ЕТТИНЧИ АСОС.
Ҳеч нарсага зўрламаслик керак. 36. Нарсалар ичкарисидан пишиб етилиб, ўз-ўзидан ташқарига қараб интилмаса, табиат ҳеч нарсани зўрлаб ташқарига чиқармайди.
Ахир; қуш боласи тухум ичида тўла шаклланиб, бақувват бўлмагунча табиат уни тухум ичидан мажбуран чиқариб юбормайди; қанот чиқармасдан туриб зўрлаб ўчирмайди, учишни ўрганмасдан олдин инидан чиқариб юбормайди ва ҳоказо.
Шунингдек дарахт томири бақувват бўлмагунча новда ҳам чиқармайди, ўсмайди ҳам; томирдан қувват келиб, гуллар хосил бўлиб, барг чиқара бошламагунча, дарахт куртак чиқармай тураверади; ҳосил тугамагунча, гул тўкилмайди; дарахтдаги мева пишмагунча, узилиб ерга тушмайди.
Қоидани бузиш. 37. Шундай қилиб, қуйидаги холларда боланинг ақшга нисбатан зўравонлик қилинган ҳисобланади:
I. Боланинг ёшига ҳам, ақлига ҳам тўғри келмайдиган нарсаларни ўқишга мажбур қилиш.
II. Бирор нарсана олдин етарли даражада таҳлил қилиб кўрсатмасдан, тушунтирмасдан, ўқтирмасдан туриб ёд олдириш ёки бажартириш.
Тузатиш. 38. Демак айтилганларга биноан:
I. Болалар фақат ёши ва қобилиятига мос келадиган, шунингдек ўзлари қизиқадиган нарсаларнигина ўргансинлар.
П. Болалар фақат ўзлари яхши тушуниб олган нарсаларнигина ёдда сақласин. Боладан у яхши ўзлаштирган нарсаларнигина талаб этиш лозим.
Ш. Бола бирор ишни бажариш усули ва йўлларини яхши тушуниб олган тақдирдагина, уни бажартириш керак.
САККИЗИНЧИ АСОС.
Ҳаммаси ташқи сезгилар учун. 39. Табиат ҳар ишда кўмаклашади. Масалан, тухумнинг ўз иссиқлиги ўзига етади, лекин оламни яратган парвардигорнинг амри билан ё қуёшнинг ҳарорати ёки тухум босган қушнинг парларидан чиққан харорат унга кўмаклашади. Қуш боласи тухумдан чиққач, она қуш уни бағрига олиб иситади, у ўсиб, бақувват бўлиб ўзи яшай оладиган, учадиган бўлгунча, унга қарашиб туради. Лайлакнинг ўз боласига кўрсатадиган ғамхўрлигига бир қаранг, ҳатто у боласини елкасига олиб учади ва шу холатда боласига қанот қоқиб, учишни ўргатади. Шунингдек, энагалар ҳам нимжон чақалоқларга турли йўллар билан кўмақлашади. Аввало болага бошни тикка тутиш, буришни, сўнгра ўтиришни, тикка туришни, қадам ташлашни, секин-аста юришни ўргатади ва, ниҳоят, шу тариқа бола тез чопишни ҳам ўрганиб олади. Болани гапиришга ўргатиш учун сўзларни овоз чиқариб айтиб, сўнгра шу сўзда ифодаланган нарса ёки ҳаракат қўл билан кўрсатилади ва ҳоказо.
40. Шунингдек ўқувчига бирор ишни етарлича тушунтирмасдан, қандай бажариш кераклигини кўрсатмасдан туриб, уни бажартирмоқчи бўлган, бунинг устига бола шу ишни эндигина бажаришга ўринаётган пайтда унга кумақлашмасдан, балки болани ҳолдан тойгунча ишлашга ундайдиган, бола бирор нарсани кунгилдагидек бажара олмаса, ҳовлиқадиган, ғазабланадиган муаллим - энг ёмон муаллимдир. Бу - болани қийнаш эмасми? Бу, қўрқа-қўрқа зўрға тикка тура оладиган гўдакдан шаҳдам кадам ташлаб юришни-талаб қилган, ҳали ўзи юра олмайдиган болани уриб бўлса ҳам юргизмоқчи бўлган тарбиячига ўхшайди. Табиат бизга бошқача таълим беради: қувватсиз нарса етарли даражада куч тўплагунча, уни авайлаб парвариш қилмоқ лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |