Илон ютганмисиз?
Хўжайинининг олдига иш билан юборилган нодон
деҳқон ҳақида қадимий ривоят бор:
Бой хўжайин деҳқонни уйига олиб кириб олдига
шўрва қўйибди. Деҳқон қошиқни олиб шундай
идишга қараса, шўрва ичида кичкина илон
ётганмиш. Хўжайинини ранжитмаслик учун
деҳқон бир иложини қилиб шўрвани ичибди ва
ичида “энди касал бўламан” дэган тушунчани олға
сурибди. Бир неча кундан сўнг деҳқон қаттиқ
касал бўлиб, хўжайиннинг уйига қайтишга мажбур
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
5
бўлибди. Бой уни яна уйига олиб кириб пиёлада
дори берибди. Доридан хўпламоқчи бўлган
деҳқоннинг кўзи пиёла тагида ётган илончага
тушибди. Бу сафар у андишани йиғиштириб бор
гапни айтиб берибди. Бу гапга хўжайини хохолаб
кулиб уйнинг шифтида осилиб турган катта пиёз
боғламига ишора қилибди: «Сен пиёлада пиёзнинг
аксини кўраяпсан, ҳеч қанақа илон йўқ».
Деҳқон яхшилаб қараса, пиёладаги илон эмас,
пиёзнинг акси экан.
Хижолат бўлган деҳқон пиёладаги дорини ҳам
ичмай бойнинг уйидан чиқиб кетиб, бир кундан
кейин тузалибди.
Асоссиз кўрқувни онгимизга сингдириб, биз ҳам
ўша деҳқоннинг восвос ҳолатига тушиб қоламиз.
Ва бу ҳақиқат токи унинг тескарисига ишонч
ҳосил
қилмагунимизгача
бизга
таъсир
ўтказаверади.
Ботиний онг қандайдир фикрни қабул қилдими,
бас, у тўғри-нотўғрилигидан қатъи назар шу
ишончни оқловчи фикрларни ишлаб чиқараверади.
Айтайлик, сиз қайсидир аёл ё эркак билан
муносабат ўрнатиш осон эмас, деб ўйлайсиз.
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
6
Онгингизга ўрнашиб олган бу ишонч мана бундай
фикрлар билан мияни тўлдира бошлайди: «Мен
ҳеч қачон ўзимга ёқадиган одамни учрата
олмайман», «Муносиб ҳамроҳни топиш мумкин
эмас», «Муносабат турғун бўлмайди, у доим
ўзгарувчан» ва ҳоказо. Ана энди ўзингизга жуда
ёқадиган инсонни учратсангиз ҳам миянгиз: «Бу
одам мен орзу қилгандек яхши бўлмаса керак»,
«Овора бўлишгаям арзимайди, барибир ҳеч нарса
чиқмайди» ё «У мен билан ҳеч ҳам қизиқмайди»
каби асоссиз фикрларни қалаштириб юборади.
Бундан
ташқари,
«Мустаҳкам
муносабат
ўрнатиш жуда мураккаб иш» деган фикрга
қаттиқ ишонган онг худди оҳанрабо каби бу
фикрни исботловчи ҳаётий мисолларни ўйлаб,
бунинг акси бўлган ҳолатларни инкор этаверади.
Мия сизнинг қарашларингизни тасдиқлаб, унга
мослашиб, ҳаёт ҳақиқатларини тўғри ёки
нотўғри кўрсатиш қобилиятига эга.
Ўзингизни ҳеч нарсага арзимас деб биласизми? Ё
кам
маош
оласизми?
Касалликдан
бошим
чиқмайди, деб ўйлайсизми? Миянгиз бу фикрларни
инкор этолмайдиган исботларни, албатта,
“BUSINESS INVEST ONLINE SCHOOL” MCHJ
ИСЛОМ ИБРОҲИМ @ISLOM_IBROHIM
7
топади ва унинг бутун фаолияти мана шу фикрни
исботлашга қаратилади.
Бошқа тамондан, ғалабангизга, ҳар нарсадан пул
қилиш мумкинлигига, соғлигингизга ишонсангиз
бас, шу заҳоти атрофингизда бу фикрларни
исботловчи ҳаётий далил топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |