BALANS
Balans moddalari
|
«Bobur» kompaniyasi
|
Humo» sho’’ba korxonasi
|
Eliminlash
|
Konsolidatsiyalangan hisobot
|
Aktiv
|
|
|
debet
|
kredit
|
|
Uzoq muddatli aktivlar
|
18400
|
5600
|
|
5000
|
19000
|
ТMZ
|
16600
|
10100
|
|
|
26700
|
Pul mablag’lari
|
6840
|
2400
|
|
|
9240
|
Debitorlar
|
11600
|
6000
|
|
100
|
17500
|
Jami
|
53440
|
24100
|
|
5100
|
72440
|
Passiv
|
|
Тo’lanadigan schyotlar
|
22440
|
8040
|
100
|
|
30380
|
Aksiyadorlik sarmoyasi
|
12400
|
5000
|
5000
|
|
12400
|
Тaqsimlanmagan foyda
|
18600
|
11060
|
|
|
29660
|
Jami
|
53440
|
24100
|
5100
|
|
72440
|
MOLIYAVIY NAТIJALAR ТO’ҒRISIDAGI HISOBOТ
|
Sotishdan tushgan sof tushum
|
1040
|
600
|
160
|
|
1480
|
Sotilgan mahsulotning ishlab chiqarish tannarxi
|
500
|
380
|
|
160
|
720
|
Operatsion xarajatlar
|
360
|
120
|
|
|
480
|
Soliqlar
|
46
|
26
|
|
|
72
|
Sof foyda
|
134
|
74
|
|
|
208
|
Jadvaldan ko’rinib turibdiki, «Bobur» kompaniyasi va «Humo» sho’’ba korxonasining o’zaro hisob-kitoblari – 100 ming so’mning konsolidatsiyalangan hisobot ko’rsatkichlarga ta’siri chegirilgan, chunki konsolidatsiya paytida «Bobur» kompaniyasi va «Humo» sho’’ba korxonasi yaxlit korxona sifatida qaraladi hamda faqatgina uchinchi shaxslar bilan operatsiyalar hisobga olinadi.
Moliyaviy natijalar to’g’risidagi konsolidatsilangan hisobotni tuzish paytida korporativ ichidagi sotish operatsiyalarining ta’siri chiqarib tashlangan. Chunki «Sotishdan olingan sof tushum» moddasida uchinchi shaxslar bilan bo’ladigan bitimlarni, «Sotilgan mahsulotning ishlab chiqarish tannarxi» moddasida uchinchi shaxslarga sotilgan tovarlarning tannarxi kiritiladi. Natijada, ushbu summani «Sotishdan olingan sof tushum» moddasi bo’yicha debetlab va «Sotilgan mahsulotning ishlab chiqarish tannarxi» moddasi bo’yicha kreditlab, 160 ming so’mga eliminlanadi.
Инвентаризация ўтказамиз
2015 йил якунига етди, олдинда йиллик ҳисоботни тайёрлаш, ходимлар сонини ҳисоблаш ва янги йилдаги ҳисоб сиёсатини белгилаш ишлари турибди. Йиллик ҳисоботни тузишдан аввал мол-мулк ва мажбуриятларни инвентарлаш зарур.
Бухгалтерлар ҳар йили ушбу таомилни ўтказишларига қарамай, инвентарлашни ўтказиш, расмийлаштириш ва унинг натижаларини акс эттиришга доир саволлар юзага келаверади. «Norma Ekspert» мутахассислари «ИНВЕНТАРИзация ЎТКАЗАМИЗ» қўлланмасида сизга инвентарлашни ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш қоидаларини эслатиб ўтадилар.
Инвентаризация қилиш (инвентарлаш)дан асосий мақсад мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш ҳисобланади.
Инвентаризацияни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш 19-сон БҲМС
«Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 19-сон БҲМС) мувофиқ амалга оширилади.
Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентаризация шартлиги 19-сон БҲМСнинг 1.5-бандида қайд этилган. Бунда мол- мулкни инвентаризациялаш 2015 йил 1 октябридан кечиктирмай ўтказилганда йиллик ҳисоботни тузиш олдидан яна мазкур таомилни бажариш керак эмас.
Инвентаризацияни ўтказмаслик бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш деб қаралади, бунинг учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-1-моддаси).
ИНВЕНТАРИЗАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Тайёргарлик кўриш. Мазкур босқичда инвентарлашни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади, ҳужжатлар тайёрланади. Хусусан, раҳбар инвентаризацияни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради (19-сон БҲМСга 1-илова шакли бўйича), унда инвентарлаш комиссияси аъзолари бўлган мансабдор шахсларнинг Ф.И.О., инвентаризацияни ўтказиш муддати, инвентарланаётган ҳисоб объектлари турлари сингари маълумотлар акс эттирилади (2-саҳифадаги буйруқни расмийлаштириш мисолига қаранг).
Инвентаризацияни ўтказиш. Корхонанинг қуйидаги мол-мулки ва мажбуриятлари (қарзи) инвентарланади: асосий воситалар (АВ), номоддий активлар (НМА) ва товар-моддий захиралар (ТМЗ);
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси даврлар харажатлари; молиявий қўйилмалар;
пул маблағлари (кассадаги, банкдаги ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобварақларидаги, йўлдаги), пул ҳужжатлари ва қатъий ҳисобот бланкалари;
дебиторлик ва кредиторлик қарзи (банклар, бюджет, харидорлар ва мол етказиб берувчилар, ходимлар, ҳисобдор шахслар ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар);
корхонанинг мулки ҳисобланмаган мол-мулк (ижарага олинган асосий воситалар, ссуда шартномасига кўра олинган, масъул сақлашда бўлган товарлар, комиссияга қабул қилинган товарлар).
Инвентарлашни ўтказиш асосий воситалар, товар-моддий захиралар, нақд пул маблағлари, қатъий ҳисобот бланкаларини, шунингдек номоддий активлар, қимматли қоғозлар, қарзлар ва бошқаларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни визуал кўздан кечириш ва ҳисоблашдан иборат.
Инвентаризация давомида ҳақиқатда аниқланган АВ объектлари, НМА, товар-моддий бойликлар бўйича инвентарлаш рўйхатлари расмийлаштирилади. Таъмирланиши тугалланмаган асосий воситалар, юклаб жўнатилган товарлар, йўлда бўлган товарлар, нақд пул маблағлари, келгуси давр харажатлари ҳамда дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бўйича инвентаризация далолатномалари расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |