Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

“Тўйимиз бўлган кун мен ва турмуш ўртоғим тўйиб-тўйиб
йиғладик. Аҳволимизни кўрган бизни рўйхатдан ўтказаётган руҳоний ҳам 
йиғлаб юборди”, 
деб ёзади кейинчалик Моцарт. Худди ўша йили композитор 
“Сералдадаги ўғирлик” асарини ёзади. Унинг бош қаҳрамонининг исми 
Констанца эди.
Лопольд Моцарт ва қизи Мария Анна кичик Моцартнинг ўзбошимчалик
билан уйланганини умрининг охиригача кечиришмади. Улар орасидаги 
муносабатга катта дарз кетди. Бу эса йиллар ўтган сари янада кучайиб борди. 
Ҳатто, хонадонда чақалоқнинг дунёга келиши ва унинг нобуд бўлиши бобо
ҳамда амманинг қалбини заррача бўлса-да, эрита олмади. Вольфганг хотинини 
Зальцбургга олиб келганда, улар келинни жуда совуқ кутиб олишди. Шу
боис Моцарт ўз туғилган шаҳрида бир неча ойгина яшагач яна уни тарк 
этишга мажбур бўлди. Орадан бир оз фурсат ўтгач, Леопольд Венага 
ўғлиникига меҳмонга боради. Икки ой меҳмон бўлади-ю, лекин яна 
норозилигича уйига қайтиб келади. 
Композиторни Англияга таклиф қилишганда ҳам ота ва қиз уларга ёрдам 
беришдан бош тортишади. Чунки гастролга Моцарт хотини билан бирга
бориши лозим эди. Бу пайтда келиб оилада чақалоқ дунёга келганди. Ота ва 
амма болага қараб туришни исташмайди. Натижада композитор сафардан воз 
кечишга мажбур бўлади. 
Композиторнинг отаси вафот этгунига қадар ўғлини кечирмади ва 1787 
йили вафот этди. Ҳаёт ташвишларидан эзилган ва чарчаган Моцарт эндигина 
51


34 ёшга кирган бўлса-да, анча қартайган кўринарди. Бундан ташқари у 
маишатга берилиб кетганди. Хотини ҳам доимий касаллик ва камситишлар 
туфайли ўзининг жозибасини йўқотиб қўйганди. Шу боис у эрини рашк 
қиларди. Моцарт бу ҳақда шундай ёзади: 
“Кераксиз рашк билан мени ҳам, 
ўзингни ҳам қийнама! Ёлвораман! ... Аёл ақли ва фаросати билан эркакнинг 
кўнглига йўл топа олади. Буни унутма”.
Улар бир неча фарзандли бўлишди. Лекин улардан икки нафаригина 
тирик қолди, холос. Буюк композитор вафот этганидан сўнг хотини 
фарзандларини эрининг мухлиси Франтишек Немечек тарбиясига беради. 
Немечек болаларни Прагага олиб кетади. Хуллас, улар ота-онасиз вояга 
етадилар. Моцартнинг катта ўғли молия соҳаси бўйича майда чиновник бўлиб 
етишади ва узоқ умр кўради. Кичик ўғли Вольфганг эса отасининг йўлини 
танлайди. Узоқ йиллар Европа бўйлаб концертлар беради. У отаси яратган
мусиқаларни ижро этиб, олқишларга сазовор бўлади. Кейинроқ эса бу 
олқишлар ва қарсаклар отаси учун чалинганини тушуниб етади.
Констанца даниялик дипломат, давлат маслаҳатчиси Георг Ниссенга 
турмушга чиқади. Унинг иккинчи эри ўз умрининг кўп қисмини Моцарт 
архивини ўрганиш ва унинг асарларини йиғишга бағишлайди. 1828 йилда 
унинг Моцарт ҳақидаги китоби босилиб чиқади. Орадан ўн саккиз йил ўтгач 
эса Констанца иккинчи эри Ниссенинг таклифи билан Моцарт дафн этилган 
қабристонга боради. Аммо унинг қабрини топа олмайди. У саксон йил умр 
кўриб вафот этади.
1786 йили Моцарт Лоренцо да Понте либореттаси асосида “Фигаронинг
уйланиши” операсини яратади. Бу асар Вена театрида бир неча марта
қўйилгандан сўнг негадир тўхтаб қолади. 1789 йилда эса уни Антонио 
Сальвери қайтадан саҳналаштиради. Сальверининг фикрича, “Фигаронинг 
уйланиши” Моцартнинг энг яхши асари экан. Бу асар Венада унчалик 
муваффақият қозонмаган бўлса-да, Прагада томошабинлар томонидан жуда 
52


яхши кутиб олинади. Шу боис Моцартга янги буюртма берилади. Натижада 
Прагада унинг да Понти билан ҳамкорликдаги “Дон Жуан” асари ҳам 
қўйилади. Бу икки асар ҳозирги кунга қадар дунёдаги энг яхши опералардан 
бири саналиб келинмоқда. 
1787 йилнинг охирида К. В. Глюк вафот этгач, Моцарт император ва 
қирол мусиқачиси лавозимини эгаллайди ва 800 флорин маош ола бошлайди. 
Бу лавозим эгасининг вазифаси маскарадларда ўйналадиган рақслар, комик 
опералар учун мусиқа яратишдан иборат эди. 800 флорин маблағ унинг 
оиласини боқишга етмасди. Бунинг устига у бемор хотинини даволагани учун 
анча қарз олганди. Иқтисодий қийинчилик туфайли 1789 йили Моцарт 
Венадан Берлинга кетмоқчи бўлади. Аммо пули йўқлиги учун кета олмайди. 
Буларнинг ҳаммаси буюк композитор моддий жиҳатдан қийинчиликда ҳаёт 
кечирганлигидан далолат беради. 
1791 йил май ойида Моцарт Авлиё Стефан кафедрал собори 
капельмейстери ассистенти вазифасига ишга ўтади. Бу лавозимга ҳақ тўланмас 
эди. Оғир хасталикка чалинган капельмесйтер Леопольд Хофман вафот этса, 
унинг ўрнини ассистенти эгаллаши лозим эди. Бироқ Моцарт Хофмандан
илгарироқ, яъни 1791 йилнинг 5 декабрь куни вафот этади.
Санъатшунос Кёхелнинг маълумотига қараганда, ундан мерос бўлиб
550 саҳифадан иборат 626 та асар қолган. Орадан бир неча асрлар ўтса ҳамки, 
унинг асарлари ҳамон умрбоқийлигини йўқотганича йўқ. Композиторнинг
асарлари дунёнинг жуда кўп мамлакатларида эъзозлаб келинади. Моцартнинг 
номи катта-катта тадбирларда қайта-қайта тилга олинади. Бу эса буюк 
мусиқачининг ижоди дунё халқлари томонидан эътироф этилганидан унинг 
ижоди умрбоқийлигидан далолатдир.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish