳали ўрганганим йўқ. Ҳозирча мен 
92


фақат сувга калла ташлашни, келажакдан сирпаниб тушишни, ўмбалоқ 
ошишни, сўнг қоқилиб, чирпирак учишни биламан, холос”. 
Милена бу хатарли қулашнинг олдини олишга, Кафкани тўхтатиб 
қолишга ҳаракат қиларди. Кафка Венага қайтмагач, унинг ўзи Прагага боришга 
аҳд қилди. Кундалик дафтарида бу ташриф Кафкани беҳад қувонтириб 
юборганини қайд қилиб ўтади.
Кафка оғир бетоб эди. Касаллик уни енгишга интилар, унинг эса таслим 
бўлгиси келмасди. Ҳолсизлик уни ниҳоят тўшакка михлади. Буни қарангки, 
Милена ҳам худди шу касаллик билан оғриганди, фақат унинг касаллиги бир оз 
енгилроқ эди. Бироқ Милена ўлишни ҳеч қачон истамасди. У бор кучи-ю
имконияти билан тубанликдан, қоронғуликдан қочишга ҳаракат қиларди. 
Кафка ҳаёт синовларига тайёр бўлмагани учун йўлидаги ҳатто энг кичик 
тўсиқларни ҳам ёриб ўтишдан воз кечди. Милена эса барча қийинчиликларга 
астойдил қаршилик кўрсатишга ўзида куч топа олди. У Чехиядаги ҳаракатларда 
иштирок этгани учун немис концлагерига тушиб қолади ва 1944 йили Кафка 
вафотидан йигирма йил ўтгач оламдан ўтади. Бу вақтга келиб Кафка Чехияда 
классик ёзувчи сифатида танилиб бўлганди. Унинг илк таржимони Милена 
ёзувчи ҳақидаги қимматли фикрларини айтишга ҳам улгурганди.
“Биз ҳаётда кўникиб яшадик, ёлғондан, зулматдан, руҳиятдан, 
интилишдан, қатъий фикрдан, тушкунликдан, хуллас, бизни ўраб турган ҳамма 
нарсадан нажот изладик, – деб ёзади Милена Есенская. – Кафка бўлса бирон-
бир иш қилиш учун яъни қочишга жой ҳам қидирмади. У ёлғон сўзлаш у ёқда 
турсин, лоақал тузукроқ бирон нарса еб-ичишни ҳам билмасди. Унинг ҳеч 
қаерда ҳимоячиси ҳам, бошпанаси ҳам йўқ эди. Кийим-боши бор одамлар 
орасида яланғоч эди...”. 
Унинг тақдирига шундай қийин ҳаёт битилган бўлса-да, у Миленани энг 
улуғ нарса довюракликка ўргатди. Бошқа барча гўзал фазилатлари унга Аллоҳ 
томонидан берилган эди. Миленанинг яна бир фазилати – ўзгалар ишидан 
93


ҳайратлана олиш эди. Айнан ана шу ҳайрат унга Кафка ҳақида энг аниқ, энг 
таъсирчан сўзларни айтишга ундади. Бу сўзлар жуда оддий эди: “Унинг 
китоблари ажойиб, ўзи эса ундан-да ажойиб”.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish