O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI
“Buxgalteriya xisobi va Audit” yo’nalishi
PUL VA BANK FANIDAN
Topshiriqlar
Talaba: SAGDULLAYEVA NIGORA
“2”- kurs, BXA 57-2 guruhi
Toshkent-2021.
Topshiriq-1.
Tijorat banklarining operatsiyalari
Topshiriq-2.
Nobank moliya-kredit muassasalari.
Mikrokredit tashkilotlarini tashkil etish tartibi va huquqiy asoslari
Lombard tashkilotlarini tashkil etish tartibi va huquqiy asoslarini ko’rsating.
Жавоблар.
Банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган операцияларбанкларнинг пассив операциялари дейилади. Пассив операцияларёрдамида тижорат банкларнинг пассив ва актив - пассив ҳисобидагипул маблағларининг салмоғиолиб боради. Банкларнинг пассивоперациялари уларнинг фаолиятини ташкил қилишда катта мавқeгa эга. Тижорат банкларининг пассив операциялар ёрдамида тижоратбанклари кредитлаш учун зарур булган кредит ресурсларини ташкил қилинади.
Тижорат банклари пассив операцияларининг, асосан, туртта шаклимавжуд:
1. Тижорат банклари қимматбахо қоғозларини муомалага чиқаришйули билан ресурслар йиғиш.
2. Банк фойдаси ҳисобидан ҳар хил фондлар ташкил қилиш ёкифондлар суммасини ошириш.
З. Бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш.
4. Депозит операцияларни амалга ошириш.
Мобилизациялашган пул маблаглари банклар мижозларини кредитлашучун ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади. Даромад олиш мақсадида банк ресурсларинижойлаштириш билан боғлиқ бўлган операциялар банкларнингактив операцияларидейилади. Банкнинг актив операцияларида асосий ўринни уларнинг кредит ёки ссуда операциялари эгаллайди.Ссудалар берилишининг таъминотидан келиб чиқиб, кредитлармоддий бойликлар, товарлар ва бошқалар билан таъминланган кредитларгаберилади.
Банкларнинг мижозларга берадиган ссудалари ёки кредитларнингмуддатидан келиб чикиб, улар муддатли ва онкол кредитлар (инглизчадан
оп саll- талаб буйича)га бўлинади.
Ссудалар берилишининг таъминотидан келиб чиқииб кредитлармоддий бойликлар, товарлар, векселлар, фондлар (қимматли қоғозлар)ва бошқалар билан таъминланган кредитларга бўлинади.
Банклар актив операцияларининг муҳим тури товарлар бўйичассудалар, яъни товарларни гаровга қўйиб ссуда олиш ҳисобланади. Ҳужжатлар, вариантлар (товарларни омборда сақлаш жавобгарлигибилан қилинганлиги тўгрисидаги гувохнома), темир йул ҳужжатлари,коносаментлар (юкни кемага қабул қилинганлиги тўғpисидаги пароходжамиятлари гувоҳномаси), юкларни ташиши тўғрисидаги ҳужжатбўйича ссудалар олиш ҳисобланади.
Тижорат банклари актив операцияларининг яна бир тури фондоперацияларидир.
Турли қимматли қоғозлар унинг объекти булиб хизмат қилади.Банкларнинг қимматли қоғозлар бўйича операцияларининг 2 турикўпроққўлланилади. Булар қимматли қоғозларни кредитнинг таъминланганлигиучун қабул қилиш йули билан ссудалар бериш вауларни банк томонидан ўз ҳисобига сотиб олиш йўли билан операциялар ўтказиш.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари нафақат мамлакатичкарисида, балки бошқа мамлакатлар билан ҳам турли хилоперацияларни олиб борадилар. Тижорат банкларининг бошқа мамлакатлар билан олиб борувчи операциялари уларнинг халқаро операцияларидеб юритилади. Тижорат банкларининг халқаро операциялари ўз ичига халқаро савдода иштирок қилувчилар ўртасидаги муносабатларни,ссуда капитали бозорида инвестиция фаолиятини юритувчи, туризм, хорижий қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ва сотиш,валюта айирбошлаш, чек, вексел, инкассация учун банк акцептларини қабулқилиш билан шуғулланувчи мижозлар томонидан талаб қилинадиганхизматларни уз ичига олади.
Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энгасосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони банк томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, вексель буйичакредит ва акцепт кредитларни, банк ссудаларини бериш шаклидаамалга оширилади. Ташқи савдони кредитлашнинг янги шаклларигализинг, факторинг ва форфейтирлаш кабиларни киритиш мумкин. Ўрта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро-кредит шаклида ҳам берилади.
Банкларнинг халқаро операцияларининг яна бир тури бу банкларнингвалюта операциялари хисобланади. Банкнинг бир валютани бошқа валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операцияларивалюта операциялари дейилади. Уларни амалга ошириш заруриятимавжудлигининг асосий сабаби халқаро савдо, халқаро кредит вахизматлар буйича ҳисоб-китобларда ягона тулов воситасига эгабўлиш зарурлиги ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |