«Buxgalteriya hisobi to’g’risida»gi Qonunning 16-moddasiga binoan moliyaviy hisobotda quyidagi axborot bo’lishi kerak


ЙИЛДАГИ ХОДИМЛАР СОНИ 2016 ЙИЛДАГИ МАҚОМНИ БЕЛГИЛАЙДИ



Download 392,5 Kb.
bet14/16
Sana22.02.2022
Hajmi392,5 Kb.
#88592
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Buxgalteriya

2015 ЙИЛДАГИ ХОДИМЛАР СОНИ 2016 ЙИЛДАГИ МАҚОМНИ БЕЛГИЛАЙДИ
Йил охирида инвентарлашдан ташқари ходимларнинг ўртача йиллик сонини ҳам ҳисоблаш лозим. Корхона мазкур мезонга кўра кичик бизнес субъекти саналиши ёки саналмаслигини белгилайди. Маълумки, хўжалик юритувчи субъектларнинг айни
ушбу тоифасига солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи берилган. Қонун ҳужжатларида белгиланган айрим имтиёз ва преференцияларни қўллашда, солиқ ва статистика органларига ҳисобот топшириш даврийлигида ҳам «кичик» мақоми инобатга олинади.
Корхоналар ўз мақомларини белгилаётганда Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 439-сон Классификация) амал қиладилар. Бунинг учун қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
йил якунлари бўйича фаолиятнинг асосий тури – реализациянинг умумий ҳажмида соф тушум улуши ҳисобот даври якунларига кўра устун бўлган фаолият;
ҳисобот йилида ходимларнинг ўртача йиллик сони.
Ўртача йиллик сон ҳисобот йилининг барча ойларидаги ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва олинган суммани 12 га бўлиш йўли билан ҳисобланади. Солиқ кодексининг 350-моддасига мувофиқ, қуйидаги ходимлар ҳам ҳисобга олинади: ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган шахслар шартнома тузилган санадан бошлаб у бекор қилингунга қадар ходимлар сонига киритилади;
унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганлар. Шуъба корхоналар ходимларининг сони башарти шуъба корхона унитар корхонанинг барча мезонларига мувофиқ бўлганда ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгилаш чоғида ҳисобга олинади. ФКнинг 70-моддасига мувофиқ, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмас саналади ва шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас. Тегишинча, унинг мол-мулки мулкдори унитар корхонанинг ягона муассиси бўлади (МВ ва ДСҚнинг 4.12.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/1188-сон ва 13/3-17593-сон қўшма хати). Унитар корхоналар ходимларининг сони улар бош ташкилотларга тақдим этадиган маълумотлар (маълумотномалар, ҳисоботлар) асосида қабул қилинади.

МИСОЛ. Стоматология клиникасида (ХХТУТ бўйича коди – 91514) йил бошидан охиригача 20 киши ишлади. 8 июнда 4 та ташқи ўриндош ишга қабул қилинди, улардан бири билан тузилган шартнома 30 ноябрда бекор қилинди.
ХХТУТ коди 91514 бўлган корхоналарни кичик корхоналар сирасига киритиш мақсадида ходимлари сонининг энг кўп миқдори 25 кишини ташкил этади (439-сон Классификациянинг 559-банди). Ўртача йиллик сонни белгилаш учун аввал ўртача ойлик сонни ҳисоблаш зарур. Январь–май ойларида у 20 кишини ташкил этади. Ўриндошлар июнь–ноябрь ойларидаги сонда 4 киши миқдорида, декабрь ойида эса – 3 киши миқдорида ҳисобга олинишлари керак. Шу тариқа, ходимларнинг ўртача ойлик сони қуйидагини ташкил этади:
июнь ойи учун – 23 киши (20 + 4 х 23 / 30); июль–ноябрь ойлари учун – 24 киши; декабрь ойи учун – 23 киши.
Ходимларнинг ўртача йиллик сони 22 кишини ташкил этади (20 х 5 + 23 + 24 х 5 + 23) / 12). Белгиланган 25 кишидан иборат энг кўп меъёрдан оширилмаган, тегишинча, корхона кичик корхона мақомини сақлаб қолади.

Кўп йўналишли корхоналар кичик корхона сирасига кириш мақсадида йил якунлари бўйича асосий фаолият турини белгилашлари лозим. Асосий фаолият тури ва унга мувофиқ келувчи ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда корхона мақоми белгиланади.



МИСОЛ. Корхона гилам ҳамда кийимларни кимёвий усулда тозалаш ва ювиш хизматларини кўрсатади. 2015 йилда маргарин ва майонез ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади. 2015 йил якунларига кўра ялпи тушум 120 600 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:
кимёвий усулда тозалаш ва ювиш хизматлари – 68 000 минг сўм; ишлаб чиқариш – 52 600 минг сўм.
Ходимларнинг ўртача йиллик сони 62 кишини ташкил этди.
2015 йил якунларига кўра асосий фаолият тури гилам ҳамда кийимларни кимёвий усулда тозалаш ва ювиш хизматларини кўрсатиш ҳисобланади, сабаби ушбу фаолият тури бўйича тушум улуши реализациянинг умумий ҳажмида 56%ни ташкил этди (68 000 / 120 600 х 100). Мазкур йўналишдаги корхоналар ўртача йиллик сони 50 кишидан ошмаганда кичик корхоналар саналади (439-сон Классификациянинг 377-банди). Ушбу мезондан ошганлиги боис корхона 2015 йил якунларига кўра кичик корхона ҳисобланмайди.

Шуни қайд этиш лозимки, корхона 439-сон Классификацияда белгиланган ходимлар сонининг энг кўп меъёрини ошириши ва шу билан бирга кичик корхона мақомини сақлаб қолиши мумкин. Ходимлар сонини оширишга қуйидаги миқдордан кўп бўлмаган миқдорда йўл қўйилади:


30%га – меҳнат шартномалари бўйича уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) ҳисобига;
50%га – меҳнат шартномалари бўйича ишга қабул қилинган Ўзбекистон касб-ҳунар коллежларининг, академик лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобига, улар ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб кўпи билан 3 йил ўтган бўлса («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси).
Йил якунларига кўра ходимлар сони мезони бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига мувофиқ келмайдиган ЯСТ тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар 2016 йилда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишлари керак (савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва таъминот-сотиш ташкилотлари бундан мустасно). Якунларига кўра ЯСТ тўлаш ҳуқуқи йўқотилган 2015 йил учун корхона 2015 йилда умумбелгиланган тизимни қўллаганда тўлаши керак бўлган умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Умумбелгиланган солиқлар ва тўловлар суммаси тўланган ЯСТ суммасидан ошганда фарқ бюджетга тўланиши керак. Агар ЯСТ суммаси кўпроқ бўлса, бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Шунингдек ДСИга 2016 йил 15 февралдан кечиктирмасдан МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-илова билан тасдиқланган шаклда солиқ солиш тартибини қўллаш ҳақида билдиришнома юбориш лозим.
Мисол учун, 2015 йил якунларига кўра қурилиш ташкилоти ходимларининг ўртача йиллик сони 62 кишини ташкил этди, бу 50 кишилик энг кўп меъёрдан ошади (439-сон Классификациянинг 446-сатри). Корхона кичик корхона саналмайди ва 2016 йил 1 январдан ДСИга тегишли билдиришномани йўллаган ҳолда умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашга ўтиши керак:

Download 392,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish