Буюк аллома берунийнинг мероси ва уни ўрганишнинг аҳамияти резюме



Download 60 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi60 Kb.
#205196
Bog'liq
переводд


Қудияров Алишер, т.ф.н
Қорақалпоқ давлат университети доценти, Нукус, Ўзбекистон
+998 90 576 31 95, kudiyarov1966@mail.ru
БУЮК АЛЛОМА БЕРУНИЙНИНГ МЕРОСИ ВА УНИ ЎРГАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ


Резюме: В этой статье речь идет о личностях, внесших вклад в развитие мировой науки, а также о значении их наследия и в особенности о важности жизненного пути и произведений Беруни и их изучения.
Summary: This article is about personalities who have contributed to the development of world science, as well as the importance of their heritage and in particular the importance of the life path and works of Beruni and about the importance of their study.
Ключевые слова: наследие, традиция, мужество, ученый, научный.
Key words: наследие, традиция, мужество, ученый, научный.

Халқнинг маданий қадриятлари, маънавий мероси – минг йиллар давомида Шарқ халқлари учун кучли маънавий озуқа бўлиб келган. Узоқ вақт давом этган қатъий чекловларга, эзилишига қарамай, халқимиз авлоддан-авлодга ўтиб келган ўзининг тарихий ва маданий қадриятларини, тарихий ёдгорликларини ҳамда ўзига хос урф-одат дастурларини сақлаб қолишга эришди. Шунинг учун ҳам ота-боболаримизнинг ўз даврида ким бўлганлиги, уларнинг халқимиз тарихида қандай ўрин тутиши ҳаммамизни қизиқтиради. Уларнинг ўз даврининг довюрак, мард, қахрамон фарзандлари бўлганликлари, бошқалари эса илмда ўз халқининг шамчироғи бўлиб элини, халқини дунёга танитган Шарқнинг юлдузлари бўлганлиги кўнглимизда қувонч, фахр туйғуларини пайдо қилиб, ота-боболаримизга, уларнинг бизларга қолдирган меросларига қизиқишимизни орттиради.


Маънавий ва маданий мерослар халқнинг ривожланиш йўлининг маълум босқичларининг ойнаси бўлиши билан бирга келажак авлоднинг маънавий ривожланишига кучли таъсир кўрсатади. Ўтган асрнинг 30-50 йиллари сиёсий соҳада олиб борилган қатағон сиёсатининг оқибатлари натижасида ота-боболаримизнинг табаррук қўллари билан бунёд бўлган халқимизнинг бебаҳо ёдгорликларининг каттагина қисми йўқ бўлиб кетишига олиб келди. Шунингдек, халқимиз тарихи, маданияти ва адабиёти араб-форс тилларида ёзилган кўплаб асарлар ёндирилиб йўқ қилиб юборилган. Қорақалпоғистон ҳудудида қадимги даврлардан бошлаб буюк инсонларнинг дунёга келганлиги тарихдан маълум. Уларнинг орасида Беруний, Ҳаким ота Сулаймон Бақирғоний, Кердерий ва бошқа кўплаб буюк шахслар етишиб чиққан. Улар маданиятимизни ривожланишига катта ҳисса қўшди, халқимизнинг фахри бўлиб қолди. Уларнинг номлари жахон цивилизацияси ривожланишига қўшган мерослари дунёга машҳур. Орол атрофларидан маънавий маданиятининг йирик вакиллари бўлган Султон Увайс ибн ал-Гараний, Абу Бакр аш-Шибилий, Нажмиддин Кубро каби йирик вакиллар етишиб чикади. Шу билан бирга ХIII асрда яшаб ўтган Султон Увайс бобо, Абу Бакр аш-Шибилий, Абдулла Норинжоний, Саид ота номлари билан боғлиқ муқаддас қадамжолар қадимги даврларда пайдо бўлган. Шунингдек, бу табаррук қадамжолар, Мурод Шайх, Имом эшон, Қорақум эшон, Азизлер бобо, Охун бобо, Айимбет эшон, Қумўзек эшонлари сингари қадамжолар халқимизнинг зиёратгоҳ ўринлари бўлиши билан бирга, уларнинг маънавий покланиб тозаланишига хизмат қилади.
Уйғогиш даврининг йирик вакилларидан бири Беруний ҳақида тарихчи М.Тлеумуратов 1973 йили «Берунийнинг тарихий мерослари» деган китобида кўрсатишича, одамзод тарихида энг йирик илм эгаларининг бири, бизнинг ватандошимиз Абу Райҳон ал-Беруний бўлиб, унинг тарихий мерослари, тарихий фикрлари бўйича тарих илмида махсус мукаммал асар яратилгани йўқ. Тарихшуносликда бу кенг кўламли тадқиқотларни талаб қилади. Бу фикрларнинг ёзилганидан буён деярли ярим аср вақт ўтди. Шундан бери кўплаб илмий ва адабий асарлар яратилди. Шунингдек, Беруний ҳақида баъдий асар яратган ёзувчи ва олим Ўразақ Бекбаулов 1977 йили нашрдан чиққан «Беруний» романи ўрта аср илм-фани йирик вакилларидан бири, Абу Райҳон ал-Берунийнинг умри, замондошлари ҳамда унинг илмий асарлари тўғрисида қизиқарли воқеаларни ўз ичига олади, ўқувчини олимнинг катта орзулари билан таништиради. Беруний ҳақида профессор Б.Абдикамалов 1988 йили «Әл-Берунийдиң өмри ва мийнетлери» номли университет талабалари учун ўқув қўлланмасини яратган. Адабиётшунос Қ.Бойниязовнинг 1997 йилги «Ҳәким ата – Сулайман Бақырғаний – бизиң уллы жерлесимиз» китобчасида халқимизнинг маънавий дунёсида ўчмас из қолдирган бобомиз тўғрисида маълумотлар берилади. Айниқса, 2002 йили Сулайман Бақирғонийнинг таваллудига 880 йил тўлгани муносабати Қўнғирот туманида «Сулайман Бақирғоний ва унинг даври» номи остида ўтказилган Республика илмий-назарий конференциянинг материаллари сўз этилган даврни ва ўша инсон тўғрисида тадқиқот қилувчилар учун катта аҳамиятга эга. Бу инсон ҳақида Қўнғиротлик Жапақ Шомуратовнинг «Амударё» журналининг 2008 йилги сонларида жорий этилган «Ҳаким ота-хўжа Сулайман Бақирғоний» мақоласи ҳам ўша инсон ҳақидаги маълумотларни ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Таниқли адабиётшунос Камал Мамбетовнинг 1993 йилги «Шығыс адебияты тарийхы» қўлланмаси ҳам ўша давр тарихини ўрганишда қимматли маълумот бўлиб ҳисобланади. Шунингдек тарихчилар Ғ.Хўжаниязов ва О.Юсуповларнинг 1994 йилги «Қарақалпақстандағы мухаддес орынлар» ёдгорлик китобида тарихий ва маданий ёдгорликлари ажралмас қисми бўлган маънавий меросига бағишланган. Асарда Қорақалпоғистон ҳудудидаги ўрта асрларга тегишли қабристон, мозор, мақбаралар, табаррук қадамжолар ҳақида маълумотлар берилган ўтмишда яшаб ўтган уламолар, ўлкамиздаги масжид-мадрасалар ҳақида маълумотлар бор.
Буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний «Ҳиндистон» асарида инсон қалбининг гўзаллигига ва ички ҳотиржамлигига эришишда билим, ақл ва унинг аҳамияти ҳақида: «ҳатто ўзинга қарши бўлса ҳам ҳақиқатни гапиринг. Ёлғончи адолат йўлида четга чиқиб кетади ва зўравонлик, ёлғон гувоҳлик бериш, ишончни суйистеъмол қилиш, алдов билан ўзганинг молини эгаллаш, ўғирлик ва бошқа иллатларга оғиб кетишга мойил бўлади, шу тариқа дунёнинг ҳам мард авлоди бузилишига олиб келади. Илмга бўлган камбағаллик – жиноят ва гуноҳдан ҳам ёмон».
Бу ҳудудда одамлар яшай бошлаб, илм фаннинг жуда юқори даражада ривожланганлиги тарихдан маълум. Биз туғилиб ўсган ўлкада хат-саводнинг, илм ривожланиб, араб босқинчилиги вақтида кўплаб ёзма ёдгорликлар, қўлёзма мерослар ўтга ташланиб, ёқиб юборилгани ҳақида бобомиз Абу Райҳон ал-Беруний ҳам ёзиб қолдирган еди. Ҳақиқатан ҳам Қорақалпоғистон ҳудуди тарихий, археологик ва маданий ёдгорликларга жуда бой. Буни қадимги даврдан бизнинг давримизгача етиб келган ёзма маълумотлар, илмий тадқиқодлар хулосаси кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам катта икки дарё оралиғидаги Ўрта Осиё Египети деб номланган Қорақалпоғистон замини жахон маданиятининг қадимги марказдаридан бири сифатида маълум. Уларнинг барчаси халқимиз маданиятининг олтин фонди, қолаверса, фақат қорақалпоқ халқинингина эмас, бутун одамзоднинг мероси. Бу омиллар фан ва таълимнинг, маданиятнинг ҳар томонлама ривожланишига олиб келади. Натижада илм-фан соҳасида дунё тан олган олимлар етишиб чиқди. Шунингдек, олимларнинг ёзишича, Берунийнинг қанчалик буюк олим бўлганлигини, кенг тафаккур қобилятига эга эканлигини тасаввур қилиш қийин. Беруний ўрта асрлардаги Шарқнинг йирик қомусий олими сифатида астрономия, география, минерология, тарих ва этногрофия бўйича салмоқли асарлар яратган олимлардан бири. Унинг шунчалик буюклиги ўша даврнинг деярли барча илм соҳаларига қўшган такрорланмас илмий меросида янада яққол кўринади. Шунинг учун ҳам дунё илм-фанида катта из қолдирган буюк олимнинг 1000 йиллик юбилейини 1973 йили маданият соҳалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилот бўлмиш ЮНЕСКО нинг қарори билан бутун прогрессив инсоният тантанали равишда белгилайди. У илм-фаннинг турли соҳалари бўйича, фанга янги йўл очадиган доно файласуф, таниқли етук олим сифатида танилган. Ал-Беруний ўз замонининг донишманди сифатида, ҳозирги даврда ҳам катта аҳамиятга эга ва бебаҳо ҳисобланган кўплаб илмий асарлар ёзиб қолдирди. Берунийнинг олимлик даражасига атоқли шарқшунос тадқиқодчилар «унинг қизиққан илм соҳаларига қараганда, қизиқмаган соҳаларини санаб ўтиш осон»,- дея баҳо берган. Шунингдек, унинг замондошларидан бирининг ёзиб қолдирган маълумотларига қараганда «йил давомидаги икки байрамни ҳисобга олмаганда унинг қўли ҳеч қайси вақтда ҳам қаламидан, кўзи кузатишдан, ақл-ҳуши ўйлашдан тўхтагани йўқ».
Дунё илм-фанининг йирик вакили Абу Райҳон Беруний ўз яратувчанлиги билан илм-фанни юқори чўққига олиб чиқди. Беруний даврида Хоразм икки давлатга бўлинган еди. Бирининг пойтахти Қиёт бўлса, Урганчда араб халифалиги нойиби амир ал-Маъмун ҳукмдор еди. 995-йили амир ал-Маъмун икки мамлакатни бирлаштиради ва қадимги хоразмшохлар салтанатини тиклайди. Бу еса Хоразм давлати иқтисодиётининг яна ҳам мустахкамланишига, маданиятининг ривожланишига қулай шароит яратади. Ўша даврда Қиёт шаҳридаги ҳар қандай илмий ва маданий янгиликларни олиб келувчи ҳамда барча ҳудудларга тарқатувчи чет еллик меҳмонлар кўп бўлган. Беруний замонидаги ёзма ёдгорликларнинг бирида: «У яхши шаҳар, бунда олимлар, зиёли одамлар, бой кишилар кўп, у ер ҳаёт бўстони, унинг халқи моҳир қурувчилар... Уларда яхши сўзлар, феъли ва суҳбати бўйича яхши одамлар бор»,-деб ёзилган. Беруний туғилган шаҳар, Қиёт ўз даврида Ўрта Осиёнинг юксак маданиятли ва бой марказларидан бири бўлган. Х асрнинг охирида яшаган тарихчиларидан бири: «Қиёт – Хоразмнинг пойтахти, ўғиз Туркистоннинг дарвозаси, Туркистоннинг, умуман туркийларнинг, Мовароуннаҳр билан ҳазарликларнинг дунё молининг йиғиладиган жойи... қалъанинг бойлигини ҳисоблаш мушкул»,-деб ёзади. Худди шу вазиятлар келтириб чиқарадиган масалаларни ечиш зарурлиги ҳам ўша вақтлардаги одамларнинг билим даражасига бўлган талаб Берунийнинг илмий асарида йўл кўрсатиб берилди. Олимнинг асарлари натижалари, айниқса унинг астрономияси ва математикаси, қадимги замонлардан бошлабоқ инсониятнинг оламни кўриш горизонтларини кенгайтирди ва жахон халқларининг ривожи учун кўп асрлар давомида хизмат қилди. У ўша вақтларда катта аҳамиятга эга бўлган араб, юнон, ҳинд ва бошқа тилларни ўрганган. Берунийни кишанлаб Ғазнага олиб кетганида ҳам, уни қул қилиб сотишга журъати етмади. Сабаби унинг донғини бошқа кўплаб давлатлар эшитган еди. Уни беклар ҳам ҳурмат қилар еди. Подшо уни олти ой банди қилиб охирида бўшатишга мажбур бўлди.
Таниқли олим С.П.Толстов Хоразм тарихига оид асарларини ёзишда, Берунийнинг асарларидан ҳар доим фойдаланган. «Қадимги Хоразм» номли машҳур асари «одамлар бу ҳудудда 300 қалъа ва овуллар қурган, уларнинг қолдиқлари ҳозирга қадар сақланган» деган Берунийнинг сўзлари бу китобга эпиграф қилиб олинган. Берунийнинг тарихий мерослари фақат ватанимизнинг қадимги тарихига доир масалаларни ечиш учун зарурий манбаъ бўлиб қолмасдан, бу асарлар чет ел халқларининг, жумладан Осиё, Африка, Европа халқларининг тарихи бўйича ҳам қимматли маълумотлар беради.
Маъмун ибн Маъмун даврида Урганчда «Маъмун академияси» тузилиб, унда Абу Райҳон Берунийнинг атрофига Хоразмшоҳ томонидан турли юртлардан чақирилган олимлар жамланади. Беруний ўз замонининг юксак тафаккур эгаси бўлган. У 150 дан зиёд илмий китоблар ёзган. Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» номли асарида халқимизнинг тарихига, маданиятига, урф-одатига, хўжалик юмушлари, астрономия, математика, геогрофия, фалсафа, тил ва адабиёт, физика, тиббиётга доир масалаларни бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда тадқиқ қилган, жуда қимматли бой мерос қолдирган. Беруний ҳар бир халқнинг яшаш шароити, келиб чиқиш тарихини таққослаб 85 халқнинг, 290 ўтроқ ер атамаси, 1400 тарихий инсонларнинг номларини тилга олади. Тарихий воқеаларни бир-бирига солиштириш давомида, подшоларнинг ҳукмдорлик даврида, маълум бир ҳудудда ўтроқлашган қавмларнинг турмушида, рўй берган воқеаларни аниқ далиллар билан тасвирлаб берган. Бунга мисол Беруний Ҳиндистон илм-фани ва маданиятини ўрганишда ҳар қандай касбдаги ва тоифадаги одамларнинг, асирга тушган олимлар билан лашкарбошилардан кўплаб оғзаки маълумотлар олиш билан «мен бор кучимни имкон қадар ҳинд китобларини топишга ва ўша китоблар яширинган жойларни излашга сарфладим»,- деб ёзади.
Ҳиндистон илм-фани ва маданиятини ўрганишда Беруний биринчи навбатда ҳар қандай тартибдаги ва тоифадаги одамлардан, асирга тушган олимлар ва лашкарбошилардан кўплаб оғзаки маълумотларни олди ва шу мақсадда ҳинд тилини чуқур ўрганган эди. Илмий маълумотлар олишнинг иккинчи йўли, юқорида айтилганидек китоблар йиғиш ва ҳиндистонлик дўстлари ёрдамида бу китобларни тушунарли тилга таржима қилиб тўлиқ қабул қилинди.
Берунийнинг «Ҳиндистон тарихи» номли асари ўрта асрлардаги адабиётларнинг ичида тенги йўқ асар бўлиб ҳисобланади. Беруний ҳақида тарихчи М.Тлеумуратовнинг ёзишича, «Ҳиндистон китоби» узоқ тарихий иқтисодий алоқаларнинг, унинг узоқ йиллар давомида кўплаб асарларни ўрганишининг, тадқиқотларнинг натижасида пайдо бўлган. Унинг «Ҳиндистон тарихи» асари 13 йил давомида тўпланган манбаълар асосида ёзилган. Берунийнинг бу асарни яратиши ҳақиқий мардлик еди. Сабаби бошқа диндаги халқлар орасида диний адоват кучайган бир даврда манбаълар йиғиши, ҳиндлар билан тил топиша олиши, ёши ўтиб боришига қарамасдан Ҳиндистоннинг қадимги тили бўлмиш санскрит тили ва халқнинг сўзлашув тилини ўрганиши, буларнинг бари чин маънодаги жасурликни, сабр-тоқатлиликни, меҳнаткашликни талаб қилди.
Беруний ҳақли равишда барча даврларнинг энг йирик ҳиндшунос олимларидан бири деб атайди. Машҳур тарихчи С.П.Толстов «икки буюк хоразмликнинг – Беруний ва Хоразмнинг илмий йўналишларининг ўхшашлиги ҳайратланарли... Иккиси ҳам биринчи навбатда астроном ва математик, иккиси ҳам ўз халқининг бой маданий меросига суянади, шунингдек қатор юнон ва ҳинд илмларидан кенг фойдаланади» деб ёзиши ҳам бекорга емас. Тарихий маълумотларга қараганда 1010 йиллар атрофида Маъмун иккинчининг махсус чақируви бўйича Беруний ватани Хоразмга қайтиб келади. Бундан асосий сабаб, ёш подшо Берунийнинг билим даражаси яна ҳам ортганлигини ҳисобга олган бўлса керак. «Бир сафар, - деб ёзади машҳур саёхатчи Ёқут, - Маъмун иккинчи Берунийнинг уйига келиб, саройига олиб кетади. Шундан кейин яна бир сафар у Берунийни чақиришга одам юборади. Олим кечигади, шунда подшо: «илм энг катта давлат, у юртга эмас, бутун одамлар унга бўйсинади» деб Берунийнинг олдига ўзи келибди». Маъмун академиясининг муҳимлигини Хоразмшоҳ Маъмун тушуниб, Беруний билан суҳбатлашганида «Илм бу энг ҳурматли соҳа, унга ҳамма давогар, илм ҳаммасидан юқори ва ундан юқори ҳеч нарса йўқ» деб айтган.
Беруний ҳақидаги энг тўлиқ таърифни таниқли немис шарқшуноси Карл Эдуард Захау берган: «Дунёда тоғлар кўп, бироқ улар орасида шунчалик бир юқори чўққи борки бу чўққини инсоният ҳеч қачон эгаллай олмайди. Бу – Беруний «деб ёзган бўлса, америкалик тарихшунос Сартон ХI асрни « Беруний асри» деб таърифлайди.
С.П.Толстов Берунийнинг илмий тадқиқотларига юқори баҳо бериб, «Хоразм илм-фани Беруний даврида ўзининг энг юқори чўққисига чиқди, у сиймосида биз ўрта асрдаги буюк қомусий олимни, астроном, географ, минеролог, этнограф, тарихшунос, шоирни кўрамиз» деб жуда тўғри ёзган.
Шундай қилиб, Беруний фақатгина бир халқнинг олими бўлиб қолмай, у Ўрта Ўсиё халқларининг ҳам буюк олими, қолаверса жахон халқларининг олими бўлиб ҳисобланади. Сабаби, у дунё илм-фанига катта ҳисса қўшди. У бир халқнинг илм-фани ва маданияти билан чекланиб қолмаган, дунёда жуда кам учрайдиган олимлар қаторидан ўрин олди. Унинг илмий мероси инсониятнинг бебаҳо бойлиги сифатида хозирга замон илм-фанининг ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.
Берунийнинг бизга қолдирган бой илмий мерослари Ўзбекистон халқининг юксак фахри бўлиши билан бирга, бизнинг маънавиятимизга куч ва юқори натижаларга эришишда мадад бўлиб, ўзлигимизни англашнинг асосий бўғини ҳисобланади. Бу мерослар яхшилик, гўзаллик, одамгарчиликни ўргатади, ёшларни ватанпарварликка, халқлар дўстлигини қардлашга, ҳалолликка тарбиялаб келди. Бу бебаҳо мерослар тарихнинг бир неча юз йиллик синовларидан ўтган, ота-боболар ўз авлодини маънавий бой, юксак одамгарчиликни, ҳар тарафлама етук инсон этиб тарбиялашда фойдаланган тажрибаси. Бу меросни ўрганиш ҳар бир инсонда буюк ота-боболаримизни эзозлаш, иззат-ҳурматини жойига қўйиш, уларнинг рухидан мадад олиш туйғуларини шакллантиради.
Бу илмий мерослар мустақиллигимизни мустахкамлашда, маданиятимизнинг жахон цивилизацияси даражасида ривожланишига кенг имкониятлар очиб беради. Шунинг учун ҳам, маънавиятимизни мустахкамлаш учун хизмат қиладиган буюк боболаримизнинг илмий меросини ҳар тарафлама пухта ўрганиш ва халққа етказиб беришимиз маданиятимизнинг фахр-у ифтихори. Халқимизнинг ёрқин тарихини билиш ҳар бир фуқаронинг, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажакда ўзининг тўғри йўлини танлаб олишида ҳамда бугунги кунда яшаётган тинч-тотув ва фаравон ҳаётимизнинг қадрига етишда ёрдам беради.
Download 60 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish