Буюклар муҳаббати


ВОЛЬТЕРНИ ИЗТИРОБГА СОЛГАН ҚИЗ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ВОЛЬТЕРНИ ИЗТИРОБГА СОЛГАН ҚИЗ 
 
 
Муҳаббатда кўҳна дард, лекин ҳар ким уни ўзича янгилайди, дейилади бир 
ҳикматда. Мана неча асрлар ўтса ҳамки, муҳаббат мавзуси эскирмай келади. 
Машҳур француз адиби Франсуа Аруэ Вольтернинг асарлари жаҳон бўйлаб 
қўлма-қўл бўлиб кетган. Бироқ азиз китобхон унинг бир қиз ишқида куйиб-ёниб, 
гадо бўлганлигини билмаса керак. 
1712 йилнинг кеч кузи, хазонларнинг шитирлаши, ҳатто бадқовоқ осмону 
ёмғирнинг шаррос қуйиши ҳам Вольтерга хуш ёқарди. Боиси, эндигина ўн 
саккизга қадам қўйган ёш адиб ўн олти ёшли Олимпия Дюнуайэни астойдил 
севиб қолганди. 
Қизнинг онаси насроний динининг протестант, отаси эса католик мазҳабига 
мансублиги ёш Олимпияни анча сарсон-саргардон қилиб қўйганди. Улар отадан 
айри ҳолда Париждан Гаага шаҳрига кўчиб келишади. Вольтернинг илк изти-
робли муҳаббати ҳам айнан шу шаҳарда бошланади. Кўпинча жоҳил она ёш 
адибнинг Олимпияга юборган мактубларини йиртиб ташлар ёки ёқиб юборарди. 
Қиз эса бу пайтда аччиқ аламдан юм-юм йиғларди. Ниҳоят, Аруэ ўз севгилисига 
мактуб юборишнинг антиқа йўлини топди. Севги мактублари энди Олим-
пиянинг қўлига этикдўз-косиб орқали борарди. Ҳаёт бошқа, хаёл бошқа 
деганларидек, гарчи бир-бирига кўнгил қўйган икки ёш умри давомида висолга 
етиша олмаган бўлсаларда, улар муҳаббатининг покизалиги, софлиги ва 
беғуборлиги бу туйғунинг нақадар улуғворлигидан дарак беради. Қуйида 
94


Вольтернинг ўз севгилиси Олимпия Дюнуайэга юборган мактубларини 
ўқийсиз:
“Азизим Олимпия! Сизни қанчалар севишим ўзингизга яхши аён. Бироқ 
бизнинг муҳаббатимиз кимларгадир ёқмаяпти. Юзага келган вазиятга кўра, 
мен бугуноқ Гаагадан чиқиб кетишим керак эди. Лекин бир амаллаб ушбу муд-
датни бир кун кейинга сурдим. Сизни яна Парижда кўриш орзуси менга катта 
бир далда бўлади, деб ҳисоблайман. Негаки, ҳозир қаттиқ қайғу-
изтиробдаман”. 
“Жонгинам Олимпия! Бу мактубни ярим тунда ёзяпман. Голландияни тарк 
этиш олдидан сиз билан кўришиш насиб этишини ёлвориб Тангримдан сўраяп-
ман. Азизам, сизни умрим бўйи севаман ва бу севгидан ҳеч қачон воз кечмайман. 
Тўғри, бундай сўзларни ҳатто энг енгилтак ошиқлар ҳам бир-бирига ай-
таверганидан сийқаси чиқиб кетгандек. Лекин уларнинг муҳаббати менинг 
севгимчалик самимий эмаслигига иймоним комил. Сизнинг суратингиз ва сий-
ратингиз гўзаллиги олдида ҳамиша тиз чўкаман. Мен сизни Парижга 
қайтишингизни жуда-жуда истайман. Онангизни бунга кўндиролмадим. Барча 
саъй-ҳаракатларим бекор кетди. Биламан, у кишининг мени кўргани кўзи йўқ. 
Лекин нима бўлганида ҳам мен билан бирга Париждек файзли шаҳар сизнинг қа-
дамингизга интизор. 
 
 
Сизни қучиб, Аруэ”.
*** 
“Севгилим Олимпия! Сизни қалбимнинг ҳукмдори десам, балки ишонмассиз. 
Лекин доимо шундай бўлган ва шундай бўлади. Шўрлик ошиғингизни ҳам онда-
сонда эслаб туришингизни истардим. Лекин бу хотиралар ғусса-қайғуга йўғрил-
ган бўлишини сира хоҳламайман. Ўзингизни асранг. Саломатлигингиз ҳақида 
қайғуринг. Агар мени десангиз ҳамиша муносабатларимизни пинҳон тутинг. 
Айниқса, онангиздан. Илтимос, мактубимни ўқибоқ ёндириб ташланг. Тўғри, 
95


ҳижрон азоби оғир. Лекин тез кунда кўришамиз, деб умид қиламан. Сизнинг гул 
чеҳрангиздан Париж янада нурафшон бўлиб кетишига шубҳам йўқ. Ўзимни 
бебахт қилиб бўлса-да, сизни бахтиёр кўрсам дейман. Хайр, париваш
Олимпия.
Аруэ. 
*** 
Ўзимни хавф-хатарга қўйиб бўлса-да Сизни кўриш бахтига сазовор 
бўлганимдан беҳад шодман. Илтимос, мен билан худди мактубларда 
битганингиздек, ғамгин оҳангда гаплашманг. Энг ашаддий душманингиз −
онангиздан эҳтиёт бўлинг. Туйғуларингизни ҳеч кимга ошкор этманг. Тўлин ой 
чиққанида тайёр бўлиб туринг. Мен меҳмонхонадан чиқиб от-арава билан роп-
па-роса тунги тўртда кўчангизнинг яқинида сизни кутаман. Мени чин дилдан 
севсангиз ўзингизнинг бутун шижоатингизни намоён этасиз, деган умиддаман. 
Ҳозирча хайр, Севгилим!
 
Аруэ”. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish