ахборот технологияси - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар;
ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (ЎзР МАФ) - Ўзбекистон Республикаси халқлари тарихий-маданий меросининг ажралмас қисми ҳисобланадиган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган, Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва яшаётган халқларнинг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирувчи, яратилган жойи, вақти, манба тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тарихан пайдо бўлган, доимо тўлдириб бориладиган ва доимий сақланиши керак бўлган архив ҳужжатларининг мажмуи;
марказий эксперт комиссияси (МЭК) - вазирлик, давлат қўмитаси, идора, юридик шахслар бирлашмаларида ҳужжатларни, шу жумладан бошқарув (иш юритиш), илмий-техникавий, кино, суръат, овозли ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматини экспертиза қилиш ва ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни олиб бориш, шунингдек ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб корхона ва ташкилотларнинг эксперт комиссиялари (ЭК) фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришни амалга ошириши учун тузиладиган комиссия;
эксперт-текширув комиссияси (ЭТК) - ҳужжатларнинг қимматини экспертиза қилишнинг илмий-услубий ва амалий масалаларини кўриб чиқиш ва улар томонидан давлат ва идоравий архивларни жамлаш, иш юритишда ҳужжатларни ташкиллаштириш, шунингдек марказий эксперт комиссиялари ва ташкилотларнинг эксперт комиссияларининг фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан бошқаришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Қорақалпоg’истон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши бошқармаларида тузиладиган комиссия;
эксперт комиссияси (ЭК) - мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотда ҳужжатлар, шу жумладан бошқарув (иш юритиш), илмий-техникавий ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматини экспертиза қилиш ва уларни давлат сақловига топширишга тайёрлаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва олиб бориш учун тузиладиган комиссия.
2. Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўg’рисидаги низом"га мувофиқ МЭК ёки ЭКнинг хулосаси асосида ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритилган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) мўлжалланган.
3. Мазкур Йўриқнома асосида ҳар бир ташкилот архив нусхаларини яратиш, уларни давлат сақловига топшириш тартиби ва шартлари батафсил баён қилинган ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш тартиби бўйича ўзининг ички идоравий йўриқномасини ишлаб чиқади. Йўриқнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ЎзР тегишли марказий давлат архиви, Қорақалпоg’истон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши бўйича ҳудудий бошқармасининг эксперт-текширув комиссияси билан келишилади.
4. ЭТКга архив нусхаларини электрон ҳужжатлар архивига топшириш жадвали ҳам келишиш учун тақдим қилинади. Жадвал янги ахборот ресурсини қўллайдиган ахборот технологиясини фойдаланишга жорий этишда ишлаб чиқилади ёки тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |