«Buxgalteriya hisobi to’g’risida»gi Qonunning 16-moddasiga binoan moliyaviy hisobotda quyidagi axborot bo’lishi kerak



Download 392,5 Kb.
bet8/16
Sana22.02.2022
Hajmi392,5 Kb.
#88592
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Buxgalteriya

Номоддий активларни (НМА) инвентарлашда ҳисобга олиш учун карточкалар, шунингдек ташкилотнинг НМАга (патентлар, гувоҳномалар, лицензиявий, муаллифлик шартномалари, тижорат концессияси шартномаларига ва б.) мутлақ ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади. Ушбу ҳужжатлар НМА бўйича ҳисоб маълумотлари (0400-«Номоддий активлар» гуруҳи ҳисобварақлари) билан солиштирилганда комиссия:
уларни ҳисобга қабул қилиш пайтида тўғри баҳоланганлиги ва балансда ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлайди; эҳтимолий хатоларни аниқлайди, шу жумладан объектнинг НМА сифатида ҳисобга нотўғри қабул қилиниши ёки аксинча, қонун ҳужжатларига кўра НМА сифатида ҳисобга олиниши керак бўлган активлар уларнинг таркибига киритилмаслигини (масалан, 0400-ҳисобвараққа маълумотлар базасидан фойдаланишга оид мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар хато равишда киритилган, ихтирога патент эса номоддий актив сифатида қайд этилмаган).
НМАни инвентарлаш натижалари ҳам эркин шаклда тузиладиган (асосий воситалар рўйхати шакли асос сифатида олиниши мумкин) ҳамда комиссия аъзолари ва корхона раҳбари томонидан имзоланадиган инвентарлаш далолатномасида умумлаштирилиши керак.
Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлашда комиссия корхонанинг қимматли қоғозлар харид қилишга ҳақиқатдаги харажатлари, бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қўйилмалари, шунингдек бошқа ташкилотларга берган қарзларини текширади. Инвентарлашда:
молиявий қўйилмаларни тасдиқловчи ҳужжатлар: қимматли қоғозларни харид қилиш шартномалари, депо ҳисобварақларидан кўчирмалар, таъсис шартномалари, ҳисса тўғрисида гувоҳномалар, қарз шартномалари, тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари ва бошқа ҳужжатлар текширилади;
молиявий инвестициялар тўғри баҳоланганлиги ва ҳисобга олинганлиги аниқланади.
Аниқланган кўрсаткичлар 19-сон БҲМСга 15-иловага мувофиқ расмийлаштириладиган инвентарлаш рўйхатларига киритилади, улар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотлар билан ҳақиқатда мавжудлиги таққосланади. Тафовут аниқланганда солиштириш қайдномаси тўлдирилади.
Текширилаётган товар-моддий захиралар танлаб саналиши, тарозида тортилиши ва ўлчаниши керак. Уйилган ва арзон баҳоли катта буюмларга нисбатан истиснога йўл қўйилади – уларнинг сони техник ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади. Товар-моддий бойликлар ҳар бир алоҳида номи бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда инвентарлаш рўйхатларига киритилади (19-сон БҲМСга 8-илова). Қуйидаги ТМЗга алоҳида рўйхатлар тузилади:
масъул сақлашда бўлган, ушбу қимматликлар сақлашга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатга ҳаволани кўрсатган ҳолда (19-сон БҲМСга 10-илова);
юклаб жўнатилган, бироқ харидорлар томонидан муддатида ҳақи тўланмаган ва бошқа корхоналар омборларида сақланаётган (19-сон БҲМСга 9-илова). Бундай қимматликларни инвентарлаш бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидаги суммаларнинг асослилигини текширишдан иборат, уларга қараб номи (ҳужжатга кўра), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига кўра), юклаб жўнатиш санаси, тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва б.) рақамлари бўйича ҳар бир жўнатма кўрсатилган ҳолда далолатномалар тузилади;
йўлда бўлган материаллар ва товарлар (19-сон БҲМСга 11-илова).
ТМЗ 2 ва ундан ортиқ кун текширилганда қайта ҳисобланган товарларга инвентарлаш ёрлиғи (19-сон БҲМСга 7-илова) расмийлаштирилади, у захиралар билан бирга сақланади.
Шуни ёдда тутиш муҳимки, ТМЗ текширув пайтида фақат раҳбар ва бош бухгалтернинг ёзма рухсатномасига кўра, инвентарлаш комиссияси аъзоларининг ҳозирлигида келиб тушади ва берилади. Улар бўйича келиб тушиш (чиқиб кетиш) санаси, уларни берган (улар берилган) шахс, кирим ёки чиқим ҳужжати (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат ва б.) санаси ва рақами, номи, миқдори ва қиймати кўрсатилган ҳолда алоҳида рўйхатлар юритилади.


Download 392,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish