ҚИРОЛЛИК ТАХТИНИНГ ОЛДИ-СОТТИСИ
Католик черкови руҳонийси Френсис Такер Монако қироли Рененинг яширин
топшириғига кўра, 1955 йили АҚШга келади. Дин пешвоси қиролнинг янги
танлаган ёри шоҳлар оиласига муносиб инсонми, у қиролича бўла оладими,
унинг хулқи олий насаб талабларига жавоб бера оладими – шуларни аниқлаши
керак эди. Холливуд киноюлдузи Грейс Келлининг ғамга тўла ҳаёт йўлини
кейинроқ қиролича Диана ҳам такрорлади.
Грейснинг малика бўлганидан сўнг автомобиль ҳалокатида вафот этганлиги
хусусида кўп китоблар ёзилди. Бироқ орадан анча йиллар ўтиб, кўпчиликни
қизиқтирадиган малика ҳаётининг яширин қирралари намоён бўла бошлади.
Улар ҳақида Лондонда чоп этилиб, шов-шувга сабаб бўлган “Малика Грейс,
қирол Рене ва уларнинг оиласи тарихи” китобида батафсил баён этилади.
АҚШда Такер 25 ёшли Грейснинг ота-онаси ва дўстларидан у ҳақида
суриштира бошлади. Суриштиришлар натижасида унинг жуда иболи қиз
68
бўлганлиги равшанлашди. Бироқ у буни врач ёрдамида аниқлаштириши лозим
эди. Гарчи Грейс врачга учрашдан сал чўчиган бўлса-да, Монако маликаси
бўлиш истагига қарши боролмасди. Ахир, бу Оскар мукофотини олишдан юз
чандон яхшироқда!
Келлининг бахтига уни текширувдан ўтказган врач унинг эски қадрдони
бўлиб чиқди. У қиролнинг келгусида албатта тахт ворисига эга бўлишига шубҳа
билдирмаслигини айтди. Бошқа бирон-бир сўз демади. Бироқ аслида Грейс
Келли у қадар ҳам покиза қиз эмас эди. У нафақат ҳамманинг севимли
актрисаси, балки жуда кўп машҳур кишиларнинг жазмани ҳам эди. Ўша
замоннинг энг чиройли одамлари уни бир кўришда севиб қолишар ва унинг
учун оилаларидан воз кечишга тайёр эканликларини такрорлашдан
чарчамасдилар. Уларнинг хотинлари эса мухбирларга шикоят қилиб, Грейс
эрларини ўғирлаётгани хусусида айтишарди.
Экзотик ишқ қиссаси ҳақидаги “Могамбо” фильмида Грейс 51 ёшли
“Шамолларда қолган ҳисларим» фильми қаҳрамони Кларк Гейблни севиб
қолади. Улар орасидаги 30 ёшли фарқ ҳам бу фикрдан қайтара олмайди.
Бироқ Гейбл унинг ишқ бобидаги кейинги саргузаштига айланишни
истамади. Шу туфайли Грейснинг нозик кўнглига озор етказди. Машҳур
қўшиқчи ва актёр Фрэнк Синатрага эса у қатъий рад жавобини беради.
Рене билан Грейснинг учрашувлари Канн кинофестивали пайтида рўй
берди. Актрисани Монако қироли билан суратга тушишга таклиф этишди.
Ақлли аёл дарҳол қиролнинг бошини айлантиришни кўзлади. Негаки, унинг
уйланиб, тахт ворисларини етиштириш пайти келган, шунинг учун ўзига мос
қайлиқ излаётган эди.
Кейинроқ, у Грейсда унга энг ёққан аъзо лаблар бўлганлигини тан олган.
Лабларнинг чиройли чизиқ бўйлаб чизилганлиги унинг ҳушини олган. Рене
аёл лабларнинг нафис ҳаракатини кузатиб ўтираркан. Унинг сўзларини умуман
эшитмасди.
69
Грейснинг яқин дўстлари астрология билан шуғулланишини яхши
билишарди. У ҳар бир қадамини мунажжимлар башорати билан таққослаб
кейин босарди. Чаён буржида туғилгани боис, унинг буржи кўпроқ
Арслонлар билан тўғри келарди. Грейснинг илгариги севиклиларининг деярли
ҳаммаси Арслон буржидагилардан эди. Юлдузлар башорати китобида Чаён
Эгизаклар билан қарама-қарши эканлиги ёзилган эди. Шунинг учун ҳам Грейс
ҳеч қачон Эгизакларга тегмаслигини қатъий айтарди. У агар ўз қўлини
сўраган киши шу бурж соҳибларидан бўлса, орқа-олдига қарамай, қочишини
кўп бор қайтарарди.
Бир неча кун ўтиб, қирол унинг хотини бўлишини сўраганда, у рад
жавобини беришга ўзида куч топа олмади. Ахир болалик дунёсининг
орзуларидан бири, ҳақиқий малика бўлиб, қирол саройида яшаш ҳаваси амалга
ошиши мумкин эди-да.
Унинг ота-онаси дарҳол рози бўла қолишди. Улар қувончининг чегараси
йўқ эди. Ахир қизлари қаёқдаги актёрчани эмас, балки жиддий бир инсонни
танлаган эди-да.
Грейснинг қадрдонлари сўраб қолишарди:
–Муҳаббат борасида нима дейсан?
–У эса қуйидагича жавоб қайтарарди:
Ишқ шаробидан тўйгунча нўш айладим. Энди тинчлик ва хотиржамликда
яшамоқчиман.
Бироқ никоҳни охиригача тасдиқлатиш учун анча-мунча тер тўкишга тўғри
келди. Грималди оиласи Европада унчалик камбағал бўлишмаса-да,
қироллик урф-одатига кўра, Келлининг отасига куёв учун сарпо тайёрлашлари
шартлигини эслатиб ўтишган. Жек Келлига куёви учун 2 миллиондолларлик
совға-салом қилиши кераклиги буюрилди. Акс ҳолда, тўй ҳақида гап ҳам
бўлиши мумкин эмас.
70
Америкалик ишбилармон бундай ноҳақликка рад жавобини беради. У бу
қадар пасткашликни юқори насаб одамларидан сира кутмаганди. Узоқ давом
этган машмашалардан сўнг Грейс бу пулни ўз чўнтагидан тўлашини
билдирди. Охир-оқибат миллион долларни отаси, қолган миллионини қизи
тўладилар. Кейин эса шу нарса ойдинлашдики, Грималди никоҳ шартномасида
Грейснинг барча пулларидан фойдалана олишини ва хотинига эса қироллик
хазинасидан ҳар ойда тўланадиган пул миқдори жорий этишини билдирган
эди. Шунда илк бор Грейснинг хаёлидан “Ўзи қиролга тегишим шартмиди?”
деган савол ярқ этиб ўтди. Қатъий савдолашувлардан сўнг у ўзининг бир неча
банк ҳисоблари устидан назоратини сақлаб қола олди. Бироқ, агар
ажрашадиган бўлишса, қиролича болаларидан жудо бўларди. Кейин тўй
ҳақида ҳам анча қарама-қаршиликларга борилди. Қирол ҳаммасини ими-
жимида ўтказишни, киноюлдуз эса дабдабани истарди. Унга қарши
боришганда, Рене ўзини бошқаролмасди.
–Сизлар ўзи кимсизлар? – қичқириб юборарди у. – Сизлар шоу-бизнеснинг
майда одамчалари бўлсангиз. Мен эса давлатни бошқарадиган қиролман.
Менга қарши боришга қандай ҳаддингиз сиғди?
Баҳсни Жак Келли босди-босди қилди. У ўзининг бўлғуси қариндошига
қарата шундай деди:
–Олий ҳазратлари, сиз ўзингизнинг қироллигингизда шоҳдирсиз, ўша ерда
истаганингизча буюраверинг. Бу ернинг ҳокими эса биз. Шунинг учун
ўпкангизни босинг!
Унинг рухсатисиз ташкил этилган матбуот конференциясида ундан
дабдурустдан, унинг қироллиги дунёнинг қайси бурчагида жойлашганлиги, у
Грейсга кинода суратда тушишига тўсқинлик қилмайдими, деган саволлардан
Рене баттар жазавага тушди. Грейс эса бахтдан еттинчи самоларда юрар, у ҳали
бу ёрқин толе унга қандай кулфатни ҳозирлаб турганидан бехабар эди.
71
Илк жанжал унаштириш маросимидан қайтаётганда, машинадаёқ юз берди.
Қирол хотинига кинода суратга тушишни тақиқлаб қўйди. Унинг севимли
режиссёрларидан бири Хичкокни умуман ёдидан чиқаришини эслатди. Грейс
ўзининг “Метро голдвин майер” студияси билан тузган шартномасига асосан,
уни ишга қайтишини қиролдан талаб этишади, деб умид қилганди. Бироқ
бундай бўлиб чиқмади, кино ижодкорлари Монаколар билан тўқнашувга
боришдан ўзларини тийишди. Монакога у улкан кемада кетди ва кўпчилик уни
хаёл оғушида ёлғиз турган ҳолда эслаб қолишди.
Кўп ўтмай у саройда зерикди, ҳар бир олий насабли меҳмонларни кутиш
учун шляпа киявериш жонига тегди. У сўроқсиз ташқарига чиқиши мумкин
эмас эди. Бир куни у ўз хонасини хризантемалар билан безатганини кўрган
қирол, бу гуллар фақат мотам учун олинишини айтиб ўтди. Ўз навбатида
Грейсга унинг автопойгалари-ю, сув ости сузишлари ёқмасди. Қирол ўта разил
одам эканлиги кейин билинди. Тушлик қиларкан, унинг ёнида овқатдаги ҳар
бир камчилик ёзиладиган дафтарча турарди.
Улар орасида жанжаллар кўп чиқиб турарди ва Грейс ўзининг чўри эмас,
қиролича эканлигини эслатиб турарди. Грейс ўзининг сўнгги ролини зўрға ижро
этарди. Меҳмонлар қўлини мафтункор табассуми билан қисиб, фото камералар
олдида жилмайганча суратга тушарди. У илгариги ҳаётини тобора қўмсай
бошлади. Грейс кино оламига қайтишни истаганда, унга бутун Грималдилар
қарши чиқишди. У тушкунликка тушиб, эри билан гаплашишдан бош тортди.
1962 йили бир амаллаб даволаниш баҳонасида Швейцарияга борди ва у ердан
ўз адвокати билан телефонлашиб, ажралишнинг осон йўлларини суриштирди.
Бироқ, ушбу ҳолда у ўз фарзандлари – икки қизи ва ўғлини кўришдан маҳрум
этиларди... Ҳатто, унинг Монакога қайтиб келиши ҳам муаммога айланиши
мумкин эди. Грейс тақдирига кўнишдан ўзга чора тополмади.
Унинг эркатой қизлари улғайган сари ўз ота-оналарини чарчата бошлашди.
17 ёшли Стефания Белмондонинг ўғли Полникига кетиб қолиб, автопойгачи
72
бўлиши билан қўрқитарди. У онаси билан зўрға тил топишар, улар орасидаги
жарлик тобора катталашиб борарди. 1982 йилда Грейс Стефания билан бирга
вилладан саройга тоғ йўлидан қайтишаётган эди. Бир соат аввал ҳайдовчи
Монако қиролини олиб кетган эди. Ўзининг “Ровер 3500” машинаси рулида
маликанинг ўзи эди.
Бир куни худди шу йўлда Грейснинг ўз дугонасига айтган сўзини эслашди:
–Қачон бўлмасин, бу ерда даҳшатли ҳалокат рўй беради. Кимдир, албатта
вафот этади. Унинг башорати тўғри чиқди. Навбатдаги муюлишда автомобиль
пастга қулади. Бахтли тасодиф туфайли Стефания мия чайқалиши ва енгил
жароҳатлар билан қутулиб қолди. Онаси эса шифохонада орадан 36 соат ўтиб,
52 ёшида вафот этди. Рулни Стефания бошқарган деган тахминлар ҳам
айтилган. Бироқ қизининг эслашича, сўнгги дақиқаларда онасининг:
– Мен машинани тўхтатолмаяпман, тормозлар ишдан чиқибди, уни
тўхтатолмаяпман, – деганини эшитган.
Стефаниянинг фикрича, асаби чарчаган онаси тормоз ва тезликни
адаштириб юборган. Агар у хавфсизлик камарини таққанида, балки тирик
қолиши мумкин эди. Худди шу ҳолат шубҳали тарзда малика Дианада ҳам
қайтарилган. Кейинроқ, Грималди оиласи барча текширувларни тўхтатиб,
Стефанияни сўроқ қилишларига қарши чиқишган. Маликанинг тасодифий
ўлими ақлбовар қилмас шубҳали миш-мишларга сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |