“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
1
ОНГ МЎЖИЗАСИ.
Ҳаётимизнинг бирон соҳаси йўқки, у ҳақида
сизнинг ўз қараш ва хулосаларингиз бўлмаса. Бу
қарашлар болаликдан пайдо бўлиб, бутун умрга
амал қилади. Биз аллақачон шаклланиб бўлган
қарашларимиз ҳақида камдан-кам шубҳаланамиз.
Табиийки, биз уларга ишонамиз, бўлмаса уларнинг
нима кераги бор? Бизга пул ишлаб топиш қийин
туюлади, ҳақиқатда ҳам шундай. Ўзини ҳеч
нарсага арзимайдиган деб ҳисоблаган одам
ҳақиқатда қадрсиздир. Агар ҳаёт бемаъни десак, у
ростданам
шундай
бўлади.
Инсон
ўз
қарашларидан ташқари ҳамма нарсага шубҳа ва
хавотир билан қарайди.
Нимага ишонсангиз, шуни оласиз
Кўпчилик фикрини ўзи билиб-билмаган ҳолда ўзига
қарши ишлатади. Муаммоларингизни диққат
билан таҳлил қилсангиз, уларнинг аксарияти
нотўғри ёки чекланган қарашларингиздан келиб
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
2
чиққанини англайсиз. Шу сабаб агар одамлар
билан муносабатга киришишда қийналсангиз, бу
муносабатга бўлган фикрингизни ўйлаб кўринг.
Қарашларнингизни қайта кўриб чиқинг. Соғлик
билан, пул билан муаммога тўқнаш келаверсангиз,
демак, соғлик ва пул ҳақида нима фикрда
эканлигингизни яхшилаб ўйлаб кўринг.
Бир куни маъруза ўқиб бўлганимдан кейин ёнимга
бир одам келиб, секин овозда маоши кам эканини
айтди. У оиласини ва ўзини таъминлай олади,
аммо ундан ортиғига қурби етмайди. «Ҳеч қачон
етарлича пулим бўлмайди», – деб елкасини қисди.
У одамларга қўшилишнинг иложи йўқ”.
«Ҳеч қачон етарлича пулим йўқ» ва «Одамларга
қўшилишнинг ҳеч иложи йўқ» деган икки салбий
фикр унинг онгига чуқур ўрнашиб олиб, доим унга
таъсир этади ва оқибат у ўз-ўзига шундай ҳаёт
яратиб олади. Мен унга пулдан ташқари бошқа
нарсалар ҳақида ҳам ёмон фикрда эканлигини
айтдим.
Чунки
тажрибалардан
маълумки,
аксарият
салбий
фикрлар
ўзига
ўхшаган
қарашлар, ҳаёлларни эргаштириб юради. Мен у
кишидан пул ва омад ҳақида қандай фикрда
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
3
эканини билмоқчи бўлдим. Рўйхатни олгач, унинг
пул топишига тўсқинлик қилувчи бир қатор
бузғунчи фикрлари бор экан: «Агар мен кимдандир
қарз олсам, қарз берган киши тийинни тийинга
улашига тўғри келади», «Сердаромад жойларнинг
бари эгаллаб олинган», «Пул топиш қийин»,
«Омадли одамларнинг бари худбин, мен бундай
бўлишни истамайман». Диққат қилинг, инсонни
қанчалик
камситувчи
ва
уни
чегараловчи
қарашлар!
Бу одамнинг иқтисодий жиҳатдан омадсизлиги
ажабланарли эмас, чунки у яхши маош оладиган
жойда
ишласам
худбин
бўлиб
қоламан,
бошқаларга ҳалақит бераман деган фикр билан ўз
онгига қарши курашиб келган.
Яна бир маърузам пайтида боши касалликдан
чиқмайдиган аёл ичидагини тўкиб солди: «Ҳамма
жойим оғрийди. Атроф-муҳит микробларга тўла.
Шунчалик нозикманки, касаллигим соғлигимга
нисбатан кучлироқ». Ҳайриятки, ҳаётсевар ва
тоза қарашларни онгига сингдириб аёл вақтида
соғлигини тиклаб олди.
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
4
Сиз ботиний онгингизнинг мақсадидан доим
бохабар
бўлишингиз,
у
ҳақида
ғамхўрлик
қилишингиз керак. Агар онгингизга қандайдир
нотинч, салбий, чегараланган ғоя ўрнашиб олса,
онг уни ҳақиқат деб қабул қилади ва шунга
мослашиб ишлайди, яъни ҳаётда ана шу
қарашларни амалга ошириш чораларини излайди.
Камбағаллик,
омадсизлик,
бахтсизликнинг
муқаррарлигига ишонсангиз, ботиний онг бутун
кучи, минглаб усулини қўллаб бу ишончнинг рўёбга
чиқиши учун ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |