Буюклар муҳаббати


ПАГАНИНИ МУСИҚАСИНИНГ СЕҲРИ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ПАГАНИНИ МУСИҚАСИНИНГ СЕҲРИ 
 
 
Италиялик машҳур бастакор, скрипкачи, беназир созанда Николло 
Паганини 1782 йил Генуя республикасининг Генуя шаҳрида туғилди. У мусиқа 
романтизми асосчиларидан бири эди. Скрипкачилардан биринчи бўлиб 24 
мусиқа ва 5 концертни ёддан ижро этган ноёб истеъдод соҳиби ҳам эди
.
У ҳақда улуғ композитор Ференц Лист шундай деганди: 
“Ҳеч кимнинг 
шуҳрати унинг мавқеи билан биронтанинг номи унинг номи билан тенглаша 
олмайди... Унинг баҳоси йўқ зўр асарлари билан ҳеч кимнинг асарлари бўйлаша 
олмайди... Мен заррача ҳам иккиланмай айта оламанки, иккинчи Паганини 
туғилмайди. Бундай улуғвор истеъдод ва ўзига хос ҳаёт йўлининг уйғунлиги уни 
шуҳратнинг энг юксак чўққисига кўтарди – санъат тарихида бу такрорланмас 
бирдан бир ҳодисадир”.
Отаси Антонионинг денгиз портида кичик бир дўкони бўлиб, тижорат
билан шуғулланарди. Аслида у савдо-сотиқни ёқтирмас, мусиқачи бўлишни 
орзу қиларди. Мандолина ва скрипкада енгил халқ қўшиқлари ва лапарларини 
ижро этарди. Халойиқ эса уни олқишлар билан кутиб оларди. Аммо у тижорат,
рўзғор ва беш болали оила билан ўралашиб, мусиқачи бўлолмади. Юрагида 
қолган катта армон унинг соғлигига ҳам таъсир кўрсатиб, у жаҳлдор киши 
бўлиб қолди. Онаси Тереза 17 ёшида ўзидан 7 ёш катта бўлган Антониога 
турмушга чиқиб, 10 йил мобайнида беш бола туғиб берди. 
Николло оилада иккинчи фарзанд бўлиб туғилади. Унда болалигидан 
мусиқани илғаш қобилияти кучли бўлган. Тўрт яшарлигида бир куни отаси 
36


мандолинада куй чалаётганда адашиб қолади. Шунда ўғли уни тузатишга 
ундаган экан. Шундан кейин у ўғлида ушалмай қолган орзуси рўёбга 
чиқишини хаёлидан ўтказган экан. Николло 9 ёшга кирганда отаси мусиқа 
дарсларини кунига бир неча соатгача кўпайтирди. Бола чарчадим дейишига
ҳам қулоқ солмас, тинимсиз машқ қилдирарди.
Николло денгиз бўйларига ўйнагани кетиб қолса, қайтганда албатта 
жазоларди – хонага қамаб қўйиб кўчага чиқазмасди. Бу боланинг соғлигига 
таъсир қилмай қолмади. У озғин ва бир умрга заиф бўлиб қолди. Буни кўриб 
онасининг юраги ачишарди. У билан ибодатга борган пайтларида, боланинг 
соғлигини ўзинг асра, деб Тангрига ёлборарди. Ҳомиладорликда кўрган 
тушини, фаришталарнинг Тангри номидан берган ваъдасини эслаб, келажаги 
порлоқ бўлишидан умидвор бўларди. Йиллар ўтиб, болада скрипкага қизиқиш, 
мусиқа асбобидан завқланиш ҳисси кучайиб борди. У бу мўъжазгина чолғу 
асбобини чап елкасига, даҳани остида қандай тираса, садо чиройлироқ
чиқишини аниқлаш учун матонат билан соатларча қайта-қайта машқ
қилаверарди. Кейинчалик у ўзининг ҳаёти ҳақида китоб ёзмоқчи бўлган
Шоткага шундай деганди. 
–Мен соз чалишдан жуда катта завқ олардим, бармоқларим учун 
қандайдир бутунлай янги пардаларни, ҳеч кимга маълум бўлмаган нуқталарни 
топишга уринар, одамларни ларзага соладиган товушларни чиқара олишга 
ҳаракат қилардим... 
Отаси ўғлига ўргатадиган билими қолмагач, уни Жаванни Черветто 
исмли скрипкачига шогирдликка беради. Николло тез орада черков 
мусиқачилари сафида скрипка чала бошлагач, кунларнинг бирида генуялик 
бастакор Франческо Ньекконинг назарига тушади. У эса ўз навбатида 
Николлога Жакомо Коста исмли скрпикачидан дарс олишни тавсия қилади. 
Николло Костадан ярим йил давомида ўттиз мартача сабоқ олади, холос. 
37


Кунларнинг бирида Генуянинг жуда машҳур бир черковидаги мессада, 
яъни католиклар ибодат хонасида ибодат пайти айтиладиган қўшиққа 
скрипкаси билан қўшилганда, унинг ижроси бутун жамоани ларзага солади. 
Эртасига ўша даврнинг “Аввизи” номли газетаси: “Ўн бир ёшли бир йигитча – 
синъор Николлло Паганини томонидан бир гармоник мусиқа ижро этилдики, 
бу ҳаммада катта завқ уйғотди”, – деб ёзади.
Николло 13 ёшга кирган вақти эди. Ўша “Аввизи” газетасининг 1795 
йил 25 июнь сонида шундай эълон босилиб чиқади: 
“Келаси жума куни Сант-Агостино театрида катта концерт бўлади. 
Концертни ёш бўлса ҳам скрипкани сайратиб юборадиган генуялик 
ватандошимиз Николло Паганини беради. Энди у машҳур ўқитувчи 
Александро Ролла раҳбарлигида ўз маҳоратини янада такомиллаштириш учун
Пармага жўнаб кетмоқчи. Керакли харажатларни қоплаш имконияти йўқлиги 
сабабли, у ўз юртдошларини концертга таклиф қилади. Тингловчиларни
завқлантира олишига умидвор бўлиб, ўз лойиҳасини амалга оширишга мадад
сўрашларини истайди”. 
Ушбу эълондан сўнг 31 июлда театр ихлосмандлари ҳузурида концерт 
беришга ҳозирланди. Онаси унга қора барқут костюм кийгазиб, юзлари
чиройли кўринсин деб, ўсиқ сочларини бармоқлари билан жингала қилди. 
Сўнгра ота-онаси иккаласи Николлони Сант-Агостино театрига олиб 
боришди. 
Ёш Паганини ўз концертига французларнинг инқилобий қўшиқларидай
бир куйни ҳам қўшиб ижро этдики, бу унинг ўз ижодидан бир намуна эди. 
Унинг фавқулодда санъати ва маҳорати, айниқса, скрипкадан чиқаётган 
ҳурликни ифодаловчи куйлари тингловчиларнинг қалбларини ларзага солди. 
Бу унинг биринчи катта зафари эди. Ана шу концертдан кейин у скрипкасидан
ҳеч қачон ажралмасликка қасам ичди ва унга абадий боғланиб қолди. 
38


Паганини айни чоғда бир нарсани аниқ ҳис этди: агар у ўзини тўла-тўкис
кўрсатмоқчи бўлса, скрипка учун ўзи куй ёзиши керак. Бировларнинг
скрипка учун ёзган куйларини ижро этиш билан санъатнинг энг юксак 
чўққиларини эгаллаб бўлмаскан деб ўйлади. У мусиқалар ёзиш ва бошқача
ижро усулларидан фойдаланишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйди. 
Бир марта ёш скрипкачи Флоренцияда концерт берганида шунчалик 
кўп пул ишладики, бу энди унинг оиласи иқтисодиётини кўтарибгина қолмай, 
Пармага бориб ўқишига ҳам етиб ортарди. Ўшанда ота-бола Паганинилар 
Парма сарой оркестрининг дирижёри, машҳур скрипкачи Александро Ролла
ҳузурига йўл олишади. Ролла касал бўлиб, паришонхотир ётарди. Стол устида 
эса скрипка ва янги ёзилган ноталари... Николло беморнинг рухсати билан ўша 
скрипкада янги ёзилган мусиқани шундай усталик билан чалиб бердики, Ролла 
уни эшитиб, мен сенга ҳеч нарса ўргатолмайман. Йигитча, сен композитор
Паэрга бор, деди. Паэр уни яхши қабул қилди, у кунига икки марта сабоқ 
берарди. 
Паэр бир куни уни ўзи билан бирга мусиқа ёзишга таклиф қилди. 
Паганини бир дуэт ёздики, у билан танишган Паэр: 
–Бунда биронта хато ҳам камчилик ҳам кўрмадим, – деди. Шундай
қилиб, Паганини гоҳ она шаҳрида, гоҳ Пармада, гоҳ Флоренцияда 
концертлар бериб, шуҳратига шуҳрат қўшилаверди. 
Паганини 17-18 ёшга кирганида унинг ҳаётида муҳим ўзгаришлар юз
берди. Классикларнинг асарларини чуқур ўрганишга аҳд қилди. Бундан 
ташқари у яшаш шароитини ўзгартириш, эркин ва мустақил бўлиши керак 
эди. Бу унинг санъати ва шахсияти тўла шакллантириши учун жуда зарур эди. 
Яна устига-устак Италияга Наполеоннинг армияси бостириб кирди. Генуя 
шаҳри таслим бўлгач, 19 ёшли Паганини Луккага кўчиб ўтди. Лукка
Италиянинг марказидан алоҳида республика эди. Бу ерда ҳам уни яхши
39


кутиб олишди. У диний байрамлар, кўча намойишлари ва майдонлардаги 
ярмаркаларда скрипкасини кўтариб айланиб юрарди.
Бу ерда вазият бошқача эди. Шунда у тантаналарга қўшилгиси келди. 
Унга бунга рухсат беришди. Шундан сўнг одамларнинг қайта-қайта талаби
билан 28 дақиқа концерт берди. Ана шу кўча байрамлари туфайли у гитарачи 
бир аёлни учратди. Унинг завқ билан гитара чалишлари ва ўзи ҳам куйлар 
оламида ҳушини йўқотар ҳолга тушишлари Паганини ўзига мафтун этди.
Аёлни учратганда унинг учун бутун олам тўхтаб қолгандай бўлди. Аёлнинг
мафтункор жозибаси уни ўзига маҳлиё қилди. У билан танишди, севиб 
қолганлигини айтди. Аёл ҳам Паганининг скрипка чалишларини эшитган ва 
уни ёқтирган эди. Уларнинг ўртасида муҳаббат ришталари боғланди. 
Паганини бу аёлнинг кимлигини умр бўйи ҳеч кимга айтмай сир тутди.
Бундай тортинчоқлик ва сир сақлашларидан унинг ҳурматга лойиқ ва аслзода
аёл билан боғланиб қолганлигини англаш қийин эмас. У ўзининг “Умр
баёни”да, мен бу вақтда деҳқончилик билан шуғулланардим ва бир неча йил 
мириқиб гитара торларини чертдим, деб ёзади.
Бельгиялик машҳур мусиқашунос олим Фетич билан суҳбатда, Паганини 
севгилиси кимлигини аниқ айтмасдан, фақат қаерда учрашиб туришларини 
айтади. У шундай деб ёзади: 
“Паганини ёшлиги гуллаган ва ўз истеъдоди юксак даражада тан 
олинган пайтда бирдан скрипкадан аввалгидай завқ олмайдиган бўлиб қолди. 
Унинг жўшқин муҳаббати аслзода бир жувонга тушди. Аёл ҳам уни севди ва 
ҳар иккалалари хонимнинг Тосканодаги чорбоғида хилват бир гўшада
яшашади. У гитара чаларди, бу созга Николлони ҳам ўргата бошлайди. Шу
билан у уч йил мобайнида гитарани жуда иштиёқ билан ўрганади ва қишлоқ
хўжалиги билан ҳам машғул бўлади.
Паганини шу йиллар давомида дала ишлари билан ҳам шуғуллана 
туриб, гитара ва скрипка учун 12 та соната ёзади. Энг бахтли онларини бу 
40


хонимнинг ажойиб гўшасида ўтказади. Аммо кунларнинг бирида Паганини 
қайтадан уйғонгандай, яна ўз скрипкасини қўлига олади. 1804 йилнинг
охирида Генуяга қайтиб, яна мусиқа басталаш билан банд бўлади. 
Паганини вафотидан кейин яккахон гитара ижроси учун 20 та асар, 
шунингдек, скрипка ва бошқа торли мусиқа асбобларига бир қанча асарлар 
мерос бўлиб қолади. У бир нота асарида: “Николло Паганини томонидан
француз гитараси учун олти соната мелодияси (қисқача бир вальс)” деб ёзиб 
қўйган. Бошқа бир дастхатининг сўнггида. Очиғини айтаман: “бу – чин
юракдан. Хушомад эмас”, деган жумла ҳам ёзилган. Тадқиқотчилар, бу
севишганларнинг аразлашиб қолганидан кейинги гаплар, деб тахмин
қилишади. Алоҳида бир қоғоз парчасида: “Кичкина телбаларча рақс” деган 
ёзувни ҳам топишган. 
Кейин скрипка ва гитара учун ёзилган дуэтлар орасида бирининг тепасига 
“Муҳаббат дуэти” деган ёзув бор. Унинг қисмлари эса “Бошланиш”, “Илтижо”, 
“Розилик”, “Ҳадик”, “Қувонч”, “Баҳс”, “Ярашиш”, “Муҳаббат белгилари”, 
“Кетиш хабари”, ”Ажрашув” деб номланган. Бу асар муаллифнинг ўз
севгилисига бағишлови эканлигига шубҳа йўқ. 
Аёл гитарасини қаттиқ яхши кўрган ва уни чалиб ўтиришни ҳаётининг 
мазмуни деб билган. Паганини уни хурсанд қилиш мақсадида скрипкасини 
қўйиб, гитара учун махсус куйлар басталаб берган. Унинг тўлқинланиб, бор 
маҳорат билан оҳангдор қилиб ижро этиладиган Бешинчи Сонатаси гитара
ва скрипканинг уйғунлашган дуэти, хоним билан Николлонинг севги 
майлларини ифодалаган дейиш мумкин. 
Бу гўзал аёлнинг гитарага муҳаббати Паганининг ушбу чолғу асбобини 
ҳам жуда яхши ўзлаштиришига, гитаранинг имкониятларини ҳар томонлама 
ўрганишига омил бўлди. У даврларда бўйнида скрипка, тиззасида гитара билан 
ўтириб, ҳам гитара, ҳам скрипкани галма-гал чаларкан. Паганини скрипка 
чалганда, табиийки, чап қўлини ишлатмаган. Гитара чалганда эса чап қўлини 
41


ҳам чўзиб, кўпроқ ишлатган. Бу унинг соғлигида мувозанатни тиклашда катта
ёрдам берган. 
Аслзода аёл кимлигига келсак, у Николлодан бир неча ёш катта бўлиб 
эри бор ё йўқлиги маълум эмас, деб тахмин қилишади. Ҳар неки бўлмасин, у 
ўзининг юксак мавқеидан фойдаланиб, йигит билан бемалол муносабатга
кириша олган. Ёш бастакор ва скрипкачи билан ишқий саргузаштларни ўз 
бошидан кечирган. 
Скрипкачининг тосканалик севгилиси уни ҳам шубҳасиз яхши кўрган 
ва қаттиқ асраб-авайлаган. Бу севги савдолари уч йилча давом этган. 
Паганини бутун ҳаёти давомида биронта аёлни бундай теран муҳаббат билан 
севолмаган. Умуман унинг ҳаётида ўзига гўзал фазилатларини юқтирган
бошқа биронта инсонни учратмаган. Бу аёл унинг учун муҳаббат ва 
надоматлар билан эсга олинадиган бирдан-бир малак бўлиб қолган. 
Паганини кўп савдоларни бошидан ўтказган бўлса-да, ҳаётининг охирида
ўзини ёлғиз ҳис қилади. Бир инсон сифатида ва бутун тақдирини скрипкага 
бағишлаган артист сингари ҳеч қачон мукаммал бахт нашидасини тотиб
кўрмаган. Бироқ бутун инсоният унинг скрипкачилик ва бастакорлик 
фаолиятини миннатдорлик билан ёдга олиб эслайди.
Италияда ҳар йили Паганини номидаги скрипкачилар мусобақаси ўтказиб
келинади. Буюк скрипкачи ҳақида турли хил қарашлар ва фикрлар мавжуд.
Аммо шундай бўлишига қарамай инсоният тарихида буюк скрипкаси сифатида 
абадий қолди. У ҳақда китоб ёзилди. Асарлари ҳамон инсонларни хушнуд этиб 
келмоқда.
Таниқли рус ёзувчиси Анатолий Виноградов Николло Паганининг ижодий
фаолияти ҳақида “Паганини қисмати” номли романини ёзди. Романда
мусиқачининг ҳаёти XVIII-XIX асрлар Европадаги, хусусан Италияда мавжуд 
ижтимоий, ҳарбий-сиёсий вазият ва айниқса, диний бошқарув муҳити акс 
эттирилган. Асар муаллифи бу даҳонинг фожиавий қисматини ҳаётий
42


тасвирларда, унинг руҳий оламини, маънавий дунёсини бор зиддиятлари билан
кўрсатишга ҳаракат қилган. Ушбу асар дунёнинг бир неча тилларига қайта-
қайта ўгирилган. Жумладан, ушбу асар ўзбек тилида ҳам илк маротаба 
маҳорат билан таржима қилинган. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish